Карвонсарой
Хавфсизлик

Катта ҳажмдаги разведка маълумотлари келажакдаги низода коалицияга устунлик бериши мумкин

Карвонсарой

АҚШ ҳаво кучларининг E-3 Sentry учоғи АҚШ ҳаво кучлари марказий қўмондонлигининг масъул ҳудудида кузатув олиб бормоқда, 15 июл. [АҚШ ҳаво кучлари]

АҚШ ҳаво кучларининг E-3 Sentry учоғи АҚШ ҳаво кучлари марказий қўмондонлигининг масъул ҳудудида кузатув олиб бормоқда, 15 июл. [АҚШ ҳаво кучлари]

Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлик масъулияти ҳудудида синовдан ўтган ҳаводан разведка маълумотларини йиғиш платформаларининг кенг қамровли тўпламига эга бўлиб, уларнинг айримлари ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида ўз самарадорлигини исботлаб келмоқда.

АҚШ ҳаво кучларига кўра, RC-135 Rivet Joint разведка самолёти «деярли реал вақтда вазият юз берган жойда разведка маълумотларини тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишни» таъминлаб беради.

763-экспедицион разведка эскадрильяси (ERS) бу самолётдан 32 йилдан бери фойдаланиб келади.

«Rivet Joint дунёдаги энг етакчи разведка, кузатув ва таъқиб қилиш самолёти», деб айтган 763- ERS миссия режалаштириш жамоаси раҳбари самолёт операциясининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда. «Жамоамизнинг разведка маълумотларини қайта ишлаш ва тарқатиш қобилиятига ҳеч ким тенглаша олмайди.»

Eг-2C Hawkeye АҚШнинг USS Nimitz авиаташувчиси устига қўнмоқда, 26 декабр, Филиппин денгизи. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

Eг-2C Hawkeye АҚШнинг USS Nimitz авиаташувчиси устига қўнмоқда, 26 декабр, Филиппин денгизи. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

763-экспедицион разведка эскадрильяси жамоаси қўмондони Қатардаги ал-Удейд ҳаво базасида миссияга тайёргарлик доирасида RC-135 Rivet Joint самолётини қўниш жойида бошқармоқда, 2019 йил, 21 ноябр. [АҚШ ҳаво кучлари]

763-экспедицион разведка эскадрильяси жамоаси қўмондони Қатардаги ал-Удейд ҳаво базасида миссияга тайёргарлик доирасида RC-135 Rivet Joint самолётини қўниш жойида бошқармоқда, 2019 йил, 21 ноябр. [АҚШ ҳаво кучлари]

F-22 Raptor ва F-35 Lightning II Зумрад қирғоғи бўйлаб учмоқда, 2020 йил, 15 май. [АҚШ ҳаво кучлари]

F-22 Raptor ва F-35 Lightning II Зумрад қирғоғи бўйлаб учмоқда, 2020 йил, 15 май. [АҚШ ҳаво кучлари]

Rivet Joint самолётининг Яқин Шарқдаги миссияси 1990 йил Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида бошланган.

Ўтган 30 йил ичида тилларда «RJ» номи билан танилган самолёт ва унинг жамоаси 12963 та миссияни бажарган, майдонда 10958 марта иштирок этган ва умумий 141358 соат парвоз қилган, деб ҳисобот берган эди АҚШ ҳаво кучлари 2020 йилда.

У Саудия Арабистонидаги Шаҳзода Султон ва Қатардаги ал-Удейд ҳаво базаларидан фаолият олиб борган.

«RJ коалиция операцияларини ва умуман разведка ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш учун мақсадли кучларнинг аниқ ва ўз вақтида бажарилган кузатув маълумотлари билан таъминлайди, бу эса турли даражадаги қарор қабул қилувчиларга терроризмга қарши глобал уруш давомида онгли чоралар кўриш имконини беради», деб айтган эди 763-эскадрильянинг маълумотлар узатиш оператори Роберт Нулл 2020 йилда.

2010 йилда Британия мудофаа вазирлиги АҚШ ҳукумати билан учта RC-135W Rivet Joint самолётини харид қилиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берган ва кейинги йили қироллик ҳаво кучлари аскарлари АҚШлик сафдошлари қаторда тайёрлов машқларини бошлаб юборишган.

