Шифокор Лин Ю-Тин дам олиш кунлари фуқаролик мудофааси бўйича маслаҳатлар олишга келган, Хитой ўз-ўзини бошқарадиган Тайванга ҳужум қилганида уларни икки фарзандига ўргатиши мумкин.
Қуроллар йўқ, фақат Хитойнинг гибрид урушига қандай муносабат билдириш бўйича муҳим тренинг бўлиб ўтган.
Бу Украинадаги урушни масофадан кузатган ва ўтган йил ичида Хитойнинг иккита, жумладан апрел ойи бошида якунланган ҳарбий машғулотларини бошдан кечирган тайванликларнинг энг ёмон вазиятга тайёр туриш учун тобора ортиб бораётган хавотирининг натижасидир.
Россия Украинага 2022 йил феврал ойида ҳужум қилган. Хитой Тайванни ажралиб чиққан ҳудуди хисоблайди ва уни босиб олиш билан таҳдид қилиб туради.
«Уруш эҳтимоли бор экан, тайёр туришимиз керак деб ўйлайман», дейди Тайпейдаги Кума академияси тренингида иштирок этган 45 яшар Лин.
«Ёрдам фақат фронт чизиғида бўлиш билан чекланмайди», деди у ўзининг саккиз ва ўн икки ёшли фарзанди инқироз вақтида нима қилишни билиши кераклигини таъкидлаб.
Кумадаги йўриқчилар яқин-атрофдаги ҳаво ҳужуми бошпанасини топиш ва фавқулодда вазиятда нималарни олиш каби эвакуацияга тайёргарлик бўйича маслаҳатлар беришади.
Улар, шунингдек Пекиннинг босқини қандай кўринишда бўлиши ҳақидаги дезинформацияга, оролга мингта ракета ёғилиши ёки 50 минг кема қирғоққа келгани тўғрисидаги иддаоларга қарши курашга эътибор қаратганлар.
Ташкилотчиларга кўра, улар Тайваннинг демократик тузуми ва мудофаа имкониятларига нисбатан ишончсизлик борасидаги Хитой даъволарига қарши «илк психологик мудофаа чизиғини» шакллантирмоқдалар.
1000 тайван доллари (33 АҚШ доллари) эвазига ўтказиладиган бир кунлик дарслар қандай қилиб шина қўйиш ва жароҳатларни боғлаш каби фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатиш тренинги билан якунланган.
«Сабр қиламиз. Омон қоламиз. Ғолиб бўламиз!»
Йўриқчилар дарсларда ўз фикрларини етказиш учун «Оддий аскар Райанни қутқариш» фильмидаги Омаха-Бич соҳилига қўниш саҳнаси ва Украинадаги аҳоли пунктларига ракета зарбалари суратларидан фойдаланишган.
«Мана шу жой қийинроқ бўлди. Менимча, Украинадаги уруш туфайли бўлса керак», деб айтган Лин.
Кумада 2022 йил январ ойидан бери 10 минг тайванлик тайёргарликдан ўтган, тайванликлар ўзларини ҳимоя қилиш билимини олишга шошилгани туфайли курсларда иштирок этиш жойлари улар эълон қилинганидан бир неча дақиқа ичида сотиб бўлинган.
Фуқароларнинг ҳарбий машғулотларда иштирок этиши, ҳукумат оролда ҳаво рейдлари амалиётини ўтказиши ва Хитой ҳужуми юзасидан кўрсатмалар бериши ортидан 23 миллионлик аҳолига эга Тайванда бу тренд кучайган.
Кума академияси орол мудофаасига миллионлаб маблағ сарфлаётган бир қанча бой тадбиркорлар, жумладан, Тайваннинг биринчи яримўтказгич компанияси UMC асосчиси Роберт Цао томонидан молиялаштирилган.
У ўтган йил август ойида АҚШ вакиллар палатасининг ўша пайтдаги спикери Ненси Пелосининг ташрифи ортидан Пекинда ўтказилган кенг кўламли машғулотлардан сўнг орол мудофаасига маблағ ажратишга ваъда берган эди.
Кума академияси Тайпейнинг тобора мустаҳкамлаб борилаётган ҳарбий соҳанинг молиялаштирилишига қўшимча равишда уч миллион фуқарони тайёрлашдек улкан мақсадни кўзлаган ва бу жараённи жорий йил ёз ойларида ўтказиладиган онлайн дарслар орқали тезлаштирмоқчи.
Қўлига қурол ушлаган Тайван қора айиғининг расми туширилган қўлланмада: «Пулсиз, табиий газсиз, иссиқ сувсиз, чироқсиз қолишимиз мумкин, аммо озодликсиз қолмаймиз», деб ёзилган.
«Биз ҳаммасини енгамиз. Сабр қиламиз. Омон қоламиз. Ғолиб бўламиз!», дейилади унда.
«Тўпламни йиғиш»
Хитой ҳужум бошланган тақдирда шундоқ ҳам ҳарбий тайёргарликдан ўтиш ва сафарбарликка мажбур бўладиган эркаклардан кўра аёллар кўпроқ ёзилаётгани сабабли, Кума академияси яқинда фақат аёллар учун дарсларни бошлаб юборган.
Фамилиясини очиқлашни истамаган уй бекаси Лай дарсда иштирок этиш учун икки фарзандини эрига ташлаб келган.
«Агар уруш бошланса, мен қўллаб-қувватлай оламан. Бошқаларга ёрдам бериш учун нималар қилиш кераклигини ўрганиш мақсадида бу дарсда иштирок этдим», деб айтган 40 яшар аёл.
«Мен фарзандларим хавфсизлигини таъминлаш учун нима қилишим ва нимага тайёргарлик кўришим кераклигини билишим керак.»
37 ёшли ҳисобчи Ю Цзяо-лин кекса ота-онасига ёрдам қила олиши учун май ойида ўтган отиш дарслари билан бир қаторда фуқаролик мудофааси дарсини ҳам ўқиган.
«Агар уруш бошланса, мен уйимни муҳофаза қилиш учун тўппончадан фойдаланаман. 60 ва 70 яшар ота-онамга қарайман. Уларни ҳимоя қилиш жавобгарлиги менда», деб айтган у.
Тайвандаги Хитой республикаси Сун Ятсен ва Цин сулоласини ағдарган 1911 йилги Синхай инқилобининг қонуний меросхўридир.
Жавоб беришФикрлар 3
ТАЙБЕЙНИ ХУДО ЁРЛАҚАСИН!!! Хитой босқинчиларига ўлим!!!
Жавоб беришФикрлар 3
Хитой, давлат сифатида ТАЙВАН томонидан аннексия қилиниши керак! ТАЙВАН ДУНЁ учун муҳим! Хитой эса МУҲИМ ЭМАС! Си Цзинпин ОСИЛИШИ керак!!! ТАЙПЕЙГА ШАРАФЛАР!!!
Жавоб беришФикрлар 3