Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ ҳарбийлари самолётларга ҳавода ёнилғи қуйиш бўйича тенги йўқ имкониятларни намойиш қилмоқда

Карвонсарой

10 ноябр куни АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолётига бутун дунё бўйлаб ҳамкор давлатларга бирдамлик хабарини юбориш парвози чоғида ёқилғи қуйилмоқда. [CENTCOM]

10 ноябр куни АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолётига бутун дунё бўйлаб ҳамкор давлатларга бирдамлик хабарини юбориш парвози чоғида ёқилғи қуйилмоқда. [CENTCOM]

Дунё бўйлаб таҳлика ва ишончсизлик кучайган бир пайтда, АҚШ ҳарбийлари самолётларга ёқилғи қуйиш имкониятларини такомиллаштиришда давом этмоқда, бу эса таҳдидлар мавжуд бўлган ҳар қандай жойда ҳаво кучларининг зарба бериш имкониятини оширади.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида 450 дан 500 тагача фақатгина ёқилғи қуйиш вазифасини бажарувчи танкерлари борлиги тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари у ва АҚШ денгиз пиёдалари корпусида бундай имкониятлар кўламини оширувчи ва қўшимча танкер сифатида қўлланилиши мумкин бўлган C-130, айрим вертолётлар ва F-18 қирувчи самолётлари каби яна юзлаб самолётлар жанговар шай ҳолатда.

Ҳарбий хизматчилар сони бўйича дунёдаги энг йирик армияга эга Пекин АҚШ армияси билан солиштирганда бундай ёқилғи қуйиш қобилиятига ҳатто яқин кела олмайди. Айрим кузатувчилар Қўшма Штатлар дунёдаги ҳарбий ёнилғи қуйиш самолётларининг тахминан 80 фоизига эгалик қилишини айтадилар.

«АҚШ армиясининг ўз қудратини қитъалараро масофалар бўйлаб зудлик билан амалга ошириш ва жанг майдони миқёсида операцияларни давом эттириш қобилияти унинг энг муҳим афзалликларидан биридир», дейилади 2021 йил учун Гудзон институтининг «Ҳавода ёқилғи қуйиш: АҚШ ҳарбийларининг глобал ҳозирлигини ҳимоялаш» номли ҳисоботида.

АҚШлик учувчилар ёқилғи қуйиш машқини бажармоқда, 9 ноябр. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

АҚШлик учувчилар ёқилғи қуйиш машқини бажармоқда, 9 ноябр. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

«Ҳавода ёқилғи қуйиш бу Американинг ноёб имкониятига муҳим ҳисса қўшувчи салоҳият ҳисобланади», дейилади унда.

АҚШ армиясини бошқа давлатлардан ажратиб турувчи омил шуки, у ҳавода ёқилғи қуйишни мустақил равишда ёки ҳамкор давлатлар билан мувофиқликда ҳам амалга ошириши мумкин.

KC-46 Pegasus АҚШнинг транспорт қўмондонлиги миссияларида парвоз қилувчи самолётларнинг деярли 97 фоизини ёқилғи билан таъминлай олади, деб хабар берган Ҳаво мобиллиги қўмондонлиги.

Pegasus ҳарбий самолёти B-52 Stratofortresses ва C-17 Globemasters каби катта, шунингдек кичик F-16 жанговар самолётларга ёқилғи қуйиши мумкин.

Ҳаво мобиллиги қўмондонлиги генерали Майк Минихан 14 сентябрдан бошлаб ҳарбий қўмондонлик вазифаларини бажариш учун янгиланган KC-46A Pegasus самолётларини дунё бўйлаб жойлаштиришни маъқуллади.

«Биз ҳеч қандай иккиланишсиз бу самолётдан глобал миқёсда фойдаланишга тайёрмиз», деб айтган Минихан.

Ўшанда KC-46A Яқин Шарқ ва Марказий Осиёни ўз ичига олган АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) амалиётлар ҳудудида фойдаланиш концепцияси машқларини эндигина якунлаган эди.

Самолётга жанговар ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича реал вазифаларни бажариш ва жанговар майдонда бошқа ёқилғи ташувчи самолётларини ёқилғи билан тўлдириш давомида баҳо берилган.

