Карвонсарой
Хавфсизлик

Аниқланиш даражасининг пастлиги B-1 бомбардимончисига тажовузга тезкор жавоб қайтариш имконини беради

Карвонсарой

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита B-1B Lancer самолёти 6 июн куни Гуамдаги Андерсен ҳаво кучлари базасидан Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида бомбардимончи гуруҳнинг интеграция миссиясини қўллаб-қувватлаш учун учишга тайёрланмоқда. [АҚШ ҳаво кучлари]

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита B-1B Lancer самолёти 6 июн куни Гуамдаги Андерсен ҳаво кучлари базасидан Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида бомбардимончи гуруҳнинг интеграция миссиясини қўллаб-қувватлаш учун учишга тайёрланмоқда. [АҚШ ҳаво кучлари]

B-1B Lancer номи билан танилган АҚШ ҳаво кучларининг B-1 бомбардимончилари узоқ масофага учадиган, кўп вазифали бомбардимончи самолёт бўлиб, радар сигналлари пасайтирилгани учун душман ҳаво кучлари томонидан аниқланиши қийин.

B-1нинг шакли, ишланган материали ва тизимлари унинг аниқланишини қийинлаштиришга хизмат қилади.

Самолётнинг ўзига хос шакли радар тўлқинларини самолётдан қайтаришга ва унинг радиолокацион кесимини камайтириш учун мўлжалланган. Бомбардимончининг юзаси, шунингдек, унинг радиолокацион кесими даражасини янада камайтиришга ёрдам берадиган махсус радио тўлқинларни ютувчи материал билан қопланган.

B-1 шунингдек, радиолокацион сигналларини камайтириш учун бир қатор илғор тизимлардан фойдаланади.

B-1B Lancer самолётига АҚШ марказий қўмондонлиги жавобгарлиги остидаги ҳудуд устида ёқилғи қуйилмоқда, 13 апрел саҳар. [CENTCOM]

B-1B Lancer самолётига АҚШ марказий қўмондонлиги жавобгарлиги остидаги ҳудуд устида ёқилғи қуйилмоқда, 13 апрел саҳар. [CENTCOM]

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлариниг иккита B-1B Lancer ва тўртта F-16 Falcon самолётлари Жанубий Корея ҳарбий ҳаво кучларининг F-35 Lighting II самолётлари билан Жанубий Корея устида қўшма машғулотлар ўтказишмоқда, 19 март. [АҚШ ҳаво кучлари]

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлариниг иккита B-1B Lancer ва тўртта F-16 Falcon самолётлари Жанубий Корея ҳарбий ҳаво кучларининг F-35 Lighting II самолётлари билан Жанубий Корея устида қўшма машғулотлар ўтказишмоқда, 19 март. [АҚШ ҳаво кучлари]

Масалан, самолёт двигателлари «илонсимон» газларни чиқариш тизимига эга, у самолётдан чиқувчи иссиқликни камайтиради ва инфрақизил сенсорлар аниқлашини ҳам қийинлаштиради.

Самолёт синтетик апертура радари (SAR) ва кўп режимли радар (MMR) билан жиҳозланган, бу унга ҳатто қийин об-ҳаво шароитларида ҳам қуруқликдаги нишонларни аниқлаш ва кузатиш имконини беради. Шунингдек, B-1 қуруқликдаги нишонларни аниқлаш ва кузатиш учун нишонга олиш модулига эга.

B-1 самолётининг аниқланишини камайтиришга хизмат қиладиган яна бир хусусияти унинг сезилмас кабинасидир, у радар тўлқинлари акс эттирилишини камайтиришга мослашган, самолёт аниқланишидан олдин душман таҳдидларини аниқлаш ва олдини олишга имкон берувчи илғор сенсорлар ва авионикалардан фойдаланилган.

