Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Кекса жуфтлик Киев яқинидаги кичик ертўлада руслардан яшириниб яшагани маълум бўлди

Мэтью Раттман

Степан ва Мария Бороденколар қўшнилари билан бирга уйларининг митти ертўласида портлашлар ва очликка дош бериб бир ойдан кўпроқ яшадилар. Улар Мариянинг россиялик босқинчиларидан яширган уни билан жон сақлаганлар. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

ДМИТРОВКА, Украина – 82 ёшли Степан Бороденко энг оғир хотираларини Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ деб ўйлар эди.

Аммо феврал ойида Россия Украинага бостириб кирганида унинг фикри ўзгарди.

Асоссиз уруш собиқ совет давлатларидаги кўпчилик инсонларда оғриқли хотираларни уйғотар экан, Марказий Осиёликларда уларнинг мамлакатлари Россия тажовузининг навбатдаги нишони бўлиши мумкинлигига оид хавотирларни кучайтирган.

Киевдан тахминан икки соатлик масофада жойлашган Дмитровка қишлоғида яшовчи Степан ва унинг рафиқаси – 75 яшар Мариянинг айтишича, портлашлар март ойи бошида бошланган.

Киевдан тахминан икки соатлик масофада жойлашган Дмитровка қишлоғида яшовчи Степан ва унинг рафиқаси Мария Бороденконинг айтишича, портлашлар март ойи аввалида бошланган. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Киевдан тахминан икки соатлик масофада жойлашган Дмитровка қишлоғида яшовчи Степан ва унинг рафиқаси Мария Бороденконинг айтишича, портлашлар март ойи аввалида бошланган. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Бороденколар оиласи ўз уйини тарк этишидан аввал бир нечта қўшниси билан кичиккина ертўлада портлашлар ва очликка қарамай, бир ойдан кўпроқ яшаган. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Бороденколар оиласи ўз уйини тарк этишидан аввал бир нечта қўшниси билан кичиккина ертўлада портлашлар ва очликка қарамай, бир ойдан кўпроқ яшаган. [Мэтью Раттман/Карвонсарой]

Қишлоқда асосан дала ҳовлиси бор киевликлар истиқомат қилишади, лекин иккита кўча борки, уларда фақат маҳаллий аҳоли, асосан кексалар яшайди.

«Товуқларга ем бериш учун ташқарига чиққан эдим. Тўсатдан даҳшатли портлаш овози эшитилиб, ҳовлимга бомба қолдиқлари тушди ... Ҳаммаёқни чанг босди», дейди Степан ўзи териб олган снаряд парчаларини кўрсатиб.

«Бу русларнинг бизни – тинч аҳолини бомбардимон қилганига далил», дейди у.

Кейинроқ Россия кучлари қишлоққа танклар билан зиён етказган, уйларни бузиб, талон-тарож қилган.

«Улар қишлоғимизга кирган пайтда у ерда бир нечта оила қолганди, кўпчилик ўша тунда уйини тарк этганди», деди Мария. «Дарҳол ертўламга бориб, ўзимда бор уннинг ҳаммасини яшириб қўйдим.»

Россия аскарлари тинимсиз келиб-кетиб туришди, дейди у.

Кўплаб авиазарбалар ва доимий танк ҳужумларидан сўнг, Бороденколар ўз уйининг ертўласига яширинишга мажбур бўлган.

Ўтган ой Киев атрофидаги Россия қўшинлари ортга чекинар экан, омон қолганлар ҳам худди шундай воқеаларни сўзлаб беришган.

Ўшандан бери Украина қўшинлари Москва босқини бошланганидан бери тинмай ўққа тутилаётган мамлакатнинг иккинчи энг йирик шаҳри – Харков яқинидаги Россия билан чегарадош ҳудудни қайта назоратга олган.

Якшанба (15 май) куни кечқурун Украина мудофаа вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги баёнотида Украинанинг Харьков вилоятидаги 127-бригада қўшинлари «россияликларни қувиб чиқариб, давлат чегарасини эгаллагани» маълум қилинди.

Қўшниларга ёрдам

Украина кучлари апрел ойи бошида Дмитровка устидан назоратни қўлга олган, ҳукумат эса қишлоқда электр ва алоқа тармоғини қайта тиклашга киришди.

