ОЛМАОТА – Россия телеканаллари орқали олиб борилаётган Кремл ташвиқоти Вагнер жангари гуруҳига қозоқ фуқароларини ёллашда ёрдам бермоқда ва буни зудлик билан тўхтатиш керак, дейди кузатувчилар ва Қозоғистон фуқаролари.
Шимолий Қозоғистон аҳолиси ҳар куни Кремл назоратидаги оммавий ахборот воситаларининг фаол ташвиқотига дуч келмоқда, дейди Олмаотанинг «Деловая неделя» (Бизнес ҳафталиги) нашри мухбири Жилдиз Алиева.
Бу ОАВ Украинадаги урушни кремлпараст руҳда ёритади, деди у Карвонсаройга.
«Амалда бу ташвиқот Вагнер ёлловчилари учун замин яратишга ёрдам беради», деди у. «Украинага урушга бораётган эркаклар «у ерга ёвузликка қарши жанг қилишга кетяпмиз» деб ўйлаб, бунинг акси билан шуғулланишини ўйлаб ҳам кўрмайди.»
«Россия телеканалларининг трансляцияси нафақат Қозоғистонда, балки умуман Марказий Осиё мамлакатларида тақиқланиши ёки ҳеч бўлмаганда қатъий чекланиши керак», дейди Алиева.
Семейда ёлланма жангари дафн қилинди
Март ойи бошида Семейда Украинада «Вагнер гуруҳи» сафида жанг қилиб ҳалок бўлган 33 ёшли фуқаронинг дафн маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиосининг қозоқ хизмати.
У ноябр ойида Россияга жўнаб кетган ва декабр ойида Украина армияси ва Россия кучлари ўртасида ўтган йилдан бери аёвсиз жанглар давом этаётган Бахмутда вафот этган.
Кетганидан сўнг бир ой ўтиб, қариндошлари Вагнер гуруҳидан унинг ўлгани ҳақида хабарнома олишган – у артиллерия ҳужумидан ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Россия президенти Владимир Путиннинг яқин сафдоши Евгений Пригожин томонидан асос солинган ва молиялаштириладиган «Вагнер гуруҳи»нинг ёлланма аскарлари Украинада оддий россиялик аскарлар қаторида жанг қилмоқда.
«200-юк» белгиси остида Россиядан келган қозоғистонликлар жасадларининг сони ҳақида расмий статистик маълумотлар йўқ, бироқ ОАВдаги хабарлар бундай ҳолатлар жуда кўп бўлганидан дарак бермоқда.
Россиянинг жангариликка ёллаш схемалари
Россия ҳарбийлари ҳам, Вагнер гуруҳи ҳам Москва манфаатлари учун курашадиган ва жон бера оладиган Марказий Осиёликларни қидириш билан банд.
Ўтган йили Карвонсарой нашри Россия Вагнер гуруҳининг ёллаш чораларига қўшимча равишда, Марказий Осиёлик мигрантлар орасидан ўзининг расмий қуролли кучларига фаол тарзда аскар ёллаётгани ҳақида хабар берган эди.
Украинада узоққа чўзилган уруш туфайли аскарлари сони камайиб кетгач, Россия ҳукумати ўз армиясини постсовет мамлакатлари фуқаролари ҳисобига тўлдиришга уринмоқда.
Марказий Осиё давлатларидан келган, ҳарбий хизматга яроқли ва рус тилини биладиган ёшлар Россия қуролли кучлари билан шартнома имзолашга жалб қилинмоқда.
Шунингдек, Россия фуқаролигини олган Марказий Осиёликлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилмоқда.
Айни пайтда, Вагнер гуруҳи нафақат россияликларни, балки Марказий Осиё давлатлари фуқароларини ҳам урушга жалб этишни кўзда тутувчи яширин жараёнда ўз сафига жангарилар ёлламоқда.
