Карвонсарой
Иқтисодиёт

Россия ва Эрон яккаланишнинг яна бир оқибати – эҳтиёт қисмлар етишмовчилиги билан юзма-юз келмоқда

Карвонсарой ва AFP

1 апрел куни Россиянинг Тольятти шаҳрида «Лада» автосалони автотураргоҳидаги Lada автомобиллари олдида турган ит. Россия Украинага босқиндан кейинги санкциялар туфайли эҳтиёт қисмлар етишмовчилидан азият чекмоқда. [Юрий Кадобнов/AFP]

1 апрел куни Россиянинг Тольятти шаҳрида «Лада» автосалони автотураргоҳидаги Lada автомобиллари олдида турган ит. Россия Украинага босқиндан кейинги санкциялар туфайли эҳтиёт қисмлар етишмовчилидан азият чекмоқда. [Юрий Кадобнов/AFP]

Россиянинг автомобил ишлаб чиқарувчиси Украинага босқин ортидан жорий қилинган Ғарб санкциялари туфайли келиши тўхтаб қолган асосий бутловчи қисмларни Эрондан сўраши – халқаро майдонда яккаланиб қолган икки режим дуч келган оқибатларни акс эттирувчи воқеа бўлди.

Эроннинг автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси вакили Ҳусайн Баҳрайниённинг айтишича, Россиянинг (номи ошкор қилинмаган) автомобил ишлаб чиқарувчиси эҳтиёт қисмлар сотиб олишни сўраб мурожаат қилган, деб хабар беради 2 май куни IRNA расмий ахборот агентлиги.

Баҳрайниённинг айтишича, сўралаётган компонентлар тормоз тизимлари, хавфсизлик камарлари, хавфсизлик ёстиқчалари, ўзгарувчан ток генераторлари, кондиционерлар, термостатлар ва электр узатмали ойна кўтариш тизимларидан иборат.

«Россия автомобилсозлик компаниясининг Эрон ускуна ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликка бўлган талаби инобатга олинса, ишлаб чиқариш сифати ва миқдори жиҳатидан Россияни таъминлай оладиган компаниялар шимолдаги қўшни давлат бозорида ўз омадларини синаб кўришлари мумкин», деди у.

Iran Air миллий авиакомпаниясининг парки 39 та самолётдан иборат бўлиб, уларнинг аксарияти Airbus самолётларидир. [Presstv.ir]

Iran Air миллий авиакомпаниясининг парки 39 та самолётдан иборат бўлиб, уларнинг аксарияти Airbus самолётларидир. [Presstv.ir]

Эроннинг айрим автомобил қисмлари, жумладан, хусусан двигателни совутиш ва осма тизимлари охирги йилларда Россияга экспорт қилинган эди.

Сўнгги йигирма йил ичида мамлакат иқтисодиёти кенгайиб боргани сари Ғарб автомобил ишлаб чиқарувчилари Россияда автомобил йиғишни йўлга қўйган эдилар.

Аммо феврал ойида Москва Украинага қўшин киритганидан сўнг, кўплаб авто ишлаб чиқарувчилар, жумладан Audi, Honda, Jaguar ва Porsche Россияга автомобиллар ёки эҳтиёт қисмлар сотишни тўхтатган.

Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатган компаниялар орасида BMW, Ford, Hyundai, Mercedes, Volkswagen ва Volvo ҳам бор.

Россиядаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси, мамлакатнинг етакчи бренди Lada соҳиби бўлмиш АвтоВАЗ автомобилсозлик компаниясининг (акцияларининг назорат пакети Франциянинг Nissan-Renault гуруҳига тегишли) фаолияти импорт бутловчи қисмларнинг тақчиллиги туфайли деярли тўхтаб қолган.

Украина туфайли Россияни бойкот қилиш бўйича кучли босим остида қолган Renault гуруҳи АвтоВАЗ таркибидан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда.

У Россия президенти Владимир Путиннинг санкция остига тушган яқин иттифоқчиси Сергей Чемезов томонидан бошқариладиган «Ростех» давлат мудофаа конгломерати билан ҳамкорликда АвтоВАЗга эгалик қилади.

Душанба (9 май) куни АҚШ мудофаа вазирлиги вакили халқаро санкциялар Россия қурол саноатига зарба берганини айтди – электрон компонентлар бўйича Москвага қарши эмбарго жорий қилингани сабабли, Россия Украинада қўлланилаётган бошқарилувчи ракеталарни алмаштиришга қийналмоқда.

Россия Украинага шу қадар кўп ракета учирганки, «юқори аниқликдаги бошқарилувчи ўқ-дорилар захираси билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда ва уларни алмаштиришга қийналмоқда», деди исми сир қолишини сўраган Пентагоннинг юқори мартабали мулозими журналистларга.

Матбуот анжуманида берилган маълумотга кўра, Вашингтоннинг АҚШ разведкасига таяниб айтишича, санкциялар, хусусан электрон компонентларга қўйилган санкциялар Россия мудофаа саноати базасига ўз таъсирини кўрсатган.

Шу боис ҳам Мариупол ва Харковга ҳарбий ва турар жой биноларини ажратиш қобилиятига эга бўлмаган, бошқарилмайдиган бомбалар билан зарба берилган, деб айтган расмий.

