Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

БМТнинг янги раҳбари Хитойни Шинжондаги инсон ҳуқуқлари муаммосини ҳал этишга чақирмоқда

Карвонсарой ва AFP

Истанбулдаги Хитой консуллиги олдида тўпланган намойишчилар, 2021 йил. [Ўзан Кўса/AFP]

Истанбулдаги Хитой консуллиги олдида тўпланган намойишчилар, 2021 йил. [Ўзан Кўса/AFP]

ЖЕНЕВА, Швейцария – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) инсон ҳуқуқлари бўйича олий вакили Фолкер Турк шу ҳафта бошида Хитойнинг Шинжон вилоятидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият юзасидан «жиддий хавотирларни» бартараф этиш учун Пекиндан чора кўришни талаб қилди.

Ўзидан аввалги раҳбарнинг узоқ ғарбий минтақада инсониятга қарши жиноятлар содир этилгани эҳтимоли тилга олинган шов-шувли ҳисоботидан сўнг, Шинжонга қарши қатъий позицияни эгаллаши учун учун Ғарб давлатлари ва ҳуқуқбон ташкилотлар Туркка босим ўтказганлар.

Ҳисобот Шинжондаги уйғур ва асосан мусулмонлардан иборат бошқа туркийзабон озчиликларнинг қатор ҳуқуқлари поймол этилаётганига батафсил тўхталиб, халқаро ҳамжамиятни узоқ ғарбий минтақадаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга «шошилинч эътибор» қаратишга чақиради.

Унда кенг тарқалган қийноқлар, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар, диний ва репродуктив ҳуқуқларнинг бузилиши ҳақидаги «ишонарли» айбловлар тилга олинган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк 6 март куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 52-сессиясига ташриф буюрди. [Фабрис Кофрини/AFP]

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк 6 март куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 52-сессиясига ташриф буюрди. [Фабрис Кофрини/AFP]

Ҳисоботда шунингдек, Пекиннинг бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа мусулмонларни «қайта тарбиялаш лагерларида» ҳибсда сақлагани ва аёлларни мажбуран стерилизация қилгани ҳақидаги узоқ йиллик даъволар БМТ томонидан тасдиқланади.

Айбловлар орасида оммавий ҳибслар, мажбурий меҳнат, мажбурий стерилизация, тизимли тус олган зўрлашлар ва уйғурларнинг маданий ва исломий обидаларини йўқ қилиш кабилар ҳам бор.

Уйғурлар ҳуқуқлари курашчилари, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари Хитойни Шинжондаги мусулмон озчиликларни «геноцид» қилаётганликда айблаган.

Ўтган йил октябр ойида 50 та давлат Хитойнинг «Шинжондаги уйғурлар ва асосан мусулмонлардан иборат бошқа озчиликлар ҳуқуқларининг давомли бузилиши» юзасидан БМТни «шошилинч эътибор» қаратишга чақирувчи баёнотни имзолаган эди.

Пекин бу айбловларни қатъиян рад этиб, минтақада экстремизмга қарши курашишга қаратилган касб-ҳунар ўргатиш марказлари фаолият юритаётганини таъкидлаб келади.

«Жиддий хавотирлар»

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг жорий йилдаги илк йиғилишида сўзлаган нутқида Турк ташкилотнинг Шинжондаги уйғурлар ва тибетликлар каби озчиликлар ҳимоясидан хавотирда эканини айтди.

«Хитойга келадиган бўлсак, биз инсон ҳуқуқларига оид турли масалаларини кузатиб бориш учун бир қатор амалдаги субъектлар билан алоқа ўрнатдик», деди у.

«Менинг идорам Шинжон минтақасида жиддий хавотирли ҳолатлар, хусусан, кенг миқёсли ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар ва оилаларни бир-биридан ажратишга оид давомли ҳолатларини ҳужжатлаштирди ва аниқ чораларни талаб қиладиган муҳим тавсияларни берди.»

Турк, шунингдек, Хитойда жамоатчилик муҳокамасининг чекланиши ва Гонконгда 2020 йилда демократия талабидаги оммавий ва шиддатли намойишлар ортидан норозиликни бостириш учун жорий қилинган миллий хавфсизлик қонунидан хавотирда эканлигини билдирди.

«Шунингдек, биз фуқаролик маконининг кескин чекланиши, жумладан, ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатларнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши ва Гонконгдаги Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуннинг таъсиридан хавотирдамиз.»

Бу Туркнинг октябр ойида БМТ Инсон ҳуқуқлари олий комиссари лавозимига келганидан кейин Женева кенгашидаги илк нутқи бўлди.

«Фактларни инкор этишни бас қилинг»

Хитой элчиси Чен Ху ушбу чиқишга жавобан Пекиннинг терроризм ва радикаллашувга қарши кураши натижасида Шинжонда инсон ҳуқуқлари «яхши ҳимояланганини» айтган.

Сешанба куни АҚШ элчиси Мишел Тейлор кенгашни «Шинжондаги чидаб бўлмас ва давомли инсон ҳуқуқлари бузилишини бартараф этиш учун чора кўришга» чақирди.

Ўтган ойда у Вашингтон «Шинжондаги уйғурлар ва бошқа этник-диний озчиликлар вакилларига нисбатан шафқатсиз муносабат билан боғлиқ ҳолатларга эътибор қаратишда» давом этишини айтган эди.

«Мен ва бошқалар олдида ўз идорасининг ҳисоботини қўллаб-қувватлашни ваъда қилган олий комиссар Туркдан миннатдорман.»

Британия элчиси Саймон Мэнли эса Пекинни «фактларни инкор этишни тўхтатишга ва Турк идорасининг тавсияларига жиддий ва конструктив муносабатда бўлишга» чақирди.

Human Rights Watch ташкилотининг Женевадаги идораси раҳбари Хилари Пауэр кенгашни «Хитой, жумладан Шинжондаги кенг кўламли инсон ҳуқуқларининг бузилишини» тергов қилишга чақирар экан, бу чақириқ «барча минтақалардаги бошқа юзлаб нодавлат ташкилотлар ва БМТнинг кўплаб экспертларига» оид эканини таъкидлади.

Халқаро Амнистия ташкилоти раҳбари Агнес Калламар Туркни Шинжонга оид ҳисоботни омматан қўллаб-қувватлашга ундаган.

У ўз чиқиши олдидан журналистларга: Турк «ўз меҳнати ва Шинжон халқига қайишқоқлиги, шунингдек Хитойга қарши курашдаги жасорати асосида баҳоланади», деб айтган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Turkiy Davlatar Ittifoqini, NATO kabi va NATO standartlari asosida to`laqonli harbiy blokga aylantirmoq kerak. Uyg`urlar va ukrainlar taqdiri bizga saboq bo`lish kerak.

Жавоб бериш

Туркий давлатлар иттифоқи НАТО билан бир хил стандартларга эга бўлган тўлақонли ҳарбий блокка айланиши керак. Уйғурлар ва украинлар тақдиридан сабоқ олишимиз керак.

Жавоб бериш