Карвонсарой
Таҳлил

Марказий Осиёликлар фикрича, Россия Украинага бостириб киргани учун Ғалаба кунини нишонлашга маънан ҳақли эмас

Канат Алтинбаев

Россиянинг «Ярс» қитъалараро баллистик ракеталарини учириш мосламалари 9 май куни Москвада Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад пайтида Қизил майдондан ўтмоқда. [Александр Неменов/AFP]

Россиянинг «Ярс» қитъалараро баллистик ракеталарини учириш мосламалари 9 май куни Москвада Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад пайтида Қизил майдондан ўтмоқда. [Александр Неменов/AFP]

ОЛМАОТА – Кремл ва фашистлар Германиясининг Украинага бостириб кириши ўртасидаги ўхшашликлар инобатга олинса, Россия президенти Владимир Путин Ғалаба кунини – Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалабани нишонлашга маънан ҳақли эмас, дейди Марказий Осиёликлар.

Россия ва бошқа айрим постсовет республикалари 9 майда Ғалаба кунини нишонлайдилар.

2022 йилда бўлгани каби, Путин бу сафар ҳам Ғалаба куни муносабати билан сўзлайдиган нутқида Иккинчи жаҳон уруши ва Украинадаги ҳозирги можаро ўртасида ўхшашликларни келтириб ўтади ҳамда сўнггисини замонавий неонацистлар билан қарама-қаршилик сифатида кўрсатиб, айбни Ғарбни юклайди.

Унинг бу йилги нутқи аввалгисига ўхшаш бўлса-да, постсовет мамлакатлардаги миллионлаб аҳолининг байрамга муносабати ўзгарган.

Россия президенти Владимир Путин Ғалаба куни ҳарбий параддан сўнг Қизил майдонни тарк этмоқда, 9 май, Москвада. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

Россия президенти Владимир Путин Ғалаба куни ҳарбий параддан сўнг Қизил майдонни тарк этмоқда, 9 май, Москвада. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

9 май куни Москвада Ғалаба куни муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадда Қизил майдонда ҳарбийча қадам ташлаб бораётган россиялик аскарлар. [Александр Неменов/AFP]

9 май куни Москвада Ғалаба куни муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадда Қизил майдонда ҳарбийча қадам ташлаб бораётган россиялик аскарлар. [Александр Неменов/AFP]

«[Путин] байрамни ўлдирди. У оиламнинг байрамини ўлдирди, биз уни доим нишонлаганмиз», деган эди ҳозирда Исроилда истиқомат қиладиган россиялик тадбиркор ва шарҳловчи Леонид Невзлин ўтган йилнинг май ойида Озод Европа/Озодлик радиосининг рус хизмати билан суҳбатда.

«Менинг иккала бобом урушда қатнашган. Мен доим «Ғалаба учун бобомга раҳмат», деб айта оламан. Улар ҳозир ҳаёт эмас, лекин ўйлайманки, тирик бўлишганида ҳам бу шармандаликка чидай олмаган бўлишарди», деб қўшимча қилди у.

Шубҳалар

Қўшни Марказий Осиё давлатларининг ҳам байрамдан кўнгли қолган.

Ўтган йили Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон турли сабаб-баҳоналар билан ўз пойтахтларида Ғалаба байрами парадларини бекор қилган эди.

Бутун йил давом этган уруш, жумладан, босқинни қўллаб-қувватловчилар орасида ҳам шубҳа пайдо қилди, дейди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Аскат Дукенбаев.

«Марказий Осиёнинг кўплаб аҳолиси, ҳатто Путин телевидениесини кўриб манқуртлашганлар ҳам фашистлар Германиясининг Украинадаги уруши билан ўхшашликларни кўриб, ўзига савол бермасдан қолмайди. Дежавю даҳшатли, аммо рангли ва реал вақтда», деди у Карвонсаройга.

«Путин украиналикларни бомбардимон қилишда, йўқ қилиш ва ўлдиришда қанча вақт давом этса, минтақамиз аҳолисидан шунча кўпроқ одам, жумладан, совет Украинасини яхши хотирлайдиган кекса авлод вакиллари ҳам қурбон киму тажовузкор ким эканлигини англаб етади», дейди Дукенбаев.

Кремл ташвиқоти 9 майни русларга ўзи истаган кўринишда тақдим этиш, «янги, Россия нацизми томонидан тўкилган қонни тозалаш» мақсадида яна қандайдир гап ўйлаб топади, деди у.

«Oyan, Qazaqstan» (Уйғон, Қозоғистон) ёшлар ҳаракати фаоли, олмаоталик Олжас Бексултанов Украинага босқин фонида 9 майни нишонлашни сурбетлик деб ҳисоблайди.

«Путин армияси Украина шаҳарларини вайрон қилиб, тинч аҳоли ва болаларни ўлдираётган бир пайтда унинг ўзи нацизм устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда... Бу ақлга тўғри келмайди», дейди Бексултонов Карвонсарой билан суҳбатда.

«У ҳақиқий 21-аср Гитлери».

Бекор қилинган байрам тадбирлари

Ўтган йили Ғалаба куни Кремлнинг Украинага босқинидаги муваффақиятсизликлар сабаб тантанали нишонланмади – бу тенденция жорий йилда ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда.

Россиянинг Украина билан чегарадош Курск ва Белгород вилоятлари губернаторлари хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабаб Ғалаба байрами парадларини бекор қилишган.

Байрам тадбирлари Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларида, жумладан, Россия 2014 йилда ноқонуний равишда аннексия қилган Қримда ҳам бекор қилинди.

Россиянинг Москвадаги асосий байрам паради режалаштирилганидек, аммо кучайтирилган хавфсизлик шароитида ўтказилади.

Россия ҳукумати дронлар ҳужуми эҳтимоли сабабли, парад олдидан Қизил майдон икки ҳафтага ёпилишини айтди. Бу ҳақда чоршанба (26 апрел) куни Newsweek нашри Россия ОАВга таяниб хабар қилган.

Кузатувчилар, шунингдек, Москвада парад вақтида намойиш қилиш учун ҳарбий машиналар, хусусан, танклар етишмаётгани, Путин Россия армиясининг Украинадаги талафотлари кўламига эътибор қаратмоқчи эмаслигини таъкидламоқда, деб ёзади The Atlantic Council 13 апрел куни.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, 9 май куни Қизил майдондаги парадда 10 мингдан ортиқ аскар ва 125 та ҳарбий техника қатнашади, аммо авиация бўлмайди.

2021 йилда босқиндан олдинги байрам тадбирида 12 мингдан ортиқ аскар ва 200 га яқин ҳарбий техника, шунингдек, 76 вертолёт ва самолёт иштирок этган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Украина қуролли кучлари 9 май куни сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин.

Жавоб бериш

Путлер ва унинг барча шериклари ҲИБСГА ОЛИНИШИ ва ГААГАда СУД ҚИЛИНИШИ керак! Барча Москалларга умрбод қамоқ жазоси тайинлансин! УКРАИНАГА шон-шарафлар! Украина қуролли кучларига шон-шарафлар!!!

Жавоб бериш