Карвонсарой
Таҳлил

Флотнинг чириши: клептократия Россия денгиз кучларини хатарли ҳазилга айлантирмоқда

Ольга Чепил

Россия ҳарбий денгизчилари Санкт-Петербургдаги парадда иштирок этишмоқда, 31 июл. [ОЛЬГА мальцева/AFP]

Россия ҳарбий денгизчилари Санкт-Петербургдаги парадда иштирок этишмоқда, 31 июл. [ОЛЬГА мальцева/AFP]

КИЕВ – Кремл ҳомийлигида бир неча ўн йиллардан бери давом этаётган клептократия Россия ҳарбий денгиз кучларини ўз салоҳиятидан маҳрум қилиб,уни халқаро миқёсда шармандали ҳолатга олиб келар экан, бу россиялик денгизчилар ва уларнинг оилалари учун қимматга тушмоқда, дейди кузатувчилар.

Россия ҳарбий денгиз кучларининг Украина урушидаги натижалари унинг сафларидаги мавжуд коррупцияни фош этди.

2022 йил 14 апрел куни Россия Қора денгиз флоти байроқдори «Москва» қанотли ракеталар ташувчи кемасининг чўкиши бунга мисол бўла олади.

Кема Украина жануби-ғарбида ҳаво ҳаракатига қарши амалиётлар учун жойлаштирилган, бироқ ўзини Украина ракеталаридан ҳимоя қила олмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқаган видео скриншотида апрел ойида Қора денгизда ҳалокатга учраб, чўкай деб турган турган «Москва» кемаси акс эттган.

Ижтимоий тармоқларда тарқаган видео скриншотида апрел ойида Қора денгизда ҳалокатга учраб, чўкай деб турган турган «Москва» кемаси акс эттган.

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путиннинг қулоғига «Москва чўкяпти» деб пичирлаётгани акс эттирилган карикатура. У «Титаник» филми қаҳрамонлари Роуз ва Жек иштирокидаги таниқли лавҳага ўхшатма қилиб чизилган. [Карвонсарой]

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путиннинг қулоғига «Москва чўкяпти» деб пичирлаётгани акс эттирилган карикатура. У «Титаник» филми қаҳрамонлари Роуз ва Жек иштирокидаги таниқли лавҳага ўхшатма қилиб чизилган. [Карвонсарой]

У чўкиб кетганидан бир ҳафта ўтгач, Россия мудофаа вазирлиги украиналикларнинг улкан ҳарбий муваффақиятга эришганини тан олгиси келмай, Москва ёнғин ва ўқ-дорилар портлашидан чўкиб кетганини айтди.

Бир ойдан кўпроқ вақт ўтгач, кема экипажи аъзоларининг яқинлари ижтимоий тармоқлар, Россия ёки хорижий ОАВдаги баёнотлар орқали «Москва» кемасида хизмат қилган ўғиллари ва қариндошларини топа олмаётгани ҳақида хабар беришган.

«Классик русча схема»

Аммо «Москва» Украинанинг Одессадаги портига блокада учун жойлаштирилишидан аввал муваффақиятсизликка учраган бўлиши мумкин.

Ҳарбий таҳлилчилвр экипаж тайёргарлиги ва крейсер радарининг имкониятларини шубҳа остига олишган, аммо реал муаммо «кенг кўламли коррупция» бўлган, деб хабар берган News.com.au ўшанда.

«Москва» сувға ғарқ бўлишидан бир неча ҳафта аввал полиция унинг таъмирланишига алоқадор ҳарбий денгиз кучлари зобити ва икки пудратчини ҳибсга олган, деб хабар берган Коммерсант нашри 23 март куни. Улар бошқа жанговор кемаларни таъмирлаб бермаганликда айбланган.

Терговчиларга кўра, ўғри пудратчилар 2012 ва 2014 йилларда турли жанговар кемалар учун ракеталарни янгилашга ажратилган 692 миллион рублни (8,5 миллион АҚШ доллари) ўмарганликда, жуда қатта кўламли ишларни якунламаганликда айбланган.

1-даражали капитан Игор Супранович Сертификатланган ҳарбий пудратчилар рўйхатини эътиборсиз қолдириб, номаълум фирмани рўйхатга қўшган ва охир-оқибат уларга 2012 йилги шартномани топширган, деб ёзади «Коммерсант». У 2022 йил март ойида ҳибсга олинган.

Худди шу компания 2014 йилда 1 миллиард рубл (12,2 миллион АҚШ доллар) қийматидаги ракеталарни янгилашнинг навбатдаги босқичи бўйича йирик шартномани қўлга киритди.

«Бу Россиядаги классик схема», деб айтган сиёсий таҳлилчи ва Vezha Public Analytics маркази раҳбари Россия харбий пудратчилигидаги коррупцияни тилга олиб.