Кўп мақсадли B-1 АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг узоқ масофага учувчи бомбардимончи самолётлари флотининг асоси бўлиб хизмат қилади. У Ҳарбий ҳаво кучлари инвентаридаги бошқариладиган ва бошқарилмайдиган қуролларнинг энг катта вазифасини бажаради.

B-1 самолётининг максимал тезлиги 1,25 мах (957 миля/соат), у максимал 9656 км масофага уча олади. Максимал учиш оғирлиги 477 минг фунт (216363 кг) ва 75 минг фунтгача (34 минг кг) қурол-яроқ ва ёқилғи таший олади.

Бу самолёт душман ҳудуди ичидаги рақиб нишонларига кутилмаган ҳужумлар уюштиргач, қирувчи самолётларни ортда қолдириб, зарарланмай қочиш имконига эга эканлигини билдиради.

B-1 ўз синфида тезлик, фойдали юк, масофа ва кўтарилиш вақти бўйича 50 га яқин жаҳон рекордларига эга.

У дунёнинг исталган нуқтасида, исталган вақтда исталган рақибга қарши жуда катта миқдорда юқори аниқликдаги ва аниқ бўлмаган қуролларни тезлик билан етказиб бера олади.

Самолётнинг илғор сенсорлари ва нишонга олиш тизимлари унга душман кучлари ҳақида разведка маълумотларини тўплаш ва қуруқликдаги кучларга реал вақт режимида вазиятдан хабардор бўлиш имконини беради.

B-1 бомбардимончи самолётининг юқори тезликда ва баландликда уча олиш қобилияти душман мудофаасини аниқлаш ва уни қўлга олишни қийинлаштиради, бу эса жазога тортилмаган ҳолда разведка миссияларини амалга ошириш салоҳиятини тақдим этади.

Юк ташиш имкониятлари

B-1 самолёти аниқланишининг пастлиги, унинг юк ташиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда муҳимдир.

АҚШ стратегик бомбардимончилари ҳаводан учириладиган AGM-86 Air қанотли ракетаси (ALCM), «ҳаво-ер» тоифасидаги AGM-158 қўшма ракета (JASSM) ва тўғридан-тўғри учириладиган қўшма ўқ-дорилар (JDAM) каби турли ядровий ва ядровий бўлмаган юқори аниқликдаги қуролларни ташиш қобилиятига эга.

ALCM қанотли ракета бўлиб, душман кучларини заифлаштириш ва унинг ҳудуди мудофаасини қийинлаштиришга қаратилган. АҚШ ҳаво кучларига кўра, душман кучлари ҳар бир ракетага қарши ҳужумга ўтиши керак, бу эса уларга қарши мудофаани қимматлаштиради ва мураккаблаштиради.

«Шунингдек, ракетанинг кичиклиги ва паст баландликда учиш қобилияти, уларни радарларда аниқлаш қийинлиги унга нисбатан мудофаани янада чеклайди», деб хабар берган АҚШ ҳаво кучлари.

JASSM аниқлаш қийин бўлган ҳаводан учириладиган қанотли ракета бўлиб, 370 км масофани босиб ўта олади, узоқ масофали JASSM Extended Range (JASSM-ER) эса тахминан 1000 км масофани босиб ўтади.

432 кг каллаклар билан жиҳозланган JASSM ва JASSM-ER ракеталарида душман ҳаво мудофаасини четлаб ўтадиган бир хил, аниқлаш қийин бўлган каркасга эга.

Ракеталар JDAM ва Joint Standoff Weapon бомбалари учун ишлаб чиқарилган инерциал навигация тизими/глобал жойлашувни аниқлаш тизими (INS/GPS) блоки, терминал бошқаруви учун инфрақизил нишонга олувчи ва электрон тўлқинларни адаштирувчи турли махсус қурилмалар билан жиҳозланган.

Қурол маълумотларини узатиш канали билан жиҳозланган вақтда JASSM-ER учирилгандан кейин йўналишни тўғирлай олади ва қуруқлик ва денгизда ҳаракатдаги нишонларга зарба бера олади.

