Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Қозоғистон Россия ташвиқотидан руҳланган айирмачилик ҳолатларига қарши курашмоқда

Канат Алтинбаев

2021 йил сентябр ойидаги Россия-Қозоғистон учрашувида видеоалоқа орқали иштирок этаётган Россия президенти Владимир Путин. Россия ташвиқоти ва Россия расмийларининг иғволи баёнотлари Қозоғистонда бўлгинчилик риторикасини қўзғамоқда, дейди кузатувчилар. [Евгений Паулин/Sputnik/AFP]

2021 йил сентябр ойидаги Россия-Қозоғистон учрашувида видеоалоқа орқали иштирок этаётган Россия президенти Владимир Путин. Россия ташвиқоти ва Россия расмийларининг иғволи баёнотлари Қозоғистонда бўлгинчилик риторикасини қўзғамоқда, дейди кузатувчилар. [Евгений Паулин/Sputnik/AFP]

ОЛМАОТА – Россиянинг Украинага босқини давом этар экан, Қозоғистон ҳукумати мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид солувчи ҳар қандай риторикага қарши муросасиз сиёсат олиб бормоқда.

Яқинда юз берган ҳодисада Шимолий Қозоғистон вилояти суди Москвани Қозоғистоннинг бир қисмини аннексия қилишга чақирган эр-хотинни айбдор деб топиб, улар устидан ҳукм чиқарди, деб хабар беради Informburo.kz 3 август куни.

Петропавловск шаҳар суди маълумотларига кўра, бу жуфтлик ўтган йил декабр ойида Chatroulette платформасида Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларини Россияга қўшиб олиш ғоясини илгари сурган.

Ўтмишда рус сиёсатчилари ва ташвиқоти бу минтақанинг тарихан Россияга тегишли эканини таъкидлаб, у ерда русийзабон аҳолига зулм қилинмоқда, деган асоссиз айбловлар билан чиққан эдилар.

Россиянинг ВКонтакте (VK) ижтимоий тармоғида Қозоғистоннинг айрим шаҳарлари «Россияга қайтарилиши керак» деган пост ёзиб, Қозоғистон полицияси тарафидан «миллатлараро низо қўзғашда» айбланган Максим Яковченкога нисбатан судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Яковченко 4 май куни интернетга чиқарган видеосида «ҳиссиётларга берилиб кетганини» айтиб, узр сўраган. [Uralskweek.kz]

Россиянинг ВКонтакте (VK) ижтимоий тармоғида Қозоғистоннинг айрим шаҳарлари «Россияга қайтарилиши керак» деган пост ёзиб, Қозоғистон полицияси тарафидан «миллатлараро низо қўзғашда» айбланган Максим Яковченкога нисбатан судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Яковченко 4 май куни интернетга чиқарган видеосида «ҳиссиётларга берилиб кетганини» айтиб, узр сўраган. [Uralskweek.kz]

Кремлпараст сиёсий фаоллар тарафидан Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонаси олдига илинган баннерда «Шимолий Қозоғистон – Россиянинг ерлари» деб ёзилган. [PATRIOT/Telegram]

Кремлпараст сиёсий фаоллар тарафидан Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонаси олдига илинган баннерда «Шимолий Қозоғистон – Россиянинг ерлари» деб ёзилган. [PATRIOT/Telegram]

Жуфтлик «Қозоғистон Республикасининг унитарлигини муҳофазалаш нуқтаи назаридан сиёсий ва ижтимоий хатарлар келтириб чиқарувчи, жамият учун хавфли баёнотлар қилган», дейилади суд матбуот хизмати баёнотида.

Қозоғистон Жиноят кодексига кўра, телекоммуникация тармоқлари орқали Қозоғистоннинг «унитарлиги ва яхлитлиги» ҳамда мамлакат ҳудудининг «дахлсизлиги ва ажралмаслигига» путур етказувчи ташвиқотни ёйинлаш жиноят ҳисобланади.

Прокурорлар қонунга хилоф баёнотлар акс этган видеоёзувдан эр-хотин айбининг далили сифатида фойдаланган.

