Карвонсарой
Сиёсат

Империалистик амбициялар: Путин Буюк Пётрнинг Россия ҳақидаги қарашларини бузиб кўрсатмоқда

Карвонсарой ва AFP

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) «Буюк Пётр: Империянинг туғилиши» деб номланган ва шоҳ таваллудининг 350 йиллигига бағишланган янги кўргазмани айланиб чиқмоқда, Москва, 9 июн. [Михаил Метзел/Sputnik/AFP]

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) «Буюк Пётр: Империянинг туғилиши» деб номланган ва шоҳ таваллудининг 350 йиллигига бағишланган янги кўргазмани айланиб чиқмоқда, Москва, 9 июн. [Михаил Метзел/Sputnik/AFP]

МОСКВА – Россияни Европага яқинлаштириш уринишларидан сўнг уч асрдан ортиқ вақт ўтар экан, Украинадаги низо туфайли яккаланиб қолган Россияда Буюк Пётрнинг 350 йиллигини нишонланди.

Хорижда ўтказган онларидан руҳланган Пётр I 1682-1725 йиллардаги ҳукмронлиги даврида ўзининг бепоён ва яхши ривожланмаган мамлакатини замонавийлаштиришга кўп ҳаракат қилган. Унинг энг машҳур саъй-ҳаракатларидан бири «Европага ойна» сифатида Россияда Санкт-Петербург шаҳрини барпо этгани бўлди.

Москванинг Украинага ҳужуми сабаб Россия ва Ғарб ўртасидаги алоқаларга путур етар экан, ҳукумат Пётрнинг Европага яқинлигини камайтириб кўрсатмоқда, унинг Россия ҳудудларини кенгайтириш ва ҳокимиятни мустаҳкамлашдаги ролига кўпроқ эътибор қаратмоқда.

9 июн куни Санкт-Петербургдаги нутқида Россия президенти Владимир Путин ўзининг айни дамдаги ҳаракатларини Буюк Пётрнинг 18 асрда Швецияга қарши уруши чоғида Болтиқбўйини босиб олишига қиёслаган.

28 апрел куни Болгариянинг София шаҳрида ҳукуматдан Украинага қурол ва ўқ-дорилар беришни талаб қилиб, Россия президенти Владимир Путиннинг «қотил» деб ёзилган суратини кўтариб турган аёл. [Николай Дойчинов/AFP]

28 апрел куни Болгариянинг София шаҳрида ҳукуматдан Украинага қурол ва ўқ-дорилар беришни талаб қилиб, Россия президенти Владимир Путиннинг «қотил» деб ёзилган суратини кўтариб турган аёл. [Николай Дойчинов/AFP]

Санкт-Петербургда Буюк Пётр шарафига қўйилган бронза ҳайкал. [Pexels.com]

Санкт-Петербургда Буюк Пётр шарафига қўйилган бронза ҳайкал. [Pexels.com]

Швециянинг Буюк шимолий урушдаги (1700-1721) мағлубияти Россияни Болтиқ денгизидаги етакчи давлатга ва Европага доир масалаларда муҳим ўйинчига айлантирган.

Бир асрдан кўпроқ вақт ўтиб, Россия аскарлари Марказий Осиёни сўнгги шоҳ ҳукмронлигига бўйсундирган эди.

«Қайтариб олиш ва мустаҳкамлаш»

«Швецияга қарши жанг қилиб, у ниманидир босиб олган деб ўйлашингиз мумкин», деди Путин шоҳнинг 350 йиллигига бағишланган Москвадаги кўргазмага ташрифи чоғида бир гуруҳ ёш тадбиркорларга. «У ҳеч нимани босиб олмаган, у қайтариб олган

Буюк Пётр Санкт-Петербургга асос солганида ва уни Россиянинг пойтахти деб эълон қилганида «Европадаги давлатлардан ҳеч бири уни Россияга қарашли ҳудуд деб тан олмаган», деди Путин.

«Ҳамма уни Швециянинг бир қисми деб ҳисоблаган. Аммо қадимдан у ерда славянлар фин-угор халқлари билан бирга яшаб келганлар», деб қўшимча қилди у.

«Қайтариб олиш ва мустаҳкамлаш бизнинг ҳам бурчимиздир», деб айтган Путин Кремл шунчаки «махсус ҳарбий операция» деб атаган Россиянинг Украинага босқинини назарда тутиб.

У 24 февралда Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин Россиядан чиқиб кетган мингга яқин халқаро компаниялар ҳали «афсусланишини» айтиб ўтган.

«Россиядек давлат атрофига девор қуриш имконсиз, тушуняпсизми, имконсиз», деди у.

