Карвонсарой
Хавфсизлик

Ғалаба куни тантаналари қўпорувчилик таҳдиди остида қолмоқда

Карвонсарой ва AFP

Москва марказида 9 май Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парадга тайёргарлик доирасида 27 апрел куни Москванинг Тверская кўчаси бўйлаб юраётган Россия ҳарбий хизматчилари ва Қизил майдон томон ҳаракатланишни бошлаш арафасида турган ҳарбий машиналар. [Александр Неменов/AFP]

Москва марказида 9 май Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парадга тайёргарлик доирасида 27 апрел куни Москванинг Тверская кўчаси бўйлаб юраётган Россия ҳарбий хизматчилари ва Қизил майдон томон ҳаракатланишни бошлаш арафасида турган ҳарбий машиналар. [Александр Неменов/AFP]

Поездларни релсдан чиқариб юборган портлашлар, электр узатиш линияларининг узилиши ва сирли ёнғинлар: бу ҳафта Россияда тобора кучайиб бораётган қўпорувчилик ҳаракатлари Москванинг келаси сешанба (9 май) куни ўтадиган энг муҳим байрами – Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалаба кунига тайёргарлигига соя солмоқда.

Украинада қўшинлар бир йилдан ортиқ жанг олиб бораётган ва қурбонлар сони ортиб бораётган бир пайтда президент Владимир Путин Россияни хавфсиз ва барқарор мамлакат қилиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

2022 йилнинг февралида ўз қўшниси ҳудудига бостириб кирган Россия катта ва қимматга тушган қўпол хатоларга йўл қўйди ва ҳеч қандай сезиларли муваффақиятга эришмади.

Расмийлар собиқ совет республикалари фуқароларини жалб қилиш орқали ўлимлар сабабли сийраклашган сафларни тўлдириш учун кўпроқ одам ёллашга уринар экан, улар Россия жамоатчилигини можаро узоқда экани ва Россия ҳудудига хавф солмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

Даҳшатга солувчи воқеалар

Аммо сўнгги кунларда юз берган бир қатор воқеалар Россия ҳам душман зарбаларига, ҳатто Украина фронтидан юзлаб километр узоқликда ҳам дучор бўлаётганини эслатди.

Улар Кремл учун қалтис пайтда: Путин ҳукмронлиги учун марказий воқеага айланган – Россия Совет Иттифоқининг нацистлар устидан қозонган ғалабасини нишонлайдиган 9 май тантаналаридан бир неча кун олдин юз берди.

Бундай воқеалар Путинни ўз халқини ҳимоя қилишга қодир эмасдек кўрсатмоқда. Улар туфайли руслар украиналик тинч аҳоли бир йилдан кўпроқ вақт давомида бошдан кечираётган азоб-уқубатлардан озроғини ҳис қилиб кўриши мумкин, зеро Кремл кўп қаватли уйлар, шифохоналар ва ҳатто тинч аҳолига бошпана бўлган драма театрини бомбардимон қилиб, ўққа тутган.

Сешанба куни Украина билан чегарадош минтақада юз берган портлаш кетма-кет иккинчи кун юк поездини релсдан чиқариб юборган.

Темирйўлда содир этилган қўпорувчиликлар ҳақидаги хабарлардан бир йил ўтиб, душанба куни поезднинг релсдан чиқиб кетиши ортидан Россия расмийлари илк бор шундай миқёсдаги ҳужумни тасдиқлаган.

Шунингдек, душанба куни Санкт-Петербургдан 900 км узоқликдаги ўрмонда бошқа бир портловчи мослама электр узатиш линияларига зарар етказди, Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) буни «саботаж» амалиёти деб атади.

Охирги беш кунда 2014 йилда Россия томонидан ноқонуний равишда аннексия қилинган Қрим ярим ороли ва унинг атрофида иккита ёқилғи омбори ёниб кетган.

Сешанба куни Кремл таҳдид мавжудлигини тан олган.

