КИЕВ – Чоршанба (24 август) уруш бошланганига олти ой тўлар экан, ўз мустақиллик кунини нишонлаётган Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Россия ҳужумига «ҳеч қандай чекиниш ва муросасиз охиригача» қаршилик қилишига ваъда берди.
«Қандай армиянгиз борлиги бизга қизиқ эмас, биз фақат ўз ватанимиз ҳақида қайғурамиз», деб айтган у мардонавор тонгги мурожаатида. «Биз охиригача курашамиз.»
24 февралда бошланган Россиянинг Украинага ҳужуми украинларнинг қаршилигига ботиб қолган, Россия кучларини эса шармандали ҳарбий хатоликлар таъқиб қилмоқда.
9 август куни ноқонуний аннексия қилиб олинган Қримдаги Саки авиабазасига қилинган ҳужумдан бери Украина қуролли кучлари аввал улар ета олмайдиган деб ҳисобланган яриморолдаги ҳарбий иншоотларни кетма-кет ўққа тутган.
![Украинага учадиган самолётга қурол-аслаҳа ортаётган АҚШ ҳарбий хизматчилари. [АҚШ мудофаа вазирлиги]](/cnmi_ca/images/2022/08/24/36805-usammo-585_329.jpg)
Украинага учадиган самолётга қурол-аслаҳа ортаётган АҚШ ҳарбий хизматчилари. [АҚШ мудофаа вазирлиги]
![Россиянинг вайрон қилинган ҳарбий техникаси олдида суратга тушаётган украин миллий кийимидаги аёл, Киев, 20 август. Украина мустақиллик куни (24 август) арафасида ҳукумат вайрон бўлган Россия ҳарбий техникасидан иборат очиқ осмон остидаги музей ташкил қилган. [Димитар Дилкофф/AFP]](/cnmi_ca/images/2022/08/24/36797-kyiv_1-585_329.jpg)
Россиянинг вайрон қилинган ҳарбий техникаси олдида суратга тушаётган украин миллий кийимидаги аёл, Киев, 20 август. Украина мустақиллик куни (24 август) арафасида ҳукумат вайрон бўлган Россия ҳарбий техникасидан иборат очиқ осмон остидаги музей ташкил қилган. [Димитар Дилкофф/AFP]
Сўнгги ҳафталарда Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими АҚШ етказиб берган юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) олдида ожиз эканлиги маълум бўлган.
Бу орада 1991 йилда мамлакат Совет Иттифоқи билан алоқаларини узган санада, чоршанба куни Қўшма Штатлар Киевга яна 3 миллиард АҚШ долларига тенг ҳарбий ёрдам беришини маълум қилган.
Янги молиявий кўмак Киевга қўшимча қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва бошқа ҳарбий воситаларни харид қилишга ёрдам беради.
Москва мустақиллик куни тинч аҳоли пунктларига яна зарба бериши мумкинлиги ҳақида Вашингтон огоҳлантириш берган.
Ҳукумат мамлакат пойтахти Киевда одамлар тўпланишини тақиқлаган. Байрам куни Киевдаги савдо мажмуалари ишламаган.
Шунингдек, Европа етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашлари ҳақида баёнот беришган.
Британия бош вазири Борис Жонсон Украинага чекланмаган ёрдам берилишини ваъда қилган.
«Буюк Британия Украинани қўллаб-қувватлайди ва унга ҳар қандай ҳарбий, иқтисодий, гуманитар ёрдам тақдим этади», деб айтган у чоршанба кунги видеомурожаатида.
Германия канцлери Олаф Шолц, Полша президенти Анджей Дуда ва Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Украинага содиқ эканликларини ифода қилишган.
Нишонланмаган байрам
Киевда украиналиклар урушнинг олти ойлигини қайғуда кутиб олишди.
«Олти ой давомида ҳар бир оиланинг тинчи бузилди», деб айтган киевлик 80 яшар Нина Михайлова сешанба куни.
«Қанча вайронагарчилик, қанча одам ўлди, бунга қандай муносабатда бўлиш мумкин?», деб савол берган у.
Рим папаси Франциск чоршанба куни «севимли Украина халқи» учун яна тинчликка чақирди.
Ватикандаги ҳар ҳафталик оммавий чиқишидан сўнг Франциск ўз мурожаатини «бугунги кунга келиб олти ойдан бери уруш даҳшатларини бошдан кечираётган севимли украин халқига» бағишлади ва минтақадаги ядровий фалокат хавфи ҳақида огоҳлантирди.
«Урушни якунлаш ва Запорожьеда ядровий фалокатнинг олдини олиш учун аниқ ҳаракатлар қилинади деган умиддаман», деди у.
Украина жанубидаги Запорожье ядровий электростанцияси бир неча ойдан бери россияликлар назоратида қолмоқда.
Мен украиналикларнинг шундай қўрқмас ва фидойи жангчилар бўлиб чиққанидан ҳайратдаман. Улар фашист Россия қўшинларини Киевга киритмадилар ва вақти келиб уларни бошқа ҳудудлардан ҳам ҳайдаб чиқарадилар.
Жавоб беришФикрлар 3
Ёлғон кўп... Ахлат мақола.
Жавоб беришФикрлар 3
Украина ғалаба қозонади; «Дунёдаги иккинчи энг кучли армия» эса Путиннинг ўйинчоқ армияси бўлиб чиқди.
Жавоб беришФикрлар 3