Карвонсарой
Дипломатия

«Дайди шар»: Хитойдаги ихтилофларни фош этган жосуслик ҳодисаси

Руою ва AFP

Штурм кемалари 4-бўлинмасига бириктирилган америкалик денгизчилар 10 феврал куни Литл-Крик бирлашган экспедиция базасида Атлантика океанида юқори баландликдаги ҳаво шаридан олинган материалларни федерал агентларга тақдим этишга тайёрламоқда. [АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари]

Штурм кемалари 4-бўлинмасига бириктирилган америкалик денгизчилар 10 феврал куни Литл-Крик бирлашган экспедиция базасида Атлантика океанида юқори баландликдаги ҳаво шаридан олинган материалларни федерал агентларга тақдим этишга тайёрламоқда. [АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари]

ПЕКИН – Шу ой бошида бутун дунё эътиборини тортган айғоқчи ҳаво шари билан боғлиқ ҳодиса ижтимоий тармоқларда Хитой фуқаролари ўртасидаги реал ихтилофларни фош этиб, Хитой ҳукумати ичидаги жиддий келишмовчиликларга оид гумонларни кучайтирган.

Пекин АҚШ ва бошқа мамлакатларда жосуслик қилиш учун баланд учадиган, аниқлаш қийин бўлган ҳаво шарларидан фойдаланиш бўйича «яхши молиялаштирилган ва пухта ўйланган дастур»ни амалга оширмоқда, деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби сешанба (14 феврал) куни.

Америка Қўшма Штатлари 4 феврал куни уриб туширилган Хитой кузатув шарининг датчиклари ва электроника қисмларидан муҳим маълумотларни чиқариб олди, деб хабар берган душанба куни АҚШ ҳарбийлари. Ҳаво шари бир неча кун давомида Шимолий Америка узра парвоз қилиб, жумладан, ядровий қуроллар сақланадиган бир қатор махфий объектлар устидан учиб ўтган.

Пекин айғоқчи шарлардан фойдаланишини рад этиб, АҚШнинг шарқий қирғоғида уриб туширилган улкан учувчи қурилма об-ҳавони ўрганиш учун, Жанубий Америкадагиси учувчиларни тайёрлаш учун мўлжалланганини айтган.

Портловчи моддаларни зарарсизлантириш бўйича 2-гуруҳга бириктирилган америкалик денгизчилар Жанубий Каролина штати, Миртл-Бич соҳиллари яқинида юқори баландликда учган кузатув шарини чиқариб олмоқда, 5 феврал. [АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари]

Портловчи моддаларни зарарсизлантириш бўйича 2-гуруҳга бириктирилган америкалик денгизчилар Жанубий Каролина штати, Миртл-Бич соҳиллари яқинида юқори баландликда учган кузатув шарини чиқариб олмоқда, 5 феврал. [АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари]

Шу билан бирга, сўнгги йилларда – 2019 йил ноябр, 2020 йил июн ва 2021 йил сентябр ойларида Япония осмонидан учиб ўтган номаълум ҳаво объектларининг янги таҳлили улар Хитойнинг жосуслик шарлари эканлиги ҳақидаги тахминларни кучайтирган, дейилади Токио мудофаа вазирлигининг сешанба кунги баёнотида.

«Дайди ҳаво шари»

Ушбу ҳодиса юзасидан Пекиннинг ҳукумат расмийлари ва давлат назоратидаги оммавий ахборот воситаларига хос баёнотлар бирёқлама бўлиб, эътиборни асл муаммодан чалғитишга уринган.

Сешанба куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин Қўшма Штатлар ўтган йилдан бери Хитой ҳаво ҳудудига 10 дан ортиқ ҳаво шарларини юборгани ҳақидаги асоссиз даъволарини яна бир бор такрорлаган.

Ван 2022 йил май ойида бошланганини айтган бу амалиётларни тасдиқловчи далиллар келтирмади. Аввалроқ у мазкур ҳодисаларнинг 2022 йил январда бошланганини айтган эди.

Вашингтон Пекиннинг бу даъволарини рад этган.

Шунингдек, Хитой компартияси томонидан нашр этиладиган кундалик таблоид газета – Global Times собиқ бош муҳаррири Сижин Ху Қўшма Штатларни «мастликда» айблаган.

