Карвонсарой
Хавфсизлик

Украина кучлари Пригожиннинг ташрифи ортидан Вагнер гуруҳи қароргоҳини вайрон қилди

Карвонсарой ва AFP

14 август куни Украинанинг Попасная шаҳридаги Вагнер қароргоҳида берилган зарбадан сўнг, ёлланма аскарлар ўз сафдошларининг жасадларини олиб чиқмоқда. [Вагнер гуруҳи]

14 август куни Украинанинг Попасная шаҳридаги Вагнер қароргоҳида берилган зарбадан сўнг, ёлланма аскарлар ўз сафдошларининг жасадларини олиб чиқмоқда. [Вагнер гуруҳи]

КИЕВ – Душанба (15 август) куни Украина Кремл қўлловидаги «Вагнер гуруҳи» хусусий ҳарбий компаниясининг (ХҲК) мамлакат шарқида жойлашган асосий операцион базасига зарба берганини маълум қилди.

Якшанба куни Луганск вилояти ҳокими Сергей Гайдай Вагнер базаси «аниқ зарба натижасида йўқ қилинди», деб айтган.

Украина кучлари «россиялик журналист туфайли аниқланган душман штабига зарба берди», деб айтган Гайдай ўзининг Телеграм саҳифасида BBC нашрига кўра.

«Бу сафар, кечаги муваффақиятли зарба Пропаснадаги Вагнер штабини вайрон қилди», деб айтган у.

Суратда Россиялик ташвиқотчи Сергей Среда (ўнгда) Вагнер гуруҳи молиявий таъминотчиси Евгений Пригожин билан қўл сиқишаётгани айтилади. [Сергей Среда/Telegram]

Суратда Россиялик ташвиқотчи Сергей Среда (ўнгда) Вагнер гуруҳи молиявий таъминотчиси Евгений Пригожин билан қўл сиқишаётгани айтилади. [Сергей Среда/Telegram]

Россиялик ташвиқотчи Сергей Среда томонидан Телеграмга юкланган ва ҳозирда ўчириб ташланган ушбу суратда Украина шарқидаги бино олдида турган Вагнер ёлланма аскарлари акс этган. Украина кучлари девордаги манзилни кўриб, бир неча кундан кейин бинога зарба беришган. [Сергей Среда/Telegram]

Россиялик ташвиқотчи Сергей Среда томонидан Телеграмга юкланган ва ҳозирда ўчириб ташланган ушбу суратда Украина шарқидаги бино олдида турган Вагнер ёлланма аскарлари акс этган. Украина кучлари девордаги манзилни кўриб, бир неча кундан кейин бинога зарба беришган. [Сергей Среда/Telegram]

«Ўлганлар сонига аниқлик киритилмоқда», деб қўшимча қилди у.

Россиялик ташвиқотчи Сергей Среда 8 август куни бехосдан ўз Телеграм каналига чиқариб юборган суратларида бошқарма манзилини очиқлаб қўйганидан кейин Украина кучлари унинг жойлашувини аниқлаганлар, деб хабар беради Укранска Правда газетаси.

Суратларнинг бирида яқин атрофда жойлашган бомбапаноҳгоҳ манзили кўрсатилган белги бўлган, Киев унинг ёрдамида жойлашувни аниқлаган.

Яна бир суратда Среда Евгений Пригожин деб гумон қилинган эркак билан қўл сиқишаётгани акс этган. У Вагнер гуруҳининг молиявий таъминотчиси ва Россия президенти Владимир Путиннинг яқин иттифоқдоши ҳисобланади.

Россия ёлланма аскарлари содир этган жиноятлар далиллари ортиб бориши фонида июн ойида Европа Иттифоқи (ЕИ) олий суди Пригожиннинг унга ва Вагнер гуруҳига нисбатан санкцияларни бекор қилиш талабини рад этган.

Пригожин АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан «Қўшма Штатларни алдашга қаратилган фитнада иштирок этгани учун» қидирувга берилган.

АҚШ молия вазирлиги 2018 йилда Россиянинг Евро Полис компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилган бўлиб, уларга кўра, компания Пригожин «эгалик қилган ва бошқарган» Сурия нефт конларини «ҳимоя қилиш» учун одам ёллаган.

Худди шу компания Ливиядаги ҳаракатларга ҳам алоқадор.

Шунингдек, Пригожин 2016 йилдаги АҚШ сайловларига аралашуви сабабли Вашингтоннинг қора рўйхатига киритилган.

Среданинг кейинчалик ўчириб ташланган постида: «Пропаснаяга етиб келдим, Вагнер штабида тўхтаб ўтдим. Мени оила аъзосидек кутиб олишди», деб ёзилган эди.

«Қизиқ воқеаларни айтиб беришди.»

Украина кучлари АҚШ етказиб берган юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) ёрдамида Вагнер базасига зарба берган, деб ёзди якшанба куни Украина ички ишлар вазирлиги маслаҳатчиси ўзининг Твиттер саҳифасида.

Сўнгги ҳафталарда Ғарбдаги иттифоқчиларидан HIMARS тизимлари кела бошлаганидан бери, Украина армияси Россия назорати остидаги ҳудудлардаги нишонларга чуқурроқ зарба бермоқда.

Россиянинг Вагнерга алоқадор Телеграм каналлари гуруҳ штабига зарба берилганини тасдиқлаган.

Вагнер гуруҳи Пригожин Украинага етиб борганини ҳам тасдиқлаган.

«Бугун бизни қизиқарли воқеа кутмоқда», дейилади гуруҳнинг Телеграм каналидаги 12 август кунги постида. «Афтидан, Евгений Пригожин Донбассга келган. Вагнер иштироки билан жиддий чораларни кутишимиз мумкин.»

Вагнер гуруҳининг 20 мингга яқин ёлланма аскари, жумладан Сурия ва Ливиядан келганлар Украинадаги Россия кучларига ёрдам берган, деган эди апрел ойида Европа расмийси.

Ёлланма гуруҳ анчадан бери дунё бўйлаб низоларда ҳуқуқларнинг поймол қилиниши ва уруш жиноятларида айблаб келинмоқда.

Қатор муваффақиятсизликлар

Сўнгги муваффақиятсизликлар Муҳим ҳарбий базалардаги сирли портлашлар, мақталган ҳаво мудофааси тизимларининг носозликлари ва дарё кечувларини сақлаб қолишнинг имконсизлиги каби Россия кучларини қийнаётган муаммолар сабабли рўй бермоқда.

Украина ҳукумати душанба куни Мелитопол шаҳридан жануби-ғарбда рус қўшинлари назорати остида бўлган темирйўл кўприги диверсантлар тарафидан портлатилгани ҳақида хабар берган.

Мелитопол мери Иван Федоров ўзининг Телеграм каналида «зарба Қримдан ҳарбий поездлар умуман келмаслигини» англатади, деб ёзган.

2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қрим яримороли Украинада жойлаштирилган Россия аскарлари таъминотининг асосий баъзаси бўлиб хизмат қилади.

Украина мамлакат жанубида қарши ҳужум уюштираётгани, ўнлаб қишлоқларни қайта қўлга киритаётгани ва рус қўшинларини Днепр дарёсининг нариги қирғоғига қайтариш билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар берган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Украина қуролли кучлари бу энағарларни йўқ қилгани яхши бўлибди.

Жавоб бериш