Карвонсарой
Жамият

Вилнюсдаги кўргазма Россиянинг Киевдаги вайронкорлигини намойиш қилди

Анна Плотникова

Киев вилоятилик кичик делегация кўргазма экспонатларини Украинадан олиб келган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Киев вилоятилик кичик делегация кўргазма экспонатларини Украинадан олиб келган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Кўргазма ташрифчилари Россиялик босқинчилар Киев ташқарисини қай ҳолатда қолдириб кетганини кўриши учун виртуал реаллик кўзойнаклари ҳам олиб келинган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Кўргазма ташрифчилари Россиялик босқинчилар Киев ташқарисини қай ҳолатда қолдириб кетганини кўриши учун виртуал реаллик кўзойнаклари ҳам олиб келинган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Кўргазма ташкилотчилари Вилнюсга Беларусдан Киев вилоятига учирилган ракеталар қолдиқларини олиб келишган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Кўргазма ташкилотчилари Вилнюсга Беларусдан Киев вилоятига учирилган ракеталар қолдиқларини олиб келишган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

«(Виртуал реаллик) кўзойнакларини тақиб, энг майда деталларни ҳам кўра олдим. Кўчадан фақат йўл белгиси қолганини кўрдим», дейди ўзини Кирпас деб таништирган ўрта ёшли эркак Карвонсарой нашрига. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Кўргазма ташкилотчилари Вилнюсга ўлган россиялик аскарларнинг формаларини ҳам олиб келишган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Кўргазма ташкилотчилари Вилнюсга ўлган россиялик аскарларнинг формаларини ҳам олиб келишган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

«Мен қўшни давлатга ҳужум қилган тажовузкор мамлакатда туғилганман. Албатта, бу оғир ва уруш иложи борича тезроқ тугашини хоҳлайман. Россияликлар ўз давлатлари нималар қилаётганини билишлари керак», дейди иккинчи курс талабаси, россиялик Екатерина. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

ВИЛНЮС, Литва – Украиналик ташкилотчилар шу ойда Киев чеккасидан олиб келинган суратлар ва видеолар мисолида литваликларга Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатларини кўрсатишди.

12-15 январ кунлари Вилнюсдаги Литва сеймида (парламенти) «Киев вилоятидаги жанг 2022: Халқ ва қуролли кучлар Россия ҳужумига қаршилик кўрсатмоқда» номли кўргазма бўлиб ўтди.

Киев вилоятилик кичик делегация кўргазма экспонатларини Украинадан олиб келди.

Вилоятда еттита туман бўлиб, улардан бири – Вишгород Беларус билан чегарадош, дейди делегация аъзоси ва Киев вилоятидаги Петривци қишлоғи мэри ўринбосари Кристина Басок Карвонсарой нашрига.

12-15 январ кунлари Литва парламенти «Киев вилоятидаги жанг 2022: Халқ ва қуролли кучлар Россия ҳужумига қаршилик кўрсатмоқда» номли кўргазмага мезбонлик қилди. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

12-15 январ кунлари Литва парламенти «Киев вилоятидаги жанг 2022: Халқ ва қуролли кучлар Россия ҳужумига қаршилик кўрсатмоқда» номли кўргазмага мезбонлик қилди. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

«Бу туман (россиялик аскарлар томонидан) қисман қўлга олинган эди. Масалан, Иванков громада (муниципалитети), шунингдек Буча билан чегарадош Димер громадаси қўлга олинган эди.»

«Аммо бизнинг Петривци громадаси Киев мудофааси кордони чеккасида бўлган. Ҳеч ким бизгача етиб кела олмаган, чунки биз Ирпин дарёси устидаги кўприкни портлатиб юборганмиз», деб айтган Басок.

«Бу ердагилар [Литвадагилар] уруш нима эканлигини яхши тушунишади. Улар Украинада нима бўлаётганидан хабардор, Телеграм каналларини кузатиб, бизга фаол ёрдам беришмоқда», деб айтган у.

«Кўргазмани томоша қилган илк меҳмонлар «Ҳеч ким бу ердан таъсирланмаган ҳолда чиқиб кетмаганини» айтишди.

