Карвонсарой
Сиёсат

Марказий Осиёликлар Си ва Путиннинг таҳдидли баёнотларига эътироз билдирмоқдалар

Рустам Темиров

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин хаёлан Марказий Осиёни геосиёсий жиҳатдан ўзаро бўлиб оляпти, дейди «Озодлик» нодавлат ташкилоти президенти, олмаоталик Галим Агелеуов Карвонсаройга. «Фақат ўртамизда» деб номланган сурат. [Карвонсарой]

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин хаёлан Марказий Осиёни геосиёсий жиҳатдан ўзаро бўлиб оляпти, дейди «Озодлик» нодавлат ташкилоти президенти, олмаоталик Галим Агелеуов Карвонсаройга. «Фақат ўртамизда» деб номланган сурат. [Карвонсарой]

ТОШКЕНТ – 20-22 март кунлари Хитой етакчиси Си Цзинпиннинг Москвага ташрифи ортидан эълон қилинган Россия ва Хитойнинг «Марказий Осиё кун тартибини» белгиловчи қўшма ҳужжатининг диктаторлик оҳанги минтақада норозилик уйғотган.

Марказий Осиё давлатларининг Ғарбга муносабатининг илиқлашувидан норози бўлган Москва ва Пекин бу давлатлар ким билан дўст бўлиш-бўлмаслигини назорат қилишга уринар экан, минтақадаги ОАВ танқидига учраган баёнотни эълон қилишган.

Си ва Россия президенти Владимир Путиннинг Москвадаги саммитида «Марказий Осиё кун тартиби» муҳокама қилиниб, Кремл сайтида тўлиқ чоп этилган қўшма баёнот – тўққиз қисмдан иборат узун ҳужжат эълон қилинган.

«Томонлар Марказий Осиё давлатларининг суверенитети ва миллий тараққиётини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштиришни кучайтиришга тайёр ҳамда «рангли инқилобларни» импорт қилиш уриниши ва минтақа ишларига ташқи аралашувни қабул қилмайди», дейилади баёнотда.

«Ҳозирги босқичда Россия Марказий Осиёдан чиқиб кетаётган, Хитой эса ташқи таъсир вакуумини тўлдириш учун келаётган империя», дейди Халқаро сиёсат ва иқтисод бўйича маслаҳатлашувлар кенгаши президенти Фикрет Шабанов Карвонсаройга. [Карвонсарой]

«Ҳозирги босқичда Россия Марказий Осиёдан чиқиб кетаётган, Хитой эса ташқи таъсир вакуумини тўлдириш учун келаётган империя», дейди Халқаро сиёсат ва иқтисод бўйича маслаҳатлашувлар кенгаши президенти Фикрет Шабанов Карвонсаройга. [Карвонсарой]

Рангли инқилоблар Украина, Грузия ва Қирғизистон каби собиқ совет республикаларида ҳукуматларни ағдарган халқ ҳаракатларидир. Путин ҳеч қачон бундай инқилоблар рус халқига ғоялар беришини истамаган.

Ҳужжатда шунингдек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга қўшаётган «ижобий ҳиссаси» қайд этилган.

КХШТга Марказий Осиёдаги беш республикадан учтаси: Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради.

Ўзбекистон ташкилотга 1992 йилда ташкил этилган пайт қўшилган, 1999 йилда КХШТдан чиққан ва 2006-2012 йиллар давомида қайта аъзо бўлган.

«Марказий Осиё ўзи ҳал қилади»

Россия ва Хитойнинг қўшма баёноти ижтимоий тармоқлар ва Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида ғазабнок реакция келтириб чиқарган.

Gazeta.uz сайтида Си Цзинпиннинг Россияга ташрифи ҳақидаги мақола остида изоҳ қолдирган Дилшод Холмуҳамедов «Балки нима қилиш кераклигини Марказий Осиёнинг ўзи ҳал қилар?» деб кинояомуз фикр билдирган.

Ўқувчи Евгений Мўминованинг ёзганлари ҳам истеҳзоли: «Албатта, Марказий Осиё у ерда яшайдиганларники эмас, уларники-ку».

Марказий Осиё давлатлари рангли инқилобларни импорт қилиши мумкин эмаслиги ҳақида гапириш билан Путин ва Сининг ўзи минтақанинг ички ишларига аралашишини кўрсатди, дейди Лондонда жойлашган Central Asia Due Diligence маркази директори Алишер Илҳомов.

«Афтидан, қаердадир инқилоб юз берса, улар буни Ғарб экспорт қилган деб ҳисобласа керак», дейди Илҳомов.

«Бу баёнот уларнинг ўз мамлакатларидаги ғалаёнлардан қўрқишини очиб берди, холос», деди у.

Рангли инқилоблар ҳақидаги риторика катта эҳтимол билан Путиндан келиб чиққан, Си Цзинпин эса шунчаки Россия раҳбарининг хавотирларини такрорлади, деди у.

