Карвонсарой
Сиёсат

Эрон бостириб кираётган бир пайтда Россия Сурия жанубидаги ҳозирлигини кучайтирмоқда

Валид Абу ал-Хайр

Россиялик аскар Даръанинг Даръа-ал Балад туманида патрул назорати вақтида бинокл ёрдамида кузатув олиб бормоқда, 1 сентябр. [Сэм Ҳаририй/AFP]

Россиялик аскар Даръанинг Даръа-ал Балад туманида патрул назорати вақтида бинокл ёрдамида кузатув олиб бормоқда, 1 сентябр. [Сэм Ҳаририй/AFP]

ҚОҲИРА – Россия қуролли кучлари Суриядаги сўнгги ҳаракатлари орқали мамлакатнинг жанубий қисмида Москва ҳамон қудратда экани ҳақида сурияликлар ва халқаро ҳамжамиятга мужда йўлламоқчи, дейди маҳаллий фаоллар.

Айтилишича, уларнинг сўнгги ҳаракатлари Эронга алоқадор жангарилар ёллаш кампаниялари орқали Россия назоратидаги ҳудудларга киришга ва маҳаллий наркофурушлар билан контрабанда операциялари ўтказиш борасида келишишга уринаётган вақтда содир бўлмоқда.

Даръа ҳудуди Иордания ва Исроил билан чегарадош экани билан ажралиб туради, дейди Башир ал-Бассам Al-Mashareq нашрига.

«Ўтган йиллар давомида бир қатор минтақавий ва халқаро келишувларга эришилган бўлиб, уларга кўра Россия бу ҳудудларни назорат қилиш ва Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) иттифоқчи кучлари ҳаракатларининг олдини олишга ваъда берган», деб айтган у.

ИИПК қўлловидаги ёлланма аскарлар, Даръа, 21 август. [Ҳурон эркин лигаси]

ИИПК қўлловидаги ёлланма аскарлар, Даръа, 21 август. [Ҳурон эркин лигаси]

Иордания божхона хизмати Эрон қўлловидаги жангарилар назоратида бўлган Сурия ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган Captagon таблеткаларини мусодара қилган, 12 апрел. [Иордания божхона хизмати]

Иордания божхона хизмати Эрон қўлловидаги жангарилар назоратида бўлган Сурия ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган Captagon таблеткаларини мусодара қилган, 12 апрел. [Иордания божхона хизмати]

Россия маҳаллий мухолифат гуруҳлари ва Сурия режими ўртасида сулҳ тузилишида воситачилик қилган, келишув мухолифатнинг собиқ жангчиларини Сурия режими уларни таъқиб қилмаслиги ва қатл қилмаслиги бўйича ҳарбий хизматдан озод қилиш шартларини ўз ичига олган.

Ал-Бассамга кўра, улар бир нечта режимпараст бўлинмалар тузиб, уларни ҳудуд бўйлаб жойлаштирган.

«Аммо Россия Украина уруши билан овора бўлиб қолганида ИИПКга иттифоқдош бўлинмалар жанубда, айниқса Иордания чегараси бўйлаб ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган», деб айтган у.

«Иорданияликлар томонидан бир қатор юқори даражадаги қўлга олиш ишлари олиб борилган», деб айтган у. «Бу Россия ва Сурияни юқори мартабали зобитлар иштирокида патрул назоратини олиб боришга мажбур қилди.»

«Бундан мақсад – ҳудудни Эрон эмас, балки ҳали-ҳамон Россия назорат қилаётгани ҳақида мужда йўллаш бўлган», деб айтган Ал-Бассам «у ердаги вазият бошқача эканлигини» таъкидлаб.

Россиянинг «ғайриоддий» ҳаракати

Россиянинг «ғайриоддий» патрул назорати россиялик ва Даръа ҳарбий хавфсизлик хизмати бўлинмаси бошлиғи Луай ал-Али етакчилигидаги суриялик зобитлар минган 10 дан ортиқ ҳарбий машиналарда Иордания чегара ҳудудини айланиб чиққанлар, деб хабар беради даръалик фаол Жума ал-Масалмеҳ.

Патрул назорати қатор ҳудудларда, жумладан Абдин, ал-Қусайр, Коайя ва Маърая қишлоқларида тўхтаб ўтган, бу ерларда зобитлар маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиб, озиқ-овқат ёрдамини тарқатган, деб айтган у Al-Mashareq нашрига.

Шунингдек патрул хизмати Бусра ал-Шомда ҳам тўхтаб ўтган, деб қўшимча қилган у. Россия патрул назорати вақтида ИИПК қувватловидаги жангарилар кўринмай қолишган.

Эрон билан иттифоқдош жангарилар, айниқса Ҳизбуллоҳ ва Башар Асаднинг акаси Маҳер етакчилигидаги Сурия режимининг тўртинчи дивизияси «маҳаллий аҳолининг ёлланиши учун ўз эшикларини очишди», деб айтган ал-Масалмеҳ.

«Бу ҳудуддаги кескинликнинг авж олишига сабаб бўлди, аммо Россия қўлловидаги 5 корпуснинг 8-бригадаси буни яширишга ҳаракат қилмоқда», деб айтган у.

«Хавфсизлик билан боғлиқ вазият жуда ёмон, Даръада ва унинг атрофида икки томон ҳам қотилликлар уюштирган», деб айтган у. Бундан ташқари, доимий қуролли тўқнашувларда кўплаб одамлар ҳалок бўлмоқда.

Наркосавдо ўчоғи

Сувайдалик фаоллардан бири Низор Бу Алининг айтишича, ИИПК билан иттифоқчи қуролли кучлар яқинда Хуран ва Даръада, айниқса шимолий ва шимоли-ғарбий Даръа, Азраъ тепаликларида ҳамда 9-дивизия назорати остидаги ҳудудларда ўз ҳозирлигини кучайтирган.

«Сўнгги пайтларда Эрон ва унга иттифоқчи қуролли кучларига қаратилган ҳаво ҳужумлари ортидан Эрон кучларини жойлаштириш суръати кучайган», деди у.

Унинг сўзларига кўра, ёллаш чораларидан ташқари, Эрон билан иттифоқчи қуролли кучлар наркофурушлар, дилерлар ва тарқатувчилар билан шартномалар тузмоқда.

Шунингдек, улар Иордания чегарасидан ноқонуний олиб ўтиладиган гиёҳвандлик таблеткаларни ишлаб чиқарадиган бир нечта корхона қурдилар, деди Бу Али.

«Маҳаллий аҳоли зиддиятга олиб келган бу ҳаракатларга қарши, чунки қабила бошлиқлари ва юқори мартабали шахслар ўз ҳудудларининг бундай гиёҳванд моддалар манбаига айланишини истамайди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

«Россия маҳаллий мухолифат гуруҳлари ва Сурия режими ўртасидаги сулҳ келишувларида воситачилик қилган.» Агар «режим», «ҳарбий операция», «қуроллар» ва бундан ташқари Россия иштирок этганини эшитсангиз «сулҳ» ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, чунки яқин ўртада албатта портлаш юз беради ва барча келишувлар амалга ошишини узоқлаштиради.

Жавоб бериш

У ерлардан гиёҳванд моддалар оқиб кириши бизга энг кераксиз бўлган нарса. Биринчидан, улар бутун дунёда нефть, ҳозир эса ҳудудлар ва гиёҳванд моддалар учун курашишган.

Жавоб бериш