Қозоғистонда хориждаги қуролли тўқнашувларда қатнашиш (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тинчликпарвар кучлари таркибидаги фаолиятдан ташқари) тўққиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Украинадаги уруш ҳам бундан мустасно эмас: ўтган йили Остона ўз расмий позициясини эълон қилиб, Россиянинг Украинага қарши тажовузини қўллаб-қувватламаслигини ҳамда БМТнинг ҳудудий яхлитлик ва давлат суверенитети бўйича тамойилларига содиқ қолишини билдирган эди.
Қозоғистонда хориждаги қуролли можароларда иштирок этганлик учун жиноий жавобгарлик 2014 йилда, Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида уруш бошлаганидан кейин кучга кирган. Орада саккиз йил ўтиб, Россия мамлакатнинг қолган қисмига бостириб кирди.
ОАВ хабарларига кўра, Вагнер гуруҳи ўз сафига одам ёллаш жараёнида Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош шимолий вилоятларига эътибор қаратган.
Google қидирувининг статистик маълумотларига кўра, Вагнерга Шимолий Қозоғистон, Қарағанда, Қустанай, Оқмола ва Шарқий Қозоғистон вилоятларидаги интернет фойдаланувчилари орасида қизиқиш кучли, деб хабар қилади Озодлик радиосининг қозоқ хизмати.
Интернетдаги ёллаш чоралари
Вагнер гуруҳи жангчилар ёллашда ижтимоий тармоқлар ва хабар алмашиш иловаларидан фойдаланади, администратор-ёлловчилар номзодларга қўйиладиган талабларни батафсил баён қилади ва гуруҳга қандай қўшилиш ҳақида маълумот беради.
Талабларга жавоб берадиган эркаклардан ижтимоий тармоқдаги аккаунтларини ўчириб, Россиянинг Краснодар шаҳридан 40 км узоқликдаги Вагнер базасига келиш сўралади.
Улар ўзлари билан олиб келишлари мумкин бўлган ягона қурилма – бу йиғма телефон, деб хабар берди Озодлик радиосининг қозоқ хизмати ёлловчилар билан суҳбатга асосланиб.
Ёлланувчилар қирғинга эмас, ўз орзуларидаги ишга жўнатилаётгани ҳақидаги тасаввурни ҳосил қилиш учун ёлловчилар пухта танланган иборалардан фойдаланадилар.
Улар бутун жараённи «ишга жойлашиш» ва «иш сафари» деб аташади ва номзодларга «юқори маош», «бонуслар», «транспорт харажатларини қоплаш» ва «яшаш харажатларини тўлаш»ни ваъда қиладилар.
Онлайн ёлловчилар жосуслик триллерларидаги каби кўрсатмалар беришади. Ишга қабул қилинувчилар биринчи назорат пунктида «Пионерлар лагерига қандай бориш мумкин?» деб сўрашлари, кейингисида эса уларни «бавариялик» юборганини айтишлари керак.
Россия Украинага қарши уруши бошланганидан бери қанча қозоғистонлик Вагнерга қўшилгани номаълум, чунки ёлланма жангарилар гуруҳи бундай маълумотларни ошкор этмайди, ёллаш жараёнини кузатиш ҳам қийин.
Мамлакат бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2015 йилда 15 нафар қозоғистонлик хориждаги қуролли можароларда қатнашгани учун судланган.
2019 йилда уч киши, 2021 йилда эса фақат бир киши қамалган.
2022 йилда хориждаги урушларда иштирок этгани учун ҳеч ким қамоққа олинмаган, аммо март ойида Миллий хавфсизлик хизмати (КНБ) шу йили еттита жиноий иш очилганини маълум қилган.
Вагнер ҳамон эркин фаолият олиб бормоқда
Вагнер Қозоғистон қонунчилигида тақиқланган фаолият олиб борса ҳам, нима учун Қозоғистон Вагнер гуруҳига жангарилар ёллаш учун қўлланилаётган веб-сайтларни блокламаяпти?
Вагнер гуруҳи хорижда жиноий ёки террорчи гуруҳ деб тан олинган бўлса, нима учун Қозоғистонда ҳали ҳам тақиқланмаган?
