Карвонсарой
Хавфсизлик

Раҳбарлар кенияликларни Украинадаги Вагнер ёлланма аскарлари сафига қўшилмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда

Хулио Китс

Марказий Африка Республикасидаги Вагнер ёлланма аскарлари, ноябр ойи. [Вагнер]

Марказий Африка Республикасидаги Вагнер ёлланма аскарлари, ноябр ойи. [Вагнер]

НАЙРОБИ – Кения раҳбарлари ишсиз ёшларга ва яқинда жазо муддатини ўтаб чиққан собиқ маҳбусларга Россиянинг ёлланма гуруҳларига алданиб, Россиянинг Украинадаги босқинига қўшилмаслик ҳақида қаттиқ огоҳлантириш берди.

Россия Украина армияси билан жангларда жиддий талафотларга дуч келар экан, Вагнер гуруҳи руслар сафини мустаҳкамлаш учун Африкадаги қамоқхоналардан маҳбуслар ёллаш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирган.

Аммо бу ёлланганлар хориждаги босқинчилик урушида асосан тўп еми вазифасини ўтамоқда, дейди бир қатор Кения раҳбарлари. Улар агар Вагнер гуруҳи ёлланма аскарликка таклиф қилса, бундан бош тортиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришган.

Россия президенти Владимир Путиннинг яқин сафдоши Евгений Пригожин назорати остидаги ёлланма гуруҳнинг Украинада 50 мингга яқин жангариси бор, деди жума (20 январ) куни АҚШ миллий хавфсизлик маъмуриятининг сўзчиси Жон Кирби.

2020 йилнинг 5 май куни Кения пойтахти Найробининг Вестлендс туманидаги бўм-бўш кўчада ухлаб ётган бошпанасиз кимса. Кения раҳбарлари фуқароларни чорасизликдан ёлланма гуруҳларга қўшилмаслик ҳақида огоҳлантириб, бу иш вазиятни янада оғирлаштиришини айтмоқдалар. [Кабир Дханжи/AFP]

2020 йилнинг 5 май куни Кения пойтахти Найробининг Вестлендс туманидаги бўм-бўш кўчада ухлаб ётган бошпанасиз кимса. Кения раҳбарлари фуқароларни чорасизликдан ёлланма гуруҳларга қўшилмаслик ҳақида огоҳлантириб, бу иш вазиятни янада оғирлаштиришини айтмоқдалар. [Кабир Дханжи/AFP]

Украинанинг Найробидаги (Кения) элчихонаси кираверишидаги сўлиб ётган гулдасталар, ўтган йилнинг 3 марти. [Ясуёши Чиба/AFP]

Украинанинг Найробидаги (Кения) элчихонаси кираверишидаги сўлиб ётган гулдасталар, ўтган йилнинг 3 марти. [Ясуёши Чиба/AFP]

Уларнинг чамаси 80 фоизи қамоқхоналардан чиққан маҳкумлар, деди у Қўшма Штатлар Вагнер гуруҳини «трансмиллий жиноий ташкилот» деб топганини эълон қилиб.

Ота-оналар, сиёсий, диний ва маъмурий етакчилар энди кенияликлардан уларга алоқадор бўлмаган ва хавфли оқибатларга, жумладан ҳуқуқий муаммолар, жароҳатлар ва ўлимга олиб келадиган урушга аралашмасликни сўрамоқда.

«Улар [Вагнер] қанча пул тўлашидан қатъи назар, бизнинг йигитларимиз, хоҳ собиқ маҳкум бўлсин, хоҳ ишсиз бўлсин, ўз ҳаётини хавф остига қўймаслиги керак», деди Керугоядаги Кириняга округи ассамблеяси аъзоси Эрик Мучина.

«Кенияликларга яқинлашманг»

Кения тинчликсевар давлат ва урушда ҳеч бир давлатнинг тарафини олмайди, деди у Кениянинг ҳам Украина, ҳам Россия билан дипломатик алоқалари борлигини таъкидлаб.

«Биз буғдой, маккажўхори ва ўғитлар импорти бўйича иккала давлатга ҳам қараммиз, шу боис кенияликлар бутун дунёдан жангарилар ёллаш туфайли Украина ва Россия ўртасидаги қуролли можаронинг кучайишини эмас, балки тинчлик ҳукм суришини истайдилар.»

Мучина Кениядаги эҳтимолий ёлланувчиларни Украинадаги уруш шиддатли кечаётгани ва айниқса яхши қуролланмаган, деярли тайёргарликдан ўтмаган янги аскарлар учун хавфли оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

«Эсланг, Африка Украинада жанг қилаётган умидли йигитни йўқотишга улгурди, ваҳоланки у украиналикларга қарши жанг қилиши эмас, балки Россия университетида ўқиш билан банд бўлиши керак эди», деди у.

23 яшар замбиялик талаба Лемехани Нйиренда Москва муҳандислик-физика институтида таҳсил олган, бироқ кейинчалик гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят сабабли қамоққа олинган ва жазо муддатини қисқартириш ваъдаси билан Вагнер гуруҳи сафига жалб қилинган эди. У сентябр ойида Украинада ўлдирилган.

