Карвонсарой
Хавфсизлик

Кичик диаметрли бомбалар даҳшатли A-10 жанговор самолётларини янада ҳалокатлироқ қилади

Карвонсарой

16 та кичик диаметрли бомба (SDB) билан жиҳозланган A-10 Thunderbolt II жанговор самолёти 19 апрел куни Невададаги Неллис ҳаво кучлари базасидан синов миссияси учун ҳавога кўтарилмоқда. [АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари]

16 та кичик диаметрли бомба (SDB) билан жиҳозланган A-10 Thunderbolt II жанговор самолёти 19 апрел куни Невададаги Неллис ҳаво кучлари базасидан синов миссияси учун ҳавога кўтарилмоқда. [АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари]

Кичик диаметрли бомбаларнинг (SDB) A-10 Thunderbolt II билан интеграцияси таниқли жанговар самолётнинг ҳалокатлилигини, шунингдек бешинчи авлод муҳитида бомба ташлаш имконини янада оширади.

A-10 ҳаводан қўллаб-қувватловчи махсус ҳужумчи самолёт турли қуроллар, жумладан бомбалар, ракеталар ва снарядлар ташиш салоҳиятига эга.

SDB нишонга зарба бериш учун бир неча ўн километрни босиб ўтадиган, 250 фунт (113,3 кг) тоифасидаги аниқ бошқариладиган бомбадир.

A-10 самолётлари жорий йилда SDB билан таъминланиши эълон қилинган.

Невададаги Неллис авиабазасида учиш йўлакчасида синов миссиясини кутаётган A-10 Thunderbolt II самолёти, 20 апрел. [АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари]

Невададаги Неллис авиабазасида учиш йўлакчасида синов миссиясини кутаётган A-10 Thunderbolt II самолёти, 20 апрел. [АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари]

Невададаги Неллис авиабазасида парвоздан аввал 16 та кичик диаметрли бомбани (SDB) кўздан кечираётган A-10 учувчиси, 20 апрел. [АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари]

Невададаги Неллис авиабазасида парвоздан аввал 16 та кичик диаметрли бомбани (SDB) кўздан кечираётган A-10 учувчиси, 20 апрел. [АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари]

19-20 апрел кунлари АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари A10 самолётининг авионикасини назорат қилувчи ва қуролларнинг интеграциясига имкон берувчи «Operation Flight Programme 11» дастурининг янгиланган версиясини синовдан ўтказди. Янги версия A-10 самолётида SDB бомбалари учун иккита ушловчи мослама ўрнига тўрттасидан фойдаланиш имконини беради.

Thurderbolt самолётида саккизта қанот ости ва учта фюзеляж ости пилони бор.

SDBнинг ҳар бир бомба ушлагич мосламасида тўртта бомба жойлаштирилади.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан эълон қилинган суратларда A-10 самолётларига турли конфигурациядаги SDB бомбалар, жумладан биттасида 16 та SDB, бошқа бирида саккизта SDB ва марказлашган ёқилғи баки ўрнатилгани акс этган.

Ҳарбий ҳаво кучларига кўра, бу битта A-10 самолётида тўртта бомба ушлаш мосламаси жойлаштирилиши ва эксплуатация қилиниши билан боғлиқ илк ҳолатдир.

Drive нашрининг ўтган йил август ойидаги хабарига кўра, A-10 самолётида SDB бомбасини ташиш бўйича синовлар ўтказилган, кейинчалик реал ўт отиш синовлари ўтказилиши режалаштирилган.

Қаршилик кўрсатиш имконияти

Ҳаво кучлари расмийлари A-10 самолётида жами 16-24 та SDB бомбаси учун тўртта ва олтита SDB бомба ушлаш мосламасини жойлаштиришни режалаштираётганликларини айтишган.

Бу тўртта A-10 самолёти 96 та SDB таший олади деганидир, буни битта B-1B Lancer самолёти ташиш имконига эга.

SDB бомбаларнинг кичиклиги «бир парвозда кўп сонли ҳалокатли зарбаларни ошириш учун бомбалар сонини кўпайтириш имконини беради ва зарар етказиш эҳтимолини камайтиради» деб хабар берган ҳаво кучлари.

Ҳаводан ташланадиган бомба учун нисбатан енгил бўлган SDB қаттиқ юзалар, жумладан уч футдан (91,4 см) қалин темир бетонни ёриб ўта олади.

Стандарт SDB мўлжалдаги нишонга етиб бориш учун инерциал йўналтириш тизими ва Глобал жойлашув тизими (GPS) уйғунлигидан фойдаланади, SDB бомбасининг бошқа турларида лазерли йўналтириш ҳам мавжуд.

SDB А-10 учувчилари учун Joint Direct Attack (JDAM) ва AGM-65 Maverick (ҳаво-ер синфидаги ракеталар) билан солиштирганда аниқ зарба бериш салоҳиятини таъминлайди, чунки у нишон томон ўнлаб мил масофани босиб ўтиши мумкин.

SDB 40 денгиз мили (74 км) дан ортиқ масофани босиб ўтишга қодир ва битта ёки бир нечта нишонларга қарата йўлланиши ва учирилиши мумкин.

JDAM ва Maverick мос равишда тахминан 28 км ва 22 км учиш масофасига эга.

Бешинчи авлод интеграцияси

SDB имкониятлари, шунингдек, А-10нинг F-22 Raptor ва F-35 Lightning II каби бешинчи авлод самолётлари билан интеграциялашувини ва уларни қўллаб-қувватлашини сезиларли даражада яхшилайди.

Масалан, F-35 ўзининг маълумот узатиш каналларини, яширинлик қобилиятлари, такомиллаштирилган сенсорлар ва авионика тизимларидан фойдаланиб, А-10 самолётларига SDBларни нишонга аниқ етказишга ёрдам бериши мумкин.

Ўз навбатида, А-10 самолётлари бешинчи авлод самолётларига қараганда кўпроқ ўқ-дориларни олиб юриши мумкин, бу эса ички сиғим ва яширинликни максимал даражада оширади.

«Бугун биз А-10 самолётида эришмоқчи бўлаётган улкан саъй-ҳаракатларимиз ҳаво кучларига эртанги жангга яхшироқ тайёрланишга ёрдам беришга қаратилган тезкор ва оддий модернизациядир», деб айтган 422-Синов ва баҳолаш отрядининг А-10 бўлинмаси қўмондони, майор Кайл Адкисон август ойида Drive нашрига.

«А-10 хизмат қилишда давом этар экан, биз уни имкон қадар ҳаво кучларининг жанг қилиши учун ривожлантиришни давом эттирмоқчимиз. Айни вақтда бу бешинчи авлод жанговор самолётларини қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.»

«Унинг 10 та қурол станцияси бўлиб, узоқ кутиш муддатига, автомобил ва лой йўлларда ҳаракатлана оладиган сезиларли ва мустаҳкам имкониятга эга, шунингдек унга ортиқча кўмакчи инфратузилма шарт эмас, жангда бизга таъсир қиладиган харажатлари кам», деб айтган Адкинсон.

«Аслида, биз бошқаларнинг керакли самарага эришиши учун ёрдам берадиган кўп нарсаларни олиб юришимиз мумкин.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500