АҚШ ҳаво кучларига тахминан 1800 километрга уча оладиган ракетанинг яна бир тури JASSM-XR (экстремал масофа) 2024 йил январида етказиб берилиши кутилмоқда.

JDAM бошқарилмайдиган, эркин қуловчи мавжуд бомбаларни ноқулай ҳаво шароитларида уча оладиган «ақлли» қуролларга айлантирадиган бошқарувчи «дум» тўпламидир. JDAM бир парвозда битта ёки бир нечта нишонга қарши кўп қуролларни йўналтириб беради.

Глобал миссияни қўллаб-қувватлаш

АҚШ ҳаво кучларига кўра, уларнинг флотида 45 та B-1 бомбардимончиси мавжуд, улар Техасдаги Дайс ҳаво кучлари ва Жанубий Дакотадаги Элсворт ҳаво кучлари базаларида жойлашган.

Ушбу флот йиллар давомида бир қатор ҳарбий кампаниялар, жумладан Форс кўрфази уруши, Афғонистондаги уруш ва Ироқ урушида қўлланилган.

Самолёт, шунингдек, Ҳаити ва Сомалига ёрдам кўрсатиш каби гуманитар миссияларни амалга оширишда ҳам ишлатилган.

B-1 самолётлари АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳозирда B-1 Lancer, B-2 Spirit и B-52 Stratofortress самолётларидан иборат бўлган бомбардимончи самолётлар паркининг учдан бир қисмини ташкил этади.

2027 йилда фойдаланишга топширилиши кутилаётган янги B-21 Raider тақдимотидан сўнг бу парк келгуси йилларда бутунлай янгича кўринишга эга бўлади.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари шериклик ва минтақавий хавфсизлик бўйича қўшма мажбуриятларни мустаҳкамлаш учун ҳамкор давлатлар билан мунтазам равишда Тезкор бомбардимончилар гуруҳи (BTF) миссияларини амалга оширади.

Дунё бўйлаб илғор оператив базалар АҚШ стратегик бомбардимончи самолётларига можаро келиб чиққан ҳолатларда Яқин Шарқ ва Африкадаги нишонларга тезкор зарба бериш имконини беради.

Охирги BTF миссияси 12 март куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) масъул бўлган ҳудудда, жумладан Яқин Шарқ ва Ғарбий/Марказий Осиёда ўтказилган эди.

«Коалиция ушбу интеграция тадбирларини ҳамкор давлат ҳаво ҳудуди орқали бизнинг умумий глобал қамров доирамиз ва ҳарбий қудрат намойишига имкониятларимизни кенгайтириш мақсадида ўтказади», деди Тўққизинчи ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари, генерал-майор Марк Слокум.

Феврал ойида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Эстония билан мунтазам BTF миссиясида иштирок этган.

НАТО бўйича иттифоқчи бўлган бу икки давлат Болтиқбўйи давлатлари ва Европанинг шарқий қанотини муҳофаза қилиш учун яқин ҳамкорликда ишлайди.

Сўнгги вақтларда Эроннинг барча кемалари жаҳон портларига етиб бориш учун ўтадиган сув йўли ва Хитойга қарашли «марваридлар шодасининг» муҳим бўғини бўлган Араб денгизига катта эътибор қаратилмоқда.

Эрон анчадан бери Арабистон кўрфазини Уммон кўрфази ва Араб денгизи билан боғлайдиган Ҳормуз бўғозини ёпиб қўйиш ва уруш бошланган тақдирда денгиз кемаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилиб келади.

Шу билан бирга, Хитойнинг сўнгги йилларда ўз материк қисмини ҳарбий ва тижорат объектлари тармоғи орқали Африка шохи билан боғлашга қаратилган улкан инфратузилма лойиҳалари хавотирларни янада кучайтирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Билимга бой

Жавоб бериш

«Москвага юриш қиламиз!»

Жавоб бериш