ВАШИНГТОН – Ҳисоб-китобларга кўра, феврал ойи охирида бошланган уруш мобайнида Украинада шу кунгача 80 мингга яқин россиялик ҳалок бўлган ёки жароҳатланган. Бу ҳақда душанба (8 август) куни АҚШнинг юқори мартабали мулозими маълум қилган.
Мудофаа вазири ўринбосари Колин Кал «олти ойдан камроқ вақт ичида россияликлар 70 ёки 80 минг кишини йўқотган бўлиши мумкинлигини» айтган.
Кал шунингдек, Россия кучлари 24 феврал куни қўшни давлатга бостириб кирганидан бери «уч ёки тўрт мингта» зирҳли техникасидан айрилгани ва Украинадаги нишонларни кўплаб маротаба ўққа тутиш ортидан юқори аниқликдаги ракеталар, жумладан ҳаво ва денгиздан учириладиган қанотли ракеталар захираси тугаб бораётганини айтган.
Бу йўқотишлар «уруш бошланганидан бери Владимир Путин мақсадларидан бирортасига ҳам эришилмагани ҳисобга олинса, анча салмоқли», деди у журналистларга.
Россия кучларининг узоқ масофага учадиган ва юқори аниқликдаги ракеталардан фойдаланишни камайтиргани уларни етказиб бериш Москва «бошқа кутилмаган вазиятлар» учун захирада ушлаб туриш керак бўлган миқдорга камайганидан далолатдир, деди у.
Украина томони ҳам жанг майдонида сезиларли қурбонлар берди, деб эътироф этган Кал рақамларни очиқламай.
«Иккала тараф ҳам қурбонлар бермоқда. Бу Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг шиддатли тўқнашувдир», деди у.
«Аммо украиналикларнинг устунликлари кўпроқ, жумладан, уларнинг жанг қилишга бўлган иродаси».
Россиянинг қурбонлари ҳақидаги тахминлар турлича. Украина ҳарбийларининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия босқин бошланганидан бери 41500 дан ортиқ аскарини йўқотган.
АҚШнинг бу борадаги сўнгги ҳисоб-китобларига қадар Ғарб манбалари одатда Россиянинг қурбонлари бўйича анча консерватив рақамларни келтирган эдилар.
Бироқ, Марказий Осиёлик айрим кузатувчилар Россиянинг йўқотишларини эсанкиратувчи даража деб ҳисоблайди.
«Украинадаги Россия армияси шахсий таркибда улкан йўқотишларга учрамоқда», дейди Лондондаги Central Asia Due Diligence директори Алишер Илҳомов «бу йўқотишлар кўлами аллақачон Афғонистондаги Совет қўшинлари талафотидан сезиларли ошиб кетганини» таъкидлаб.
Совет армияси Афғонистонда тўққиз йилдан ортиқ жанг қилган.
Марказий Осиёликларни аскарликка ёллаш
Катта йўқотишларга учраётган Кремл аскарликка ёллашни кучайтиришга мажбур бўлмоқда.
Кремл қўлловидаги ёлланма жангарилар Украинадаги урушга Марказий Осиёликларни жалб қилишга уринмоқда, деб хабар беради ҳукуматдаги манбалар ва минтақавий ОАВ.
Марказий Осиёликлар Африка, Сурия ва Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этгани билан танилган Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ёлловчиларининг нишонига айланмоқда.
Россияликларнинг урушга муносабати турлича: кўпчилик «махсус операция»ни оғизда қўллаб-қувватлайди, бироқ улар яхши пул тўланса ҳам фронтга кетишга тайёр эмас, дейди Илҳомов.
Россия раҳбарияти аҳолининг норозилигидан қўрқиб, умумий сафарбарлик эълон қилишдан чўчимоқда, деб қўшимча қилди у.
«Шунга кўра, Россиянинг ўзида давом этаётган кўнгиллиларни ёллаш жараёни йўқотишларни тўлиқ қоплаш учун етарли эмас, бу эса Украинага бостириб киришда эълон қилинган мақсадларга эришишни шубҳа остида қолдиради», деди у.
«Улар Россияга меҳнат мигрантлари етказиб берадиган ва иқтисоди уларнинг пул ўтказмаларига қарам бўлган Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига юзланишга мажбур бўлмоқдалар».
АҚШ Украинани молия ва ташвиқот билан қўллаб-қувватламоқда. Шунинг учун улар Украина берган қурбонлар ҳақида ҳеч нарса демайдилар, лекин ташвиқот мақсадида Россия йўқотишларини бўрттириб кўрсатадилар. Ҳатто Украина ҳарбийлари ҳам Россиянинг артиллерия ва ҳаво кучларининг устунлигини тан олмоқда. Ҳар қандай тозалаш операцияси олдидан Украина кучларини йўқ қилиш учун улар ўқ ёмғирига тутилади. Натижаларни дронлар олинган маълумотлар тасдиқлайди. Бу урушнинг 90 фоизи артиллерия бўлиб, аксарият қурбонлар шу туфайлидир. Объектив мақолалар ёзинглар.
Жавоб бериш«Украина кучларини йўқ қилиш учун ўқ ёмғири.» Ўзингизни ақлли қилиб кўрсатмоқчи бўлсангиз, борини гапиринг: уларнинг келиши ва озод қилишига халақит бераётган бегуноҳ одамларни йўқ қилиш учун ўқ ёмғири, чунки улар асло озод қилинишга муҳтож эмасдилар.
Жавоб беришНега бу артиллерия олти ой ичида ҳеч қандай «буюк мақсадларга» эриша олмади? Улар шаҳарларни вайрон қилувчи ва одамларни ўлдирадиган ракеталари бор маймунлар, холос. У ерда улар фақат шу иш билан шуғулландилар.
Жавоб беришФикрлар 4
Россияда эркаклар сонини режали тарзда қисқартириш давом этмоқда.
Жавоб беришФикрлар 4