Карвонсарой
Фан ва технология

Украинадаги уруш Россиянинг кибер урушларда заиф эканлигини кўрсатиб қўйди

Карвонсарой ва AFP

Украинанинг сўнгги ойлардаги муваффақияти мамлакатлар Россияга қарши кибернизога тайёрлана олишини кўрсатмоқда, дейди киберхавфсизлик бўйича экспертлар. [Negative Space/Pexels]

Украинанинг сўнгги ойлардаги муваффақияти мамлакатлар Россияга қарши кибернизога тайёрлана олишини кўрсатмоқда, дейди киберхавфсизлик бўйича экспертлар. [Negative Space/Pexels]

Европанинг бир нечта жанговар кибермудофаа кучлари раҳбарлари чоршанба (8 июн) куни Россия Украинага қарши ҳужумда рақамли жанговар имкониятларни қўллашда кутилганидан анча самарасиз бўлганини эътироф этганлар.

Феврал ойида Украинага бостириб кирган Россия ўз мақсадлари, жумладан Киевни тезда ишғол қилиш режасини амалга ошира олмаган.

«Киберхавфсизлик мутахассислари орасида биз Россиянинг аввалги ҳаракатлари ва имкониятларини инобат олган ҳолда киберҳужумнинг Перл Харбори бўлади деб аниқ ишонган эдик», деб айтган Польша миллий киберхавфсизлик маркази раҳбари, генерал Карол Моленда.

Аммо Украина бунга тайёр бўлган ва «Россиядан келган ҳужумларга бардош бера олди», деб айтган Моленда Франциянинг Лилль шаҳрида ўтган Халқаро киберхавфсизлик форумидаги учрашувда.

2019 йил 6 март куни Киевдаги Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) бош қароргоҳида Европа Иттифоқи ва Украинанинг киберхавфсизлик бўйича қўшма машғулотлар чоғида экранлар олдида сўзлашиб турган ходимлар. [Сергей Супинский/AFP]

2019 йил 6 март куни Киевдаги Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) бош қароргоҳида Европа Иттифоқи ва Украинанинг киберхавфсизлик бўйича қўшма машғулотлар чоғида экранлар олдида сўзлашиб турган ходимлар. [Сергей Супинский/AFP]

Бу «яхши ҳужум қилиш салоҳиятига эга, аммо мудофаада суст» Россияга қарши кибернизога тайёр бўла олишингизни кўрсатади, деб қўшимча қилган у.

Россия ҳужумлар олдида ожиз

Мамлакатга қарши уюштирилган киберҳужумлар асосан мустақил хакерларнинг иши эканлиги айтилади.

Washington Post нашрига кўра, чоршанба куни Россия радиостанциясидаги янгиликлар дастурининг эфири Украина мадҳияси ва урушга қарши қўшиқлар билан узилган, бу Россия оммавий ахборот воситалари урушга қарши чиқаётган хакерлар томонидан нишонга олинаётганлигига мисол бўла олади.

9 май куни хакерлар россиялик фойланувчиларнинг смарт телевизорларидагиҒалаба куни ташвиқотини блоклаб қўйган ва «Минглаб украиналиклар ва ҳалок бўлган юзлаб ёш болаларнинг қони сизларнинг қўлларингизда. Телеканаллар ва ҳукумат сизни алдамоқда. Урушга йўқ», деган украинапараст хабар қолдиришган.

Апрел ойида бир гуруҳ хакерлар Бутунроссия давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниясининг 900 мингдан ортиқ электрон хатларини эълон қилишган. Хатлар 20 йиллик муддат ичида юборилган бўлган.

Март ойида хакерлар Россия цензура идоралигининг Бошқирдистон бўлимидан олинган 360 мингдан ортиқ файлларни эълон қилган.

Украинадаги ҳаракатлар мувофиқлаштирилмаган

Россия «мувофиқлашган кибер ва кинетик урушни олиб боришга» тайёр эмас, деб айтган Литванинг киберхавфсизлик бўйича раҳбари Ромуальдас Петкявичюс.

Украинада ҳамма жойда, «минглаб» кибер фаолиятлар олиб борилмоқда, деб айтган у AFP нашрига. «Аммо улар жуда яхши режалаштирилган деб ўйламайман.»

