Карвонсарой
Иқтисодиёт

Вагнер гуруҳининг қабристонлари тўлиб борар экан, Россияда дафн маросимлари бизнеси гуллаб-яшнамоқда

Карвонсарой

«Вагнер» раҳбар Евгений Пригожин гуруҳнинг Горячий Ключ шаҳарчасидаги бутхонасига ташрифи чоғида, 1 январ кунги сурат. Бутхонада 21 та девор бўлиб, унинг ҳар бирида куйдирилган жасадлар қолдиқлари сақланадиганга ўхшаш 42 та бўлма бор, деб хабар беради The New York Times нашри. У ерда юзлаб вагнерчилар дафн этилган ёки ҳеч бўлмаганда уларга ёдгорлик қўйилган. [Файл]

«Вагнер» раҳбар Евгений Пригожин гуруҳнинг Горячий Ключ шаҳарчасидаги бутхонасига ташрифи чоғида, 1 январ кунги сурат. Бутхонада 21 та девор бўлиб, унинг ҳар бирида куйдирилган жасадлар қолдиқлари сақланадиганга ўхшаш 42 та бўлма бор, деб хабар беради The New York Times нашри. У ерда юзлаб вагнерчилар дафн этилган ёки ҳеч бўлмаганда уларга ёдгорлик қўйилган. [Файл]

Украинадаги уруш ва унинг натижасида Москвага нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар Россия иқтисодиётини бўғаётган бир вақтда соҳалардан бири ривожланмоқда.

Украинага босқиндан бир йил ўтиб, Россиянинг дафн маросимлари саноати кутилмаган даражада ўсмоқда, деб хабар берган The Insider янгиликлар веб-сайти.

Нашрнинг 26 январ кунги хабарига кўра, мижозлар ҳам, дафн маросими ва крематорий ишчиси бўлишни истаганларга ҳам талаб юқори.

«Бу пандемия даврида кремацияга талаб кучайганидан бери ривожланиб келди», дейди 2014 йилда Россия аннексия қилиб олган Қримдаги маросимлар уйи ва крематрий ускуналари бўйича мутахассис Дмитрий Евсиков.

Юқори чапдан соат йўналиши бўйича: 2021 йил ноябрда олинган сунъий йўлдош суратида Россиянинг Краснодар вилояти Бакинская қишлоғидаги қабристон учун ажратилган бўш ерни кўриш мумкин. Бир йилдан сўнг у ерда уч қатор қабрлар пайдо бўлган. 2023 йил январ ойи охирига келиб, 200 га яқин қабрлар билан қабристон деярли тўлган. [Maxar Technologies]

Юқори чапдан соат йўналиши бўйича: 2021 йил ноябрда олинган сунъий йўлдош суратида Россиянинг Краснодар вилояти Бакинская қишлоғидаги қабристон учун ажратилган бўш ерни кўриш мумкин. Бир йилдан сўнг у ерда уч қатор қабрлар пайдо бўлган. 2023 йил январ ойи охирига келиб, 200 га яқин қабрлар билан қабристон деярли тўлган. [Maxar Technologies]

20 декабр куни Россиянинг Краснодар вилояти Бакинская қишлоғидаги Вагнер қабристонига жасадларни олиб келган юк машинаси. [Титушки в Краснодаре/Telegram]

20 декабр куни Россиянинг Краснодар вилояти Бакинская қишлоғидаги Вагнер қабристонига жасадларни олиб келган юк машинаси. [Титушки в Краснодаре/Telegram]

«Шунингдек, қабристонларда жой ҳам қолмаяпти», деди у The Insider нашрига.

Россиянинг учинчи энг йирик шаҳри – Новосибирскдаги крематорий эгаси Борис Якушинга кўра, Украина чегараси яқинидаги Ростов-Дон шаҳри Россиянинг «махсус ҳарбий операциясидан» қайтаётган жасадлар учун марказ бўлиб хизмат қилмоқда.

Шаҳарда жасадлар шу қадар кўплигидан улар янги крематорий қуришмоқда, деб айтган у яқин икки-уч йил давомида банд бўлишини тахмин қилиб.

«Иш ҳаддан ташқари кўп», дейди у.

