Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Россиялик генерал Сурия ва Украинадаги жиноятлари учун халқаро судга тортилиши кутилмоқда

Волид Абул Хайр

«Оқ дубулғалилар» аъзоси 2019 йил 6 июн куни Идлибдаги қишлоқ ҳудудларининг бирида Россия ҳаво ҳужуми оқибатида жароҳатланган болани олиб кетмоқда. [Оқ дубулғалилар]

«Оқ дубулғалилар» аъзоси 2019 йил 6 июн куни Идлибдаги қишлоқ ҳудудларининг бирида Россия ҳаво ҳужуми оқибатида жароҳатланган болани олиб кетмоқда. [Оқ дубулғалилар]

ҚОҲИРА – Россиялик генерал Александр Чайконинг Украина ва Суриядаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлари Халқаро жиноий судда (ХЖС) кўриб чиқилиши муқаррар, дейди ҳуқуқшунослар.

Октябр ойида Украинадаги жанг майдонида қатор муваффақиятсизликларга учраб, Россия Шарқий ҳарбий округи қўмондони лавозимидан бўшатилган россиялик генерал илгари шафқатсизлиги билан шуҳрат қозонган Сурияга қайтиб келган.

«Халқаро жиноий ҳуқуқ ХЖСга нафақат давлатлар ва ҳукуматларни, балки алоҳида шахсларни, уларнинг мартабасидан қатъи назар, жавобгарликка тортиш ҳуқуқини беради», дейди Қоҳира университетининг халқаро жиноят ҳуқуқи профессори Воил ал-Шаримий.

Бунинг сабаби, айрим шахслар қарор қабул қилиш учун масъул позицияда, деди у.

Россиялик генерал-полковник Александр Чайко. [Файл]

Россиялик генерал-полковник Александр Чайко. [Файл]

Украина полициясининг миналардан тозалаш бўлинмаси Россиянинг оккупацияси вақтида ҳарбий база сифатида фойдаланилган элеватор ҳудудини текширмоқда, 16 ноябр, Николаев вилоятининг Снигиревка шаҳри. [Игорь Ткачев/AFP]

Украина полициясининг миналардан тозалаш бўлинмаси Россиянинг оккупацияси вақтида ҳарбий база сифатида фойдаланилган элеватор ҳудудини текширмоқда, 16 ноябр, Николаев вилоятининг Снигиревка шаҳри. [Игорь Ткачев/AFP]

ХЖС прокурори Россия кучлари томонидан Украинада содир этилган жиноятларни тергов қилишни бошлади, деди ал-Шаримий бу нафақат Чайко, балки ундан паст ва юқори даражадаги шахсларга ҳам тааллуқли эканини таъкидлаб.

Бу «жумладан, Қуролли кучлар бош қўмондони сифатида Россия президенти Владимир Путинга ҳам тааллуқли, чунки барча ҳарбий қарорлар унинг иштирокида қабул қилинади», деди у.

Ал-Шаримийнинг айтишича, Чайконинг Украина ва Сурияда содир этган жиноятлари Рим статутига мувофиқ «халқаро жиноий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар тоифасига киради».

Рим статути ХЖС тузилмаси ва юрисдикция соҳаларини тўрт турдаги асосий халқаро жиноятлар: геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ва агрессия жиноятлари бўйича белгилайди.

Россия урушдан аввал Украинада содир этган қонунбузарликлари, жумладан халқ норозиликларини олдини олиш учун намойишларни куч билан бостириш ва ҳарбий ҳолат жорий этиш кабилар учун ҳам ХЖС томонидан тафтиш қилинади, дейди у.

Ҳужжатлаштирилган жиноятлар

Чайко қўмондонлиги остида Россия кучларининг Сурияда содир этган жиноятлари «ОАВ фаоллари ва ҳуқуқбонлар томонидан ҳужжатлаштирилган», дейди суриялик ҳуқуқшунос Башир ал Бассам.

Улар, шунингдек, Сурия фуқаролик мудофааси ёки Оқ дубулғалилар каби халқаро миқёсда тан олинган тиббий ва парамедик ташкилотлар томонидан қайд этилган, деди у.

«Оқ дубулғалилар» халқаро ташкилотларга Россиянинг жиноятлари, хусусан, Чайко буйруғи билан 2019 йилда Суриянинг айрим ҳудудларида тинч аҳоли орасида кенг кўламли қурбонлар ва моддий йўқотишларнинг қайд этилиши билан боғлиқ жиноятлар ҳақидаги далилларни тақдим этган.

Бу буйруқлар «ракеталар, пиёдалар ва ҳаво кучлари ёрдамида жойларда ўта аниқлик билан» бажарилган, деди ал-Бассам.

Украинада ҳам халқаро ташкилотлар ва ОАВ урушнинг илк кунлариданоқ Россия жиноятларини ҳужжатлаштирди, деди у.

Бу ХЖС прокурорининг терговни бошлаш қарорига асосий сабабдир.

Россиянинг халқаро изоляцияси

Сурия ва Украинада Чайко томонидан содир этилган харбий жиноятларнинг ХЖСга юборилиши «халқаро миқёсда Россияни сиёсий жиҳатдан қийин аҳволга солиб қўяди», деди сиёсий тадқиқотчи Абдул Наби Баккар.

Бу Россиянинг халқаро изоляциясини янада кучайтиради, «шу билан бирга, Россиянинг қонли интервенцияларига қарши чиқаётган кўплаб супер қудратли давлатларни ўз ичига олувчи халқаро ҳамжамиятнинг қатъиятини оширади», деди у.

«Шунинг учун, Россия Сурия ва Украинадаги ғалаба деб ҳисоблаган нарсалар, пирамиданинг тепасидан бошлаб, бутун Россия раҳбариятининг тузилмасига таъсир қилиши мумкин бўлган катта юкка айланади», деди у.

Инсоний йўқотишлар ва Россия ғазнаси учун қимматга тушган харажатлар шароитида, Путин ўзининг беҳуда экспансиявий таваккалчиликларини оқлаш учун Россия халқи олдида жавоб беришига тўғри келади, деди Баккар.

Россиянинг экспансиявий режаларига қарши бирлашган давлатларга келсак, улар бу курашни давом эттиришда ҳуқуқий, халқаро ва ОАВ дастагига эга бўлади, деб қўшимча қилди у.

Иқтисодий инқироз «Россиянинг беҳуда орзулари натижасида бутун дунёни қамраб олди», деди у жаҳон иқтисодиёти коронавирус пандемиясидан тиклана бошлаган бир пайтда Россиянинг дон ва газ таъминотини таҳдид остида қолдирганига ишора қилиб.

Баккарнинг фикрича, Россиянинг табиий газ таъминотини тўхтатиш таҳдидининг ўзи инсониятга қарши жиноятдир, чунки бу узилишдан фақат тинч аҳоли жабр кўради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия – террорчи давлат

Жавоб бериш