ТОШКЕНТ – Ўтган ой Россия ташқи ишлар вазирлиги расмийсининг Марказий Осиё давлатларини Россияга қарши санкцияларга риоя қилмаслик ҳақида огоҳлантирган таҳдидли сўзлари минтақада нохуш қарши олинди.
22 декабр куни Москвада «Валдай» мунозара клубининг таҳлил маркази томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё ва Украина инқирози» мавзусидаги анжуманда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмийси Александр Стерник Кремлнинг собиқ Совет Марказий Осиё республикаларига нисбатан сиёсатини «стратегик сабр-тоқат» деб атаган.
Стерник вазирликнинг МДҲ мамлакатлари бўйича 3-департаменти раҳбаридир.
Ушбу анжуман Украина урушининг Марказий Осиё давлатларига сиёсий, иқтисодий ва гуманитар таъсири, 2022 йилда уларнинг иқтисодий ривожланиши, Москва билан муносабатлар динамикаси ҳамда сиёсий элита ва жамоатчилик Украинага босқинга қандай муносабатда бўлгани тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилиш мақсадида ўтказилган.
«Алоқаларни тўхтатишга оид кичик ишора ҳам шунчалик катта иқтисодий харажатларга олиб келиши мумкинки, уларни хўжайинларнинг (АҚШ ва Европа Иттифоқи назарда тутилмоқда) компенсация ҳақидаги ҳеч қандай ваъдалари қоплай олмайди», деб Стерникдан иқтибос келтиради «Коммерсант» нашри.
Ўзбекистон ва унинг энг яқин қўшнилари Россияга нисбатан жорий этилган халқаро санкцияларга риоя қилиш ва Европадан талабни қондириш мақсадида юк ва энергия таъминотининг янги маршрутларини ишлаб чиқмоқда.
Октябр ойи охирида Туркманистон ўз газини Озарбайжон ва Грузия орқали Европага етказиш имконини берувчи Транскаспий газ қувурини қуриш ниятида эканини маълум қилган. Бу йўналиш ишга тушса, йилига 10-30 миллиард куб метр туркман газини таший олади.
Ўзбекистон ҳам Туркия ёки Кавказ орқали Европа Иттифоқига олиб борадиган темирйўл маршрутларини фаол синовдан ўтказмоқда.
«Бизни четлаб ўтадиганлар бу йўлда ҳалок бўлишади», деб айтган Валдай мунозара клуби модератори, сиёсатшунос Фёдор Лукьянов.
Очиқ таҳдидлар
Стерникнинг сўзлари унинг Марказий Осиё давлатларини Кремлнинг хизматкори сифатида кўришидан далолат беради, дейди Олмаотадаги Public Policy Research Center маркази директори Меруерт Махмутова.
Бу билан Россия ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсатини мустақил белгилаш ҳуқуқини тан олмаслиги билдирган.
Сўнгги йилларда Россия расмийлари Қозоғистон давлатчилиги ва суверенитетини шубҳа остига олувчи таҳқиромуз баёнотлар беришган, деди Махмутова.
«Ва бу шунчаки хусусий шахслар эмас, балки мамлакат сиёсатига таъсир кўрсатадиган одамлар: Давлат думаси аъзолари, сиёсатшунослар ва мафкурачилардир.»
«Телевидения бу баёнотларни ташвиқ қилиб, россияликлар учун янги «душман» қиёфасини яратмоқда. Бу ташвиқот хуружи», дейди Махмутова Карвонсаройга.
Стерникнинг Россиядан юз ўгириш билан боғлиқ «иқтисодий харажатлар» ҳақидаги сўзлари очиқ таҳдид эди, дейди Лондондаги Central Asia Due Diligence маркази директори Алишер Илҳомов.
У юқори мартабали амалдор сифатида Россия сиёсатини баён қилди, дейди Илҳомов.
«Москванинг бу мажбуриятдан норозилиги (санкцияларга риоя қилиш) омма олдида, эҳтимол, илк марта янгради», деди у Карвонсаройга.
Айни вақтда Стерник фақат иқтисодий жавоб чораларини тилга олди, дейди Илҳомов. Бундай қасос аллақачон олинган – 2022 йилда Россия Қозоғистон нефтини Европага экспорт қилувчи Каспий денгизи қувури консорциумига бир неча марта чеклов қўйган.
«Ўзбекистонга келсак, Москва меҳнат мигрантлари, ўзбек маҳсулотлари импортига нисбатан қўшимча чекловлар жорий қилишдан восита ўлароқ фойдаланиши мумкин», дейди Илҳомов.
Россия ўзбек товарлари ва ишчиларига муҳтож, деди у мамлакат ўзининг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг катта қисмини Украинадаги жангларга жалб қилганини таъкидлаб.
Россиянинг меҳнат мигрантларига қарамлиги 2022 йилнинг дастлабки тўққиз ойида яққол сезилган, бу вақт ичида Россияга 8 миллион мигрант келган: улардан 4 миллионтаси Ўзбекистондан, 2,7 миллионтаси Тожикистондан ва 676 мингга яқини Қирғизистондан келган.
Халқаро изоляция
Стерник Кремлнинг расмий позициясини билдирмоқда, дейди Жума Агабаев тахаллуси остидаги туркманистонлик журналист ва халқаро муносабатлар бўйича таҳлилчи Карвонсарой билан суҳбатда.
«Бу Россия ташқи ишлар вазирлигининг бутун бошли департаменти бошлиғи, бошқача айтганда, мансабдор шахснинг яширин шантажи», деди Агабаев.
