Карвонсарой
Қочқинлар

Ватан учун «шармандалик ҳисси»: Руслар Болгариядаги украиналик қочқинларга ёрдам бермоқда

Карвонсарой ва AFP

Россиянинг Украинага босқинидан сўнг Болгарияга қочган Елена Бондаренко у ерда уни руслар қабул қилишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Аммо урушдан қочган кўплаб қочқинлар мамлакатдаги 17500 кишилик рус ҳамжамияти аъзолари томонидан тинч бошпана ёки иш жойи билан таъминланган. «Ҳамма руслар ҳам тажовузкор эмаслигини билиб, хурсанд бўлдим», дейди Бондаренко. Украиналикларни иш билан таъминлаган озиқ-овқат дўконлари тармоғининг россиялик эгаси эса «урушдан жабр кўрган одамлар учун маълум жавобгарликни ўз зиммасига олишга қарор қилганини» айтган. [Диана Симеонова/AFPTV/AFP]

ВАРНА, Болгария – Россиянинг Украинага босқинидан сўнг Болгарияга қочган украиналик Елена Бондаренко у ерда уни руслар қабул қилишини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Аммо Болгариянинг 17500 кишилик рус жамоаси аъзолари ҳузурида тинч бошпана топган кўплаб қочқинлардан бири бўлмиш запорожьелик банк ходимаси айнан шу ҳолатга дуч келди.

36 ёшли Бондаренко, унинг онаси ва иккита ёш боласини Қора денгиз бўйида жойлашган Бургас шаҳри яқинидаги болалар оромгоҳига раҳбарлик қиладиган россиялик кутиб олди.

Аввалига «бу шок бўлди», деб тан олди Бондаренко. Аммо энди «ҳамма руслар ҳам тажовузкор эмаслигидан хурсандман».

Болгариянинг Қора денгиз соҳилидаги Варна шаҳрида жойлашган россиялик сармоядорга тегишли Россия маҳсулотлари дўконида ишлаётган украиналик қочқинлар Анна Лашо ва Оксана Шурдова, 25 ноябр кунги сурат. [Николай Дойчинов/AFP]

Болгариянинг Қора денгиз соҳилидаги Варна шаҳрида жойлашган россиялик сармоядорга тегишли Россия маҳсулотлари дўконида ишлаётган украиналик қочқинлар Анна Лашо ва Оксана Шурдова, 25 ноябр кунги сурат. [Николай Дойчинов/AFP]

Болгариянинг Бургас шаҳри яқинидаги Қора денгиз соҳилида жойлашган болалар оромгоҳидаги айвонда амалий безак санъати билан шуғулланаётган украиналик болалар, 24 ноябр кунги сурат. [Николай Дойчинов/AFP]

Болгариянинг Бургас шаҳри яқинидаги Қора денгиз соҳилида жойлашган болалар оромгоҳидаги айвонда амалий безак санъати билан шуғулланаётган украиналик болалар, 24 ноябр кунги сурат. [Николай Дойчинов/AFP]

«Бошпанасиз қолган бўлсанг ва болаларинг ёрдамга муҳтож бўлса, сенга ким ёрдам бериши муҳим эмас», дейди уч нафар фарзанди билан Украина шарқидаги Павлограддан келган яна бир қочқин – 34 ёшли Анаида Петрушенко.

«Мен ҳеч қачон рус эканлигимни яширмаганман, чунки одамлар ёрдам бермоқчилигимни кўришди», дейди исмини ошкор қилишни истамаган оромгоҳ эгасининг шериги.

У 160 га яқин украиналик қочқинларни қабул қилди, уларнинг айримлари сайёҳлик мавсуми бошланганида яқин атрофдаги меҳмонхоналардан чиқариб юборилган.

Болгариядаги айрим руслар қочқинларга ёрдам бераётган бўлса-да, Болқон халқининг сезиларли қисми россияпарастлигича қолмоқда. Болгария ҳукумати эса бошпана ва ёрдам билан қўллаб-қувватлаш масаласида у қадар меҳмондўстлик кўрсатмай, кўплаб украиналикларни кетишга мажбур қилган.