«Албатта, биз бир қатор террорчилик ҳужумлари ортида турган Киев режими бу ишларни давом эттиришни режалаштираётганидан хабардормиз», деди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

«Разведка хизматларимиз хавфсизликни таъминлаш учун барча зарурий чораларни кўрмоқда».

Украина одатдагидек ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаслик йўлидан борар экан, Киев бир неча ҳафта олдин эълон қилинган баҳорги қарши ҳужумга тайёргарликни якунлаётганини маълум қилган.

9 май – Путин учун «ҳал қилувчи» кун

Кучайиб бораётган хатарларга дуч келган расмийлар 9 май куни Украина чегарасига яқин йирик шаҳарларда, шунингдек, Россиянинг узоқроқ вилоятларида ўтказилиши режаланган анъанавий парадларни бекор қилишган.

Ҳозирча асосий парад Москвадаги Қизил майдонда ўтказилади.

Барчаси муаммосиз ўтишини таъминлаш – куч тузилмаларининг асосий вазифаси бўлиб турибди.

Бутун Россия бўйлаб телевидение орқали намойиш этиладиган ва Москванинг ҳарбий қудрати намойишига бағишланган парад йилнинг асосий воқеаси бўлиб, Путиннинг легитимлиги учун муҳим аҳамиятга эга.

«Нохуш ҳодисалар бўлмагани маъқул: улар ташвиқот мақсадига эришишга халақит беради ва айниқса москваликлар орасида хавфсизлик ҳиссини камайтиради», дейди Карнеги марказидан Андрей Колесников.

Парадга одатда оилалари билан танклар ва аскарларнинг Москва бўйлаб юришини томоша қилиш учун келган оломон тўпланади.

Путин 2000 йилда ҳокимиятга келганидан бери 1945 йилда Совет Иттифоқининг нацистлар устидан қозонган ғалабаси билан боғлиқ ватанпарварлик эътиқодини тарғиб қилиб келди, бундан ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш ва Совет ҳокимиятининг вориси сифатида ўзининг легитимлигини кучайтириш учун фойдаланди.

Бу миллатни бирлаштирувчи ягона «елимдир», дейди Колесников.

«Энди эса байрам икки карра муҳимроқ», деди у.

«Чунки Путин учун унинг (Украинадаги) «махсус операцияси» Гитлерга қарши урушнинг давомидир, деган оддий, аммо бемаъни фикрни яна бир бор жамоатчилик зеҳниятига сингдириш жуда муҳим.»

Кремл Украинага босқинни оқлаш учун Ғарб қўлловидаги «фашистларга» қарши курашаётганини даъво қилиб, Совет давридаги жанговар ҳаракатлар хотирасидан фойдаланишда давом этмоқда.

Қўпорувчиларни овлаш

Кремл ўтган йил феврал ойида Украинага қарши ҳужум бошлаганидан бери Россия ҳудудига мунтазам равишда дрон ҳужумлари амалга оширилган, уларнинг бир қисми Москва вилоятида ерга қулаган.

Март ойида бир гуруҳ қуролланган одамларнинг Украинадан Брянск вилоятига бостириб кириши жамоатчиликни шокка туширди ва чегаранинг мустаҳкам экани ҳақидаги тасаввурларни йўққа чиқарди.

Ҳарбий комиссариатлар бинолари ва темир йўлларга мунтазам ҳужумга учрар экан, куч тузилмалари потенциал қўпорувчиларни овлай бошлаган.

Москва қўпорувчилик ҳаракатларига оид қонунларини қатъийлаштирган, давлатга хиёнат ва жосуслик ҳолатлари эса кўпайиб бормоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу ҳарбий парад. Шунинг учунам қонуний нишон бўлади.

Жавоб бериш

Русскийлар зўравонлиги ва УКРАИНАЛИКЛАРНИНГ оммаий ҚОТИЛЛИКЛАРИ учун муносиб бўлган жазони ва ундан ортиғини олишади!!! БУТУН тараққийпарвар инсоният рус фашистлари москваликлардан НАФРАТ ҚИЛАДИ!!!

Жавоб бериш