Россиянинг мудофаа вазирлиги сентябр ойида урушда ҳалок бўлганлар сонини 6000 кишидан кам деб айтган.

Ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори бўлиши мумкин.

BBC рус хизмати ва Mediazona мустақил нашри томонидан олиб борилган тасдиқланган ҳисоботга кўра, Москва Украинага ҳужум бошлаганидан то декабр бошига қадар 10 мингдан ортиқ россиялик аскар ўлдирилган.

АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари юқори мартабали расмийларининг ўтган ҳафтадаги хабарига кўра, Украинада ҳалок бўлган ва жароҳатланган россиялик аскарларнинг сони 200 мингга яқинлашмоқда, деб хабар беради The New York Times 2 феврал куни.

Россия берган «катта сондаги қурбонлар» сафига «мунтазам армия, уларнинг Вагнер гуруҳидаги жангарилари ва россияликлар билан бирга жанг қилаётган бошқа турдаги кучлар» киради, деб айтган АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Марк Милли 20 январ куни Германияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вагнер жангда минглаб одам йўқотмоқда, ундан 90 фоизи собиқ маҳбуслар, дейди АҚШ ҳукумати.

Ашаддий жиноятчиларни ёллаш

Ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг сўнгги манзилларидан бири – Ростовдан 250 км жанубда жойлашган Краснодар вилоятидаги Бакинская қишлоғи.

Ўтган икки ойнинг ўзида Бакинская қабристонидаги қабрлар сони етти баробарга кўпайган, деб хабар беради The New York Times нашри 24 январ куни.

Сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратда 24 ноябр куни Вагнер гуруҳи жангариларининг қабрлари жойлашган ерда уч қатор қабрлар бўлган. Январ ойи охирига келиб қабристон деярли тўлган, унда 170 та одам дафн этилган.

Reuters мухбирлари бу ерда 200 га яқин қабр санашган.

Нашр Бакинская ва унинг яқинидаги учта қабристонда дафн этилган камида 39 та шахсни Россия суд тизими ҳужжатлари, очиқ маълумотлар базаси ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар билан таққослаб, уларнинг исмларни аниқлаган. Шунингдек, мухбирлар ҳалок бўлганларнинг оиласи, дўстлари ва адвокатлари билан суҳбатлашганлар.

Ҳужжатларга кўра, Бакинскаяда дафн қилинганларнинг аксарияти ўтган йили фронтда олти ойлик хизмат эвазига Вагнер тарафидан афв ваъда қилинган маҳбуслардан иборат.

Улар орасида кўплаб рецидивистлар, ёлланма қотиллар, мансабга оид жиноятларни содир этганлар, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар, алкоголиклар ва пулдан қийналган бошқа одамлар бор.

Август ва ноябр ойи боши оралиғида Россия колонияларидаги маҳбуслар сони 8 фоизга қисқарган, дейилади Россия федерацияси Жазони ижро этиш хизмати томонидан чоп этилган мунтазам ҳисоботда.

Ҳисоботда ўн йилдан ортиқ даврдаги энг катта қисқариш сабаблари келтирилмаган бўлса-да, у Вагнер ёллаш кампаниясининг бошланиш вақтига тўғри келган.

Ёғоч хоч, Вагнернинг ранглари ва нишонлари туширилган гулчамбар билан безалган қабрлар жойлашган Бакинская қабристонининг кенгайиши Россия аскарлари ва ёлланма аскарларининг Украина шарқидаги қонли ҳужуми билан бир вақтга тўғри келади.

Қабрдаги ёзувлар уларнинг июл ва декабр ойлари орасида ўлдирилганини кўрсатади.

Афтидан, уларнинг кўпчилиги сўнгги тўрт ой давомида Украина кучларининг мудофаасида бўлиб турган Бахмут ва Соледар атрофидаги жангларда ҳалок бўлган.

Украина шарқидаги бу икки шаҳар Москва учун шунчалик муҳимки, жанглар Кремл ва Вагнер гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин ўртасида кескинлик ва муваффақият даъволарини келтириб чиқарди, дейди АҚШ расмийлари.

