Карвонсарой
Таҳлил

Ғалаба куни Кремл ташвиқотининг Европадаги русларга таъсири кўламини фош этди

Алексей Костенко

«Биз полициячилар олдидан секингина ўтиб кетаётгандик. Тўсатдан кимдир украинча гапираётганимизни эшитиб қолди. Оломон орасидан бир киши олдимизга келиб, Украина ҳақиқий давлат эмаслигини айтди», дейди Украинанинг «1+1» каналининг телевизион янгиликлар хизмати учун Берлиндаги воқеаларни ёритаётган украиналик журналист Наталья Ярмола Карвонсаройга. Берлин, 9 май. [Наталя Ярмола]

БЕРЛИН – Бу йил Европада яшовчи руслар томонидан ўтказилган Ғалаба байрами Россиянинг Украинага босқини давом этаётган бир пайтда Кремл ташвиқотининг хориждаги кўламини намойиш этган.

Барча собиқ совет давлатлари, шу жумладан Украина ҳам 9 май куни Совет қўшинларининг фашистлар Германияси устидан қозонган ғалабасини нишонлайди.

Бироқ бу йил Россиянинг Украинага асоссиз босқини ва рус қўшинлари томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар ортидан Марказий Осиёнинг бир қанча давлатлари бу кунни кенг миқёсда нишонлашдан тийилганлар.

Қозоғистон ва Ўзбекистонда Ғалаба байрамига бағишланган парад ва байрам тадбирлари бекор қилинган, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) эса босқинчиларни қўллаб-қувватловчи «Z» белгисидан фойдаланишни тақиқлаган.

Берлиндаги улкан Совет ҳарбий мемориали жойлашган Трептауэр хиёбонида ҳам кескинлик сезилиб турган. Берлин, 9 май. [Алексей Костенко/Карвонсарой]

Элчихоналар томонидан Совет армияси аскарлари ёдгорлигига қўйилган гулчамбарлар, Берлин, Трептов-парк, 9 май, [Алексей Костенко]

Элчихоналар томонидан Совет армияси аскарлари ёдгорлигига қўйилган гулчамбарлар, Берлин, Трептов-парк, 9 май, [Алексей Костенко]

Украинадаги уруш ва Россиянинг босқин ҳақидаги тинимиз дезинформацияси туфайли Ғалаба кунида тобора каттароқ бўлиниш юзага келган.

9 май куни Россия президенти Владимир Путин Қизил майдонда ўтказилган ҳар йилги ҳарбий парад очилишида сўзга чиқиб, Россия Украинадаги уруш билан «Ватан»ни ҳимоя қилаётганини таъкидлаган эди.

У фурсатдан фойдаланиб, «махсус ҳарбий операция» учун ватанпарварлик қўлловига эришиш умидида Россиянинг босқинини ҳимоя қилган.

У бошланганига икки ойдан ошган можаро қандай давом этаётгани ҳақида гапирмади, бироқ ҳалок бўлган аскарларнинг оилалари «ўрнини тўлдириб бўлмайдиган жудоликка» учраганини тан олди.

«Янги ғалаба»

Байрам вақтида Европада яшовчи айрим руслар оммавий равишда Путиннинг сўзларини, шунингдек, Россия ташвиқот машинаси томонидан тарқатилаётган дезинформацияни такрорладилар.

Ғалаба куни арафасида Берлин маъмурияти ёдгорликлар яқинида ва ёнида Украина, Россия ва совет рамзларидан фойдаланишни тақиқлади.

Шаҳардаги украиналиклар 8 май кунини чекловларга мувофиқ нишонлаган бўлса-да, Берлинда яшаётган руслар ундай қилишмаган.

Берлиндаги руслар 9 май куни Бранденбург дарвозаси олдида «Ўлмас полк» тадбирига йиғилишди, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ота-боболарининг портретларини кўтариб, уюшган ҳолда Украина фаоллари бир кун олдин йиғилган ёдгорлик томон юрдилар.

«Улар йўл бўйи «тез орада янги ғалабага эришамиз» деб бақириб кетишди», дейди «1+1» Украина телеканалининг «Телевизион янгиликлар хизмати» учун Берлиндаги воқеаларини ёритаётган журналист Наталья Ярмола Карвонсаройга.

«Биз эҳтиёткорлик билан полициячилар олдидан ўтиб кетаётгандик. Тўсатдан кимдир украинча гапираётганимизни эшитиб қолди. Оломон орасидан бир киши олдимизга келиб, Украина ҳақиқий давлат эмаслигини айтди», деди у.

«Кейин улар «сизлар одам эмассизлар, барча украиналикларни қириб ташлаш керак», деб бақириб, «махсус операцияни» қўллаб-қувватлашларини айтишди», деди Ярмола Кремлнинг Украинадаги босқинга оид эвфемизмини назарда тутиб.

Кучайтирилган хавфсизлик чоралари полицияга вазиятни назорат қилиш ва оломонни ушлаб туришга имкон берди, деб қўшимча қилди у.

