Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Украина Россиядан репарациялар олиш механизмига умид боғламоқда

Олга Чепил

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди 24 январ куни Украинанинг Харков шаҳрига ташрифи чоғида Россиянинг Украинага босқини вақтидаги ҳужум туфайли вайрон бўлган биноларни кўздан кечирмоқда. [Сергей Бобок/AFP]

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди 24 январ куни Украинанинг Харков шаҳрига ташрифи чоғида Россиянинг Украинага босқини вақтидаги ҳужум туфайли вайрон бўлган биноларни кўздан кечирмоқда. [Сергей Бобок/AFP]

КИЕВ – Киев халқаро ҳамкорлар билан Россия босқинидан кўрган зарари учун товон пули олиш имконини берувчи ҳуқуқий механизм яратиш устида ишламоқда.

26 январ куни Европа кенгашининг Парламент ассамблеяси «Украинага қарши Россия Федерацияси тажовузининг ҳуқуқий ва инсон ҳуқуқларига оид жиҳатлари» тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади.

Резолюция Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо давлатларни «Украина расмийлари билан ҳамкорликда халқаро товон тўлаш механизмини, жумладан, зарарнинг халқаро реестрини яратишга» чақиради.

«Кейинги босқичларда у реестр томонидан тақдим этилган ва ҳужжатлаштирилган даъволарни кўриб чиқиш ва ҳукм чиқаришга ваколатли бўлган халқаро компенсация комиссиясини, шунингдек, ютиб чиққан даъвогарларга товон пуллари тўланадиган компенсация жамғармасини ўз ичига олади.»

Украинанинг қутқарув жамоалари Харков вилояти Чугуев шаҳрида Россиянинг Украинага босқинида вайрон бўлган бино қолдиқлари орасидан омон қолганларни қидирмоқда, ўтган йилнинг 25 июли. [Сергей Бобок/AFP]

Украинанинг қутқарув жамоалари Харков вилояти Чугуев шаҳрида Россиянинг Украинага босқинида вайрон бўлган бино қолдиқлари орасидан омон қолганларни қидирмоқда, ўтган йилнинг 25 июли. [Сергей Бобок/AFP]

14 ноябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси Россияни Украинага ҳарбий репарациялар тўлашга чақирувчи резолюцияни қабул қилган эди.

Россия халқаро ҳуқуқни бузгани учун жавобгарликка тортилиши керак, деб айтган резолюция лойиҳасини тақдим этган Украина элчиси Сергей Кислица.

«Бундан 77 йил муқаддам Совет Иттифоқи уруш ва истилодан азият чеккан давлатнинг маънавий ҳуқуқи сифатида товон пули талаб қилган ва уни олган», деган эди у ўшанда.

«Бугунги кунда ўзини 20-аср истибдодининг давомчиси деб билган Россия ўз уруши ва истилосига товон тўламаслик учун қўлидан келганини қилиб, содир этаётган жиноятлари учун жавобгарликдан қочишга уринмоқда.»

2022 йил февралдан бери Россиянинг Украинага босқинидан қанча зарар кўрилгани борасидаги тахминлар турлича.

«Ҳозирда 500-700 миллиард атрофидаги ҳар хил рақамлар тилга олинмоқда, лекин биз тушунишимиз керакки, бу умумий суммани чамалаб ҳисоблай олишимиз учун тахминий рақамлар», дейди сиёсий ва иқтисодий мухбир, Инқирозга қарши кураш миллий гуруҳи бошқарувчи ҳамкори, киевлик Тарас Загородний Карвонсаройга.

«Ҳозирча Россия Украинага тўлаши керак бўлган якуний сумма маълум эмас. У нимани ўз ичига олади, нималарни олмайди – ҳали батафсил ҳисоблаб чиқилиши керак.»

«Битта йўналиш – мулкнинг жисмонан йўқ қилиниши. Аммо бошқа параллел йўналишлар ҳам бор, масалан, атроф-муҳитга зарар етказиш. Бу ҳам анча катта сумма бўлади», деди у.

Компенсация

Украина адлия вазири ўринбосари Ирина Мудраянинг сўзларига кўра, навбатдаги қадам – талафотларнинг халқаро реестрини яратиш бўлиб, унда Украинанинг барча даъволари ҳужжатлаштирилади.

