Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг Украинадаги уруши ортидан КХШТга аъзолик масаласи сўроқ остида қолмоқда

Канат Алтинбаев

Россиянинг Украинага босқини фонида Киевда Украина-Россия дўстлигига атаб ўрнатилган совет даври ёдгорлиги олиб ташланмоқда, 26 апрел. [Геня Савилов/AFP]

Россиянинг Украинага босқини фонида Киевда Украина-Россия дўстлигига атаб ўрнатилган совет даври ёдгорлиги олиб ташланмоқда, 26 апрел. [Геня Савилов/AFP]

ОЛМАОТА – Сўнгги ойларда Россиянинг Украинага босқини Марказий Осиё давлатларининг Москва бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (ОДКБ) аъзолиги қийматини шубҳа остида қолдирган.

Феврал ойида босқин бошланганидан бери Россия кучлари юзлаб украиналик тинч фуқароларни ўлдиришда ва ҳарбий жиноятларда айбланган, олти миллиондан ортиқ одам эса ўз уйини тарк этишга мажбур бўлиб, қочқинга айланган.

Москванинг тажовузи жаҳон ҳамжамиятини ларзага солар экан, дунё мамлакатларини ҳам Россия, ҳам Ғарб билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга ундаган.

Яқиндагина икки анъанавий шимолий мамлакат бўлган Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш чораларни тезлаштирмоқда.

Россиялик ҳарбий хизматчилар Москва бошқарувидаги ҳарбий иттифоқ – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар билан бирга «Рубеж-2021» ҳарбий машғулотларида иштирок этмоқда, Қирғизистон пойтахти Бишкекдан 200 км узоқликдаги Балиқчи шаҳри, 2021 йил 9 сентябр. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Россиялик ҳарбий хизматчилар Москва бошқарувидаги ҳарбий иттифоқ – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар билан бирга «Рубеж-2021» ҳарбий машғулотларида иштирок этмоқда, Қирғизистон пойтахти Бишкекдан 200 км узоқликдаги Балиқчи шаҳри, 2021 йил 9 сентябр. [Вячеслав Оселедко/AFP]

6 январ куни Киевдаги Қозоғистон элчихонаси олдида «Диктаторликка йўқ, бирдамликка ҳа!», «Эркинлик» плакатларини кўтариб олган фаоллар. Қозоғистондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу тадбирда КХШТ тинчликпарвар кучлари контингенти ниқоби остида Россиянинг мамлакатдаги ҳарбий аралашувини тўхтатиш талаб қилинган. [Сергей Супинский/AFP]

6 январ куни Киевдаги Қозоғистон элчихонаси олдида «Диктаторликка йўқ, бирдамликка ҳа!», «Эркинлик» плакатларини кўтариб олган фаоллар. Қозоғистондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу тадбирда КХШТ тинчликпарвар кучлари контингенти ниқоби остида Россиянинг мамлакатдаги ҳарбий аралашувини тўхтатиш талаб қилинган. [Сергей Супинский/AFP]

Душанба (16 май) куни бу икки давлат парламентлари НАТОга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қила бошлаган – икки қўшни давлат Россияни тажовуздан тийиб туриш воситаси сифатида шу ҳафта аъзолик учун ариза топширмоқчи.

Якшанба куни Финляндия расман НАТОга аъзо бўлиш ниятини эълон қилар экан, Швеция ҳукмрон партиясининг аъзолик масаласини қўллаб-қувватлагани қўшма ариза учун йўл очди.

Бу қадам Финляндия учун 75 йил, Швеция учун эса икки асрдан кўпроқ давом этган икки мамлакатнинг қўшилмаслик сиёсатидаги кескин бурилиш бўлди.

Марказий Осиёда эса КХШТ таркибида қолиш-қолмаслик масаласи долзарб бўлиб турибди.