«Агар доим ёнимизда турган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бўлмаганида, бу можаро, бу тажовуз янада каттароқ нарсага айланиб кетиши мумкин эди», дейди у.

«Қайтишда россиялик аёл ва эркакни учратдик – эркак телебошловчимиз Наталья Мосейчукни қўлидан тутиб қолди», деди Ярмола.

«Ўша куни биз Россия телевидениесида айтиладиган барча гап-сўзларни эшитдик», дейди у.

«Бу гаплар Европада узоқ йиллардан бери яшаб келаётган россияликлар тарафидан айтилгани мени ҳайратда қолдирди. Ахир улар бу ерда турли коммуникация каналларини кузата оладилар-ку», дейди Ярмола.

Берлиндаги улкан Совет ҳарбий мемориали жойлашган Трептауэр хиёбонида ҳам кескинлик сезилиб турган.

Одамлар эрталабдан совет аскарлари шарафига ўрнатилган ёдгорликка гуллар олиб келишган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб, совет қўшиқларини куйлашган.

Трептов-паркдаги тадбирлар тинч ўтган бўлса-да, иштирокчилар тилларига эрк беришган.

«Ҳозир мен гарчи Совет Иттифоқининг фуқароси сифатида, айниқса, бу ерда ва айниқса бугун бунга ҳақли бўлсам-да, сумкамдан байроқларни чиқара олмайман», деди ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрган Вадим Корецкий Карвонсарой билан суҳбатда.

«Уларни ўзим билан олиб келганман. Бу ерда ҳеч бир аблаҳ менга буни тақиқлашга ҳаққи йўқ, лекин улар шундай қилишяпти», дейди 20 йилдан бери Германияда яшаб, 9 май кунлари мунтазам равишда Берлинга келиб турадиган Корецкий.

Бу сафар у тақиқланган рус ва совет рамзлари ўрнига енгларига оқ тасма боғлаб олган.

«Оқ тасма ҳозирги вазиятда маълум бўлган нарсани англатади. Бу ҳозирда мамлакатим аскарлари кийиб юрган кийимдир. Айнан «махсус операция» вақтида. Бу менинг шахсий муждам», дейди Корецкий.

У Россия армияси Украинада айнан нима билан шуғулланаётгани ҳақидаги саволга «у ерда демилитаризация ва тинчликпарварлик жараёнини олиб борилаётганини» айтган.

Тарихий ташвиқот

Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги Россия ташвиқоти бир неча йиллардан бери давом этмоқда, деб айтган Украина тарихи институти олими ва тадқиқотчиси Яна Примаченко.

Примаченкога кўра, «бу жараён 2010 йилда бошланган. Ўша вақтда матбуот анжуманларидан бирида Путин урушдаги йўқотишлар ва аскарларнинг 70 фоизи РСФСРга (Россия Совет федератив социалистик республикаси) тўғри келади, демак ғалаба фақат Россия туфайли бўлган», деган эди.

«Бугун россияликлар Иккинчи жаҳон урушида Украинасиз, Иттифоқнинг бошқа республикаларисиз ғалаба қозонишга қодир бўлганликларига ишонадилар», деди у.

Янгиликлар ташвиқотига ўхшаб, Россиянинг тарихий ташвиқоти ҳам манипуляция ва фактларни нохолис танлашга асосланган, деб қўшимча қилган у.

«Россияликлар этник тамойилга асосланиб шундай ҳисоб-китоб қилишган. Бунда улар ҳамма русларни РСФСР фуқаролари деб ҳисоблашган. Аммо Совет Иттифоқида ҳеч қайси республика этник жиҳатдан бир гуруҳга мансуб бўлмаган.»

«Масалан, Қозоғистонни оладиган бўлсак, 1939 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Қозоғистонда руслар қозоқларга нисбатан кўпроқ бўлган», дейди Примаченко.

«Агар этник тамойилга асосланиб ҳисобласак, Қозоғистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси энг кичиги бўлади, чунки у ерда фақат 130 мингта этник қозоқ аскарлари ўлдирилган.»

«Аммо, аслида уруш вақтида ҳалок бўлган қозоғистонлик чақирилувчи аскарлар сони камида икки марта кўп бўлган», деди у урушда жон фидо қилган Қозоғистондаги турли этник гуруҳларга ишора қилиб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу ишлари учун уларни депортация қилиш керак, Европа мамлакатлари қонунчилигига кўра, бу террорчилик ва қатлиомга бевосита чақирув.

Жавоб бериш

Бу тўданинг барини ўзларининг севимли Парашасига депор қилиш керак. Демократик Европа ҳавосини бузмасликлари учун.

Жавоб бериш

Оркистонликлар Москвага яқинроқ туришлари керак. Акс ҳолда, улар парчаланишдан кейин бошқа мамлакатда уйғонишлари мумкин.

Жавоб бериш