«Вагнер Россия армияси ва бошқа вазирликлари билан рақобатлашадиган қудрат марказига айланмоқда», деган эди 20 январ куни АҚШ миллий хавфсизлиги кенгаши матбуот котиби Жон Кирби.

«Пригожин Украинада ўз манфаатларини илгари суришга ҳаракат қилмоқда, Вагнер эса ўз ҳарбий қарорларини Пригожин учун кенг жамоатчилик олдида ижобий имидж яратишга асосланиб қабул қилмоқда.»

«[Пригожин] қаҳрамонлаштириш устида кўп ишлайди – эндиликда бу «қаҳрамонларча ҳалок бўлиш имкони турганида, бу ҳаётга ёпишиб олиш нимага керак» қабилидаги Россия сиёсатининг ўзига хос турига айланган», дейди маҳкумлар ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш билан шуғулланувчи «Қамоқдаги Россия» хайрия ташкилоти асосчиси Олга Романова The New York Times нашрига.

«Ўлим қўрқинчли эмас. Аксинча, Ватан учун ҳалок бўлмаслик қўрқинчли».

«Уруш ўлимларга олиб келмоқда»

Бакинскаядаги Вагнер қабристони илк бор декабр ойида аниқланган бўлиб, у ҳақда Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ зобити, 51 ёшли жамоатчилик фаоли Виталий Вотановскийга маҳаллий аҳоли хабар берган эди, деб ёзади The New York Times.

Вотановский қабристонларга бориб, Украинадаги жангларда ҳалок бўлган россияликларнинг ишини ҳужжатлаштириш билан шуғулланади.

«Мақсадимиз – одамларга уруш қанча ўлимларга сабаб бўлишини, бу узоқда ёки телевизорда эмас, балки шу ерда, ёнгинамизда содир бўлаётганини кўрсатиш», деди у нашр билан суҳбатда.

Бир неча ташрифлари давомида у Бакинскаяда қабрлар сони ортиб бораётганини суратга олди ва уларни қарийб 2500 обуначига эга «Титушки в Краснодаре» Телеграм каналига жойлади.

Маҳаллий аҳолининг Вотановскийга маълум қилишича, кўплаб жангчиларнинг жасадлари куйдирилган, шунинг учун ўликлар сони кўринганидан кўпроқ бўлиши мумкин.

У қабристоннинг жойлашувини ошкор қилганидан 10 кун ўтиб, кремлпараст ОАВ мозордаги янги қазилган қабрлар, Пригожин улардан бирига гул қўйгани акс этган видеолавҳаларни чиқарган.

Аввалроқ Пригожин Россиянинг Йошкар-Ола шаҳридаги колонияда маҳбусларни ёллаш чоғида ушбу қабристоннинг мавжудлигига ишора қилган эди.

«Ҳаммани Қаҳрамонлар хиёбони бор шаҳарларда дафн этишади», деган эди у ўтган йилнинг сентябр ойида тарқалган видеода. «Қаерга кўмилишини билмай турганларни эса биз Вагнер бутхонаси яқинига дафн қиламиз

Вагнер бутхонасида жой қолмаганидан сўнг, маҳаллий ҳокимият томонидан Бакинскийдаги ер майдони тақдим этилди, деб хабар берган декабр ойи охирида Пригожин маҳаллий ОАВга Телеграм орқали.

Яқинда пайдо бўлган бошқа бир видеоёзувда Пригожин қабристондан 13 км узоқликда жойлашган Вагнер бутхонасига ташриф буюрган, у ерда яхши парваришланган ҳовли, ҳалок бўлганлар хотирасига барпо этилган ёдгорликлар ва деворий суратлар бор эди.

Унда шунингдек, куйдирилган жасадларни дафн этишга хос бўлмаларни ўз ичига олган қатор қора деворлар бўлиб, ҳар бир бўлма рақамланган ва марҳумнинг жанговар мукофотлари билан безатилган.

The New York Times нашрининг ёзишича, бутхонада жами 21 та девор бўлиб, уларнинг ҳар бирида 42 та бўлма бор. Бу уларда Вагнернинг юзлаб жангчилари дафн этилганини кўрсатади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Вагнердаги ҳезалаклар ҳам яқинда тугаб битади

Жавоб бериш