Ҳафсаласи пир бўлган аъзолар

ОДКБга аъзо бўлатуриб, кўплаб илтимосларга қарамай, жумладан, 1999, 2010 ва 2021 йилларда Москвадан ҳеч қачон ҳарбий ёрдам ололмаган Қирғизистонда НАТОга мойиллик кайфиятининг кенг тарқалгани ажабланарли эмас.

Реал ёрдамнинг йўқлиги КХШТ Москва учун асосан минтақадаги ҳарбий таъсирини сақлаб қолиш воситаси эканлигини кўрсатмоқда, дейди таҳлилчилар.

КХШТнинг келиб чиқиши 1992 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан имзоланган Коллектив хавфсизлик шартномасига бориб тақалади.

Бу давлатлар расмийлари 10 йилдан сўнг шартномани тўлақонли ташкилот – КХШТга айлантиришга келишиб олган эдилар.

2009 йилда КХШТ гўёки аъзо давлатларни хорижий тажовузлардан ҳимоя қилиш; халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларга чора кўриш учун коллектив фавқулодда кучларини тузди.

Аммо КХШТ ташкил топганидан бери ҳафсаласи пир бўлган бир қанча аъзолар уни тарк этди. 1993 йилда ташкилотга қўшилган Озарбайжон ва Грузия 1999 йилда, Ўзбекистон эса 2012 йилда унинг сафидан чиқиб кетган.

Апрел ойида Қирғизистонда расмий Бишкек КХШТдан чиқиш ва НАТОга аъзо бўлиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Апрел ойи охирида президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султонбоев бу гап-сўзларни рад этган бўлса-да, аҳоли орасида мойиллик кайфияти сақланиб қолган.

«Қанийди шундай бўлса», деб изоҳ қолдирган Султонбоевнинг Фейсбукдаги обуначиларидан бири Узакбек Бакиров постга жавобан.

Киевда истиқомат қилувчи даниялик журналист Майкл Андерсенга кўра, КХШТнинг асл мақсади минтақани ҳимоя қилиш эмас, балки бошқа аъзо давлатлар устидан Россиянинг ҳарбий таъсири ва назоратини кенгайтиришдир.

«КХШТ Москвага стратегик геосиёсий мақсадларига эришиш учун керак», дейди 20 йил давомида постсовет Россиясини ёритган Андерсен.

Россия КХШТга аъзо давлатларда мунтазам равишда ҳарбий машғулотлар ўтказиб туради ва Марказий Осиёда, хусусан Тожикистон ва Қирғизистонда ҳарбий базаларига эга. Аммо инқирозли вазиятлар юзага келганида, у камдан-кам ҳолларда ҳарбий кўмак таклиф қилади.

Икки тарафламалик тарихи

1999 йилда Ўзбекистон исломий ҳаракати (ЎИҲ)нинг юзлаб жангарилари Афғонистон ва Тожикистон орқали Қирғизистон жанубига ўтган ва тинч фуқароларни гаровга олиб, Ўзбекистонга эркин ўтишни талаб қилганида КХШТ вазиятга аралашмаган эди.

Қирғизистон КХШТнинг ёрдамига умид қилмай, ҳозирги Боткен вилоятига қўшин киритишга мажбур бўлди ва икки ой курашиб, жангариларни мағлуб этди.

2014 йилда Женевадаги хавфсизлик секторини демократик бошқариш маркази (DCAF) олиб борган тадқиқотда хулоса қилинишича, Қирғизистоннинг Боткен воқеаларидан олган сабоқлари «қўшни давлатлар ва коллектив хавфсизлик тизимидаги (бугунги КХШТ) ҳамкорларнинг ҳарбий ёрдамига таянмаслик кераклигини кўрсатган.»

«Ҳамкор-давлатлардан ташқарида қўшма ҳарбий ҳаракатлар ва миллий қуролли кучларнинг иштироки тўғрисида қарор қабул қилишнинг баёноти ва ҳуқуқий тартиби ишлаб чиқилмагани нуқтаи назаридан коллектив хавфсизлик механизми ишламаслиги мумкин», дейилади унда.

