Карвонсарой
Иқтисодиёт

Ҳарбий чақирув ва уруш оқибатларидан қочаётган россияликлар туфайли Ўзбекистонда ижара нархлари кескин кўтарилиб кетди

Рустам Темиров

Уч миллионлик аҳолига эга Тошкент Россиядан келган мигрантлар учун асосий манзил бўлиб қолмоқда, зеро қочқинлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари яхши билмаслиги сабабли, маълум сабабларга кўра пойтахтни афзал кўрмоқда. Суратда: ўзбек тилидаги «Хуш келибсиз» ёзуви. [Карвонсарой]

Уч миллионлик аҳолига эга Тошкент Россиядан келган мигрантлар учун асосий манзил бўлиб қолмоқда, зеро қочқинлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари яхши билмаслиги сабабли, маълум сабабларга кўра пойтахтни афзал кўрмоқда. Суратда: ўзбек тилидаги «Хуш келибсиз» ёзуви. [Карвонсарой]

ТОШКЕНТ – Пойтахтдан 1000 км узоқликдаги Хоразм вилоятидан икки опа-синглиси билан кўчиб келган 25 ёшли Лазиза Оллобергенова Тошкентда ойига 350 долларлик квартирада ижара турар эди.

Аммо Россия Украинага бостириб кирганидан етти ой ўтгач, сентябр ойида эълон қилинган сафарбарликдан қочиб Ўзбекистонга келган россияликлардан бири уй эгасига ойига 700 доллар таклиф қилиши ортидан Оллоберганова ва унинг опа-сингиллари кўчишга мажбур бўлишган.

«Борар жойимиз йўқ. Лекин бу нархга қурбимиз етмагани учун бошқа жойга кўчишга мажбурмиз», дейди опа-сингиллари билан гўзаллик салонида ишлайдиган Оллоберганова. «Тошкент вилоятидан жой қидирсак керак.»

«Ҳар куни ишга келиб кетиш учун 50 км йўл босиб ўтишимиз керак бўлади, лекин начора? Биздан 5000 км наридаги уруш менга таъсир қилади деб ҳеч ўйламагандим.»

Тошкент халқаро аэропортидаги саёҳатчилар, 14 октябр куни олинган сурат. [Рустам Темиров/Карвонсарой]

Тошкент халқаро аэропортидаги саёҳатчилар, 14 октябр куни олинган сурат. [Рустам Темиров/Карвонсарой]

Тошкентда сотувга қўйилган уйлардан бири, 14 октябр. [Рустам Темиров]

Тошкентда сотувга қўйилган уйлардан бири, 14 октябр. [Рустам Темиров]

«Урушга ҳам, [Россия президенти Владимир] Путинга ҳам лаънат», дейди Оллоберганова.

24 февралда босқин бошланганидан бери ва сентябрда эълон қилинган Путиннинг ҳарбий сафарбарлигидан сўнг Ўзбекистонга тахминан 70-100 минг россиялик кириб келган.

Кўпчилик ўзбекистонликлар Оллоберганова қатори россияликлар оқими туфайли ижара нархларининг кўтарилишига дуч келганлар.

55 яшар ўзбекистонлик Нажмиддин Хайруллаев турмуш ўртоғи ва ўғли билан 17 октябргача уй эгаси улардан уйни бўшатишни сўрагунига қадар Тошкентдаги икки хонали квартирада ижарада яшаган.

Хонадонда бир йил давомида яшаган Хайруллаев ҳар ой 400 доллардан ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб турган.

«Энди бу қочқинлар ёки дезертирларнинг – уларни нима деб аташга ҳам ҳайронман – дастидан оиламнинг тинчи бузилди», дейди Хайруллаев. «Уй эгаси ижара ҳақини икки баравар оширди, лекин мен ойига 900 доллар ишлаб топаман ва бунча пул беролмайман».

«Аёлимни ота-онасиникига юбориб, вақтинча қариндошларимникига кўчиб ўтсам керак», деб қўшимча қилди у.

Уй-жой инқирози

Ўзбекистон Марказий банкининг сўнгги маълумотларига кўра, июлдан сентябргача имзоланган кўчмас мулк шартномалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошган.

Август-сентябр ойларида квартиралар ва уйларнинг ижара нархлари 14 фоизга ошди.

«Кўчмас мулк бозоридаги бундай жадал ўсиш жорий йилнинг учинчи чорагида ҳам давом этди, бу Россиядан келган норезидентлар орасида уй-жойга бўлган талабнинг ўсиши ва аҳоли ўртасида иккиламчи даромадларнинг кўпайиши, шунингдек, бир қатор мавсумий омиллар таъсирида давом этди», дейилади банк баёнотида.

Кўчмас мулк нархларидаги инфляция, айниқса Тошкентда яққол кўзга ташланмоқда, дейди пойтахтлик иқтисодчи Жавлон Жўраев.

Тошкент Россиядан келган мигрантлар учун асосий манзил бўлиб қолмоқда, чунки қочқинлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари ҳақида кам маълумотга эга ва маълум сабабларга кўра пойтахтни афзал кўрмоқда.

Россияликларнинг Тошкентга оқиб келиши ўқув йилининг бошланиши ва талабаларнинг қайтиши билан бир вақтга тўғри келди ва бу уй-жой инқирозини янада кучайтирди, деб қўшимча қилди у.

Тошкентдаги риелторлик компаниясида ишлайдиган Азиз Фаттоҳовнинг сўзларига кўра, ижара нархлари 21 сентябрдан – Путин «қисман сафарбарлик» эълон қилиши ортидан кўтарила бошлаган.

