Карвонсарой
Иқтисодиёт

Россия Туркманистондан Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

Жумагули Аннаев

Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедов 20 январ куни Ашхободда Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. [Дмитрий Астахов/Sputnik/AFP]

Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедов 20 январ куни Ашхободда Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. [Дмитрий Астахов/Sputnik/AFP]

АШХОБОД – Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг яқинда Туркманистонга ташрифи, Кремлнинг Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш чораларининг бир қисми бўлиши мумкин, дейди таҳлилчилар.

Ўтган пайшанба-жума (19-20 январ) кунлари Мишустин Туркманистон-Россия бизнес-форумида иштирок этиш учун Ашхободга борган ва у ерда қатор ҳужжатларни имзолаб, «юқори даражадаги» музокаралар ўтказган, деб хабар беради Туркманистоннинг TDH давлат ахборот агентлиги.

TDH музокаралар тафсилотларини ошкор қилмай, улар «турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга» қаратилганини билдирди.

Кузатувчилардан бири, Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институтининг сиёсатшунослик ўқитувчиси ва таҳлилчисининг қайд этишича, халқаро ҳамжамият Украинага босқини сабабли Россияга нисбатан санкцияларни янада кучайтирган бир пайтда бу ташриф сезиларли воқеа бўлган.

16 январ куни Москвадаги валюта айирбошлаш шохобчасининг таблоси ёнидан ўтиб кетаётган пиёдалар. Украинага босқин туфайли кучайтирилган Ғарб санкциялари Россия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. [Юрий Кадобнов/AFP]

16 январ куни Москвадаги валюта айирбошлаш шохобчасининг таблоси ёнидан ўтиб кетаётган пиёдалар. Украинага босқин туфайли кучайтирилган Ғарб санкциялари Россия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. [Юрий Кадобнов/AFP]

Россия Мишустиннинг Туркманистонга ташрифи ҳақида 17 январ куни хабар берди, шу куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Россияга қарши санкцияларнинг 10-босқичини жорий этиш режасини эълон қилди.

«Бу тасодиф бўлиши мумкин эмас, чунки ўша куни, 17 январда Россия президенти Владимир Путин ҳам Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедов билан телефонда энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида гаплашган», деди таҳлилчи исмини ошкор қилмаслик шарти билан.

Эҳтимол, «юқори даражадаги» музокаралар чоғида Россия Туркманистонни нафақат яқинроқ иқтисодий ҳамкорлик юритишга, балки Ғарб санкцияларидан четлаб ўтишда ёрдам беришга кўндирмоқчи бўлгандир, дейди у.

«Россия... қўрқитиш ёки тўловларни ваъда қилиб, Туркманистонни Европа ва Америка санкцияларини четлаб ўтиш схемаларига тортиши мумкин», деди у.

«Санкциялар кучга кирган ва Россия иқтисодиётини бутунлай вайрон қилади», деб қўшимча қилди у. «Натижада, Россия раҳбарияти савдони ҳар қандай йўл билан қўллаб-қувватлаш ва ўз маҳсулотларига янги бозорлар топиш учун дунёнинг исталган нуқтасида, ҳатто Африканинг қолоқ давлатларидан ҳам шерик излашга уринаётган, чўкаётиб хасга ёпишаётган одамга ўхшаб қолган.»

Худбин мақсадлар йўлидаги ҳамкорлик

Феврал ойига қадар тайёр бўлиши кутилаётган Европа Иттифоқи (ЕИ) санкцияларининг сўнгги босқичи аввалроқ қабул қилинган санкциялардаги бўшлиқларни ёпишга қаратилган.

Санкциялар туфайли мамлакат иқтисодиётига етказиладиган зарарни минималлаштириш ва улардан чиқиш йўлини топиш учун ҳар қандай воситадан фойдаланиш Россиянинг асосий мақсади бўлиб турибди, деди сиёсатшунос.

«Россия авваллари Туркманистон билан ҳозиргидек қизиқмаган. Марказий Осиё давлатлари орасида биз Россия билан энг кам савдо қиламиз. Ҳозир эса Туркманистонга қизиқиш кучайди», дейди у.

Россия раҳбариятининг бу қизиқиши минтақадаги бошқа давлатлар билан муносабатларнинг ёмонлашуви фонида юз бермоқда, деб қўшимча қилди у.

Илгари Туркманистон ўз газини Россия орқали Украинага экспорт қилган. Ўшандан бери Россия Туркманистон учун бу маршрутни ёпиб, уни катта валюта тушумидан ва Украина билан савдодан маҳрум қилган.

«Мураккаб вазиятга дуч келган Россия, катта эҳтимол билан Туркманистонга Европага газ экспорт қилишга рухсат бериши, сўнг ўз газини Туркманистонники қилиб кўрсатиб, Европага сотиши ва шу тариқа санкцияларни четлаб ўтиши мумкин», деди у.

Россия Туркманистондан камида Европа билан савдо-иқтисодий алоқаларда воситачи сифатида фойдаланмоқчи, дейди у.

Энг ёмони эса, санкцияларни четлаб ўтишда Туркманистондан фойдаланиши режалаётган бўлиши мумкин.

Хавфли схема

Россиянинг Туркманистонни ўз схемаларига тортишга уринишлари мамлакатни хавф остида қолдиради, дейди туркман таҳлилчиси.

Тажовузкор давлат билан битим тузиш орқали Туркманистон нафақат нейтрал мамлакат сифатидаги обрўсига путур етказиши, балки воситачи ёки шерик бўлгани учун халқаро санкцияларга ҳам дучор бўлиши ҳам мумкин, дейди у.

Бундай сирлар эртами-кечми ошкор бўлади, деб огоҳлантирди у.

«Икки давлатнинг расмий оммавий ахборот воситалари Туркманистон ва Россия ўртасидаги «юқори даражали музокаралар»нинг баъзи махфий тафсилотларини ёритмаса ҳам, дунё тез орада бундан хабардор бўлади, айниқса бу ҳар қандай тақиқланган, жиноий ёки қораланган ҳаракатга алоқадор бўлса», деди у.

Россиянинг санкция чекловларини четлаб ўтиш учун бўшлиқлар излаётгани аллақачон фош бўлган.

Блумберг агентлигининг ўтган пайшанба куни хабар беришича, Сингапурда Россиянинг арзон нефти бошқа манбалардан олинган хомашё билан аралаштирилади ва кўплаб мамлакатларга қайта экспорт қилинади.

Яна бир мисол, Россия ва Беларус ёғоч экспортчиларининг ўз маҳсулотларини Қозоғистон ва Қирғизистонга мансуб деган даъво билан Европа Иттифоқига жўнатаётгани фош бўлди, деб хабар берган Беларус тергов маркази (BIC) 20 декабр куни.

Россиядек хавфли ҳамкор билан алоқага киришадиган бўлса, Туркманистон ҳам худди шундай ҳолатларга дуч келиши мумкин, деди сиёсатшунос.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия - туби тешилган Титаник. Марказий Осиё давлатларига эга чўкаётган кема учун чиптани ўтқазишга ҳаракат қилишмоқда

Жавоб бериш