Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиялик жосусларнинг Европадан чиқариб юборилиши Кремл разведкасига стратегик зарба бўлди

Ольга Чепил

Собиқ КГБ жосуси, ёзувчи ва журналист Сергей Жирнов фотосессияда суратга тушмоқда, Париж, 30 июн. [Джоэл Сагет/AFP]

Собиқ КГБ жосуси, ёзувчи ва журналист Сергей Жирнов фотосессияда суратга тушмоқда, Париж, 30 июн. [Джоэл Сагет/AFP]

КИЕВ – Европа давлатлари ҳукуматлари жосусликда гумонланган кўплаб россиялик амалдорларни мамлакатдан чиқариб юборди – бу Кремл разведкасининг маълумот тўплаш саъй-ҳаракатларига мислсиз зарба бўлди.

Европа давлатлари жорий йилда 600 дан зиёд россиялик амалдорни, уларнинг 400 дан ортиғини жосусликда айблаб мамлакатдан чиқариб юборган, деб хабар беради МИ5 бош директори Кен МакКаллум ўзининг Буюк Британияга нисбатан мавжуд таҳдидлар ҳақидаги йиллик ҳисоботида.

«Бу яқин тарихда Европанинг Россия разведка хизматига берган энг сезиларли зарбаси бўлди. Уларнинг кўлами мувофиқлаштирилган санкциялар тўлқинлари билан Россия президенти Владимир Путинни ожиз қолдирди», деб айтган Маккалум Reuters агентлигига.

Сургун жараёни 2018 йил Солсберида Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши ортидан Британия тарафидан бир қатор дипломатларнинг ҳайдалганига ўхшаш тарзда амалга оширилди, деди у.

Германия университетида ишлаётганида Москва фойдасига жосуслик қилишда айбланган россиялик олим Илнур Н (ўнгда) Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтаётган суд жараёнининг давомига келган пайт таржимон билан бирга турибди. Айбланувчи Европанинг Ариан фазовий ракета дастурига оид маълумотларни Москвага юбориш ва эвазига 2500 евро (2800 АҚШ доллари) олишда гумон қилинган. [Кристофер Сташ/AFP]

Германия университетида ишлаётганида Москва фойдасига жосуслик қилишда айбланган россиялик олим Илнур Н (ўнгда) Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтаётган суд жараёнининг давомига келган пайт таржимон билан бирга турибди. Айбланувчи Европанинг Ариан фазовий ракета дастурига оид маълумотларни Москвага юбориш ва эвазига 2500 евро (2800 АҚШ доллари) олишда гумон қилинган. [Кристофер Сташ/AFP]

Россия президенти Владимир Путин постсовет республикаларнинг разведка мутасаддилари билан видеомулоқот ўтказмоқда, Москва, 29 сентябр. [Гавриил Григоров/Sputnik/AFP]

Россия президенти Владимир Путин постсовет республикаларнинг разведка мутасаддилари билан видеомулоқот ўтказмоқда, Москва, 29 сентябр. [Гавриил Григоров/Sputnik/AFP]

Ўшандан бери Буюк Британия хавфсизлик важидан Россиянинг 100 дан ортиқ дипломатик виза аризаларини рад этган, дейди Маккалум.

Украинага босқин туфайли Россиянинг жосуслиги кўлами ўтган йили ортган.

Германия ҳукумати октябр ойида Россия разведкасига алоқадорлиги айбловлари юзага чиқиши ортидан мамлакатнинг киберхавфсизлик соҳасини раҳбарини ишдан олган.

Ахборот хавфсизлиги бўйича федерал идора раҳбари Арне Шенбом ўн йил аввал ташкиллаштиришда ёрдам берган ва КГБнинг собиқ ходими томонидан асос солинган Россия фирмасининг Германиядаги шўъбасини ўз ичига олган Германиянинг киберхавфсизлик кенгаши орқали Россия разведкаси билан билвосита алоқада бўлганликда айбланган.

Шунингдек, 11 ноябр куни Швеция прокуратураси Швеция разведка хизматининг ўта махфий маълумотларига кириш имконига эга бўлган, Россия фойдасига жосуслик қилган икки шахсга нисбатан айблов эълон қилди.

Швециянинг Dagens Nyheter нашри хабарига кўра, гумонланувчилар 10 йил давомида Россия ҳарбий разведка бошқармасига (ГРУ) пул эвазига сирларни етказиб туришган.

«Улар ҳаммани кузатишади»

Кремл агентлари ўтган йиллар давомида Европадаги кўплаб давлат идораларига кириб борган, дейди таҳлилчилар.

«Бу жараён бутун Европа бўйлаб амалга оширилган», дейди Илько Кучерив номидаги демократик ташаббуслар фондининг ижрочи директори Петро Бурковсвий Карвонсарой нашрига.