«Қирғизистон қуролли тўдалар ва халқаро террорчилик гуруҳларига қарши туриш масаласи билан тўқнашишга тайёр туриши лозим», деб қўшимча қилинади тадқиқотда.

Қирғизистон буни ўзининг аччиқ тажрибасида бир неча бор бошдан ўтказган.

КХШТ 2010 йилда Қирғизистон жанубида қирғизлар ва этник ўзбеклар ўртасидаги тўқнашувларда ҳам бир чекккада турган.

Қирғизистондаги ҳодисалар мамлакатнинг ички ишлари бўлиб, иттифоқнинг аралашуви шартларига мос келмаслигини айтган Москва Қирғизистон ҳукуматининг мамлакатни барқарорлаштиришга кўмак бериш борасидаги илтимосини рад этган.

2021 йил апрел ойида КХШТга аъзо Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги баҳсли ҳудудда сув тақсимлаш пункти масаласида тўқнашувлар юзага келар экан, ташкилот аъзо мамлакатлар ўртасидаги низони қандай ҳал қилиши борасида англашилмовчилик юзага келган эди.

Ўшанда Москва КХШТ координатори сифатида Бишкек ва Душанбени «бундай вазиятлар яна қайтарилмаслиги учун самарали чоралар кўришга» чақириш билан чекланган эди.

Кейинчалик икки мамлакат ўт очишни тўхтатишга келишиб олганлар.

2021 йил май ойидаги парламент мажлисида қирғизистонлик депутатлар КХШТни жиддий танқид остига олиб, у «Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги қуролли низога ҳеч қандай муносабат билдирмаганини» айтганлар.

Депутатлардан бири, Айбек Осмонов Қирғизистонни КХШТни тарк этишга чақирган.

«Бир мамлакат иккинчисига очиқдан-очиқ ҳужум қилганида КХШТ бунга умуман аҳамият бермади. Нимага КХШТга аъзо бўлганмиз ўзи?», деб савол берган қирғизистонлик депутат Айбек Осмонов.

«Ташкилот шу даражада адолатсиз ҳаракат қилар экан, биз унинг таркибида бўлмаслигимиз керак деган фикрдаман», деб қўшимча қилган у.

Москванинг «ҳиммати»

КХШТ аскарларини жойлаштирса ҳам, бу ишдан Россиянинг манфаати кўзланади.

2002 йили ташкил топган КХШТ иттифоқ сифатида фақат бир марта, шу йилнинг январ ойида Қозоғистонга тинчликпарвар кучлар юборган.

Ҳукуматга қарши қуролли гуруҳлар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашув ҳамда энг йирик шаҳар бўлмиш Олмаота талончилик тўлқинидан ларзага келиши ортидан мамлакатга Россия етакчилигидаги 2000 дан ортиқ КХШТ аскарлари миссияси юборилган.

Бир неча кун давомида уларнинг сафига КХШТга аъзо бошқа давлатлар – Беларус, Тожикистон, Арманистон ва кейинроқ Қирғизистондан ҳам аскарлар келиб қўшилган.

Қозоғистон ҳам, Россия ҳам ўнлаб одамлар ўлими ва деярли 10 минг кишининг қамоққа олинишига сабаб бўлган ҳодисани хорижий «террорчиларнинг» ҳукуматни ағдаришга уриниши деб баҳолаб, бунга деярли ҳеч қандай далил келтирмаган.

Зўравонлик билан амалга оширилган бостиришлар Қозоғистон етакчилари ва элитасининг «беларуслашувига» олиб келиши мумкин, деган эди ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Рафаел Сатторов Беларуснинг Россия президенти Владимир Путин хоҳиш-истакларига содиқлигини назарда тутиб.

2020 йилда Беларусда президент сайловларнинг сохталаштирилганига қарши намойишлар чоғида Кремл Александр Лукашенко режимини қўллаб-қувватлаган эди.

Аммо Москванинг бундай «ҳиммати» кўп ҳолларда қимматга тушади.

