Карвонсарой
Жамият

Кения ва украиналик граффити рассомлари Россиянинг урушини тўхтатишга чақирувчи чораларга қўшилмоқда

Хулио Китс

Кениялик граффити рассоми Муҳаммад Картарчанд Найробида матату деб аталувчи транспорт воситасида ишлайди. Картарчанд ўнлаб кениялик рассомлар қаторида украиналик ҳамкасблари билан Найробидаги «Граффити Тинчлик» лойиҳасига қўшилган. [Юлио Китс/Карвонсарой]

Кениялик граффити рассоми Муҳаммад Картарчанд Найробида матату деб аталувчи транспорт воситасида ишлайди. Картарчанд ўнлаб кениялик рассомлар қаторида украиналик ҳамкасблари билан Найробидаги «Граффити Тинчлик» лойиҳасига қўшилган. [Юлио Китс/Карвонсарой]

НАЙРОБИ, Кения – Россия Украинага босқин сабаблари ҳақидаги фикрни ўзгартиришга уринаётган бир пайтда, бўёқ билан қуролланган бир гуруҳ украиналик ва кениялик граффити рассомлари тинчликни тарғиб қилиш учун Найроби кўчаларига чиқишган.

Рассомлар микроавтобуслар ва марказий Найробидаги стратегик ҳудудларда жойлашган биноларга урушга қарши стрит-арт ва мурал расмлари чизиш орқали Россияни Украинага қарши тажовузини тўхтатишга ундаш учун бирлашдилар.

«Санъат чуқур таъсирга эга ва овози йўқлар учун овоз бўлиб хизмат қилади», деб айтган украиналик меҳмон рассомлар етакчиси Катя Тейлор.

«Мататулар (такси сифатида фойдаланиладиган микроавтобуслар) устидаги граффити айни вақтда одамларнинг Украинадаги вазият ҳақида фикр юритишга ундовчи «мобил карнай»га айланган», дейди у. «Бу урушни якунлаши учун Россия раҳбариятига босим ўтказишга ёрдам беради.»

«Россия – террорчи давлат» ёзуви битилган транспорт воситаси, Найроби, Кения. Россиянинг Украинага ҳужумини қораловчи бундай граффитилар Найробидаги машиналар ва шаҳар деворларида кўп учрайди. [Хулио Китс/Карвонсарой]

«Россия – террорчи давлат» ёзуви битилган транспорт воситаси, Найроби, Кения. Россиянинг Украинага ҳужумини қораловчи бундай граффитилар Найробидаги машиналар ва шаҳар деворларида кўп учрайди. [Хулио Китс/Карвонсарой]

Рассомлар томонидан чизилган суратларда «Россия – террорчи давлат», «Украинани қўллаб-қувватланг» ва «Украинадаги урушни тўхтатинг» деб ёзилган.

Кениядаги украиналик рассомлар гуруҳи тўрт нафар рассом, лойиҳа менежери ва координатордан иборат. Кениялик жамоа таркибида эса Найробининг етакчи матату граффити рассоми Моҳа исми билан танилган Муҳаммад Картарчанд бошчилигидаги 20 та кениялик рассом бор.

Лойиҳа доирасида Кенияда иккита матату украиналик қурбонларга ёрдам беришга, шунингдек тинчлик ва урушни тугатишга чақиради.

Иккита матату Кения пойтахтидаги гавжум маршрутни босиб ўтади, бу эса хабарни имкон қадар кўпроқ одам кўришини таъминлайди.

«Санъат қудратли овозга эга»

«Найробидаги Киев лойиҳаси уч ой давомида Straight Art Project Hall лойиҳаси доирасида режалаштирилган эди», дейди Алина Коник, Андрий Ковтун ва Микита Кравцовлар билан бирга келган Тейлор.

Матату граффитисидан ташқари гуруҳ Найробининг энг гавжум кўчаси, Кениянинг биринчи президенти Жомо Кеньятта номи билан аталган Кеньятта авеньюсидаги деворга тинчлик муждасини чизишган.