Бороденколар оиласи ўз уйини тарк этишидан аввал бир нечта қўшниси билан кичиккина ертўлада портлашлар ва очликка қарамай, бир ойдан кўпроқ яшади.

Улар Мария россиялик босқинчиларидан яшириб қўйган ун билан жон сақладилар.

«Ўша кунларда ертўламда олти киши яшар эди. Улар келиб-кетишар, мен уларни яширардим», дейди у.

«Нон пиширишни яхши кўрганим учун ун ғамлаб қўйгандим. Қўшниларим буни билишарди ва шунинг учун меникига келишарди», дейди Мария.

«Ертўлада олтита каравотим бор эди. Ҳаммамиз бир неча кун шу кичик хонада яшадик.»

«Ҳар тунда яширинча уйимга кирардим. У ерда нон пиширадиган печим бор. Пишира олганимча нон пишириб, ертўлага қайтардим», дейди у. Баъзида уч кунлаб ертўладан чиқолмай қолардим.

«Руслар қишлоқда эканини аниқлаш осон эди», деди Мария. «Улар шу ердалигида танкларнинг овозини эшитилар эди. Менимча, улар маст ҳолатда бўлиб, доим бақирар эдилар».

Аммо бир кун Бороденконинг хотирасида яхши сақланиб қолган.

«Бир куни, март ойи бошларида, руслар илк бор кириб келганидан кейин жимжитлик чўккач, кўчага чиқишга қарор қилдим», дейди Мария.

«Баъзи уйлардан ҳали ҳам тутун кўтарилар эди, улар ёнмаётганди, лекин тутун кўриниб турарди.»

Узоқдан Мариянинг кўзига жасад кўрингандек бўлди.

«Яқинроқ келганимда унинг ҳали тирик эканини билдим. Ағдариб қарадим, у қўшнимиз Лёша эди. Оғир нафас олаётганди».

«Уйга қайтиб, сув билан нон олдим ва биз билан бирга яшаётган қўшнилардан уни ертўлага олиб келишга ёрдам беришни сўрадим. Бориб унга сув ва нон бердим. У нон ея олмай, сувнинг ўзини ичди».

Лёша тирик қолди. Кейинроқ Бороденколар унинг бир неча кун сувсиз-емаксиз қолиб кетганини билдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 8

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Биз, Марказий Осиёликлар УКРАИНА ва унинг аҳолиси билан ҳамдардмиз! Аммо, Украинада ультра-ирқчи нашр бор! Бу нашр бизни ҳақорат қилувчи нарсаларни эфирга узатади, таҳқирлайди! Унинг номи Радио НВ! Уларнинг дўппилар ҳақидаги мақоласини кўринг! Украиналиклар, яъни бу нашрда ишловчи журналистлар ўта кетган шовинист ва ирқчи! Мен Марказий Осиёликларни Радио НВга обуна бўлмасликка чақираман!!! Унга эътиборсиз қолдиринг!

Жавоб бериш

Кейин эса сиз уч бошоқ буғдой ва бувиларингиз ҳеч нимани ташлаб юбормасликни айтганлари ҳақида ҳикояларни эслаб юрасиз, уруш даври ва худди ўша «рус дунёсининг» оқибати бир, буни рад этиб бўлмайди.

Жавоб бериш

Россия армиясида ёввойилардан иборат эканлигини тасдиқлади, улар ўғрилик қилиш ва одам ўлдиришдан бошқасини билишмайди.

Жавоб бериш

Гитлердан ўзимизни қутқардик, энди руслардан қутқарамиз

Жавоб бериш

Аёл эҳтиёткор бўлгани ва унинг йиғиб қўйганларини топиша олмагани яхши бўлибди. Бўлмаса қуруқ қолишарди. Россияликлар замин танасидаги яраларга ўхшайди.

Жавоб бериш

Даҳшатли воқеа, одамлар омон қолгани яхши бўлибди. Амин бўлиш учун бир нечта гранаталар отилган бунга ўхшаган чердаклар ҳақида ҳикоялар кўп. Минтақавий мудофаа хизматчилари қишлоқларни озод қилишаётганда бундай ертўла ва чердакларни топишган, уларга кўра у ерда қонли манзара бўлган.

Жавоб бериш

Бечора одамлар, бунга ўхшаган аммо биз билмаган бундай воқеалар талай :(

Жавоб бериш

Орклар одамзотга қарши курашмоқда.

Жавоб бериш