Кремл энди давлат тўнтаришига йўл қўймагани эвазига Қозоғистонга бир қанча талаблар қўйиши мумкин, деган эди Сатторов.

«Кремл учун минтақадаги бошқа давлатлар ҳам имкон қадар тезроқ хулоса чиқариши ва янги шароитларга тайёр бўлиши жуда муҳим», деган у.

Қозоғистонга хорижий армия бўлинмасининг жойлаштирилиши мамлакат суверенитетига хавф солади, дейди Вашингтондаги Миллий мудофаа университети профессори Эрика Марат.

«Қозоғистондаги КХШТ аскарлари Россиянинг Нур-Султон режими устидан таъсири ва назорати рамзи бўлиб қолди, бу эса Москва учун манфаатли», деб айтган у.

Россиянинг улуғлик «афсонаси»

Украинадаги уруш учинчи ой давом этар экан, собиқ Совет давлатларининг аксарияти Россиянинг «улуғлигидан» тобора кўпроқ хавфсирамоқда.

Иккинчи жаҳон урушида Москванинг нацизм устидан ғалабасига бағишланган 9 май кунги байрамлар бу кайфиятни янада кучайтирган.

Йиллар давомида Қизил майдондаги парад Россия армияси енгилмас экани ҳақидаги ғояни илгари суриб келган, дейди Олмаота вилояти гарнизонининг нафақадаги зобити Даурен Оспанов.

«Ҳақиқий жанглар эса бунинг афсонадан бошқа нарса эмаслигини кўрсатди», деб айтган у.

Россия армияси Украинада буткул шарманда бўлди, дейди Киевдаги диниялик журналист Майкл Андерсен.

«У ҳақиқий армия эмас. Улар бир тўда қотиллар, ўғрилар ва зўравонлар», деб айтган у.

Бу йилги уруш сабабли Марказий Осиё мамлакатлари Путиннинг Украинадаги уруш билан Россия «Она ватанни» ҳимоя қилмоқда, деган даъвосини қўллаб-қувватламадилар.

Ўзбекистон Россиянинг Украинага босқинига қарши ўлароқ, одатда Ғалаба кунини нишонлашда қўлланиладиган белгиларни тақиқлади.

Қозоғистон Нур-Султонда ҳар йили ўтказиладиган Ғалаба куни парадини бекор қилган бўлса, Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) фуқароларни Россия ҳужумини қўллаб-қувватловчи «Z» белгисини қўлламаслик ҳақида огоҳлантирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 17

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Oʻzbekiston oʻzini himoya qilish uchun barcha kuchga ega va KXSHT ga muxtojlihimiz yoʻq, menga qolsa yadroviy davlatlar bilan tuziladigan ittfoqlardan ham uzoqlashish kerak bu oʻzbekistonni yadro urishidan holi qiladi va albatta mintaqaviy markaziy osiyo davlatlari bilan birlashib ittfoq tuzgan maʼqul bunga Turkiya va Ozarbayjon qoshilsa yanada yaxshi bolardi

Жавоб бериш

Афсуски, Қирғизистон раҳбарияти аввалги президентларни хатоларни қайта-қайта такрорламоқда! Атамбаев Кремлнинг ноғорасига ўйнаб, АҚШнинг ҳарбий базасини ёпишга уринди. Жапаров бутун илғор қирғиз жамиятининг салбий қарашини cезмай, Кремлга юзланмоқда!!! Кремл КХШТни ўзининг фашистик режасига «тортишга» уринмоқда. Агар шундай бўлса, халқ Жапаровни ағдариб ташлайди! Украинага шон-шарафлар!!! Украина бор эди, Украина бор, Украина бундан кейин ҳам бўлади!!!

Жавоб бериш

Украинага тажовузкор ва қотил давлат (Россия) устидан мутлоқ Ғалаба тилаймиз!!!! Украинага шон-шарафлар! Ҳимоячиларга шон-шарафлар!!!

