Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўғирлаб кетилган ва мажбуран Вагнер гуруҳига жалб қилинган талаба воқеаси қозоғистонликларни ғазабга солди

Канат Алтинбаев

Феврал ойида Твиттерда жойланган видео скриншотида Вагнер гуруҳининг Кубан (Россия) шаҳридаги янги қабристонини кўриш мумкин.

Феврал ойида Твиттерда жойланган видео скриншотида Вагнер гуруҳининг Кубан (Россия) шаҳридаги янги қабристонини кўриш мумкин.

ОЛМАОТА – Сибирда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабанинг Украинада жанг қилаётгани маълум бўлар экан, Қозоғистондаги кузатувчилар ҳуқуқ-тартибот идораларини Вагнер гуруҳига қарши кескин чоралар кўришга чақирмоқда.

Вагнер гуруҳи, Кремлга яқин Евгений Пригожин бошчилигидаги россиялик ёлланма жангарилар гуруҳи ўтган йилнинг ёзидан бери Россиядаги қамоқхоналардан ўз сафига одам ёллаб келади.

Қамоқхоналардан одам ёлланиши камайгани сари, гуруҳ бошқа жойдан тўп еми қидира бошлаган кўринади.

Сибирдаги Томск давлат университетининг қозоғистонлик талабаси, 23 ёшли Маргулан Бекенов март ойи охирида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиосининг Сибир хизмати 24 апрел куни.

Сибирдаги Томск давлат университетининг қозоғистонлик талабаси, 23 ёшли Маргулан Бекенов март ойи охирида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган, деб хабар беради «Сибирь.Реалии». Кейинроқ онаси уни Россиянинг Краснодар шаҳри яқинида жойлашган Молкинодаги Вагнер базасидан топган. [Вагнер гуруҳи видеосидан олинган кадр]

Сибирдаги Томск давлат университетининг қозоғистонлик талабаси, 23 ёшли Маргулан Бекенов март ойи охирида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган, деб хабар беради «Сибирь.Реалии». Кейинроқ онаси уни Россиянинг Краснодар шаҳри яқинида жойлашган Молкинодаги Вагнер базасидан топган. [Вагнер гуруҳи видеосидан олинган кадр]

Суратда: 2022 йилда Украинада Россия учун жангларда ҳалок бўлган ўзбекистонлик Бобур Абдумўминов (чапда) ва Шаҳриёр Жалоловлар. «200-юк» деган атама ўз она шаҳарларига қайтариладиган аскарларнинг жасадлари учун қўлланилади. [Карвонсарой]

Суратда: 2022 йилда Украинада Россия учун жангларда ҳалок бўлган ўзбекистонлик Бобур Абдумўминов (чапда) ва Шаҳриёр Жалоловлар. «200-юк» деган атама ўз она шаҳарларига қайтариладиган аскарларнинг жасадлари учун қўлланилади. [Карвонсарой]

Йигитнинг онаси Алмира Бекенова ўғлини апрел ойида Россиянинг Краснодар шаҳри яқинида жойлашган Молкинодаги Вагнер базасидан қидириб топишга муваффақ бўлди.

У ўғлининг ёлланма жангарилар гуруҳи билан шартнома тузмаганини билгач, уни олиб кетмоқчи бўлган, аммо формадаги эркаклар бунга «жисмонан» йўл қўйишмаган.

Бекеновнинг ҳолати «маҳбусни қўриқчи назоратида олиб кетиш билан тенг», дейди Қозоғистон Қуролли кучлари фахрийси бўлган Бекеновнинг амакиси, истеъфодаги полковник Магжан Кахарманов «Сибирь.Реалии» нашрига.

«Буларнинг барчаси ноқонуний. Ҳибсга олиш, уни ушбу ёлланма фаолиятга жалб қилиш ноқонуний», деди у.

Бекенованинг қариндошларига айтишича, у ўғлини «ҳолдан тойган, ёмон аҳволда, об-ҳавога мос кийинмаган ҳолатда» топган.

Бир неча кундан кейин йигитни Украинага фронтга жўнатишгани маълум бўлган.

У ўғлига зиён етиб қолишидан қўрқиб, оммавий ахборот воситалари билан гаплашмай қўйган.

Мигрантлар ва талабалар «хавф остида»

Кейинроқ Вагнер Бекеновнинг гуруҳ сафига ўз ихтиёри билан қўшилганини айтган видеоёзувини эълон қилган. Унинг қариндошлари эса бунга ишонмаяпти.