«Ижара нархлари деярли икки-икки ярим баравар ошди. «Ҳозир Тошкент марказидаги квартиралар россияликларга 800 доллардан 1200 долларгача таклиф қилинмоқда. Марказий туманлардан 10 км узоқликдаги ижара нархлари эса 600 доллардан 1000 долларгача».

Айни вақтда мижозларнинг аксарияти чақирув ёшидаги уйланмаган йигитлардан иборат, деб айтган у.

«Улар ўртача 300-400 АҚШ долларига квартира ижара олишмоқчи. Аммо ҳозир бунақа нархлар йўқ», дейди у. «Шунинг улар икки-уч киши бўлиб, битта хонадонни ижарага олишади, лекин уч-тўрт ойлик муддат белгилашади.»

«Афтидан, улар қишни шу ерда ўтказиб, баҳоргача уруш ёки ҳеч бўлмаганда сафарбарлик тугайди, деб умид қилишмоқда», дейди Фаттоҳов.

Уйларнинг эгалари ва риелторлик компаниялари россияликлардан фойда кўраётгани рост, аммо бу ўзбекистонликлар, айниқса талабаларга салбий таъсир қилмоқда, деб айтган у.

«Менга деярли ҳар куни россиялик мигрантларга қимматроққа топшириш баҳонасида квартирадан мажбуран чиқариб юборилган ижарачилардан 5-6 таси қўнғироқ қилади», дейди Фаттоҳов.

Ижара уйдан мажбуран чиқариб юбориш фуқаролик кодексига зид, деб огоҳлантирган Адлия вазирлиги октябр ойида.

Давлат фуқароларни ҳимоя қилиши, ижара уйдан мажбурий чиқариб юбориш ҳолатларига прокуратура аралашиши керак, дейди тошкентлик иқтисодчи Анвар Назиров.

«Одамларни кўчага ҳайдаб бўлмайди. Талабаларнинг кўпчилиги нисбатан арзон уйларни ижарага олар эди. Ҳозирги қимматчиликда уларнинг бунга қурби етмай қолди.»

Ижара нархлари ошишда давом этади, деб башорат қилган у.

«Бу Ўзбекистонда ҳамма нарсанинг нархи беш йилдан бери ошиб бораётганини ҳисобга олганда», деб айтган у. «Яшаш қимматлашди. Инфляция юқори.»

Кучайиб бораётган ғазаб

Кўчмас мулк нархларининг кўтарилиб кетиши жамоатчилик орасида норозилик келтириб чиқарган.

«Уй-жой нархлари ҳаддан ташқари ошиб кетди. Турар-жой туманидаги бир хонали уйнинг нархи – КАМИДА 30 минг у.е. (шартли валюта бирлиги)» деб фикр-мулоҳаза қолдирган Gazeta.ru муштарийси мақолаларнинг бири остида.

«Балки Ўзбекистонда яшаётган ашаддий рус ватанпарварлари янги келаётганларга бошпана беришар?», деб савол беради Дарвиш Бухарский Фейсбукдаги Потребитель.уз гуруҳида.

«Оғизда «ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз» дейишади, аммо ёрдам керак бўлганда, ўзларини олиб қочишадими?», дейди у.

Бу ҳолатлар ҳатто TikTok тармоғида ҳам ҳажв қилинган.

Видеоларнинг бирида ўзбек талабаларига квартирасини ижарага берган эркак уй анжомларини ўзгартиради, ўзбек мусиқа асбобини балалайкага алмаштиради, ўзбек телеканалларини рус телеканалларига ўзгартиради, «Калинка» қўшиғини куйлаб, талабалар тайёрламоқчи бўлган ош ўрнига боршч тайёрлайди.

Cўнгра у талабалардан квартирани бўшатишни сўраб, уларга энг муҳими – пул эканлигини айтади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Буюртмага ёзилган мақола бу. Ким пул берган бўлиши мумкин? Менимча, америкапараст агентлар. Майли... Ҳамма қайсидир йўл билан пул топади: кимдир квартира ижарага беради, кимдир иғволи мақолалар ёзади.

Жавоб бериш

Провокацион мақола экан. Ким ижара ҳақини оширяпти? Ижарачиларни ким ҳайдаб чиқаряпти? Россияликлардан ким пул ишлаяпти? Буларнинг барчасини халқимиз – ўзбеклар қиляпти. 30 йилдан бери эркин бозордан баҳра олиб келяпмиз. Шартнома бор, агар у бузилса, қонун бор. Ҳаммаси жуда оддий!

Жавоб бериш

Талабалар учун ётоқхоналар етишмайди, дейишади. Масалан, Қорасувда Педагогика коллежи бор эди. Уни бузиб ташлашди. Коллежнинг иккита ётоқхонаси бор эди. Бирини бузиб ташлашди, иккинчисини қайта таъмирлашди, бир йилдан ошибдики, бўш ётибди. Ўт ўчирувчилар идораси ёнида. Ҳеч ким у (ётоқхона) кимга тегишли эканлигини билмайди. 25-автобус бетонка бўйлаб ИНХА иститути ва IT Park томонга боради. 49 ва 149-автобус Юнусободга боради. Блогерлар шуни текшириб кўринглар.

Жавоб бериш

Америкаликлар бу ёзувчига миллий сафсатаси учун анчагина пул тўлаганов...ўқишлари тугаганидан кейин чет элга кетиб қолмайдиган бечора талабалардек...70 минг келгиндидан нима фарқи бор уларнинг...маҳаллий риелторлар бу талабаларни эътиборга олмай жон деб нархларни оширишади, улар учун муҳими ақча, ақча ва яна ақча...

Жавоб бериш

Келаверишсин. Меҳмонлардан мамнун бўламиз.

Жавоб бериш