9 июн куни юбилей арафасида Россия ижтимоий тармоқлари Пётрнинг тасаввурига нима бўлгани ҳақидаги фикр-мулоҳазаларга тўла эди.

Тарқалиб кетган мемларда шоҳнинг баъзан Путин билан монтаж қилинган суратлари ва «Пётр I Европага ойна очди, Путин эса уни ёпади» ёки «Европага ойнани ёпинг, манзара даҳшатли» каби ёзувлар бор эди.

Яқинда ўтган юбилей ҳақидаги саволга Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ойна очиқлигича қолаётганини таъкидлади.

«Ҳеч ким ҳеч нимани ёпмоқчи эмас», деди у журналистларга.

Империалистик амбициялар

Совет Иттифоқида австралиялик дипломат бўлиб ишлаган Кайл Уилсоннинг «Вашингтон Пост» нашрига айтишича, Путин «Россиянинг империя орзусини тирилтирмоқчи эканини» очиқ баён қилди.

«Россияни империяга айлантирган одам эса Буюк Пётр эди».

Октябр ойида 70 ёшга тўладиган собиқ КГБ агенти Путин сўнгги 20 йил ичида жазосизлик ва қўрқувга асосланган тизим қуришга муваффақ бўлди, дейди 2000-2004 йилларда Россия бош вазири бўлган Михаил Касянов.

«Булар Путиннинг давлат раҳбари сифатидаги қўллови билан Совет Иттифоқининг сўнгги босқичларидагидан ҳам сурбетроқ, шафқатсизроқ ишлай бошлаган тизимнинг ютуқларидир», деди у AFPга.

«Аслида бу мутлоқ қонунсизликка асосланган КГБ тизими. Уларни ҳеч қандай жазо кутмаслиги аниқ».

Касянов уруш туфайли Россияни тарк этгани ва Европада яшаётганини айтса-да, ўз хавфсизлигидан хавотирланиб, қаерда эканлигини ошкор қилишдан бош тортган.

Путин томонидан лавозимидан четлатилганидан кейин Касянов Россия мухолифатига қўшилди ва Кремлнинг энг ашаддий танқидчиларидан бирига айланди.

Бош вазир сифатида Ғарб билан яқин алоқаларни қўллаб-қувватлаган 64 ёшли эркак бошқа кўплаб россияликлар сингари, уруш бошланишидан бир неча ҳафта олдин бу воқеа ҳақиқатда содир бўлишига ишонмаганини айтди.

Путин «ўзида эмас»

24 феврал кунги босқиндан уч кун аввал Путин мамлакат олий раҳбариятини хавфсизлик кенгашининг саҳналаштирилган мажлисига чақираётганини кўрганидагина, Касянов унинг ҳазиллашмаётганини англаб етган.

«Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишини кўриб, уруш муқаррар эканини тушундим», дейди Касянов.

Путин аллақачон «тўғри фикрлай олмаётганини» сезган эдим, деб қўшимча қилди у.

«Мен бу одамларни танирдим ва уларга қараб, Путин аллақачон «ўзида эмаслигини» кўрдим. Тиббий маънода эмас, сиёсий маънода», деди у.

«Мен билган Путин бошқа эди.»

Касянов уруш икки йилгача давом этишини тахмин қиларкан, Украина ғалаба қозониши муҳимлигини айтди.

«Украина мағлуб бўлса, навбат Болтиқбўйи давлатларига келади», деди у.

Урушнинг якуни Россиянинг келажагини ҳам белгилаб беради, деди Касянов ва россияликлар олдида мамлакатни қайта тиклаш вазифаси турганини айтди.

«Ҳамма нарсани янгидан барпо этиш керак бўлади. Моҳиятан, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бутун мажмуасини қайтадан бошлаш зарур», деди у.

«Бу бажарилиши керак бўлган улкан ва мураккаб вазифалардир.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

КГБ мактабларида уларга нима ўргатилиши ва миялари қандай заҳарланиши аниқ эмас; кейин ўша буюк кадрлар ўзлари учун ҳеч қандай қонунларсиз мамлакатни бошқарадилар; улар на халққа хизмат қилади, халқнинг вакили бўлади – фақат ўз амбициялари йўлида фойдаланади.

Жавоб бериш

«Мен бошқа Путинни билар эдим» - менимча унга ўхшаган одамлар бошқача бўлмаган, улар шунчаки уларнинг шизофренияси бу даражада билинмаган.

Жавоб бериш

Ҳудудий амбицияларини амалга ошираман деб эсини йўқотганидан кўра ўзини ватанида роль ўйнайверсин, ўзини Буюк Пётр деб ўйлайверсин.

Жавоб бериш