ОЛМАОТА – Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Донецк халқ республикаси» (ДХР) ва «Луганск халқ республикаси» (ЛХР) деб аталувчи давлатларни тан олишдан бош тортганидан сўнг, россиялик депутат Қозоғистонга нисбатан таҳдидли баёнот билан чиққан.
17 июн куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида иштирок этган Тўқаев журналистларга Қозоғистон Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Россия қўлловидаги республикаларни ҳеч қачон тан олмаслигини айтган.
У Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Низомининг икки тамойилига ишора қилди – давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи.
Қозоғистон биринчиcини танлайди, акс ҳолда сайёрамизда 600 га яқин давлат бўлар эди, бу эса хаосга олиб келади, деди Токаев.
«Ва бу тамойил биз квазидавлатлар деб ҳисоблайдиган Луганск ва Донецк ҳудудларига нисбатан ҳам қўлланилади», деди у.
Феврал ойида Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Қозоғистон расмийлари ўз мамлакати позициясини аниқ баён қилган.
Март ойи охирида EurActiv умумевропа янгиликлар тармоғига интервью берган Тўқаев маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов Қозоғистон Россия учун АҚШ ва Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб воситаси бўлиб хизмат қилмаслигини айтган.
«Албатта, Россия кўпроқ унинг тарафида бўлишимизни хоҳлайди. Лекин Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади», деган эди ўшанда Сулейменов.
«Биз Қрим билан боғлиқ вазиятни ҳам, Донбассдаги вазиятни тан олмадик ва тан олмаймиз, чунки уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тан олмайди», деди у Украинанинг Россия томонидан тўлиқ ёки қисман босиб олинган ҳудудларини назарда тутиб.
Путинга қарши чиқиш
Тўқаев бу сўзлари билан президент сифатида Қозоғистоннинг бўлгинчи республикалар бўйича позициясини илк марта очиқ баён қилган.
У рамзий қадам ўлароқ Санкт-Петербург халқаро форумидан кейин Кремлдан Александр Невский ордени мукофотини олишдан ҳам бош тортган.
Нур-Султондаги Turan Times янгиликлар порталининг сиёсий мухбири ва бош муҳаррири Газиз Абишев Тўқаевнинг дангаллигини ҳамда Қозоғистон айирмачиликни қўллаб-қувватламаслиги ва мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши ҳақидаги баёнотини олқишлаган.
«Бундан ташқари, Тўқаев Россиянинг ўзида ҳам шу каби хатарлар борлигини, «халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи» амалга оширилса, янги давлатлар пайдо бўлиши мумкинлигини очиқ айтди», деди Абишев.
Шунга қарамай, бу россиялик депутатларни ранжитган.
Тўқаевнинг баёнотидан бир кун ўтиб, Россия давлат Думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Константин Затулин Россия «иттифоқчиларини» Москва билан муносабатларда фақат ўз манфаатларини кўзлаётганликда айблади.
«Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида Затулин Тўқаевнинг дангал жавобини «ноўрин» деб атади ва буни «унинг ёнидаги Россия президенти Владимир Путинга қарши чиқиш» деб баҳолади.
Шундан сўнг Затулин яширин таҳдидларга ўтди.
«Улар [қозоқлар] асосан руслар истиқомат қиладиган бир қатор вилоят ва шаҳарларнинг Қозоғистон деб аталган ҳудудга умуман алоқаси йўлигини жуда яхши билишади», деди у ўтмишда россиялик сиёсатчилар тарафидан тарихан Россияга тегишли эканлиги даъво қилинган Шимолий Қозоғистон вилоятига ишора қилиб.
Агар иттифоқчилар Россия билан «дўст, ҳамкор ва шерик» бўлса, улар «ҳудудий муаммоларга дуч келишмайди», деб қўшимча қилди у.
«Агар ундай бўлмаса, Украинадаги каби ҳамма нарса бўлиши мумкин.»
«Шунинг учун Қозоғистон ва бошқа давлатлар бу масалага аҳамият беришлари керак деб ўйлайман», деб огоҳлантирган Затулин.
«Украинага диққат билан назар солинг»
Бу россиялик депутатлар ва Кремл ташвиқотчиларининг Қозоғистонга илк ҳужуми эмас.
