Карвонсарой
Хавфсизлик

Такомиллаштирилган қуроллар ва технологиялар янги Apache вертолётини жанг майдонида ҳалокатли қуролга айлантирмоқда

Карвонсарой

АҚШ армиясининг AH-64 Apache ҳужумкор вертолёти ҳар йили ўтказиладиган «Африка шери» ҳарбий машғулотлари чоғида Марокаш қироллигининг қуролли кучлари аъзолари устидан учиб ўтмоқда, жануби-ғарбий Марокашдаги Тан-Тан минтақаси, 2022 йил, 30 июн. [Фадел Сенна/AFP]

АҚШ армиясининг AH-64 Apache ҳужумкор вертолёти ҳар йили ўтказиладиган «Африка шери» ҳарбий машғулотлари чоғида Марокаш қироллигининг қуролли кучлари аъзолари устидан учиб ўтмоқда, жануби-ғарбий Марокашдаги Тан-Тан минтақаси, 2022 йил, 30 июн. [Фадел Сенна/AFP]

АҚШнинг таниқли ҳарбий вертолётининг энг замонавий конфигурацияси бўлган AH-64E Apache Guardian турли қуроллар билан жиҳозланиши мумкин, бу унга ҳам қуруқликда, ҳам ҳавода бир нечта нишонга зарба йўллаш имконини беради.

Вертолёт қуруқликдаги нишонлар учун тезотар пулемёт билан жиҳозланган бўлиб, одатда умумий ракеталар ва танкларга қарши ракеталарни ҳам ташийди.

M230 тезотар пулемёт бир дақиқада 625 та 30 мм ўқ-дорини отиши учун электр мотор қўлланилади.

Apache вертолёти бундай ўқларнинг 1200 тасини таший олади.

Жанубий Корея армиясининг Apache вертолёти Defence Expo Korea (DX Korea) жонли ҳарбий машғулотлар чоғида ўт очмоқда, Пучхондаги иккита Кореяни ажратиб турувчи ноҳарбий ҳудуд яқинидаги машғулотлар майдони, 2022 йил сентябр. [Энтони Уоллес/AFP]

Жанубий Корея армиясининг Apache вертолёти Defence Expo Korea (DX Korea) жонли ҳарбий машғулотлар чоғида ўт очмоқда, Пучхондаги иккита Кореяни ажратиб турувчи ноҳарбий ҳудуд яқинидаги машғулотлар майдони, 2022 йил сентябр. [Энтони Уоллес/AFP]

Қурол учун одатда M789 ўқ дорисидан фойдаланилади, унда 21,5 г портловчи модда кумулятив вкладиш ичида жойлашган бўлиб, енгил зирҳни ёриб ўта олади.

Снаряд қобиғи зарба вақтида парчаланиш қобилиятига эга бўлиб, 1,5 метр радиусдаги пиёдаларга ҳалокатли бўлиши мумкин.

Шунингдек, вертолёт ҳар бирида 19 тадан Hydra 70 ракетаси бўлган тўртта блокни таший олади.

Hydra 70 ракетаси учун тўққизта турли каллаклардан фойдаланиши мумкин ва бу Apache вертолётига зарбани ҳавода йўқ қилиш, тутунли девор, ёритиш ҳамда узоқ ва яқин масофадан бевосита ва билвосита зарба йўллаш имконини беради.

Ракета учун энг кўп фойдаланиладиган каллак M151 «10-Pounder» бўлиб, унинг портлаш радиуси 10 метр, ҳалокатли снаряд парчасининг сочилиш радиуси эса 50 метрга тенг.

Бошқарилмайдиган ракета шунингдек, аниқ нишонга урувчи ўқ дорилар билан жиҳозланиши мумкин.

Танкларга қарши ҳимоя сифатида синовлардан яхши ўтган, ҳаводан қуруқликка учириладиган Apache AGM-114R Hellfire II ракетасидан фойдаланади.

