Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг F-15 самолётлари ўзаро жанговар қўмондонлик парвози билан мослигини намойиш этди

Карвонсарой

AFCENT аъзолари 48-қирувчи авиаполкига тегишли F-15 самолётига ёқилғи қуйиш операциясини бошламоқда, 15 июл. [АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари]

AFCENT аъзолари 48-қирувчи авиаполкига тегишли F-15 самолётига ёқилғи қуйиш операциясини бошламоқда, 15 июл. [АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари]

ЖАНУБИ-ҒАРБИЙ ОСИЁ – АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг F-15E Strike Eagles самолётлари ўтган ҳафта одатдаги масъулият ҳудудидан ташқарида жанговар қўмондонлик операцияларини амалга ошириш мақсадида Грециядан Яқин Шарққа парвоз қилди.

Буюк Британиянинг Лейкенхит қироллик ҳаво кучлари базасидан 48-қирувчи авиаполкига тегишли Грециянинг Суда кўрфазидан чиққан АҚШнинг иккита F-15E самолёти жума (15 июл) куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) масъулиятидаги ҳудудга учиб келди, деб хабар берган CENTCOM ўз баёнотида.

Масъулият ҳудудига Мисрдан Қозоғистонгача бўлган Яқин Шарқ, жануби-ғарбий Осиё ва Марказий Осиё ҳудудлари киради.

48-қирувчи авиаполк АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Европа-Африка (USAFE-AFAFRICA) ҳаво кучлари таркибига киради ва унинг ўзи АҚШ Европа қўмондонлигининг (EUCOM) таркибий қисми ҳисобланади.

AFCENT аъзолари 48-қирувчи авиаполкига тегишли F-15 самолётига ёқилғи қуйиш операциясини бошламоқда, 15 июл. [АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари]

AFCENT аъзолари 48-қирувчи авиаполкига тегишли F-15 самолётига ёқилғи қуйиш операциясини бошламоқда, 15 июл. [АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари]

Жанговар қўмондонлик парвозини амалга оширишдан ташқари, қирувчилар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Марказий (AFCENT) кўмагида ёқилғи қуйиш операцияларини амалга оширдилар, ундан сўнг Европалик шериклар билан жанговар қидирув ва қутқарув машқлари учун USAFE масъулият ҳудудига қайтиб келишди.

Самолётларнинг двигателлари ўчмаган ҳолда уларга ёқилғи қуйиш бунга кетадиган вақтни бир неча соатга қисқартиради ва AFCENT ҳамда ҳамкор ҳаво кучлари жамоаларига битта самолёт билан бир нечта парвозни кетма-кет амалга оширишга имкон беради, дейилади баёнотда.

Бундай техника «AFCENTнинг жанговар эпчиллигини қўллаш, ҳаво кучларини базаларда, жанговар майдон ва унинг атрофида жойлаштиришда мослашувчанликни оширади», дейилади унда.

Жанговар эпчиллик ҳаво кучлари тезкор равишда ҳудудга жойлаштириладиган, яхши ташкил этилган ва қатъий ҳаво базалари тармоқлари, олдиндан жойлаштирилган ускуналар ва ҳаво юклари ёрдамида тарқоқ, барқарор операцияларни амалга оширадиган тезкор концепцияга тааллуқли тушунчадир.

«USAFE-AFAFRICA билан бу ҳамкорлик АҚШнинг Яқин Шарққа ҳаво кучларини дунёнинг исталган нуқтасидан олиб кириш ва олиб чиқиш қобилиятини намойиш этади», дейди Тўққизинчи ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Грег Гийо.

«Бу ҳаракатда намоён бўлган эпчиллик жуда муҳим, чунки биз минтақавий ҳамкорларга олдини олиш ва фавқулодда вазиятларга жавоб бериш учун ҳаво кучлари имкониятларини беришда давом этамиз.»

Гийога кўра, «AFCENT жанговар эпчиллик операция элементларини ҳар куни ўтказади».

«Жанговар эпчилликни жанговар муҳитда ўтказиш билан бизнинг ҳарбий қобилиятларимизни кучайтирадиган қимматли сабоқларни оламиз», дейди у. «Шунингдек, AFCENT машғулотлари бошқа қўмондонликлар майдонларидаги операциялардан фойда кўрганимиз каби, уларнинг аскарлари учун ҳам манфаатли бўлади.»

Баёнотда айтилишича, қўмондонликларнинг ўзаро парвози AFCENT ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар эпчиллик тизимини ривожлантиришда яна бир муҳим босқич бўлди.

Бомбардимончилар

Баёнотда қўшимча қилинишича, кўпинча Европадан ҳавога кўтариладиган ва Ўртаер денгизи ва Яқин Шарққа учиб ўтадиган бомбардимончилар ҳозирлик патруллари USAFE-AFAFRICA ва AFCENT ўртасида тез-тез буйруқ-назорат муносабатларини амалга оширади.

Ҳарбий мутасаддиларга кўра, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари 8 июн куни Ўртаер денгизи, Арабистон ярим ороли ва Қизил денгизда ана шундай ҳозирлик патрул миссияларидан бирини амалга ошириб, айрим жойларда коалиция бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорлар билан алоқа ўрнатган.

Патрул назоратида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита B-52 Stratofortress, иккита KC-10 Extender ва учта KC-135 Stratotanker самолётлари иштирок этди, дейилади AFCENT баёнотида.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Stratofortress узоқ масофага учадиган оғир бомбардимончи бўлиб, у турли вазифаларни, жумладан, стратегик ҳужум, ҳавода қўллаб-қувватлаш, ҳавода тутиб олиш, ҳужумга қарши ҳаво ва денгиз операцияларини бажариши мумкин.

Бомбардимончи 15240 метргача баландликда товуш тезлигигача бўлган юқори тезликда уча олади, 14100 км дан ортиқ жанговар масофага эга ва бутун дунё бўйлаб юқори аниқликдаги навигация билан бошқариладиган снарядларни олиб юриши мумкин.

АҚШ ҳарбий кучларининг Эрон ва бошқа мамлакатлардан келаётган таҳдидларга қарши кураши доирасида Америка ҳарбий ҳаво кучлари 2015 йилдан бери минтақага узоқ масофали бомбардимончи самолётларни вақтинча жойлаштириб келмоқда.

Бу 2022 йилдаги учинчи «ҳозирлик патрули» миссияси бўлиб, аввалги миссиялар минтақа бўйлаб 29 март ва 14 феврал кунлари амалга оширилган.

AFCENT 2021 йил давомида бомбардимончилар мақсадли гуруҳининг олтита миссиясини амалга оширди, бу халқаро коалициянинг минтақавий барқарорликни таъминлашга содиқлигини намойиш этди.

Уларнинг тўрттасига В-52 бомбардимончи самолётлари жалб қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳа, уруш кимлардир учун қашшоқлик ва ўлим дегани, аммо Америка учун туққан онадек. Қизиқ, нега «йўл-йўл байроқлилар» фақат осиёликларга қарши курашаркин?

Жавоб бериш

Бу хабардан сўнг қирувчи самолётлар келса, сизга яқин жойлашган турли базалар унчалик қўрқинчли эмаслигини тушунасан. Энди улар буни узоқроқ масофадан қилишлари мумкин.

Жавоб бериш

Янада қудратли қуроллар – ҳақиқатда бу сайёра учун керакли ягона нарса.

Жавоб бериш