Бу баёнот АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг яқинда Остона ва Тошкентга ташрифи чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистонни Россияга санкцияларни четлаб ўтиш имконини берувчи транзит зонаси сифатида хизмат қилмаслик ҳақидаги огоҳлантирувига муносабат деб кўрилиши мумкин.

Ғарб Россияга қарши санкцияларни 2022 йил февралда Украинага босқиндан кейин киритган эди.

Евросиё жандармлари

Минтақадаги демократик жараёнлар золим ҳукмдорлар томонидан ташқи ёрдам орқали бостирилиши мумкин, дейди Олмаотада жойлашган «Озодлик» нодавлат ташкилоти президенти Галим Агелеуов.

«Марказий Осиёнинг алоҳида ва мустақил ривожланиши учун макон энди қисқаради. Си ва Путин хаёлан Марказий Осиёни геосиёсий жиҳатдан ўзаро бўлиб олмоқда» деб фикр билдирди у Карвонсарой билан суҳбатда.

«Марказий Осиёда рангли инқилобларнинг бостирилиши Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва КХШТ минтақани назорат қилиш учун тузилганини англатади.»

«Хитой ва Россия маҳаллий авторитар лидерлар ва ҳукмрон элитани бошқарадиган икки минтақавий жандармдир», деди у. Демократик кучлар уларга қарши мувозанат сифатида бирлашиши ва уларнинг назоратидан халос бўлишга уриниб кўриши керак».

Бу ички ва ташқи омиллар, жумладан урушда Украина ғалабаси ва Путин Россиясининг мағлубияти, қўшничиликдаги умумий сиёсатларнинг амал қилиши ва бир вақтнинг ўзида Россия ва Хитойнинг сиёсий, иқтисодий таъсирини бир вақтнинг ўзида чеклаш ёрдамида амалга оширилади, деб айтган.

«Биз мамлакатларнинг демократлашувига, сиёсий ва иқтисодий модернизациялашувига интилишимиз керак, бунда тез ва ижобий ўзгаришлар асосий мақсад бўлиши керак», деб айтган Агелеулов.

«Акс ҳолда, минтақа тобора Россия ва Хитойга қарам бўлиб боради.»

Ҳозирча Россия ва Хитой Марказий Осиё давлатларининг заиф, қарам бўлган йўлдош давлатлар бўлиб қолишини истайди, бу давлатчиликнинг йўқотилишига ёки уларнинг «муваффақиятсиз давлатга» айланишига олиб келади, деб айтган Агелеулов.

«Айни дамда биз кўп векторли ташқи сиёсат ҳимоясидамиз ва давлатчилик кучайгани сари Марказий Осиё давлатлари мустақил ва ўзини-ўзи таъминлайдиган сиёсатга ўта олади», деб айтган у.

Россия чиқиб кетмоқда, Хитой келмоқда

«Хитой учун энг муҳим ва асосий масала Марказий Осиё ҳисобланади», деб айтган «Халқаро сиёсат ва иқтисодиёт бўйича косалтинг» тадқиқот идораси президенти, Канаданинг Ванкувер шаҳридан Фикрет Шабанов.

«Хитой сиёсати ҳеч бўлмаганда минтақадаги сиёсий статус-квони сақлаб қолишга қаратилган», деди у Карвонсаройга.

Бу Хитойнинг «минтақадаги давлатларда ўз миллий хавфсизлигини таъминлаш учун сиёсий, иқтисодий, келажакда ҳатто ҳарбий таъсирини кучайтиришни» назарда тутади, дейди Шабанов.

Марказий Осиё Пекин учун иқтисодий ривожланиш суръатларини сақлаб қолиш ва минтақавий энергетика ресурсларидан фойдаланишда асосий эътибор бўлиб, унинг иқтисодий, энергетика ва логистика тақдири ҳам шу ерда ҳал қилинмоқда.

Пекиннинг сиёсати минтақадаги давлатларни мувозанатли ташқи сиёсат ва хорижий савдодан маҳрум қилиш тизимини яратишга қаратилган, дейди Шабанов.

Бу стратегия давлатларни фақат Хитой манфаатлари учун хизмат қилдиришдир, деди у.

«Ҳозирги босқичда Россия Марказий Осиёдан чиқиб кетаётган империя бўлса, ундаги хорижий таъсир вакуумини Хитой тўлдиради», дейди Шабанов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Дунё 80 йил аввал Германия нацизмига қарши бирлашганидек Хитой нацизмига қарши бирлашиши керак. Хитой ҳозир зулм марказига айланган. Уйғурлар қатлиоми, тибетликлар, мўғуллар ва қозоқларнинг таҳқирланиши, барча қўшниларга (Вьетнам, Филлиппин, Малайзия, Япония, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ҳиндистон) қарши ҳудудий даъволар Хитойни 1930 йиллардаги Германия билан бир қаторга қўяди.

Жавоб бериш

Хитой ҳам ёмон, лекин бутунлай тамом бўлган Россиядан яхшироқ.

Жавоб бериш