Марказий Осиё давлатлари бундай ҳужумга норозилик нотаси, ташқи ишлар вазирликларидан изоҳлаш талаби ёки хавотир билдирилган баёнот билан жавоб қайтариши керак, деди у.
Стерникнинг изоҳлари тасодифий эмас, дейди бишкеклик журналист Одил Турдиқулов.
Қирғизистон Россия билан алоқаларини сақлаб қолиш ва Ғарб санкцияларидан омон қолиш ўртасида турганини Москва тушунади, деб айтган у.
«Улар бизни жуда қўпол тарзда олдиндан огоҳлантиришга қарор қилишди», дейди у.
Россия Қозоғистон ва Қирғизистонга қаттиқ таянади, чунки унга Осиё гиганти Хитойдан «катта миқдордаги» маҳсулотлар оқимини ушлаб турадиган қўшнилар зарур, дейди у.
Бу ҳийлаларнинг барчаси Кремл учун қийин вақтда юз бермоқда.
Россия минатқавий ўйинчи сифатида кучсизланмоқда, дейди Францияда яшовчи туркманистонлик сиёсатшунос Мурат Курбанов.
Марказий Осиё давлатлари Россияни иқтисодий ва сиёсий таҳдид сифатида кўрмоқда ҳамда нефть, газ ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш учун муқобил йўлларни изламоқда, деб айтган у.
«Россия нафақат Марказий Осиёда, балки Африка, Сурия ва бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам жаҳон саҳнасидан чиқиб кетмоқда», деб айтган у.
Марказий Осиё етакчилари вазиятни зудлик билан ҳис қилмоқда ва Кремлга алоқадор бўлмаган халқаро ва иқтисодий муносабатлар орқали қулай шароит яратишга уринмоқда, деб қўшимча қилган у.
«Бугунги кунда Россия билан алоқадорлик сиёсий оқибатлар, яъни халқаро иҳоталанишга олиб келади.»
Зўравонлик
Туркманистон жуда кўп марта Кремлнинг «зўрлик ва ёғламачилик» сиёсатини кўрди, деб айтган исмини ишкор қилмасликни сўраган сиёсий таҳлилчи ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг халқаро муносабатлар институти инструктори.
«2022 йил 6 декабр куни Россия ташқи ишлар вазирлигининг қисқа баёнотида Туркманистон Марказий Осиёдаги яқин дўст ва муҳим савдо ҳамкори сифатида тилга олинган, аммо 10 кундан кейин – 16 январ куни Астрахан вилоятилик россиялик сенатор Александер Башкин Россия Туркманистоннинг Каспий денгизи бўйлаб газ қувури қуришига йўл қўймаслигини айтиб ўтган», дейди сиёсий таҳлилчи сўнгги стратегияни назарда тутиб.
«Яқин дўстлар ва ҳамкорларга муносабат шунақа бўладими?» деб савол беради у.
Каспий, Кавказ ва Туркия бўйлаб ўтадиган қувур Украинага ҳужум туфайли Россия газидан воз кечган Европадаги харидорларга Туркманистон газини олиш имконини беради, деб айтган у.
Туркманистонлик сиёсатшунос Қурбоновнинг фикрича, Россиянинг жазо чоралари фақат иқтисодий чоралар билан чекланмайди.
Стерникнинг «тасаввур қилиб бўлмайдиган йўқотишлар» дегани Марказий Осиёда махсус операциялар ўтказиш, жумладан режимни ўзгартиришни кўзда тутади, дейди у.
Россияликлар «Агар сиз нотўғри тарафни танласангиз, ўрнингизга бошқасини қўямиз», деб Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларини огоҳлантиришмоқда, деди у.
«Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида провокациялар юз бериши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди, бу ерда Москва айирмачиликдан восита сифатида фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкин», дейди Илҳомов.
Россиялик сиёсатчилар ва ташвиқотчилар сўнгги йилларда Шимолий Қозоғистон вилоятини тарихан Россияники деб даъво қилиб, у ердаги русийзабон аҳолига зулм қилинмоқда, деган асоссиз айбловларни илгари суришган.
Путин Украинадаги урушни у ерда яшаётган этник русларни ҳимоя қилиш учун эмас, балки Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш ва Россиядан ажралиб чиқиш интилишларига барҳам бериш учун бошлаган, дейди туркманистонлик сиёсатшунос.
«Ракета зарбалари орқали Украинадаги турар жойлар ва энергетика объектларини йўқ қилиш билан Москва бошқа қўшниларига агар у билан муносабатлари ёмонлашса, қандай аҳволга тушиши мумкинлигини кўрсатиб қўймоқчи», деб қўшимча қилди у.
Россия ҳарбий кемаси, энангникига кириб кет! Қароллар ва крепостнойлар юртида ботқоққа ботиб ўтираверларинг. Путин қў...!
Жавоб беришФикрлар 4
Марказий Осиё раҳбарлари, бу йигитга АЙТИНГЛАР, Россия ҳарбий кемаси билан бирга энасиникига кириб кетсин!!!
Жавоб беришФикрлар 4
Марказий Осиё давлатларини бошқараётган Путиннинг қўрқоқ марионеткалари ўз манфаатлари йўлида табиий бойликларни пуллаб, Путинга хизмат қилмоқда. Улар ўз мамлакатини инқирозга етакламоқда.
Жавоб беришФикрлар 4
Россияга ўз жойини кўрсатиб қўйиш вақти келди. Жуда сасиб кетишди
Жавоб беришФикрлар 4