Flightradar24 ва FlightAware маълумотларига кўра, ўтган йили Россиянинг Украинага ҳужуми фонида АҚШ ҳаво кучлари самолёти Польшанинг Беларус билан чегараси ва Россиянинг Калининград анклави узра бир неча маротаба разведка миссияларини бажарган.

Осмондаги кўзлар

E-3 Sentry ҳаводан огоҳлантириш тизими (AWACS) ва E2-D Hawkeye ҳаводан барвақт огоҳлантириш (AEW) самолёти ҳам бир неча ўн йиллар давомида тенги йўқ разведка ва коммуникация имкониятларини тақдим этган.

E-3 Sentry АҚШ қуролли кучлари, НАТО, Франция ҳаво ва космик кучлари, Саудия Арабистони ҳаво кучлари ва Чили ҳаво кучларига турли ҳаво шароитларида разведка, бошқарув, назорат ва коммуникацияни тақдим этади.

АҚШ ҳаво кучларининг илк E-3 самолёти 1977 йилда яратилган бўлиб, етти йил ичида 34 та самолёт ишлаб чиқарилган. Ўшандан бери унинг имкониятларини бир неча бор янгиланган.

Парвоздаги ҳаво транспортини аниқлашдан ташқари, E-3 қуруқлик узра пастлаб учаётган ҳаво транспортини, унинг душман ёки дўстона эканлигини ҳам аниқлай олади. Душман самолётидан узатилаётган радар тўлқинларини ушлаб, унинг аниқ жойлашувини топиши мумкин.

У операцияда иштирок этаётган бошқа техникалардан олинган маълумотларни марказлаштириб, ҳаво қўмондонлик пункти сифатида хизмат қилиши мумкин.

Ўз нсвбатида E-2 Hawkeye 1950 йиллар охири ва 1960 йиллар бошларида АҚШ денгиз кучларига «флотнинг электрон кўзлари» бўлиб хизмат қилиш учун яратилган.

1960 йиллардан буён умумий 372 Hawkeye ишлаб чиқарилган бўлиб, самолёт ташувчидан учириладиган энг узоқ муддат ичида ишлаб чиқариладиган самолёт ҳисобланади. Тўртинчи авлод E-2D биринчи марта 2007 йилда учирилган.

Hawkeye АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ҳаво транспортларининг муҳим таркибий қисми бўлиб, ҳар бир ташувчи тўрт ёки бешта самолёт билан жиҳозланган ва Hawkeye эскадронлари бутун дунё бўйлаб ҳаво операцияларида муҳим рол ўйнаган.

Ташқи ҳарбий сотиш дастури доирасида АҚШ ҳукумати Миср, Франция, Исроил, Япония, Сингапур ва Тайван ҳаво кучларига бир нечта E-2 Hawkeye самолётларини сотган. Шунингдек E-2C Hawkeye вариантлари Мексика ва Франция денгиз кучлари учун ҳам хизмат қилади.

Бешинчи авлод имкониятлари

Янада ихтисослашган самолётларга қўшимча равишда, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари бешинчи авлод F-35 Lightning II ва F-22 Raptor қирувчи самолётлари ёрдамида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш ва яхшилашда етакчилик қилмоқда.

Кўринмаслик қобилияти бўлган бу самолёт душманга яширинча яқинлашиб, унинг сенсорлари ва бошқа манбаларидан маълумот тўплаш орқали жанговар бошқарувга мини AWAC сифатида хизмат қилиши мумкин.

Ундан сўнг маълумотларни бортдаги компьютерлардан равон тасвирга айлантириш учун фойдаланиб, уларни F-15 Eagle, F-16 Fighting Falcon ва Eurofighter Typhoon каби тўртинчи авлод самолётлари билан саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун юборади, бу уларни жараёнда янада ҳалокатли қилиб, AWAC ҳаво транспортлари имкониятларини тўлдиради.

«F-35 да биз жанг майдонидаги квотербекмиз, вазифамиз атрофимиздагиларни янада яхшироқ қилиш», деб айтган апрел ойида АҚШ ҳаво кучларининг F-35 учувчи йўриқчиси, майор Жастин «Хасард» Ли Popular Mechanics нашрига.

«F-16 ва F-15 каби тўртинчи авлод жанговар самолётлари энг камида 2040 йилллар охиригача бизга хизмат қилади. Чунки улар биздан кўра кўпроқ, вазифамиз ўзига хос активларимиздан жанг майдонини шакллантириш ва улар учун хавфсиз қилиш.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500