Нйиренданинг оиласи унинг ёлланиши бўйича тергов ўтказилишини талаб қилмоқда ва унинг ноҳақ судланганини айтмоқда. У курьер бўлиб ишлаётганида полиция тарафидан тўхтатилган ва қўлидаги пакетидан наркотик моддалар топилган.

Меру округидаги Митунту бўлинмаси бошлиғининг ёрдамчиси Уилсон Мвингирванинг айтишича, Россиянинг Украинадаги жиддий талафотлари ҳамда тезда янги аскарлар ёллаш ва тайёрлашга қодир эмаслиги уни Вагнер гуруҳига юзланишга мажбур қилган.

Ёлланма гуруҳ аллақачон жангарилар ёллаш бўйича глобал кампания олиб бормоқда, деди у.

Мвингирва Вагнер гуруҳини кенияликлардан узоқроқ туришга чақирар экан, «кенияликлар уруш итлари эмаслигини» таъкидлади.

«Биз халқимиз учун қайғурамиз, бирорта одам бегона юртда жанг қилиб, ҳалок бўлмаслиги керак. «Аш-Шабаб» каби ёллаш чораларининг такрорланишини истамаймиз.»

Сомалидаги «Ал-Қоида» билан алоқадор «Аш-Шабаб» гуруҳи 2004-2019 йиллар оралиғида Кения, Сомали ва ундан ташқарида террорчилик ҳужумларини амалга ошириш учун кенияликларни ўз сафига ёллаш билан шуғулланган эди.

«Қонли пуллар» хатарга арзимайди

Сентябр ойида Украинадаги Россия кучларини мустаҳкамлаш учун Путин 300 мингга яқин россиялик эркакни ҳарбий хизматга сафарбар қилишни буюрди. Бу жароҳатлар ва ўлимлар туфайли Россия мунтазам армияси аскарларининг тинкаси қуриганидан даракдир.

Ноябр ойида Россия раҳбари оғир жиноятларда, жумладан, қотилликда айбланган маҳкумларни ҳарбий хизматга чақиришга рухсат берувчи қонунни имзолаган.

Вагнер шунингдек, Марказий Африка Республикасидаги (МАР) маҳбусларни озод қилиб, уларни Донбассга (Украина) жўнатмоқда, деб хабар берган The Daily Beast ноябр ойи охирида маҳаллий ҳарбий амалдорларга таяниб.

Маълум қилинишича, турли жиноятлар, жумладан зўрлаш ва қотиллик учун қамалган эркаклар Вагнер кучлари сафига қўшилиш учун оммавий равишда озодликка чиқарилмоқда.

Вагнер ёлловчилари МАРлик янги жангчиларига нафақат озодлик, балки маҳаллий ўлчовлар бўйича мисли кўрилмаган пуллар ҳам ваъда қилишган.

Бироқ, Россия ёлланма аскарлари гуруҳига қўшилган ва кейинроқ уни тарк этган МАРлик собиқ маҳбусларга кўра, маошлар тартибсиз тўланади ёки умуман берилмайди.

«Путин россиялик маҳкумларга армия ва Украинадаги урушга қўшилишга рухсат берган бўлса, уни африкалик маҳкумлар ва бошқалар нега қизиқтирмасин?» дейди икки фарзанднинг онаси, 29 ёшда Розмари Мугенди.

У кениялик ёшларни «ҳаётга нуқта қўйиши ёки майиб-мажруҳ қилиши мумкин бўлган ҳаракатга қўшилмасликка» чақирган.

Урушни ноқонуний ва Украина ҳудудий яхлитлигини бузиш деб атаган найробилик 56 ёшли пастор Девид Мулва кенияликларни, айниқса, Россияда қолиб кетган ёки у ерда яшаётганларни бу можародан узоқроқ туришга чақирди.

«Олис қитъада пул ишлаган, лекин ит каби ўлдирилгани учун ундан фойдалана олмаган одам қандай фойда кўради?» дейди Мулва ёлланма аскар сифатида хизмат қилиш хавфли ва ифлос иш эканлигини таъкидлаб.

Унинг сўзларига кўра, Кения ҳукумати Шарқий Африка мамлакатига ёлланма аскар қидириб келадиган Вагнер гуруҳидан огоҳ бўлиши лозим.

Найроби университетида ижтимоий фаолият ва ривожланишга оид тадқиқотлар соҳасида таҳсил олаётган 23 ёшли Жоел Муго ҳарбий хизмат ўйинчоқ эмаслигини таъкидлар экан, ёшларни енгил пул илинжида васвасага тушмаслик ҳақида огоҳлантирди.

«Агар улар ойига 1000, 1500 доллар ёки ундан кўпроқ пул тўлашса ҳам, бу Украинадаги жанг майдонидан тирик чиққан тақдирда ҳам кенияликни қувонтирмаслиги керак бўлган қонли пуллардир», деб огоҳлантирди Муго.

«Сиз бегуноҳ одамларнинг ўлими учун надомат билан яшайсиз», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тўғри, қўшилишаман. АҚШ, Британия ва бошқа дўстона Европа мамлакатлари томонидан шилинганимиз яхши. Британияликлар бошқарадиган концентрацион лагерлар яхши. 1950-1955 йиллар ва британиялик хўжайинлар эсингиздами?

Жавоб бериш