Жавоб бериш

«Россия армияси Украинада бутунлай шарманда бўлди», дейди даниялик журналист Андерсен. Бу, албатта, ажойиб, лекин Европа Иттифоқи бечора Украинага қачон нормал ёрдам бера олади? Буюк Британия нима учун кетгани ажабланарли эмас, энди улар ва Қўшма Штатлар Украинага тўлиқ ёрдам беришмоқда, Эвропа Иттифоқи эса [ҳаракат қилмай] фақат чораларни кўриб чиқмоқда.

Жавоб бериш

Улар газ шартномаларидан қанча пул йўқотишларинигина ҳисоблашяпти, лекин Россияни шарманда қилиб бўлмайди; Нималар деяпсиз, улар шунчалик қўрқиб-қалтираяптилар, чунки «буюк ва қудратли»ни ранжитиб қўйиш мумкин.

Жавоб бериш

Кейин «рус дунёси» тарафдорлари нега бутун дунёда ҳамма уларни шунчалик ёмон кўришини ва уларнинг бошқа халқлар билан буюк дўстлик ёдгорликларини бузишини тушуна олмай юришади. Бундай дўстлар билан душманнинг ҳам кераги йўқ.

Жавоб бериш

КХШТ ва Божхона иттифоқи аллақачон парчаланиб бормоқда.

Жавоб бериш

Кремл бир пайтлар ҳамкор бўлган, лекин ҳозир иккиланиб турган ва сиёсий-иқтисодий жиҳатдан бундай қилиш манфаатли эмаслигини тушунаётган давлатлардан кўпроқ ваъдалар ва алоҳида муносабат талаб қила бошлайди.

Жавоб бериш

Кўпгина шериклардан воз кечиб, иқтисодий ва сиёсий алоқаларни узиб, Россия, албатта, иқтисодий ва сиёсий имкониятларини сезиларли даражада қисқартирди. Бу нима мақсадда бошлангани ҳали ҳам тушунарсиз.

Жавоб бериш

Ҳа, тўғри ҳатто КХШТ устидан Ғарб ҳам кулади, улар уни иккита ушанка қалпоғи, учта дўппи ва бир тўда қўй деб аташади. Ақлли одамлар тўғри хулоса чиқаради.

Жавоб бериш

Бундай порох бочкасида ўтиргандан кўра, оқил ва ҳаракатларини олдиндар башорат қилса бўладиган ҳамкорлар билан альянс тузиш ва ҳамкорлик қилиш яхши.

Жавоб бериш

Кўриниб турибдики Россия Украинадан ўзини ҳимоя қила олмас экан. Яқинда уруш Россиянинг ҳудудига ўтади.

Жавоб бериш

КХШТ – чалажон идора

Жавоб бериш

Украиналиклар ўз ҳудудидан уларни қувиб чиқарганидан ва яна Россиянинг бир нечта вилоятини қўлга олганидан кейин бу «улуғликни» кўрамиз. Бошидан шундай режалаштирилган эди деган оқлашларни кутиб қоламан.

Жавоб бериш

«Ҳақиқий жанг бунинг афсонадан бошқаси эмаслигини кўрсатди...» Албатта бу афсона. Россия фақат ташвиқот қила олганини тарихда кўриш мумкин. Бошқа нарса қўлидан келмайди.

Жавоб бериш

Бу ташкилотнинг умуман бемантиқ эканлигини тушуниш учун «Россия етакчилигидаги КХШТ» жумласининг ўзи етарли. Россия етакчилик қилган ва муваффақиятсизликка учрамаган бирор нарсани эслашга ҳаракат қиляпман ва ҳеч нима ёдимга келмаяпти.

Жавоб бериш

КХШТ аъзолари фақат бир-бирини айблайдиган ўлик ташкилот. Улар Қозоғистонда уч кунни иншоотларни қўриқлашдан бошқа ҳеч нима қилмай ўтказишди. Бефойда ташкилот.

Жавоб бериш