Расмий маълумотларга кўра, босқиндан кейин Болгарияга қочган 932000 кишидан фақат 51000 га яқини мамлакатда қолган, тахминан 10000 кишига эса давлат бошпана тақдим этган.

Оромгоҳ эгаси бўлган россиялик Болгария ҳукуматидан ҳар бир қочқин учун атиги 7,50 евро миқдорида кунлик маблағ олади ва ҳатто шу арзимас тўлов ҳам кўпинча кечикади.

60 га яқин бола ва 50 нафар қарияга бошпана берган россиялик ва унинг болгариялик шериги қўшимча харажатларни ўз зиммасига олишга мажбур бўлмоқда.

Уруш учун «улкан шармандалик»

Феврал ойи охирида Россия босқинидан сўнг, Болгариядаги кўнгиллилар қочқинларга ёрдам кўрсатиш чоралари ортидаги асосий кучга айланган.

Шундай бўлса-да, украиналикларга ёрдам бераётган айрим руслар ким эканликларини тан олишга уяладилар.

«Мен «Россияда туғилганман» деган гапни ўйлаб топдим», дейди Варна яқинида яшайдиган 47 ёшли рус таржимони.

«Мен учун шундай дейиш осонроқ эди. Ўз она юртимдан уялиш ҳиссини сўз билан таърифлаб бера олмайман», деди у ўз исмини очиқламай, ўз юртидаги онасининг муаммога дуч келишидан қўрқиб.

Юзлаб километр йўл босиб, Руминия билан чегарадан қочқинларни олиб келган аёл бир нечта оилани ўзи ва синглисининг Варнадаги Airbnb квартираларига жойлаштирган.

Варнадаги яна бир россиялик Виктор Бакуревич эса «урушдан жабр кўрган бу одамлар учун маълум жавобгарликни ўз зиммасига олишга қарор қилган».

14 йил аввал Болгарияга кўчиб ўтган ва Россиядаги «Березка» озиқ-овқат дўконлари тармоғига асос солган уч фарзанднинг отаси «жамоавий айбдорликка эмас, жамоавий масъулиятга ишонишини» айтади.

У «қаттиқ шармандалик» ҳисси билан урушга бошиданоқ қарши эканини очиқчасига эълон қилгани ва ўзининг Болгариядаги дўконларида ишлаётган ўнлаб украинлардан ташқари, 50 га яқин украиналик қочқинларни ишга олганини айтди.

Бакуревич ҳали ҳам Варна яқинидаги ҳукуматга қарашли дам олиш масканидан бошпана топган 100 нафар қочқинга ёрдам тариқасида кундалик озиқ-овқат ва иссиқ таом етказиб бермоқда.

Унинг ходимларидан бири, 48 яшар украиналик қочқин Оксана Шурдованинг айтишича, оиласининг таъминоти учун берилаётган маош эшик пештоқидаги «Россия гастрономи» белгисидан муҳимроқ.

«Ҳамма руслар ҳам Россия ҳукумати сиёсатини қўллаб-қувватламаслигини қариндошларим билишади... Улар умумлаштирмайдилар», дейди аёл. У ишлаётган Варна шаҳрида Болгария-Совет Иттифоқи дўстлиги шарафига ўрнатилган ёдгорлик коммунистик даврдан бери сақланиб қолган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мен уларни «рус Оскар Шиндлерлари» деб биламан, ичларида жасорат ва инсонпарварлик бор, лекин афсуски, русларнинг кўпчилиги улардек эмас. Жуда кичик озчилик бу. Украина армияси сафига қўшилишга қарор қилган Санкт-Петербурглик йигит ва Грузия ётоқхоналарида ёрдам бераётган ҳам россияликлар гуруҳи ҳақида эшитдим.

Жавоб бериш