Яккаланиб қолган давлатлар ва эҳтиёт қисмлар

Эҳтиёт қисмларни сотиб олиш йиллар давомида халқаро миқёсда яккаланиб қолган Теҳрон учун анчадан бери муаммо бўлиб келмоқда.

2018 йилда Қўшма Штатлар томонидан Эронга қарши кескин иқтисодий санкциялар қайтадан жорий қилинган.

Мутахассисларга кўра, Эроннинг хароб ҳолатга келган жамоат транспорти эскирган ва ўтган ўн йиллик ичида янгиланмаган ёки алмаштирилмаган.

8 декабр куни IRNAга берган интервьюсида Эрон авиакомпаниялари уюшмаси раҳбари ўринбосари Алиризо Бархор Эрон фуқаро авиациясига қарашли самолётларнинг ярмидан кўпи эҳтиёт қисмлар етишмовчилиги сабаб парвоз қилмаётганини айтди.

«Эҳтиёт қисмлар, айниқса, двигателлар етишмовчилиги сабаб Эронда фаолияти тўхтатилган самолётлар сони 170 дан ошди», деб айтган у. «Агар шундай давом этса, яқин келажакда янада кўпроқ самолётлар яроқсиз ҳолга келиши мумкин.»

«Туриб қолган самолётлар учун эҳтиёт қисмларни етказиб беришда авиакомпанияларни молиялаштиришга кўмаклашиш – ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири бўлишига умид қиламиз», деди у.

Эроннинг Financial Tribune иқтисодий нашрига кўра, Iran Air миллий авиакомпанияси ихтиёрида 39 та самолёт бўлиб, уларнинг аксарияти Airbus самолётларидир.

2016 йилда санкцияларнинг тўхтатилиши ортидан Эрон 100 та Airbus, 80 Boeing ва 40 ATR самолётларини сотиб олиб бўйича келишувларни имзолаган эди.

Аммо, Ислом республикаси санкциялар қайта жорий қилинганидан кейин етказиб беришнинг узилиши сабабли фақат 11 та самолётни қабул қилиб олган, деб хабар беради ОАВ.

Эрон иқтисодиёти ва транспорт флотининг ёмонлашиб бораётган ҳолатига «нафақат санкциялар, балки Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) минтақадаги воситачи кучларга давлат маблағларини йўналтириши ҳам сабаб бўлган», дейди сиёсий тадқиқотчи Абдул Наби Баккар.

«Эроннинг дунё билан алоқаси заиф», деган эди Эроннинг халқаро фуқаро авиация ташкилоти вакили Алиризо Манзарий ILNA нашрига декабр ойида. «Бундан ташқари, самолёт сотувчиларига нақд пул тўлашимиз керак, уларни харид қилиш учун молиялаштириш жараёнида хорижий кредитлар ва молиявий кўмаклардан фойдалана олмаймиз.»

«Айни вақтда Эрон ҳукумати фақат Хитой ва Россия билан яхши муносабатда», деб айтган транспорт соҳаси бўйича мутахассис Меҳрдод Арасий.

«Авиация технологиялари борасида иккала мамлакат ҳам ҳеч нимани таклиф қила олмайди», деб таъкидлаган у. «Аслида улар йўловчи ташувчи самолётларни АҚШ ва Европанинг Airbus ва Boeing каби компанияларидан харид қилишади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 8

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Туркия ва Россия автомобил ишлаб чиқарувчилар эмас, Эрондан ҳам ёмонроқ. Бу мамлакатга ёмонроқ машиналар учун бориш Туркия учун айниқса фойдали. Дунёдаги энг сўнгги технологияларга қарамасдан, энди улар бошқа, ҳатто ёмонроқ машиналарга ўтишни истамоқдалар.

Жавоб бериш

Қизиқ, улар импорт ўрнини босишни нима билан оқлашмоқчи? «Янги экологик ташаббуслар муносабати билан автотранспорт воситалари орқали ташишдан воз кечиш қарори қабул қилинди» дебми?

Жавоб бериш

Импорт ўрнини босиш ўхшамади.

Жавоб бериш

Яримўтказгичлар шундоқ ҳам бутун дунёда муаммо эди, бу 2021-йилнинг муаммоси бўлди, шу сабабли автосалонларда янги машиналар йўқ эди. Энди бу ерда нафақат ярим ўтказгичлар ва автомобиллар, балки технологиянинг ўзи йўқ. Қизиқ, улар вазиятдан қандай қилиб чиқишаркин.

Жавоб бериш

Яримўтказгичлар шундоқ ҳам бутун дунёда муаммо эди, бу 2021-йилнинг муаммоси бўлди, шу сабабли автосалонларда янги машиналар йўқ эди. Энди бу ерда нафақат ярим ўтказгичлар ва автомобиллар, балки технологиянинг ўзи йўқ. Қизиқ, улар вазиятдан қандай қилиб чиқишаркин.

Жавоб бериш

Улар русларнинг яна қайинларга осилиб юришини истайдилар.

Жавоб бериш

Орксизлаштириш жараёнини кутамиз

Жавоб бериш

Бу атамани рашизм билан бирга дунёнинг барча луғатларига киритиш керак!

Жавоб бериш