Ҳар қандай Украина фуқароси «Дія» мобил иловасидан фойдаланиб, вайрон қилинган ёки шикастланган мулк бўйича маҳаллий ҳокимият органларига даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин. Шундан сўнг махсус комиссия зиёнларни ҳисоблаш ва маълумотларни текшириш учун жойларга ташриф буюради.

«Биз талафотлар халқаро реестри ва халқаро компенсация механизмининг барча элементлари имкон қадар тезроқ ишлай бошлаши учун қўлимиздан келган барча ишни қилмоқдамиз», деди Мудрая Карвонсаройга.

«Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузи қурбонларининг барчасига етказилган зарарни қорлаш учун биз яратаётган халқаро компенсация механизми компенсация жамғармаси яратишни кўзда тутади», деб қўшимча қилди у.

«Жамғарма компенсация тўловлари учун барча мавжуд молиявий манбаларни, жумладан музлатилган маблағларни тўплаши керак.»

Украина раҳбарияти Россия ёки унинг фуқаролари, асосан Россия Марказий банкининг халқаро заҳиралари ва россиялик бизнесменлар, олигархлар ва Владимир Путин режимини қўллаб-қувватловчи сиёсатчиларга тегишли 19 миллиард АҚШ долларига тенг активлар, умуман олганда 300 миллиард АҚШ долларига анчадан бери кўз тикиб келади.

Аммо, музлатилган активларни шунчаки мусодара қилиб Украинага юбориб бўлмайди.

«Муаммо шундан иборатки, музлатиш вақтинчалик чора бўлиб, маблағни бошқа мақсадлар учун йўналтиришга изн бермайди», деб айтган Мудрая.

Россия ҳеч қачон ўз ихтиёри билан Украинага ҳеч нима тўламайди. Шунинг учун Украина Россиянинг рухсатисиз россияликларнинг активларини қабул қилиш бўйича механизм ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда, деб айтган у.

«Россия тўлайди»

Яна бир тўсиқ – механизм доирасида Россияга тегишли активлар аниқланган ҳар бир давлат уни қандай мусодара қилиш бўйича қонун қабул қилиши керак.

Бу жараён мураккаб ва тез ҳал бўлмайди, аммо якунда самара беради, деб айтган Кичик шаҳарлар бўйича халқаро уюшмаси ижрочи директори, киевлик Алексей Буряченко.

«Россия ҳаммаси учун тўлайди деб ишонаман», дейди Буряченко.

«Дунё бўйлаб 400 миллиард АҚШ долларга тенг активлар музлатилган. Энди эса Россия активлари музлатилган давлатлар томонидан имзоланадиган етакчи ҳужжат ғояси ишлаб чиқилмоқда.»

«Кейин эса россияликларнинг активларини мусодара қилиб Украинага ўтказиш бўйича ҳар бир давлат билан алоҳида механизм ишлаб чиқилади», деб айтган у Карвонсарой нашрига.

Айрим давлатлар россияликларнинг активларини Украина фойдасига мусодара қилишга имкон берувчи ички механизмлар устида ишлай бошлаган бошлаган.

Ўтган йил декабрда Қўшма Штатлар Россияга қарши урушда Украинага ёрдам бериш учун россияликларнинг мусодара қилинган айрим активларидан фойдаланиш режасини тасдиқлади.

Эстониялик қонун чиқарувчилар ҳам январ охирига қадар Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш механизмини яратишга ваъда беришган.

«Бу ғояни 9 мартда Европа парламентида чиқиш қилиб, бу адолатсиз эканлигини таъкидлаганимдан бери илгари суриб келаман. Россия Украина инфратузилмасини йўқ қилмоқда, бизнинг солиқ тўловчиларимиз эса Украинага ёрдам беришмоқда», деб айтган Эстония бош вазири Кайа Каллас 17 январ куни Эстониянинг Radio 4 радиосига берган интервьюсида.

«Россия вайрон қилган нарсалари учун товон тўлаши керак

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия энди Украинага триллионлаб доллар тўлашни бошлайди.

Жавоб бериш