Бундай баёнотлар «экстремистик жиноятлар тоифасига киради» ва беш йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, деди айбланувчиларнинг ҳар бирини беш йилдан ўртача тартибли қамоқхонада ўташга ҳукм қилган судья.

Низо қўзғаш

Қозоғистонда бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

Май ойида Ғарбий Қозоғистон вилояти полицияси Россиянинг «ВКонтакте» (VK) ижтимоий тармоғида провокацион пост қолдирган фуқаро Максим Яковченкога нисбатан жиноий иш қўзғаган эди.

«Уралск, Петропавловск, Павлодар ва бошқалар Россияга қайтарилиши керак», деб ёзган Яковченко 12 феврал куни Қозоғистоннинг ғарби ва шимолидаги шаҳарларга ишора қилиб.

«Чунки бу ерда ҳамма нарса вайрон қилинмоқда. Ҳокимият тепасида ажнабийлар. Улар ҳаммасини расво қилиб ташлаяпти. Маймунлар ҳаммаёқни булғаб, кўчиб юришга ўрганиб қолган», деган эди у этник қозоқларни назарда тутиб.

Полиция Яковченкога нисбатан судгача тергов ҳаракатлари бошлаган. Жиноят кодексида миллатлараро низо қўзғаганлик учун кўпи билан етти йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Якунда унга нисбатан айблов эълон қилиндими-йўқми, номаълум.

Ғарбий Қозоғистон полицияси фуқароларни бундай фитналар таъсирига тушмасликка чақирган.

«Бундай ташвиқотнинг биргина мақсади бор – жамиятимизда фитна келтириб чиқариш ва низо учун замин яратиш», дейилади 3 май кунги полиция баёнотида.

Эртаси куни Яковченко ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳақоратомуз сўзлари учун узр сўраган.

«Умуман, юз берган воқеадан чуқур афсусдаман», дейди у.

Шунингдек, март ойида полиция Олмаотадаги радиолардан бирининг бошловчиси Любовь Пановага нисбатан ҳам этник низо қўзғаш айблови билан жиноий иш очган.

Панова ижтимоий тармоқларда Россиянинг Украинага қарши тажовузини қўллаб-қувватлагани ва танқидчиларга қаратилган изоҳларида Россия президенти Владимир Путинга ишора қилиб, «Вова амакини ёрдамга чақириш» билан таҳдид қилгани айтилади.

У радиостанциядан ишидан ҳайдалган.

Россия расмийларининг иғволи риторикаси

Бундай риторикага Россия ташвиқоти ва россиялик мулозимларнинг иғволи баёнотлари сабаб бўлмоқда, дейди таҳлилчилар.

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари, собиқ президент Дмитрий Медведев «VK» ижтимоий тармоғидаги постида Грузия ва Қозоғистон суверенитетини шубҳа остига олиб, уларнинг ҳудудини аннексия қилиш билан таҳдид қилган эди.

Постда Қозоғистон «сунъий давлат» деб аталган бўлиб, Марказий Осиёдаги бу мамлакат русийзабон аҳолига нисбатан «геноцид» содир этишда айбланган.

Медведевнинг «ВКонтакте» (VK) ижтимоий тармоғидаги 2,2 миллион обуначисига улашилган бу пост 1 августга ўтар кечаси эълон қилинганидан кўп ўтмай ўчириб ташланган.

Бироқ, Медведевнинг ёрдамчиси Олег Осиповнинг таъкидлашича, «ВКонтакте»да эълон қилинган постдаги заҳарханда ва шовинизм унинг хўжайини тарафидан эмас – бу аккаунт хакерлар ҳужумига учраган.

Бу баёнот дарҳол ишончсизлик келтириб чиқарди.

2 август куни Россия хавфсизлик идораларининг собиқ ва амалдаги ходимлари томонидан бошқарилиши айтиладиган «Генерал СВР» Телеграм каналида айтилишича, аслида ҳеч қандай «хакерлик ҳужуми» юз бермаган.

Россиянинг ташвиқоти Қозоғистондаги бўлгинчилик риторикасининг асосий сабабларидан бири, дейди ураллик журналист Лукпан Ахмедяров.