«Харид буюртмаси маълум бир шахсга мослаб яратилади, бажарилади, пул бюджетдан тўланади, кейин эса «откат» берилади.»

«Шу тариқа ҳокимиятга яқин бўлган, афзалликлардан фойдаланиб, сукут сақлашни биладиган миллиардерлар ва бизнесменлар давраси шаклланади», деб айтган у. «Улар сукут сақлашади.»

Кенг тарқалган ўғирлик

Россия ҳарбий денгиз кучларида капитал таъмир олиб борилганига қарамай, у қоғоз йўлбарс бўлиб қолмоқда ва Россия президенти Владимир Путиннинг энг катта шармандали нуқтаси, бунга коррупция сабабчи, дейди таҳлилчилар.

«Бу пулни сочиш ва ўғирлашга асосланган даҳшатли мега-бизнес», деб айтган заҳирадаги 1-даражали капитан ва Киевдаги глобал тадқиқотлар бўйича «Strategy XXI» марказидаги хавфсизлик лойиҳаси раҳбари Павло Лакийчук.

«Россия денгиздаги жангга тайёргарлик кўрмаган. Балки кимдир Путинга флотни нимадир қилиш кераклигини айтган бўлиши мумкин, аммо бу фақат пул ўғирлаш учун айтилган», дейди у.

Лакийчукнинг сўзларига кўра, Россиянинг барча кема таъмирлаш фирмалари ва кема ишлаб чиқарувчиларини бирлаштирган ягона консорциум амалдорлар манфаати учун яратилган.

«Компания қанчалар катта бўлса, ўғирлик ҳам шунча осонлашади», дейди у.

Россиянинг энг катта жанговар кемаси ва ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов» бунга яхши мисол бўла олади.

Мурманскдаги «Адмирал Кузнецов» кемасини таъмирлаётган кемасозлик заводи бош директори маблағларни ўзлаштирганликда айбланиб, ҳибсга олинди, деб хабар берган эди «ТАСС» 2021 йил март ойида.

Авиаташувчи шартнома пулларини ўғирлашда шунчалик кўп фойдаланилганки, қанча йўқотилганини ҳисоблаш мушкул, дейди Россия армияси кузатувчилари.

«Адмирал Кузнецов билан боғлиқ вазият анча эски», деб айтган Клочок.

Россияликлар қанча пул ўғирланганини, нимага кемада ҳеч нарса ишламаслигини ва нима учун кема ҳалигача бузишга топширилмаганлигини аниқлашга ҳаракат қилиб, йиллар давомида тергов олиб боришмоқда, дейди у.

«Улар ҳатто тергов билан шуғулланадиган қандайдир комиссия тузишган, аммо бу тергов ва тинтувларнинг барчаси оммага эълон қилинади, деб ўйламайман.»

Комиссия ишини омма олдида қайд этиш, ҳукумат ўз маблағларини кузатиб бора олмаслигини тан олишни англатади, деб қўшимча қилди у.

«Адмирал Кузнецов» кемасида йиллар давомида бир неча марта ёнғин содир бўлган, энг сўнгиси 2022 йилда юз берган, 2018 йилда эса кран қулаши натижасида кема жиддий зарар кўрган.

«Чириган»

Россия ҳарбий-денгиз кучларининг яна бир таъмирталаб кемаси – бу Россия Шимолий флотининг байроқдори Буюк Пётр ракета ташувчи крейсеридир.

Дунёдаги энг катта жанговор ядровий кема ҳисобланадиган Киров тоифасидаги тўртинчи ва сўнгги крейсер техник хизмат кўрсатиш ва модернизация бўйича катта харажатлар туфайли бузиб юборилиши мумкин, деб хабар берган TASS апрел ойида.

Бу кема ҳам порахўрлик қурбонига айланган. 2010 йилдаги кемани таъмирлаш бўйича шартнома таниқли таъмирчи заводига тақлид қилувчи сохта компанияга топширилган, деб хабар берган Corruption Tracker 2020 йилда.

Ҳатто тегишли рухсатномалари ҳам бўлмаган сохта компания ҳеч қачон қилинмаган иш учун ортиқча ҳак олган.

Ушбу тоифадаги бошқа кема, «Адмирал Нахимов» Россия флоти расмийларини «Буюк Пётр» кемасини таъмирлашдан бош тортишига сабаб бўлган.

«Адмирал Нахимовнинг таъмирланиши ва модернизация қилиниши мисолида, бу жуда қиммат эканлигини кўрсатди», деб айтган ҳарбий денгиз кучларидаги манба TASS нашрига.

