Карвонсарой
Дипломатия

Остонага келган Блинкен АҚШ Қозоғистон суверенитетини қўллаб-қувватлашини таъкидлади

Карвонсарой ва AFP

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди 28 феврал куни Остона бўлиб ўтган АҚШ-Марказий Осиё (C5+1) ташқи ишлар вазирлари учрашувига етиб келишди. [Оливер Дулери/AFP]

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди 28 феврал куни Остона бўлиб ўтган АҚШ-Марказий Осиё (C5+1) ташқи ишлар вазирлари учрашувига етиб келишди. [Оливер Дулери/AFP]

ОСТОНА – Марказий Осиё бўйлаб сафарининг илк учрашувида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен сешанба (28 феврал) куни Вашингтон Россия сиёсатчиларининг мунтазам таҳдидларига учраётган Қозоғистон суверенитетини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Қўшма Штатлар Қозоғистон суверенитетини, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди», деб айтган Блинкен Остонадаги Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигидаги чиқишида.

«Баъзан бу сўзларни айтсак-да, аслида улар маънисиз бўлади. Аммо айни дамда улар янада кучли маъно касб этмоқда», деб айтган у Россиянинг Украинага бир йил аввалги босқинини назарда тутиб.

Блинкеннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар 1991 йилда мустақилликка эришган ва Москванинг кучли таъсирига қарамай Вашингтон билан ҳамкорликни йўлга қўйган Қозоғистон билан муносабатларини «янада кучайтиришга қатъий қарор қилган».

(Чапдан ўнгга) Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, Қозоғистон ташқи ишлар вазир Мухтар Тлеуберди, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашит Мередов ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 28 феврал куни Остонада бўлиб ўтган АҚШ-Марказий Осиё (C5+1) ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этишди. [Оливер Дулери/AFP]

(Чапдан ўнгга) Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, Қозоғистон ташқи ишлар вазир Мухтар Тлеуберди, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашит Мередов ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 28 феврал куни Остонада бўлиб ўтган АҚШ-Марказий Осиё (C5+1) ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этишди. [Оливер Дулери/AFP]

Кейинроқ АҚШлик дипломат президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан ҳам суҳбатлашди.

Остонада Блинкен Марказий Осиёнинг беш постсовет давлати, жумладан Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан хавфсизлик ва бошқа масалалар юзасидан музокара ўтказди.

Блинкен чоршанба куни Тошкентда музокараларни давом эттиради.

Сафар Россиянинг Украинага ҳужум қилганига бир йил тўлганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди.

Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик ва иқтисодий соҳаларда Россия билан узоқ муддатли муносабатларга эга бўлса-да, Москвани собиқ Совет республикаси бўлмиш Беларус каби урушда қўллаб-қувватламадилар.

Марказий Осиёнинг барча беш давлати ўтган ҳафта Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеясининг Москвадан Украинани тарк этиш талаб қилинган резолюциясига овоз беришда бетараф қолган ёки иштирок этмаган.

Россиянинг таҳдиди

Дипломатлар ва таҳлилчиларнинг айтишича, Марказий Осиё етакчилари Москва билан расмий хавфсизлик келишувлари ва Россиянинг хавфсизлик ва иқтисодий соҳадаги таъсири, жумладан, меҳнат мигрантларининг манзили сифатида ўта кучли таъсирга эга бўлгани учун қалтис вазиятда қолишган.

Россия президенти Владимир Путиннинг ўз босқинини оқлаши, жумладан, Украинада русийзабонларга муносабатдан афсус билдириши салмоқли сондаги русийзабон озчиликлар яшайдиган Марказий Осиё давлатларини асабийлашишга мажбур қилган.

Россия билан қуруқликдаги энг узун чегарага эга Қозоғистон ҳарбий хизматдан қочган россияликларни ўз бағрига олиб, урушни халқаро қонунчиликка риоя қилган ҳолда дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирган.

Қўшма Штатлар Марказий Осиёнинг беш давлати Россия ёки ўз ҳозирлигини кучайтираётган яна бир йирик қўшниси Хитой билан муносабатларини тўхтатмоқчи эмаслигини тушунади. Бу ҳақда АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бош дипломати Доналд Лу Блинкеннинг сафари олдидан маълум қилган.

Аммо унинг сўзларига кўра, Блинкен Қўшма Штатлар «ишончли ҳамкор» эканини ҳамда Москва ва Пекиндан фарқ қилишини кўрсатмоқчи.

«Бизда ўзаро иқтисодий муносабатларга оид таклиф бор, шу билан бирга муҳокама қилиниши керак бўлган, қадриятлар нуқтаи назаридан ҳам таклиф қиладиган нарсамиз ҳам бор», деди Лу шанба куни журналистларга.

АҚШ учун «Ҳозирда Марказий Осиёда ҳеч қандай тўсиқ йўқ», дейди Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси ва Питтсбург университетининг минтақа бўйича мутахассиси Женнифер Брик Муртазашвили.

«Ушбу мамлакатлар раҳбарларида Россиядан узоқлашиш истаги бор. Менимча, улар Россия хавф эканлигини тушунадилар, лекин географик жиҳатни инобатга олган улар бу борада деярли ҳеч нарса қила олмайдилар, иқтисодий аҳвол эса уларга унча кўп танлов қолдирмайди», деди у.

«Шундай экан, менимча, Қўшма Штатларда масалага ижодий ёндашиш, бу мамлакатлар раҳбарлари билан мулоқотга киришиш ва уларнинг ўз ерида учрашиш учун реал имконият бор».

«Бу давлатлар Россия ва Хитойни бир-бирига қарши мувозанатлаш учун ҳақиқатдан ҳам ажиб ҳолатда ва уларнинг кўпи буни жуда моҳирона амалга оширди», деди Муртазашвили.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШни қаттиқ ҳурмат қиламан!

Жавоб бериш