«Танам жимирлаб кетди»

Кўргазмага виртуал реаллик кўзойнаклари ҳам олиб келинган эди, улар ёрдамида ташрифчилар россиялик босқинчилар томонидан содир этилган вайронагарчиликларга бевосита гувоҳ бўлиши мумкин эди.

Бошқа экспонатлар қаторида ўлдирилган россиялик аскарлар формалари, Беларусдан Киев вилоятига учирилган ракеталар қолдиқлари, 24 феврал куни уриб туширилган Россия вертолётининг қолдиқлари бўлган. Уларнинг барчаси Украина қуролли кучлари назоратни қўлга олганидан кейин Петривцида тўпланган.

«(Виртуал реаллик) кўзойнакларини тақиб, энг майда деталларни ҳам кўра олдим. Кўчадан фақат йўл белгиси қолганини кўрдим», дейди ўзини Кирпас деб таништирган ўрта ёшли эркак Карвонсаройга.

«У ерда содир бўлганларни кўриш жуда оғир эди. Танам жимирлаб кетди. Литвада бундай воқеалар бўлмаслигини Худодан сўрадим», деб айтган у.

У ҳозирги вазиятни 1991 йилда Литва мустақиллик эълон қилганидан кейин юз берган тартибсизликлар билан солиштирди.

«(1991 йилдаги) ўша воқеалар буларнинг олдида арзимасдек туюлади. Ҳаммаси тугашини, халқларнинг ярашишини ва тинчлик бўлишини истайман», деб айтган у.

«Бу ерда Киев ва Украинада бўлиб ўтган воқеларнинг кичик қисмигина кўрсатилган. Асосан, вайрон бўлган биноларни кўриш мумкин, аммо одамларнинг изтиробларини кўриб бўлмайди», дейди Рита исмли қария.

«Ўзимиз ҳам худди шундай нарсани бошдан кечирганмиз, шу кунгача ҳис қиламиз. Нафақат бинолар, балки одамларнинг ҳаётлари ҳам бузилган. Бу муҳим.»

Вильнюс – Украина ташқарисида кўргазма ўтказган биринчи шаҳар.

Басокка кўра, бошқа Европа шаҳарларига ҳам кўргазма билан бориш имконияти бўйича музокаралар ўтказилмоқда.

Россия етакчилари Украинани фаол қўллаб-қуватлаётган Полша, Чехия республикаси, Швеция, Финляндия, Дания, Голландия, Германия ва бошқа давлатлар охир-оқибат урушдан чарчашига умид қилишади, деб айтган Басок.

«Ҳозир Литвада муносабат умуман бошқа эканлигини кўриб турибмиз», деб айтган у Литванинг мустақиллик йўлидаги машаққатларини назарда тутиб.

«Алалоқибат, литваликлар эркинлик қадрини биладилар. Биз бу ерда халқ ва ҳукуматнинг ҳамдардлиги ва қувватловини ҳақиқатан ҳис қилдик», деб айтган Басок.

Кўриш «оғир»

Сеймда ўтказилган кўргазмага ташриф буюрганлар орасида Беларусдан ҳайдалган ва Литвада аккредитациядан ўтган Европа гуманитар билимлар университетининг иккинчи курс талабаси Екатерина ҳам бор.

«Россиядан эканлигим сабаб, мен учун бу ерга келиш муҳим эди. Аммо бошқа томондан, кўргазмага қўйилганларни кўриш оғир бўлди.»

«Украина шаҳарларидаги биноларга Россия снарядлари тушган. Бу ерда вайроналар ва россияликлар Украинага олиб келган бузғунчиликларнинг суратлари бор», дейди Екатерина Карвонсарой нашрига.

«Ёш болалар чизган ягона Украина харитаси акс этган расмлардаги оғриқни қалбан ҳис қилдим. Бу болалар ўз ҳимоячиларига уйга омон қайтишни сўраб хат ёзишган», деди у экспонатлардан бирини назарда тутиб.

«Мен қўшни давлатга ҳужум қилиб, тажовузкорга айланган мамлакатда туғилганман. Албатта, бу оғир ва мен уруш имкон борича тезроқ тугашини истайман.»

«Бу кўргазма жуда муҳим деб ўйлайман. Россияликлар ўз давлатлари нималар қилаётганига гувоҳ бўлишини истайман», дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500