Карвонсарой
Таълим

Ўзбекистон мактаблари ва университетларида инглиз тилини ўрганиш тарғиб қилинмоқда

Рустам Темиров

Ўтган йилнинг 1 август куни Самарқанд давлат университетида имтиҳон топшираётган талабалар. [Замира Болтаева]

Ўтган йилнинг 1 август куни Самарқанд давлат университетида имтиҳон топшираётган талабалар. [Замира Болтаева]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ҳукумати хорижий тил талаб қилинадиган олий таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари фанлари қаторига инглиз тилини ҳам киритди. Айрим ўқитувчиларнинг фикрича, бу қадам ёшларнинг Россия ташвиқоти таъсиридан халос бўлишига ёрдам беради.

Март ойида Ўзбекистон расмийлари 2022-2023 ўқув йилида олти университетда ўқишга кириш учун инглиз тилидан имтиҳон топшириш кераклигини маълум қилган эди.

Улар орасида Жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Самарқанд давлат хорижий тиллар институти, Тошкент давлат педагогика университети, шунингдек, Қўқон ва Нукусдаги иккита педагогика коллежи бор.

Бу қарор 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб барча университетлар учун инглиз тилидан имтиҳон топшириш талабини жорий этиш режаси олдидан қабул қилинган.

Наманган шаҳридаги 35-мактабда ўтказилаётган инглиз тили дарси, 23 декабр куни олинган сурат. [Тоҳир Турсунов]

Наманган шаҳридаги 35-мактабда ўтказилаётган инглиз тили дарси, 23 декабр куни олинган сурат. [Тоҳир Турсунов]

Инглиз тилини билиш ўзбек ёшларига Россия ташвиқотини четлаб ўтиб, инглиз тилидаги манбалардан маълумот олиш имконини беради, дейди ўзбек педагоглари.

Ўзбекистонда инглиз тилига бўлган талаб ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлиб, амалга оширилаётган бу ўзгаришлар айни муддаодир, дейди андижонлик мустақил журналист Сабоҳат Раҳимова.

«Ўзбек ёшлари мамлакатимизнинг инглиз тилида фаолият юритувчи олий таълим муассасаларини битириб, кейинчалик хорижда таълим олишни истамоқда», дейди у.

«Масаланинг бошқа тарафи – Кремл мафкурасининг жарчисига айланиб қолган Россия ОАВдан эмас, балки инглиз тилидаги манбалардан маълумот олиш зарурати», дейди Раҳимова.

Ёшларнинг инглиз тили орқали халқаро ахборот маконига интеграциялашуви сабабли буни тўғри ва узоқни кўзлаб қабул қилинган қарор деб ҳисоблайман, дейди бу йил қабул имтиҳонларини топшириш учун инглиз тилини ўрганаётган 23 яшар қаршилик Гулчеҳра Хурсандова.

«Биз рус тилини четлаб ўтган ҳолда муқобил ахборот олиш имкониятига эга бўламиз», дейди у.

Инглиз тилининг аҳамияти

Швецияда яшовчи ўзбекистонлик сиёсатчи Пўлат Охуновнинг фикрича, ўзбек сиёсий элитасининг инглиз тилига муносабатини ўзгартириш зарур.

«Афсуски, сиёсий элита русийзабон», дейди у. «Улар инглиз тилининг мамлакат учун аҳамиятини англаб етмагунича, вазият ўзгармайди.»

Вазиятни ўзгартириш учун хориждан кўнгиллилар жалб қилишни кўзда тутувчи махсус давлат дастури, телевидение ва радиода тил ўрганишга янгича ёндашув, инглиз тили бўйича хусусий мактабларни очишни рағбатлантириш ҳам талаб этилади, деди Охунов.

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистондаги ўрта ва ўрта таълим мактаблари битирувчиларига камида иккита хорижий тилни билиши зарурлигини айтган эди.

Ўшандан бери давлат органларига ишга киришда ҳам камида битта чет тилини билиш талаб қилинмоқда.

Бундай кўникмаларсиз келгусида юқорироқ лавозимга кўтарилиш имконсиз, дейди Инновацион ривожланиш вазирлигидаги манба.

Янги ходимларни ишга қабул қилишда инглиз тилини билиш жиддий омил ҳисобланади, номзодда инглиз тили бўйича халқаро тест тизими (IELTS) сертификати бўлса, у рақобатчилар ичида устунликка эга бўлади, деб қўшимча қилди манба.

Тил ўрганиш нархи

Наманган шаҳридаги 35-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Фарҳод Абдулазизов ўзбекистонлик ёшларга инглиз тилини бепул ўрганиш имконини берувчи давлат дастури зарур, деб ҳисоблайди.

Тошкентда хорижий тил курсларининг нархи бир ойга 400 мингдан 700 минг сўмгача (тахминан 40-70 доллар) туради. Уч ойлик курс тўлови 2 миллион сўмдан (200 доллар) ошади.

Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 3,4 миллион сўмни (310 доллар) ташкил қилган.

«[Инглиз тилини ўрганувчилар учун] махсус журналлар зарур. Илмий-методик эмас, балки ривожланган мамлакатлардагидек ҳамма нарсани оммабоп тилда тушунтириб берадиган нашрлар», дейди Абдулазизов.

Онлайн курслар Тошкент ва вилоятлар марказларида самаралироқ, у ерда интернет бирмунча тезроқ, деди у.

Унинг айтишича, мамлакат кўпроқ инглиззабон ўқитувчиларга муҳтож. Улар ўзбек ёшлари билан бирга инглиз тили ўқитувчиларининг ўзига ҳам яхшироқ таълим бериши мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бундай янгиликларни ғайриоддий деб бериш ўрнига мактабларда нормал таълим бериш керак.

Жавоб бериш

Хорижий тил ўрганиш ҳеч қачон ортиқча бўлмаган. Келажакда халқаро иш сонини ошириш учун бу билимдан фойдаланиш учун имкониятдир.

Жавоб бериш

Аҳмоқлар, кўти очиқ, эркакми аёлми ўзларингни унутиб, кимлигингизни билмай юрасанлар!!! Кимни кўтини ўпаман деб юрибсизлар?? Бу ифлослар («west»)ни гапига кириб хароб бўлиб кетманглар

Жавоб бериш

Инглиз тили учинчи тил бўла олмайди; бундай бўлиши жуда қийин. У рус тилини сиқиб чиқаради.

Жавоб бериш