Пригожин ва Россия мудофаа вазирлиги ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви туфайли гуруҳнинг Россияда маҳбусларни ёллаши қийинлашди ва у ўз эътиборини мушкул ҳолатда қолган йигитларга қаратишга мажбур бўлди, деди Қахармонов.

Бу вазиятда энг осони – Марказий Осиёдан одам ёллаш, дейди у.

«Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Пригожиннинг айрим ёлловчилари Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида айланиб юришган», деди у.

«Улар кимни илинтиради? Мушкул вазиятдаги одамларни, қўшимчасига Марказий Осиёликларни, мигрантларни, талабалар ва нима қиларини билмай юрган дайдиларни».

«Таҳқирлаш ва чорасизликка оид қанча вазиятлар бўлганини эсланг», деб айтган Қаҳармонов, Россия ҳукумати армия сафига қўшилишни истамаган иккита тожикистонликни айблаган Белгород военкоматидаги отишма ва Россияда ишлаб турган икки қирғизистонликнинг ғойиб бўлиб, бирдан Украинадаги жангларда иштирок этиши билан боғлиқ ҳолатларни назарда тутиб.

«Эркаклар у ерга чорасизлик туфайли боришади», деб айтган Қаҳармонов.

«Фарзандлари Россияда таълим олаётган қариндошларингизни огоҳлантиринг», деб айтган Маргуланнинг яна бир амакиси Дулат Бекенов.

«Улар хавф остида. Уларни ҳам исталган вақтда ёллаб ўлимга юборишлари мумкин», деб айтган у.

«Сизнинг урушингиз эмас»

Ташқи ишлар вакили Айбек Смадияров қозоғистонликларни Украинадаги урушда иштирок этишдан огоҳлантирган, бу иш Қозоғистон қонунчилигига кўра жиноят ҳисобланади.

”Вагнер сафига қўшилмоқчи ёки қўшилишни ўйлаётганларга 5 йилдан 9 йилгача қамоқ жазоси хавф солади», деб айтган Смадияров 24 апрел куни. «У ер улар ўйлагандек эртакнамо эмас. Бу сизларнинг урушингиз эмас. Эҳтиёт бўлинг. Оилангизни ўйланг.»

Вагнер сафида ҳаракат қилган Бекеновга Қозоғистонда жиноий иш қўзғатилади, деб айтган Смадияров.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) Украинада жанг қилаётган қозоғистонликларнинг ишларини тергов қилмоқда, деб хабар берган Tengri News сайти КНБ матбуот хизматига таяниб.

«Айни дамда КНБнинг тергов бўлинмалари Украина ҳудудида қуролли тўқнашувлар ёки низоларда иштирок этган қозоғистонликлар бўйича 10 та жиноий ишни олиб бормоқда», деб хабар берган эди КНБ апрел ойи ўрталарида.

«Вагнерчилар тўп емини нафақат Россияда, балки бошқа мамлакатлар, жумладан Қозоғистонда ҳам тўплаётгани сир эмас», дейди халқаро муносабатлар бўйича остоналик мутахассис Руслан Назаров Карвонсаройга.

«Бизнинг хавфсизлик хизматларимиз бунга эътибор қаратиб, мамлакатимиздаги бу саъй-ҳаракатларга чек қўйишлари керак», деб айтган у.

Вагнер жангарилари қонун ёки инсон ҳуқуқларига риоя қилишдан манфаатдор эмас, деб айтган Назаров. «Улар кўпроқ тайинланган миссияларни бажаришга қизиқишади.»

«Одамларни ҳар куни Украинага муқаррар ўлимга юбориш учун ўз сафини тўлдириш йўлида улар ҳар қандай усулни қўллашдан тоймаяпти.»

«Улар аллақачон фуқароларимизни ўғирлашмоқда. Бу жиддий ўйлантирадиган масала», деб айтган рўйхатдан ўтмаган Қозоғизистон демократик партияси фаоли Айгерим Сулейманова. «Бу террорчилик бўлмай нима?»

«Вагнер янги ёлланганларни муқаррар ўлимга юбораётганини ҳамма билади. Ақли бор одам бунга рози бўлмайди», деб айтган Сулейманова. «Шунинг учун ҳам улар босим ва одам ўғирлашга ўтишган.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500