«Россиянинг Украинага ҳужумини ўзимиз билган энг яхши ва жарангдор йўл билан қоралаяпмиз», деб айтган 27 яшар граффити рассоми Жой Маина. «Санъат адолатсизликка қарши сўзлашимиз учун кучли овоз беради. У бошқаларни биргаликда ҳаракат қилишга ундаши мумкин, деб ишонаман.»

Маинанинг сўзларига кўра, мўйқалам, бўёқ ва креатив фикрлаш унга бу шафқатсиз урушга нисбатан фикр билдириш учун керак бўлган «қуроллардир».

«Мен дунё етакчилари эътиборини шафқатсиз ва худбин президент [Владимир] Путиннинг Украина халқига нисбатан ваҳшийликларига эътибор беришга чақираман».

Маина 18 март куни Халқаро жиноий суд украиналик ёш болаларни ноқонуний депортация қилиш билан ҳарбий жиноят содир этгани учун Путинни ҳибсга олишга ордер берганини олқишлаган.

Бу чора ҳеч ким қонундан устун эмаслигини ва инсониятга қарши жиноят содир этган ҳар бир киши жавоб бериши кераклигини кўрсатади, деди у.

«Аслида мен Найробининг South B Estate туманидаги стратегик бинода Путиннинг ҳибсга олинишини тасвирламоқчиман», деб айтган Маина.

Украина билан бирга

Рассомлар кениялик ва украиналикларнинг ҳамкорлиги дунё бўйлаб бошқа рассомларни ҳам худди шундай лойиҳаларда иштирок этишга ундайди, деб умид қилишади.

«Уруш – қўрқинчли, унда ғолиблар бўлмайди», деб айтган Картарчанд. «Ракета, бомба ёки артиллерия ўқи томонидан яксон қилинган бино қайта қурилиши мумкин, аммо инсон ҳаёти қайтмайди. Бегуноҳ болалар, аёллар, қариялар ва бошқа украиналикларнинг изтиробларини бу урушнинг ҳеч қандай сабаблари билан оқлаб бўлмайди.»

«Мен Найробидаги бошқа рассомлар билан уни тўхтатишга чақираман», деб айтган у.

«Бизнинг граффитиларимиз тинчлик ва мулоқот учун постер сифатида хизмат қилиши аниқ», дейди Картарчанд. У рассомлар «ҳар куни украиналикларга нисбатан шафқатсиз ва асоссиз зўравонликни тугатишга чақираётган глобал овозларга ҳисса қўшишидан» умидвор эканини таъкидлаган.

Найроби рассомлар Украинадаги урушга қарши ўз фикрини билдираётган ягона шаҳар эмас.

Граффити рассомларининг Украинани қўллаб-қувватловчи бундай кампаниялари Швеция, Германия, Италия, Уэльс, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Финляндия, Индонезия, Шотландия, Литва ва бошқа кўплаб давлатлар шаҳарларида ҳам амалга оширилган.

47 ёшли матату ҳайдовчиси ва граффити ишқибози Питер Ндвига рассомларнинг урушга нисбатан нафратини шаҳар деворларида акс эттиришларини олқишлайди.

«Граффити бутун дунёда минг йиллар давомида новербал хабарлар қолдириш учун қўлланиб келинган. У жуда бой тил бўлиб, шаҳар маданиятига моҳирлик билан сингдирилган. Биз украиналик биродарларимизга улар ҳақида қайғуришимиз ва уларни ўйлаётганимизни кўрсатиш учун Кенияда уни қўллай олаётганимиздан хурсандман», деб айтган у.

Картарчанд дунёнинг кучли давлатларини Россия билан тинчлик музокаралари олиб борилмагунича тўхтамасликка чақирди.

«Бўёқ ва мўйқаламдан фойдаланиб, ўзимизнинг кичик ролимизни ижро этар эканмиз, умид қиламанки, бу мамлакат етакчилари дипломатия кучи ва Россияга нисбатан халқаро босимдан фойдаланган ҳолда оташкесим ва охир-оқибат урушнинг тугатилишига эришадилар», дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500