Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Хитой машинасозлик соҳасида мусулмонларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётгани маълум бўлди

Карвонсарой ва AFP

2021 йилда олинган ушбу суратда Хитойнинг Шэньян шаҳрида ишлаб чиқарилган янги машиналар акс этган. [STR/AFP]

2021 йилда олинган ушбу суратда Хитойнинг Шэньян шаҳрида ишлаб чиқарилган янги машиналар акс этган. [STR/AFP]

Олимлар ва тадқиқотчилар томонидан олти ой давомида олиб борилган текширувлар асносида Хитойнинг Шинжон вилоятида уйғурлар ҳуқуқларининг поймол қилиниши ва машинасозлик соҳаси ўртасидаги «кенг қамровли ва кучайиб бораётган» алоқалар фош қилинган.

Англиянинг Шеффилд шаҳридаги Шеффилд Халлам университетида олиб борилган тергов Хитойнинг халқаро таъминот занжирини «репрессив дастурлар ва тизимли мажбурий меҳнат билан боғлиқ» деб топди.

Хитой ҳукумати қазилма ва хомашёни қайта ишлаш, автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни атайин Шинжонга кўчирган, деб даъво қилган гуруҳ очиқ манбалардаги ҳужжатларини таҳлил қилганидан сўнг.

«Сўнгги беш йил ичида машина сотиб олган бўлсангиз, уларнинг айрим эҳтиёт қисмлари уйғурлар ва Хитойдаги бошқа одамларнинг мажбурий меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин», дейилади шу ҳафта чиқарилган ҳисоботда.

«Очиқ манбалардаги ҳужжатлар таҳлили Ғарбдаги автомобил брендларининг капот ёрлиқларидан тортиб то машина ромлари, двигател корпуслари, электроника жиҳозларини ишлаб чиқариш ва уйғурларнинг мажбурий меҳнати ўртасида кенг қамровли ва кучайиб бораётган алоқаларни ошкор қилган.»

Унда қайд этилишича, ҳар бир йирик автомобил брендларида «уйғур минтақасидаги ҳуқуқбузарликларга алоқадор компаниялардан харидлар қилиш хавфи юқори».

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кўплаб авто ишлаб чиқарувчилар ўзлари билмаган ҳолда Уйғур минтақасидан металл сотиб олишмоқда, чунки металл билан савдо қилувчи компаниялар Шинжондаги заводларида ўз улушларига эга.

Жамоа бу ҳолат учун мажбурий меҳнатга оид қонунларга яхши риоя қилинмагани, Пекиннинг «экологик стандартларга кўз юмиши» ва чигал таъминот занжирларини айблаган.

Кўп сонли қонунбузарликлар

Ўтган ойда киберхавфсизлик бўйича тадқиқотчилар уйғур тилидаги иловаларда Хитой ва хорижда яшовчи уйғурларнинг жойлашувини кузатиб, маълумотларини йиға оладиган Хитой жосуслик дастурлари борлигини тасдиқловчи далилларни топганлар.

Жосус дастур хакерларга фойдаланувчининг жойлашуви, контактлари, қўнғироқлар рўйхати, матнли хабарлар ва файллар каби махфий маълумотларни тўплаш, шунингдек, суратга олиш ва сўзлашувларни ёзиб олиш имконини берди, дейилади ҳисоботда.

Хитой узоқ йиллар давомида Шинжондаги уйғурларни оммавий мониторинг қилиш билан шуғулланиб, бутун вилоят бўйлаб уйғурларнинг телефонларидан уларнинг шахсий маълумотларини йиғувчи ва юзни таниш орқали уларнинг ҳаракатларини мониторинг қилувчи кузатув платформасини яратган.

Август ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) узоқ кутилган ҳисоботи эълон қилинган бўлиб, унда узоқ ғарбий минтақадаги уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар ҳуқуқларининг кўплаб бузилишлари батафсил баён қилинган ҳамда ҳуқуқ фаоллари, Ғарб давлатлари ва қувғиндаги уйғур ҳамжамияти томонидан анчадан бери илгари сурилаётган кўплаб айбловларга БМТ муҳрини қўйган.

«Уйғур ва асосан мусулмонларлардан иборат бошқа этник гуруҳлар аъзоларининг ўзбошимчалик ва дискриминация асосида ҳибсга олиниши... халқаро жиноятлар, хусусан, инсониятга қарши жиноятлар деб топилиши мумкин», дейилади ҳисоботда.

Айбловлар орасида оммавий ҳибслар, мажбурий меҳнат, мажбурий стерилизация, мунтазам зўрлаш ҳолатлари ҳамда уйғурларнинг маданий ва исломий обидаларини йўқ қилиш кабилар бор.

«Ҳукумат томонидан терроризм ва «экстремизм»га қарши кураш баҳонасида Шинжон Уйғур мухтор вилоятида инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишлари содир этилган», дейилади БМТ ҳисоботида.

Ҳисобот Хитойнинг касб-ҳунар ўргатиш ва таълим марказларида сақланаётган одамларга қандай муомала қилинаётгани борасида хавотирларни пайдо қилган.

«Қийноқлар қўллаш ёки шафқатсиз муомала қилиш, жумладан, мажбурий тиббий муолажалар ва ҳибсдаги қониқарсиз шароитлар, жинсий ва гендер асосидаги зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги даъволар қатори ишончга сазовор», дейилади ҳисоботда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қандай қилиб қазилмаларни атайин бошқа жойга кўчириш мумкин? Уларни хоҳлаган жойда эмас, топилган жойидан қазиб олишади-ку. ))

Жавоб бериш