Кўпчилик Қозоғистонликлар бу саволларни кўтариб чиққан, аммо ҳукумат бу масалада сукут сақламоқда.
Кузатувчиларга кўра, сабаб геосиёсатда.
Қозоғистон Россия ОАВ ёки Вагнернинг ёллаш каналларини блокламаётганига сабаб, унинг Россия билан баҳсга киришни истамаётганидир, деди RFE/RL радиосининг собиқ сиёсий мухбири Брюс Паннье апрел ойи бошларида радиога берган интевьюсида.
Қозоғистон Россиянинг Вагнер гуруҳини «хусусий компания» деб номлашдан бош тортар экан, бу Вагнернинг ёллаш сайтларини блоклаш қилиш учун расмий сабаб бўла олмайди, деб айтган у.
Россия Қозоғистоннинг 80 фоиз нефти Европага ўтадиган Қора денгиздаги Новороссийск портини блоклаш билан мамлакатни жазолаши мумкин, деб таъкидлаган у. 2022 йилда у техник муаммоларни сабаб қилиб, бир неча марта шундай қилган эди.
Ташвиқот билан адаштирилганлар
Ўтган йили MediaNet журналистика халқаро маркази (ICFJ) ўтказган сўровномада кўпчилик респондентлар Россия урушини оқлаган, деб айтган ICFJ раҳбари ва Factcheck.kz факт-чекинг веб-сайти асосчиси Одил Жалилов.
Улар асосан Россия телевидениесини томоша қиладиган кекса авлод вакиллари бўлган, деди у Карвонсарой нашрига.
«Ҳукуматимиз Россия телеканалларининг мамлакатимизда эфирга узатилишини тўхтатиш масаласини кўриб чиқиши керак, чунки уларнинг қозоқ аудиториясига таъсири жуда катта», деди Жалилов.
Кремл ташвиқоти Қозоғистон интернетига ҳам чуқур кириб борган, дейди маҳаллий фойдаланувчилар.
Остоналик блогер Ерлан Исмоиловнинг таъкидлашича, Россиянинг Украинага босқини ҳақида Қозоғистон ОАВда чоп этилаётган деярли ҳар бир хабар остида россиялик троллар ўз фикр-мулоҳазаларини қолдиради.
Бу троллар Москвани ҳимоя қилиб, Украинани обрўсизлантиришга уринади ва Россия тажовузини танқид қилганларга ташланади, деди у Карвонсаройга.
«Бу троллар гуруҳларда мувофиқлашган ҳолда ишлайди. Улар ўзларининг ҳақ эканликларини исботловчи қатор контентларни улашади, аммо уларнинг бари деярли ҳам доим сохта далиллардан иборат бўлади.»
Ҳукумат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун шошилинч ҳуқуқий чоралар кўриши керак, дейди «Деловая неделя» мухбири Алиева.
«Акс ҳолда, тобутда уйига қайтадиган қозоғистонликлар сони ошиб боради», деб огоҳлантирди у.
Нимага уни Семейда кўмишади? Танасини Россия ҳудудига ташлаш керак эди.
Жавоб беришФикрлар 3
Саволим бор ва уни АҚШдан сўрамоқчиман! Украина халқининг қотили бўлган бу ТАСҚАРАни ўлдира оламизларми??? Бу ОДАМХЎР ПАКАНА нимага ҳали ҳам тирик? Сиз, АҚШ бу зараркунанда ривожланган дунёга АЗОБ-УҚУБАТ олиб келишига қараб ткрдмнгиз!!! Уйғонинг ва бу АХЛАТНИ ЎЛДИРИНГ! Шунда ЕР ЮЗИ ТОЗАРОҚ ва янада барқарор бўлади! АҚШни Худо ёрлақасин!!!
Жавоб беришФикрлар 3
Мияни заҳарлайдиган зомби каналларни аллақачон блоклаш керак эди
Жавоб беришФикрлар 3