Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда

Рустам Темиров

Янги қонунга кўра, эндиликда оилада зўравонлик содир этган шахслар фуқаролик ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, шилқим эса ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Суратда «Уряптими – демак яхши кўради» ибораси «Уряптими – демак қамоққа ўтиради» деган ибораси билан алмаштирилган. [Карвонсарой]

Янги қонунга кўра, эндиликда оилада зўравонлик содир этган шахслар фуқаролик ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, шилқим эса ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Суратда «Уряптими – демак яхши кўради» ибораси «Уряптими – демак қамоққа ўтиради» деган ибораси билан алмаштирилган. [Карвонсарой]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистонда ниҳоят оиладаги зўравонлик учун жазо белгиловчи қонун қабул қилинди.

«Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш тўғрисида»ги қонун сўнгги йилларда ҳақиқатан ҳам жамоатчилик орасида муҳокама мавзуига айланган биринчи қонундир, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.

11 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади ва зўравонларга нисбатан жазони янада қатъийлаштиради.

«Афсуски, шу пайтгача Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик учун кимнидир жавобгарликка тортувчи алоҳида қоида йўқ эди», деди Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева 6 апрел куни сенатдаги чиқишида.

Қонунда жинсий эркинликка ва болаларга қарши содир этилган жиноятлар учун жазо муддатини узайтириш кўзда тутилган. Икки гистограммали жадвалда 14 ёшгача (чапда) ва 16 ёшгача (ўнгда) бўлганларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланган ўзбекистонлик жиноятчиларнинг йиллик сони кўрсатилган. [Карвонсарой]

Қонунда жинсий эркинликка ва болаларга қарши содир этилган жиноятлар учун жазо муддатини узайтириш кўзда тутилган. Икки гистограммали жадвалда 14 ёшгача (чапда) ва 16 ёшгача (ўнгда) бўлганларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланган ўзбекистонлик жиноятчиларнинг йиллик сони кўрсатилган. [Карвонсарой]

5 октябр куни Андижон шаҳрида оиладаги зўравонликнинг олдини олишга бағишланган йиғилишда иштирок этаётган хотин-қизлар. [Сабоҳат Раҳмонова]

5 октябр куни Андижон шаҳрида оиладаги зўравонликнинг олдини олишга бағишланган йиғилишда иштирок этаётган хотин-қизлар. [Сабоҳат Раҳмонова]

«Қонун оиладаги зўравонлик ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортишни кўзда тутади. Унда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик ва таъқиб учун жавобгарлик белгиланган».

Эндиликда зўрлаш учун беш йилдан саккиз йилгача (аввал уч йилдан етти йилгача эди), оғирлаштирадиган ҳолатларда (агар жабрланувчи ногирон бўлса) 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Ўта оғирлаштирувчи ҳолатларда эса максимал жазо муддати 15 йилни ташкил қилади.

14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаганлик учун 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Бундан ташқари, янгиланган қонунларга кўра, жинсий зўравонлик ҳолатларида шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар қўлланилмайди. Бу банд болалар порнографиясини импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва тарқатишда айбдор деб топилган жиноятчиларга нисбатан қўлланилади.

Хавотирли статистика

2020 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари зўрлаш билан боғлиқ 156 та жиноятни қайд этган. 2021 йилда бу рақам 243 тага етди, кўпроқ вояга етмаганлар жабрланувчи сифатида қайд этилмоқда. 2022 йилги рақамлар эълон қилинмаган.

Ушбу хавотирли статистик маълумотлар билан бир қаторда, оммавий ахборот воситаларида деярли ҳар куни жамоатчиликни ташвишга солувчи жиноятлар ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда.

Охирги воқеалардан бири Тошкентда 12 ёшли ўқувчи қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши бўлди.

1 феврал куни кўнгиллилар бир кун олдин бедарак йўқолган қизнинг жасадини уйи ёнидан топдилар. Бош прокуратура қотиллик ва зўрлаш моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган. Полиция гумонланувчини ҳибсга олган.

Шунингдек, Хоразм вилоятида сентябр ойида меҳрибонлик уйининг учта вояга этмаган тарбияланувчиси 2021 йилнинг майидан 2022 йилнинг февралигача бўлган даврда маҳаллий амалдорлар билан жинсий алоқага мажбурлангани маълум бўлди.

Жамоатчиликни ларзага солган яна бир ҳолатда, Тошкентда яшовчи аёл 3 апрел куни ўзининг уч фарзандини кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан улоқтириб ўлдирган, сўнг ўзи ҳам сакраб ўлган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, суицид ҳолатига эрнинг шафқатсизлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Қасддан одам ўлдириш (она томонидан) ва ўз жонига қасд қилишга олиб бориш моддалари билан жиноий иш очилган.

«Ўзбекистон учун катта қадам»

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 2021-2022 йилларда аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 85 фоизи оилаларда содир этилган.

«Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш тўғрисида»ги қонун сўнгги йилларда ҳақиқатан ҳам жамоатчилик орасида муҳокама мавзуига айланган биринчи қонундир, дейди кузатувчилар.

Оилавий зўравонлик муаммоси кўп йиллардан бери мавжуд бўлган, аммо ҳозир «милиция ва ОАВнинг қўшма саъй-ҳаракатлари туфайли маълумотлар янада очиқроқ», деб айтган Анқарадан гендер муаммоларини ёритувчи журналист Дилдора Туляганова.

Энди мухбирлар муаммони очиқчасига ёритмоқдалар, дейди у.

Зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси асосчиси қонунчилик устида ишлаган барчага миннатдорчилик билдирган.

«Аслида биз хоҳлагандек бўлмади, аммо қонуннинг шу кўринишда қабул қилиниши Ўзбекистон учун катта қадам», деб айтган янада оғирроқ жазоларни истаган Матвиенко.

12 апрел куни Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси янги қабул қилинган қонунни олқишлаб баёнот эълон қилди.

«Бу қонун барча ўзбекистонликларнинг ўз маҳалласида, иш жойида ва уйида ўзини хавфсиз ҳис қилишини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир», дейилади баёнотда.

«Биз аёллар кучли бўлишимиз керак»

Оилавий зўравонлик учун оғирроқ жазо қабул қилиниши муаммонинг ярмини ҳал қилади, деди фаоллар. Жамоат бу қонунларни қўллаб-қувватлаши, уларга риоя қилиши керак.

Асосий муаммо кенг тарқалган патриархал менталитет, деб айтган гендер муаммолари бўйича андижонлик журналист Сабоҳат Раҳмонова.

«Эркаклар ўзларини оиланинг раҳбари, аёллар ва фарзандлари ҳаётининг сўзсиз хўжайинлари деб биладилар. «Ҳатто маҳалла қўмитаси ходимлари ҳам ажрашган аёлга киноя билан қарашади ва унга ... эҳтимолий «иккинчи хотин» [ўйнаш] сифатида қарашади.»

Андижон вилоятидаги ўрта мактаб ўқитувчиси, 46 яшар Мақсуда 15 йил давомида эрининг калтаклари ва ҳақоратларига чидаб келган, аммо ажрашмаса саломатлигига путур етишини тушуниб етган.

Ҳозир унинг ажрашганига саккиз йил бўлган ва иккита фарзандини ёлғиз тарбия қилмоқда.

Аммо, чекка ҳудудларда айрим аёллар сукут сақлашининг сабаби бор, деб айтган у.

Биринчидан, агар зўравон эр қамалган тақдирда ҳам аёлни «яқинлари қўллаб-қувватламайди ва молиявий ёрдам олмайди», деб айтган Мақсуда. Иккинчидан, «аёлни эрини қаматишда айблашади. Фарзандлари онасидан нафратланиши мумкин».

Тошкентдаги онлайн нашр журналисти, 38 яшар Нигора икки ой аввал эридан ажрашган.

«Ажрашиш натижасидаги стрессдан ҳали ҳам қутулмадим», деб айтган у.

«У мени фарзандларим олдида калтаклар ва ҳақорат қилар эди», деб айтган у. «Биз аёллар кучли бўлишимиз ва ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишмиз керак.»

Қонунни ҳурмат қилиш

Янги қонун ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш муҳим; акс ҳолда у шунчаки қоғозда қолиб кетади, дейди тошкентлик аёллар ҳуқуқлари фаоли Ақида Моҳирова.

Мисол учун хотини ва фарзандларини урадиган эрни олайлик, унинг хотини маҳалла қўмитасига мурожаат қилади ёки ажрашишга ҳужжат топширади, деб айтган у.

Аммо, маҳалла қўмитасида қурбон ажрашишлар сонини камайтириш мақсади бўлган «ярашув комиссиясига» дуч келади.

«Агар маълум бир маҳаллада ажралишлар ёки зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётган бўлса, бу унинг раҳбариятига катта салбий таъсир қилади. Улар айбдор бўлади», дейди Моҳирова. «Натижада, улар доим бундай оилаларни сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар.»

Агар милиция ёки маҳалла қўмитаси ходимлари аёлга уни калтаклаётган эри билан яшашни давом эттиришни маслаҳат беришни давом эттирсалар, қонун ўз маъносини йўқотади», деб айтган Asaxiy.uz асосчиси ва раҳбари Фируз Аллаев.

«Агар оиладаги зўравонлик туфайли ажрашиш талаб қилинишига қаршилик қилишда давом этсак, қонун бу муаммони ҳал қилмайди», деб айтган у. «Шундай қилиб, кейинги мантиқий қадам – бу эр-хотин мустақил қарор қилиши, суд эса фақат қонунга асосланиб қарор чиқаришидир.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500