«Hellfire Romeo» гоми билан танилган ракетадан юмшоқ, қаттиқ, ва яширин нишонларга қарши фойдаланиш мумкин. Авваллари бу каби нишонларга Hellfire ракета турларидан фойдаланиш керак бўлган ва олдинги версиялардан кўра юқорироқ жойлардан учириш мумкин.

Hellfire ракетасининг «зарба бериш ва унутиш» имконияти бўлиб, бу ракета учирилганидан кейин бошқариш ва нишонни кўриб туришни талаб қилмасликни англатади.

Бу Apache вертолёти Hellfire ракетасини учириш вақтида ҳимоясиз қолиб кетмаслигини ва бошқа вазифаларни бажара олиши мумкинлигини англатади.

Apache вертолёти 16 тагача Hellfire ракеталарини таший олади, бу битта вертолётга қуруқликдаги бутун бошли ҳужумни тўхтатиш имкониятини беради.

Бошқа имкониятлар

AH-64E вертолёти шунингдек ҳаводан ҳавога учириладиган ракеталар билан ҳам жиҳозланиши мумкин, бу унга ҳаво таҳдидлари, жумладан тўртинчи авло жанговар самолётларига зарба бериш имконини беради.

Вертолёт 22 миль (35,4 км) масофали бўлган AIM-9 Sidewinder ракетасини таший олса-да, одатда AIM-92 Stinger ракетасидан фойдаланади.

AIM-92 Sidewinder – вертолётларда фойдаланиш учун елкада учириладиган Stinger ракетаси асосида ишлаб чиқилган – беш милгача (8 км) бўлган нишонларга зарба бера олади.

AH-64E вертолёти сўнгги алоқа, навигация, сенсор ва қурол тизимлари билан жиҳозланиши учун тизимларнинг очиқ архитектурасига эга.

Вертолёт радари бир вақтинг ўзида 256 тагача ҳаракатланувчи ва турғун нишонларни кенг қамровли қидириш, аниқлаш, жойлашувини топиш ва таснифлашни бажариши мумкин ундан кейин улардан муҳим 16 тасини дарҳол баҳолаш ва зарба бериш учун биринчи ўринга қўйиши мумкин.

Тизим ёрдамида Apache вертолёти кеча ёки кундузда, ноқулай об-ҳаво ва кўриш мушкул бўлган шароитда таъқибни амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, Guardian янгиланган Link 16 функциясига эга, у вертолётга нишонга зарба беришда реал вақт режимида F-35 Lightning II ва Юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) каби кўплаб ракета учирувчилар билан боғланиш имкониятини беради.

HIMARS Украинада босқинчи Россия қўшинларига қарши жанг майдонида ҳалокатли қурол эканлигини исботлаган.

Link 16 АҚШ, НАТО ва бошқа иттифоқдошлар армияси ўртасида реал вақт режимидаги тактик маълумотларни узатиш ва алмашиш учун алоқа тизими ҳисобланади.

У хавфсиз, узилишларсиз, юқори тезликда рақамли ахборотни радио ва микротўлқин частоталарида узатади.

Тармоқ турли платформаларга, жумладан, самолётлар, сув усти кемалари, ер усти транспорт воситалари, ракетага қарши мудофаа тизимлари, тармоққа уланган қуроллар ва қўмондонлик-назорат тармоқларига матн, тасвир ва рақамли овозли хабарлар алмашиш имконини беради.

Душман пайқашининг олдини олиш

Душман хавфи юқори бўлган муҳитда аниқланиш ва ҳужумга учрамасликни таъминлаш учун AH-64E вертолёти жуда паст баландликда учиш учун мўлжалланган.

Пастлаб учиш тактикаси географик объектлардан пана жой сифатида фойдаланишни кўзда тутади. Самолётлар водийлар ва қияликлар узра эмас, балки улар орасидан учади.

Бу самолётни душман радарлари қамровидан ташқарида бўлишга ва осмон фонида шарпасини сездирмасликка имкон беради.

Яширин режимдаги ҳужум вертолётга турли душманлар билан курашиш имконини беради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Русларнинг қудратли ўроқ машинаси ))

Жавоб бериш