Франция кибермудофаа кучлари қўмондони, генерал Дидье Тиссейр ҳам компьютер ҳужумлари ва жойлардаги Россиянинг ҳарбий ҳужумлари ўртасида алоқа йўқлиги ҳақида худди шундай фикр билдирган.

«Балки улар буни ўзлари истагандек ташкиллаштира олмагандир» ва уларнинг имкониятлари «биз тасаввур қилгандек кучли эмасдир», деб айтган у.

Аммо можаро таҳлили жангга мустақил хакерлик гуруҳларининг қўшилиши туфайли мураккаблашар экан, Украинага Microsoft ва Starlink каби компаниялар ҳам ёрдамга келган, деб таъкидлади у.

Кибермакондаги айни низо барча жамоалар майдонда уларни ажратиб турувчи формаларни киймаган «регби бўйича жаҳон чемпионатига ўхшайди». Халқ ҳам майдонда бўлгани учун бу уринишлар ҳисобга олинишига йўл қўймаслик керак.

Ҳужумлар тарихи

Бир неча ойлар аввал таҳлилчилар потенциал босқин бошлаш учун тайёргарлик кампанияси доирасида Кремл сохта байроқ операцияларини ўтказаётгани, киберҳужумларни амалга ошираётгани ва дезинформация тарқатаётгани ҳақида огоҳлантирган эдилар.

Москва узоқ йиллардан бери бутун дунё бўйлаб гибрид урушлар олиб боради.

Ўтган ўн йилликдаги энг кескин киберҳужумларнинг айримлари Россиянинг Украинадаги ҳужумлари билан боғлиқ бўлган ва бошқа жойларда ҳам такрорланган, деб хабар берган АҚШ разведкаси.

Масалан, 2014 йилда Украина марказий сайлов комиссиясига қарши содир этилган хакерлик ҳужумида аниқланган Россия ҳарбий разведка дастурлари 2016 йил Қўшма Штатларда демократик партиянинг миллий қўмитаси серверларида топилган, деб хабар беради New York Times нашри.

Ўтган йил октябр ойида Украина электр тармоқлари, 2017 йил Франциядаги сайловлар ва 2018 йилдаги Қишки олимпиадага киберҳужум уюштирганолти нафар ГРУ зобитига АҚШ ҳукумати тарафидан сиртдан айблов эълон қилинган эди. ГРУ Россиянинг ҳарбий разведка агентлигидир.

Россиялик олти жосус, шунингдек 2017 йилда бутун дунёдаги компьютерларни зарарлаб, биргина АҚШнинг уч компаниясига қарийб 1 миллиард доллар зиён келтирган «NotPetya» вируси ҳужумларида айбланган.

Кибер уруш соҳасида ҳамкорлик

Сўнгги йилларда қисман Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳамкорлиги туфайли Украина кибертаҳдидларга қарши кураш салоҳиятини сезиларли даражада яхшилади, деган эди ахборот тизимлари хавфсизлиги соҳасида фаолият юритувчи ISACA халқаро уюшмасининг Киевдаги бўлими президенти Олексий Барановский феврал ойида Карвонсарой нашрига.

Январдаги ҳужумдан кейин НАТО Киев билан кибер уруш соҳасидаги ҳамкорликни эълон қилиш орқали зудлик билан жавоб қайтарди. Ўшанда ЕИ Украинага ёрдам бериш учун «барча ресурсларини» йўналтиргани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган йил охирларида Қўшма Штатлар ва Британия Россия давлат ташкилотлари ва Кремл номидан кибер ҳужумларни амалга оширган хусусий воситачилардан мудофааланишда ёрдам бериш учун Украинага кибер уруш бўйича мутахассисларни юборган.

АҚШ фуқаролик тадқиқотлари ва тараққиёт жамғармаси ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги «Украинада киберхавфсизлик самарадорлигини қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш бўйича» АҚШ молиялаштирган лойиҳаларни амалга оширмоқдалар, деб айтган Барановсий.

Феврал ойида АҚШ разведкаси ва миллий хавфсизлик идоралари расмийлари Россиянинг кибер таҳдидлари ва катта миқёсдаги ҳужумларни қайтара олиши учун АҚШ тарафидан Украина кўрсатиладиган ёрдамни муҳокама қилиш борасида учрашдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500