Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Шинжондаги зўравонликларга эътибор қаратишга ваъда берди

Карвонсарой ва AFP

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Турк 9 декабр куни Швецариянинг Женева шаҳридаги матбуот анжуманида сўзламоқда. [Фабрис Коффрини/AFP]

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Турк 9 декабр куни Швецариянинг Женева шаҳридаги матбуот анжуманида сўзламоқда. [Фабрис Коффрини/AFP]

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбари жума (9 декабр) куни Шинжон вилоятида инсон ҳуқуқларининг жиддий поймол қилиниши ва инсониятга қарши эҳтимолий жиноятлар бўйича ўзидан аввалги раҳбарнинг кутилмаган хулосаларини кузатиб боришга сўз берган.

Октябр ойида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари лавозимини эгаллаган Фолкер Туркнинг айтишича, 31 август куни истеъфога чиққан комиссар Мишел Бачелет томонидан эълон қилинган ҳисобот «ўта муҳим» аҳамиятга эга.

«Бу инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ жуда жиддий хавотирларни юзага чиқарди. Ва мен асосий эътиборни ҳисоботда келтирилган тавсияларни бажаришга қаратаман», деди у Женевада (Швейцария) бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бачелет узоқ кутилган ҳисоботни ваколат муддати тугашига бир неча дақиқа қолганида, Пекин томонидан ҳужжатни чиқармасликка, Ғарб давлатлари ва ҳуқуқбон гуруҳлар тарафидан эса уни эълон қилиш учун жиддий босимга учраганидан сўнг эълон қилган.

Унда Шинжондаги уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликларга қарши содир этилган қатор ҳуқуқбузарликлар ҳақида сўз юритилган бўлиб, дунёни олис ғарбий минтақадаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга «тезкор эътибор» қаратишга чақирилган.

Ҳисобот кенг қамровли қийноқлар, асоссиз ҳибслар, диний ва репродуктив ҳуқуқлар бузилишининг ишонарли аломатларига эътибор қаратган.

У Пекиннинг бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар вакилларини ҳибсда сақлагани ва мажбурий стерилизация қилгани ҳақидаги айбловларнинг БМТ томонидан тасдиқланишига олиб келди.

Экстремизмга қарши курашиш мақсадида минтақада касб-ҳунар таълими марказлари очганини иддао қилган Хитой мамлакатларни ҳисоботни рад этишга кўндириш учун кенг қамровли ҳаракат бошлаган.

Бу эса октябр ойида ҳисоботни БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши кун тартибига киритиш йўлидаги мисли кўрилмаган саъй-ҳаракатларга путур етказган.

Бу борада қандай ҳаракат қилиши ҳақидаги саволга жума куни Турк «биз ва шахсан мен расмийлар билан алоқани давом эттирамиз», деб жавоб берди.

«Буни амалга ошириш қарорида қатъийман.

Ўзгаришлар бўлишига умид сўнмайди.»

Ўтган ойда киберхавфсизлик бўйича тадқиқотчилар уйғур тилидаги иловаларда Хитой ва хорижда яшовчи уйғурларнинг жойлашувини кузатиб, маълумотларини йиға оладиган Хитой жосуслик дастурлари борлигини тасдиқловчи далилларни топган эдилар.

Жосус дастур хакерларга фойдаланувчининг жойлашуви, контактлари, қўнғироқлар рўйхати, матнли хабарлар ва файллар каби махфий маълумотларни тўплаш, шунингдек, суратга олиш ва сўзлашувларни ёзиб олиш имконини берган.

Тадқиқотчиларга кўра, бу иловалар уйғурлар ўнлаб йиллар давомида қамоққа ташланган диний экстремизм ёки айирмачиликка оид далилларини аниқлаш учун ишлатилган бўлиши мумкин.

Хитой узоқ йиллар давомида Шинжондаги уйғурларни оммавий мониторинг қилиш билан шуғулланиб, бутун вилоят бўйлаб уйғурларнинг телефонларидан уларнинг шахсий маълумотларини йиғувчи ва юзни таниш орқали уларнинг ҳаракатларини кузатиб борадиган кузатув платформасини яратган.

Жорий ҳафтада, шунингдек, олимлар ва тадқиқотчилар томонидан олти ой давомида олиб борилган текширувлардан сўнг, Хитойнинг Шинжон вилоятида уйғурлар ҳуқуқларининг поймол қилиниши ва машинасозлик соҳаси ўртасидаги «кенг қамровли ва кучайиб бораётган» алоқалар фош қилинган.

Хитой ҳукумати қазилма ва хомашёни қайта ишлаш, автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни атайин Шинжонга кўчирган, деб даъво қилган гуруҳ очиқ манбалардаги ҳужжатларини таҳлил қилганидан сўнг.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500