У Нидерландия, Болгария ва Венгриядаги Россия жосуслиги ҳолатларига ишора қилди.

Россия президенти Владимир Путин «разведка – Европага таъсир қилиш воситаси эканлигини тушунади», деди Бурковский.

«Улар ҳаммани кузатишади, улар учун барча давлатлар қизиқ эканлигига амин бўлишингиз мумкин. Уларда Совет Иттифоқидан бери шундай тактикалар қолган», дейди Украина хавфсизлик хизматининг (СБУ) собиқ ходими, ҳозирда Украина келажак институти мустақил тадқиқот маркази таҳлилчиси Иван Ступак.

«Айни вақтда Россия агентлари кўпроқ Украинадаги уруш билан боғлиқ нарсаларга йўналтирилган», дейди у.

«Масалан, Германияда улар украиналикларнинг машғулот учун қайси ҳарбий бўлинмаларга келгани ва нималарни ўрганишини аниқлашга уринган.»

«Улар украиналикларнинг нималарни ўрганаётганини билса, фронтга қандай техника етиб боришини ва нималарни кутиш кераклигини башорат қилиш мумкин бўлади», дейди Ступак.

Россиянинг Украинага босқинидан сўнг Европа Кремл жосусларининг таҳдиди кўламини англаб етди, дейди кузатувчилар.

«Ҳозирда россиялик агентлар ва жосуслар фаол қўлга олинмоқда. Албатта, руслар буни жодугар ови дейишлари мумкин... лекин булар ҳақиқий жосуслик тармоқларидир», дейди киевлик сиёсатшунос, Марказий Европа стратегияси институти директори Дмитрий Тужанский Карвонсарой нашрига.

Кейинроқ, Россия разведкасининг иши экани маълум бўлган бир қатор «жуда ғалати» воқеалардан сўнг, Ғарб давлатлари ҳам бунга эътибор қарата бошлади, деди у.

«Буларга 2014 йилда Чехиядаги қурол-яроғ омборларида содир бўлган портлашлар, 2016 йилда Болқонда (Черногория) давлат тўнтаришини уюштиришга уриниш, АҚШ сайловларига аралашув, Brexit ва бошқа жиддий масалалар бор», деди у.

«Сизларни ҳайдаб чиқарамиз!»

Европа ҳукуматлари россиялик жосусларни ўз давлатларидан чиқариб юборса-да, Россия разведкасига қарши асосий фронт Украина бўлиб қолмоқда, дейди кузатувчилар.

1991 йилда Украина мустақиллик эълон қилганидан бери Кремл Украина ичида тўлақонли жосуслик тузилмасини яратибгина қолмай, балки ҳукуматдаги муҳим лавозимларга, айниқса хавфсизлик соҳасида ўз агентларини тайинлашни ҳам режалаштирган.

Масалан, 2014 йилда лавозимидан озод қилинган собиқ россияпараст президент Виктор Янукович қўл остида фаолият юритган сўнгги иккита мудофаа вазири ҳатто Россия фуқароси бўлган.

Украинанинг разведкага қарши хизматлари Кремл агентларини аниқлашда давом этмоқда.

«Аввал Украина контрразведкаси бу одамларни аниқлай олмаган, чунки Янукович даврида улар юқоридан ҳимоя қилинган», деди хавфсизлик соҳаси таҳлилчиси ва Украина ташқи разведкаси хизматининг собиқ ходими Микола Маломуж Карвонсарой нашрига.

Маломуж 22 октябрь куни Россия билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб ҳибсга олинган украиналик муҳандис, тадбиркор ва сиёсатчи Вячеслав Богуслаевни мисол қилиб кўрсатди.

«Богуслаев Россия ҳарбий-саноат комплексида фаол иш олиб борган, Россия фуқаролигига эга бўлган, Рублёвкада (Москва чеккасидаги элита тумани) кўчмас мулкка эга бўлган. Буни ҳамма биларди, лекин жазо чоралари кўрилмас эди», дейди Маломуж.

«Булар эскирган Совет даври авлоди вакиллари... Аммо кейин улар мустақил Украинада яшай бошладилар. Россия уларни сақлаб қолиб, юқори лавозимларга тайинлаган», дейди Маломуж.

Айримлари ўзларини Украина ватанпарварлари деб даъво қилган бўлса-да, «Россия уларни сиёсий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган», деб қўшимча қилди у.

«Уларни энг юқори сиёсий даражада қарорлар қабул қилувчи идоралар ва Россияга қарши фаол кураш олиб бораётган ҳарбий разведка хизматларида аниқлаш жуда муҳим», дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500