Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Украинага қиш хавф солиб турган бир пайтда Россиянинг ҳарбий жиноятларига оид айбловлар кучаймоқда

Дмитрий Горшков ва Карвонсарой

4 ноябр куни олинган ушбу суратда Украинанинг Изюм шаҳрида Россия оккупацияси пайтида қазилган биродарлик қабристонларидаги жасадлар эксгумациясидан қолган бўш қабрлар акс этган. [Димитар Дилкофф/AFP]

4 ноябр куни олинган ушбу суратда Украинанинг Изюм шаҳрида Россия оккупацияси пайтида қазилган биродарлик қабристонларидаги жасадлар эксгумациясидан қолган бўш қабрлар акс этган. [Димитар Дилкофф/AFP]

КИЕВ, Украина – Киев яқинда озод этилган Херсонда россияликлар қийноқлар қўллаган 4 та жой аниқлаганини маълум қилар экан, душанба (21 ноябр куни) АҚШнинг юқори мартабали расмийсининг айтишича, Россия кучлари украиналикларни мунтазам равишда ўлдирган, қийноққа солган ва ўғирлаган – бу эса мансабдор шахсларнинг уруш жиноятларига алоқадор бўлиши мумкинлигини англатиши мумкин.

Лондондаги The Guardian нашрининг душанба кунги хабарига кўра, Херсонликлар ёзда маҳаллий чиқиндихоналардан бири ҳалок бўлган россиялик аскарларни омматан ёқиб юбориш учун ишлатилганини жой бўлганини аниқлаганлар. Ёнғинлар оқибатида ҳаво «улкан тутун булути ва ёнаётган гўштнинг даҳшатли ҳидига тўлган», деб ёзади The Guardian.

Шунингдек, душанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг Украина электр тармоғига берган ракета зарбалари қаҳратон қиш тушгани сабабли миллионлаб одамлар ҳаётини хавф остига қолдирганини айтди.

Етказилган зарар Украина соғлиқни сақлаш тизимини «карахт ҳолатга келтирмоқда», деди ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге журналистларга.

«Бу йилги қиш ҳаёт-мамот жанги каби кечади», деб огоҳлантирди у «Украинадаги миллионлаб одамларнинг ҳаёти учун хавфли бўлишини таъкидлаб».

Уч миллионгача украиналиклар иссиқ ва хавфсиз жой излаб ўз уйларини тарк этишлари мумкин, деди у.

«Улар саломатлик билан боғлиқ муаммоларга, жумладан, COVID-19, пневмония, грипп каби респираторли инфекцияларга дуч келадилар, шунингдек, эмланмаган аҳолида дифтерия ва қизамиқ билан касалланиш хавфи жиддий», деди у.

Шаҳар инфратузилмаси ва коммуникациялари жиддий шикастланганини эътиборга олиб, Херсон аҳолиси бошқа ҳудудларга кўчирилиши мумкинлиги айтилган.

«Ясно» энергетика компанияси электр узилишларининг давомли бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

«Сиз ҳар хил, ҳатто энг ёмон вазиятларга ҳам тайёр бўлишингиз керак. Иссиқ кийимлар, кўрпа-тўшакларни ҳозирланг, узоқ муддатли ўчишни бошдан кечиришга ёрдам берадиган вариантлар ҳақида ўйлаб кўринг», дейилади хабарда.

Қийноқлар қўлланган жойлар

Украина жанубидаги Херсон шаҳрида россияликлар қийноқлар қўллаган тўртта жойи аниқланган.

Херсон 24 февралда Россия қўшинлари мамлакатга бостириб кирганида биринчилардан бўлиб эгалланган йирик шаҳарлардан бири эди.

Шаҳар шу ой бошида Россия қўшинлари Украина қўшинларининг таҳдиди остида ортга чекинганидан сўнг қайтариб олинган эди.

«Полиция ходимлари ва экспертлар (прокурорлар) билан биргаликда шаҳарни босиб олиш чоғида босқинчилар одамларни ноқонуний ҳибсда ушлаган ва шафқатсизларча қийнаган тўртта бинода текширув ўтказди», дейилади Украина Бош прокуратураси баёнотида.

Россия кучлари Херсондаги тергов изоляторлари ҳамда полиция бўлимида «сохта ҳуқуқ-тартибот идоралари»ни ҳам ташкил қилган.

Резина тўқмоқлар, ёғочли биталар ва «босқинчилар тинч аҳолини электр токи билан қийнаган қурилмалар»нинг қолдиқлари ҳам топилган.

Прокуратура маълумотларига кўра, Россия ҳукумати ҳибсхоналардаги бошқарув ишлари қайд этилган ҳужжатларни ҳам қолдирган.

Ўтган ҳафта Украина омбудсмени Дмитрий Лубинец Херсондаги «мудҳиш» қийноқлар учун Россия кучлари масъул эканини айтиб, ҳибсдаги ўнлаб кишиларга нисбатан шафқатсиз муомала қилингани, кўплари эса ўлдирилганини айтди.

Херсонликлардан бири AFPга берган интервьюсида бир неча ҳафта ҳибсда ўтирганини, у ерда Россия ва россияпараст кучлар томонидан калтаклангани ва электр токи билан қийноққа солинганини айтган.

Тизимли ҳуқуқбузарликлар

Вашингтонда АҚШнинг глобал жиноий адлия соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Бет Ван Шаак журналистларга Россиянинг Украинадаги ҳуқуқбузарликлари тасодифий ёки вақтинчалик бўлмаганини исботловчи кучли далиллар борлигини айтди.

Россиянинг Украинага босқини «Россия кучлари жойлаштирилган ҳар бир минтақада содир этилган тизимли ҳарбий жиноятлар» билан бирга олиб борилгани ҳақида кўплаб далиллар мавжуд, деди у.

Озод қилинган ҳудудлардан олинган далиллар тинч аҳолига қарши «қасддан, бетартиб ва номутаносиб» ҳужумлар, оддий фуқаролар ва ҳарбий асирларга нисбатан шафқатсиз муносабат, Украина фуқароларини, жумладан болаларни Россияга мажбуран олиб кетиш ёки филтрлаш, шунингдек, ўлим жазосига ўхшаган қотилликлар ва жинсий зўравонлик ҳолатларини кўрсатмоқда, деди у журналистларга.

«Бундай тизимли хатти-ҳаракатларни, жумладан, кенг филтрлаш тармоғини кузатар эканмиз, бу жиноятлар юқори инстанцияларга олиб борувчи жавобгарликсиз қандай содир этилганини тасаввур қилиш мушкул», деди у.

Россиянинг Украинага тўққиз ойдан бери давом этаётган ҳужуми Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд дохил кўплаб органлар иштирокида «жавобгарликка тортиш бўйича мислсиз ташаббусларни пайдо қилди», деди Ван Шаак.

Унинг айтишича, ушбу органлар «барча мавжуд юрисдикция асосларига таяниб», устуворликлар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда.

У буни Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германия шу номли шаҳрида бўлиб ўтган уруш жиноятлари бўйича суд жараёнларига ишоратан «янги Нюрнберг жараёни» деб атаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500