«10 йилдан бери расмийлар [Адмирал Нахимовни] капитал таъмирдан чиқариб, флотга қайтарамиз, дейишмоқда», дейди Лакийчук. «Аммо кема тизимлари ва механизмлари бўйича ўтказилган аудит шуни кўрсатдики, нафақат корпусда, балки ядровий реакторнинг ўзида ҳам муаммолар мавжуд.»

«Чириган корпус тешилиб, у сув тубига ғарқ бўлиши мумкин.»

Россия ҳарбий денгиз кучлари Кремл рақибларига эмас, балки атроф-муҳитга хавф туғдирмоқда, дейди Лакийчук.

«Анчадан бери дунёда ҳамма Россия ядро флотини – сувости ва сувусти кемалари эртами-кечми портлаши мумкин бўлган секин таъсир қилувчи бомба деб ҳисоблайди», дейди у.

Клептократия – асосий таҳдид

Россия армиясига энг катта хавф клептократия бўлиб, у Кремлнинг ташқи сиёсат амбицияларига тўсқинлик қилмоқда, дейди таҳлилчилар.

«Улар иштиёқ билан, айниқса ҳукумат даражасида ўғирлик қилишади», деб айтган заҳирадаги 1-даражали капитан, Украина ҳарбий-денгиз кучлари штаб бошлиғининг собиқ ўринбосари, Мудофаа стратегиялари маркази таҳлилчиси Андрей Риженко.

«Ҳукумат ҳар бир рус аскарини таъминлаш учун йилига 8 минг доллар ажратади. Бу яхши пул, Украинадагидан тўрт баробар кўп», дейди у.

Бу Исроил армияси харажатлари билан бир хил, деб таъкидлаган у.

«Аммо, Исроил армиясига борсангиз, у ердаги аскарларнинг яшашини кўриб россиялик аскарлар билан солиштирсангиз, ер билан осмонча фарқ кўрасиз», дейди у.

«Россияликлар бу клептократия эканлигини тушунмайди», дейди Клочок. «Улар буни шунчаки тирикчилик дейишади... буларнинг ҳаммаси оддий одамларнинг ҳаётига таъсир қилади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия учун яхши зарба бўлибди. Энди коррупцияга қарши курашишни бошлашади.

Жавоб бериш

Шу тўнкалар билан Россия АҚШ ҳарбий денгиз кучларини қўрқитмоқчи эдими.

Жавоб бериш

Руслар нима ўлашини тушунмайман... ортиқча ароқ ичиб юборишган. Қашшоқ ҳам, бой ҳам кундалик ҳаёт кўра олмайдиган давлатнинг ютуқлари нимадан иборат? Пул тўлашса ҳам у ерга ҳеч қачон бормаган бўлар эдим. «Ютуқларини» нимада кўришади? Коррупция, қашшоқлик ва зўравонликлами?

Жавоб бериш

Россияликлар яна ўзларига жуда юқори баҳо бериб юборишди! Россия ўзига ўзи маҳлиё бўлиш ва муваффақиятларни ҳаддан ташқари байрам қилишни яхши кўради. Аммо, аслида эса бу ҳақиқатдан йироқлигини ҳамма билади. Марказий Осиёлик қўшнилари олдида яхши обрў қозониш ўрнига Россия раҳбарияти қудратини намоён қиляпти, аслида маҳаллий муаммоларини ҳал қила олмайди. Шиорлар билан ўзини улуғлаш ўрнинига дўстликни ривожлантириш керак эканлигини тушунмаслиги ачинарли.

Жавоб бериш

Россия ташвиқот ва худбинликни хуш кўришини яна намоён қилди! Бу мақола ҳукуматнинг куч ва қудрат иллюзиясини яратишга ҳаракат қилаётганига жуда яхши мисол бўлади. Аммо, афсуски қўшниларимиз реалликни унутиб, худбинлик тарафини олиб, муаммоларни ҳал қилиш ўрнига бўлмаган шиорларни ўйлаб топишмоқда. Халқ учун яхши шароит яратиш ўрнига шунча кўп энергия ва ресурслар бекорга сарфланиб кетаётганини кўриш ачинтиради.

Жавоб бериш

Русга ҳеч қачон ишонма. Улар фақат алдашади, кейинб ахлат каби ерда ётиб олишади. Ёлғон гапиравер рус!!! Яна ёлғон гапир!!! Алда ва ваъдаларингни буз. Сен руслар ёлғон гапиришни ва Минск келишуви каби ваъдаларни бузишни яхши кўришларингни биламиз... ХАХАХАХАХА

Жавоб бериш

Россиянинг аянчли флоти бир талай темир чиқинди холос! Ўғирлик,ароқхўрлик, саводсизлик ва шовинизм бу ҳаммаси русларнинг шовинистик, империалистик дунёси. Украина ва УҚКга шон-шарафлар бўлсин!!! УКРАИНА ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ!!!

Жавоб бериш