Аҳмедяров мунтазам равишда қозоғистонликлар томонидан айтилган «бўлгинчилик» кайфиятидаги ва бошқа провокацион гапларнинг скриншотларини олиб, уларни ҳужжатлаштиради, сўнг ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий полиция билан бўлишади.

«Ташвиқот нафақат янгиликлар ва сиёсий ток-шоулар, балки кундалик теледастурлар, масалан, спорт дастурларида ҳам ёйинланмоқда, уларнинг барчаси рус миллатининг буюклиги ғояларини тарғиб қилади», деди у.

Қозоғистонда Россиянинг барча телеканаллари тақиқланиши керак, дейди Аҳмедяров.

Қозоқ жамияти Украинанинг Россия босқинига қарши бирдамлигидан руҳланиши зарур, деди у.

«Биз бўлинмаслигимиз, аксинча, долзарб муаммоларни биргаликда муҳокама ва ҳал қиладиган, мамлакатимиз келажагини қурадиган якдил халқ бўлишимиз керак».

Ҳозирда ташвиқот Россия аҳолисининг фуқаролик позициясини шакллантиришда ҳал қилувчи рол ўйнамоқда, дейди Россиянинг Украинага босқинидан бир ой ўтиб ёпилишга мажбур бўлган «Новая газета» мустақил газетаси мухбири, уралсклик Вячеслав Половинко.

«Кўпчилик россияликлар телевизорда кўрган нарсаларига кўр-кўрона ишонишади, чунки телевизор улар учун оила аъзосидек бўлиб қолган ва асосий ахборот манбаига айланган», деди у.

«Менинг бувим Киевда яшовчи холамдан кўра телевизорга кўпроқ ишонади ва бизга Россиянинг бомбалашлари ҳақида гапиради».

Половинконинг сўзларига кўра, Россия ташвиқоти самарали ишлаяпти, чунки кучли ҳис-туйғулар билан тўйинтирилган.

«Ташвиқотчилар тажовузкорлик, руслар тарафида бўлмаганлар устидан кулиш ва мазах қилиш уйғунлигидан фойдаланиб, одамларни бу ўйинга жалб қилмоқда», дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Миллий хавфсизлик қўмитаси ё ухлаяпти ёки ҳаракатсиз, Миллий озодлик ҳаракати эса ТикТок ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўз ғоялари ва ҳудудий даъволарини очиқчасига тарғиб қилмоқда.

Жавоб бериш

Россияга танклар билан ҳужум қилиш ва Украинага ёрдам бериш керак.

Жавоб бериш

«Эртаси куни Яковченко ижтимоий тармоқларда тарқаган видеодаги ҳақоратли гаплари учун узр сўраган» оғзи кўпириб ўз фикрини ҳимоя қилиши учун пул тўлай олишмадими?

Жавоб бериш

Қозоғистон зўр; минтақада ўз фикрини аниқ-тиниқ билдира олган ягона давлат. Шундай қилганидар мағрурланаман, бошқалар ҳам уларнинг қилганини қилади дегани.

Жавоб бериш

Россия ташвиқоти фақат Россияда самарали ишлаган. Улар шу даражада самарали мияларини ювишганки, уларнинг онгини тозалаш учун бир неча авлод ўтиши керак бўлади, Россияни қолган дунёдан алоҳида қилиб бўлиб қўйиш керак.

Жавоб бериш

Йўқ, Россияда ҳамма нарса орқа билан қилинади. Бу нафақат «қийинчиликларга дучор бўлган қуллар», балки «ўз қуллиги билан фахрланадилар профессионал қуллар» мамлакати дейилган эди. (Булат Окужава)

Жавоб бериш

Ўзим ҳам бироз ҳайрон қолдим. Мен совет даврининг охирини яхши эслайман. 1985-1991 йиллардаги қайта қуришдан анча олдин одамлар коммунистик амалдорларга нисбатан шубҳа ва масхара билан қарашган. Аммо ўшанда ҳам тарғибот ҳозирги Кремл каби пасткашликка ботиб кетмаган эди Чунки совет ҳукумати озодлик ҳаракати мероси олдида кўзбўямачилик билан бош эгсада, Путин Россияси бундай уятни йиғиштириб қўйди.

Жавоб бериш