Карвонсарой
Хавфсизлик

«Ислом давлати» Тожикистонни ракеталар билан нишонга олиб, Марказий Осиё давлатларига қарши ҳужумларни кенгайтирмоқда

Карвонсарой

Тожикистон хавфсизлик кучлари, 2021 йил декабрдаги тадбир. [Тожикистон матбуот хизмати/Flickr]

Тожикистон хавфсизлик кучлари, 2021 йил декабрдаги тадбир. [Тожикистон матбуот хизмати/Flickr]

«Ислом давлати» (ИД) жангарилари шанба (7 май) куни Тожикистондаги чегара қўшинлари позицияларига бир нечта ракета зарбалари берганини даъво қилар экан, бир неча ҳафта аввал Ўзбекистонга қарши содир этилган шунга ўхшаш ҳодиса ортидан гуруҳ ҳужумлари кўламини кенгайтирган.

ИДнинг Телеграмдаги хабарида Тоҳар вилоятининг Хожагор шаҳри чегарасида жойлашган Тожикистон ҳарбий базасига 7 та ракета зарбаси берилгани айтилади.

Маҳаллий ОАВ Тожикистон ҳукуматининг тасдиғи борасида иккига бўлинган, айримлар чегарачилар жангарилар ҳужуминини кўргани, бошқалар эса бу хабар тасдиқланмаганини айтган.

18 апрел куни ИД Афғонистон ҳудудидан туриб, Ўзбекистонга қарата ракета отгани хабар қилинган эди – бу Марказий Осиё давлатларининг гуруҳ томонидан илк бор ўққа тутилиши.

18 апрел куни Ўзбекистонга уюштирилган ҳужум ҳақидаги хабар ортидан эълон қилинган суратда снарядлар ёнида турган ИД аъзоси. [Файл]

18 апрел куни Ўзбекистонга уюштирилган ҳужум ҳақидаги хабар ортидан эълон қилинган суратда снарядлар ёнида турган ИД аъзоси. [Файл]

17 апрел куни ИД бутун дунёдаги барча жангариларини ҳукуматлар ва аскарларга қарата «катта ва вайронкор» ҳужумларни амалга оширишга чақирган.

ИДнинг охирги ҳужумлари

Афғонистонда ҳукм сураётган сиёсий ва иқтисодий мавҳумлик фонида ИДнинг Хуросон бўлими томонидан содир этилган сўнгги ҳужумлар гуруҳ мамлакатда ўз ёллаш кампаниясини кенгайтираётгани ва минтақа учун жиддий хавф туғдираётгани борасидаги хавотирларни кучайтирган.

ИД Афғонистондаги сўнгги ҳужумлар учун масъулдир.

Полиция маълумотларига кўра, 1 май куни террорчи гуруҳ Кобулда бир аёлнинг ўлими ва уч йўловчининг жароҳатланишига сабаб бўлган йўловчи автобус портлаши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Бу Кобул ғарбидаги Халифа Соҳиб масжидида жума намози вақтидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлганидан кейин бир неча кун ичида пойтахтда юз берган иккинчи портлаш бўлди.

Масжид портлаши Мозори Шарифда уйларига ифторликка кетаётган шиа йўловчилари нишонга олинган ва камида тўққиз афғоннинг ўлимига сабаб бўлган иккита алоҳида микроавтобусдаги портлашлардан бир кун ўтиб содир бўлди.

Бир ҳафта аввал Мозори Шарифдаги шиа масжидида содир этилган портлашда камида 12 намозхон ҳалок бўлган, яна кўп одамлар яраланган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бечора автобусдаги одамлар. Бу одамлар қайси динда ўзи, уларни ўлдиришнинг нима кераги бор?

Жавоб бериш