Апрел ойи охирида Россиянинг кремлпараст журналисти Тигран Кеосаян Қозоғистонга қарши ғазабнок мурожаат билан чиққан – бунга мамлакатнинг 9 майдаги Ғалаба кунини нишонлашдан бош тортгани сабаб бўлган.
Кўпчилик собиқ Совет давлатлари 9 май куни Советларнинг нацист Германияси устидан қозонган ғалабасини нишонлайдилар, аммо Болтиқбўйи мамлакатлари бу амалиётдан бир неча йил аввал воз кечган.
«Қозоқлар, биродарлар. Бу қандай нонкўрлик бўлди?», деб савол берган Кеосаян ўзининг YouTube каналидаги видеосида Қозоғистон ҳукуматининг қарорига ишора қилиб.
«Украинага диққат билан назар солинг. Жиддий ўйлаб кўринг», деб айтган у.
«Шундай муғомбирлик қилиб, бунинг учун бизга ҳеч нарса бўлмайди деб ўйлашда давом этсангиз, хато қиласиз. Дунё ўзгарди. Ҳамма нарса ўзгарди.»
Москва шаҳар Думаси депутати Сергей Савостянов март ойидаги чиқишида Қозоғистонни ва бир нечта Европа мамлакатлари, Болтиқбўйи давлатларини «денацификация» қилиш керак бўлган давлатлар рўйхатига қўшиш керак деб айтган.
Россия яқинда Қозоғистонда ташвиқотни кучайтиради ва мамлакатимиз бу вазиятга тайёр туриши керак, дейди сиёсатшунос ва Хавфларни баҳолаш гуруҳи Risk Assessment Group тадқиқот маркази раҳбари, олмаоталик Досим Сатпаев.
«Россия телевидение, янги веб-сайтлар, Телеграм каналлари каби барча воситалардан фойдаланган ҳолда Қозоғистонга қарши шиддатли ташвиқот урушини олиб боради. Афсуски, мамлакатимизда унинг аудиторияси бор», деб айтган Сатпаев.
Қозоғистон ҳукумати ва жамоатчилиги бирлашиб, Россиядан келаётган ахборот хуружларига қарши курашиши керак, деди у.
Ўтган асрда жуда «немис ерларини тўпловчи» машҳур австриялик ўтган эди. Кўплаб австриялик ва Судет немислари уни қўллаб-қувватлаган эдилар. Бу қандай якунлангани яхши маълум.
Жавоб беришФикрлар 9
Россия деб номланган вабога қарши курашда Украинага ёрдам беришимиз керак.
Жавоб беришФикрлар 9
Улар фақат у ерда ўз усулларини ишга солмадилар, йўқ, шошманг, ишга солишга улгурдилар.
Жавоб беришФикрлар 9
Россия «Украина сценарийси» учун қачон муносиб жавоб оларкин? Ишонаманки, буни бутун дунё, айниқса Украина, Афғонистон, Сурия ва Россия ўзининг «буюк рус дунёсини» олиб келган мамлакатлардаги одамлар кутмоқда.
Жавоб беришФикрлар 9
Россияга нисбатан ҳам ҳудудий даъволарни илгари суриш керак.
Жавоб беришФикрлар 9
Руслар шунчалик чаласаводки. Уруш – ўз номи билан уруш, кўрамиз. Тарихни ўрганинг. Оренбург, Омск, Томск, Саратов ва бошқа кўплаб ерлар қозоқ ерларидир!!! Ароқ ичидан ташқари ниманидир ўрганиш ҳам керак, саводсиз депутатлар ҳам (шу).
Жавоб беришФикрлар 9
КХШТ ва Европа Иттифоқини тарк этиш ва улар билан алоқа қилмаслик керак
Жавоб беришФикрлар 9
Агар иттифоқчилар Россия билан «дўст, ҳамкор ва шерик» бўлса, улар «ҳудудий муаммоларга дуч келишмайди», деб қўшимча қилди у. Бу шу даражада нозик ишораки, бундан ҳам нозикроғи бўлмаса керак
Жавоб беришФикрлар 9
Улар Украинага ўхшаш босқинни бошлайдиган даражада томи кетганми? Бутун дунё сукут сақлашда давом этади, ёки улар ўз норозилигини баланд овози билдириб, ҳеч нарса қилишмайди. У ерда ҳамманинг мияси касалми?!
Жавоб беришФикрлар 9