«Хитой ичкиликсиз маст бўлган, ички курашлар натижасида вужудга келган адоватни кўтариб, халқаро саҳнага чиқиб кетаётган Америка билан муомала қилмоқда», деб ёзган у Weibo сайтида.

Айрим Weibo фойдаланувчилари бунга ишониб, Хитой ҳукуматининг сўзларини қўллаб-қувватлаган бўлса-да, кўпчилик бунга бефарқ ва ҳатто масхараомуз муносабат билдирган.

«Дайди шар» халқаро миқёсдаги ҳодисани таърифлашнинг машҳур воситасига айланди.

Бу атама шарнинг фавқулодда ҳодиса туфайли ўз йўлидан адашганини билдирибгина қолмай, балки бу мавзуда бир қатор ҳазилларни ҳам пайдо қилган.

Бу ном 22 январда экранларга чиққан Хитойнинг «Дайди ер шари 2» илмий фантастик филмини эслатади.

Айрим интернет фойдаланувчилари ҳаво шари топилганини кўриб, «Дайди ер шари-3 филмини суратга олиш бошландими?» деб ёзишган.

Жавобсиз қолган саволлар

Хитойлик бошқа Weibo фойдаланувчилари Хитой бундай эскирган кузатув усули билан бошқа давлатни провокация қилмаслиги кераклигини айтишган.

Интернет фойдаланувчиларидан бири «Юқори аниқликдаги сунъий йўлдошлар турганида, океаннинг нариги томонида жойлашган бошқа давлатни ҳаво шарлари билан шундай кузатиш керакмикин?» деб ёзган.

Ижтимоий тармоқнинг яна бир фойдаланувчиси шундай деб ёзган: «Нима бўлганда ҳам, бундай катта шарнинг бошқа давлат ҳаво ҳудудига кириб келиши қўрқинчли. Уни уриб туширмоқчи бўлсангиз, ичида нима борлигини қаердан биласиз? Ичида бомба бўлса-чи, қўрқмайсизми?»

Кўпгина хитойлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳаво шарининг қандай мақсадлар учун мўлжалланганига оид расмий маълумотлар йўқлигидан жиддий хавотир билдирдилар.

Бир киши: «Ҳаво шари қайси бўлинмага тегишли? Унинг мақсад нима? Аниқлик киритилгани маъқул» деб ёзган.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нингдан тушунтириш талаб қилинганида, у мужмал жавоб билан саволдан қочишга ҳаракат қилган.

«Хитой томони учувчисиз дирижабл ҳақида бир неча бор маълумот берган. Ҳозирда менда қўшимча қиладиган ҳеч нарса йўқ», деди у 7 феврал куни.

«АҚШ чексиз эскалацияни тўхтатиши керак; вазият шу тарзда давом этадиган бўлса, Хитой зарурий жавоб чораларини кўради», деди Мао.

Ушбу «АҚШ ўзининг чексиз эскалациясини тўхтатиши керак» деган ибора Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг сўнгги «олтин ҳукми» бўлиб, у бир нечта ОАВ аккаунтлари томонидан ёйинланган ва шарҳланган.

Қўпол хато

Бошқа кузатувчиларнинг тахминича, шарнинг парвоз йўналиши қўпол хато бўлиб, агар жиддийроқ инқирозга дуч келса, Хитой ҳукуматининг қарори қанчалик тўғри бўлишини шубҳа остига қўяди.

АҚШ Давлат котиби Антони Блинкеннинг режаланган ва кейин бекор қилинган ташрифи ҳисобга олинса, Хитой раҳбарияти шарнинг қаерга парвоз қилишини билганида, унинг АҚШга учишига рухсат бермаган бўларди, дейди Массачусетс технология институти хавфсизлик тадқиқотлари дастурининг раҳбари, Хитой армияси бўйича таҳлилчи М. Тейлор Фравел.

Блинкен беш йилдан ортиқроқ вақт ичида Хитойга ташриф буюрган илк давлат котиби бўлар эди.

«Мен ушбу миссияни бошлаган бўлинманинг мақсадларини фақат тахмин қилишим мумкин: улар бу ишнинг эҳтимолий сиёсий оқибатларига бефарқ ёки бехабар бўлиши, ёхуд дипломатик тақвимни эътиборга олмай, эски режани амалга оширган бўлишлари мумкин», деб ёзади Фравел New York Times нашрига электрон мактубида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500