Тайёр ва кутмоқда

Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, АҚШнинг ёнилғи қуювчи самолётлари бутун дунё бўйлаб жойлаштирилган бўлиб, АҚШнинг глобал ва минтақавий миссияларини, шунингдек, деярли ҳар қандай минтақавий шерикка тезлик билан ёрдамга келиши мумкин.

Дунё бўйлаб давом этаётган миссиялар ушбу қобилиятни намойиш қилишда давом этмоқда.

Жумладан, шу ой бошида иккита B-52H Stratofortress самолёти АҚШнинг Луизиана штатидан CENTCOM минтақасига парвоз қилди ва йўлда 13 та ҳамкор давлат ҳаво кучлари билан мувофиқлашди.

Ушбу кўп соатлик миссия давомида B-52 самолётлари минтақадаги базаларда жойлашган самолётларга бир нечта нуқталарда ёқилғи қуяётган вақтда суратга олинган.

Сентябр ойида АҚШ етакчилигида кенг қамровли машғулотлар ўтказилгани бунга яна бир мисолдир.

Манёврли жанговар ҳаракатлар (АCЕ) туркумига кирувчи машғулотларда самолётлар, бошқа қуролли кучларни турли ҳудудларга тезкор жойлаштириш, яхши ташкил этилган ва қатъий ҳаво базалари тармоқлари, олдиндан жойлаштирилган ҳарбий техника ва ҳаво юклари ёрдамида барқарор операцияларни ўтказишга қаратилган.

Иштирокчи бўлинмалар Мисрдан Қозоғистонгача бўлган ҳудудда ўз жойлашувини амалга оширар экан, ҳавода ёнилғи қуйиш жараёни машғулотнинг асосий таркибий қисми бўлган.

Қудрат намойиши

Бундай имкониятлар Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларига кучни намойиш қилиш ва Эроннинг барча кемалари дунё портларига ўтиш учун фойдаланадиган денгиз йўли ва Хитойнинг «марваридлар шодаси» ўртасидаги муҳим алоқа йўли бўлган Араб денгизи каби муҳим стратегик ҳудудларда таҳдидга қарши курашиш имкониятини яратади.

Эрон анчадан бери Арабистон кўрфазини Уммон кўрфази ва Араб денгизи билан боғлайдиган Ҳормуз бўғозини ёпиш, уруш юзага келган вақтда денгиз кемаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилиб келади.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда Хитойнинг ҳарбий ва тижорат объектлари тармоғи орқали ўз материк қисмини Африка Шохи билан боғлаш учун улкан инфратузилма яратишга интилиши хавотирларни кучайтирмоқда.

Унинг денгиз йўллари Қизил денгизга кираверишдаги Боб ал-Мандеб бўғози, Ҳинд ва Тинч океанлари оралиғидаги Малакка бўғози; Форс кўрфазига кираверишдаги Ҳормуз бўғози; Бали ва Индонезия ороллари оралиғидаги Ломбок бўғози каби йирик денгиз бўғозларидан ўтади.

Пекиннинг «Бир камар, бир йўл» номи билан танилган глобал инфратузилма лойиҳаси қуруқликка томон, Яқин Шарқ ва Африканинг айрим ҳудудларига кириб борган.

Хитойнинг гўёки тижорий бўлган лойиҳалари икки хил мақсадни кўзлайди ва жадал ўсиб бораётган армиясининг таъсири кенгайишига имкон яратади, деб огоҳлантирган танқидчилар.

Қўшма Штатларнинг таъсир доираси ички тангликларга дуч келаётган Марказий Осиёни ҳам қамраб олади.

Президент Владимир Путин бошчилигидаги Россия бир пайтлар «ўзининг ичкари ҳовлиси» деб ҳисоблаган Марказий Осиёда ҳудудидаги таъсирини сақлаб қолиш учун мавжуд бўлмаган таҳдидларни ўйлаб топмоқда ва уларни жиловлаб туриш учун собиқ Совет давлатлари билан ҳарбий ва иқтисодий блоклардан фойдаланмоқда.

Аммо Украинага муваффақиятсиз ҳужум қилиш натижасида Кремл ўзини Россиядан ажратиб олишга, янги иттифоқдошлар излашга ошиқаётган минтақа билан юзма-юз келди, бу эса кескинликни кучайтирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШ нацистлар Россиясидан яхшироқ.

Жавоб бериш