ПАРИЖ – Россия Украинага қарши урушда «геосиёсий жиҳатдан аллақачон мағлуб бўлган» ва амалда Хитойнинг вассал давлатига айланмоқда, деди Франция президенти Эммануел Макрон якшанба (14 май) кунги интервьюсида.
«У амалда Хитой билан муносабатларда бўйсунувчи мақомига ўтди ва Болтиқбўйига чиқиш имкониятини йўқотди. Бу жуда муҳим эди, чунки бу Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиш қарорига туртки бўлди», деди Макрон Opinion газетасига.
«Икки йил олдин буни тасаввур қилиб бўлмасди. Демак, бу геосиёсий мағлубият экани аниқ», деди Макрон якшанба куни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Парижга ташрифи олдидан.
«Очиғини айтайлик, Россия бу урушда ҳарбий йўл билан ғалаба қозонмаслиги керак. Шунинг учун украиналикларга қарши ҳужумда қандай ёрдам беришни ва ўтказилиши муқаррар бўлган музокараларда хавфсизлик кафолатлари масаласини қандай тайёрлашни биз ҳал қиламиз», деди у.
«Буни доим айтганман, якунда Европанинг хавфсизлик архитектураси Украинани тўлиқ ҳимоя қилиши керак. Лекин у Россия билан қарама-қаршиликдан воз кечишни ва кучларнинг барқарор мувозанатини тиклашни ҳам кўзда тутиши зарур», деб қўшимча қилди у.
«Аммо бунга етиб боргунимизга қадар ҳали кўп чоралар қабул қилиниши лозим», деди у.
Германия ва Португалия кемалари рамзий равишда Хелсинки портига кирар экан, Финляндия апрел ойида иттифоқ аъзоси сифатида НАТОнинг илк машғулотларини якунлаган.
4 апрел куни Скандинавия мамлакати ўнлаб йиллар давом этган ҳарбий нейтралитетга нуқта қўйиб, НАТОнинг 31-аъзосига айланди.
Финляндия ва Швеция 2022 йил май ойида Россиянинг Украинага босқини ортидан НАТОга аъзо бўлиш истагини билдирган эди.
Финляндиянинг кириши ортидан НАТО давлатлари ва Россия ўртасидаги чегаранинг узунлиги қарийб икки баравар ошган. Финляндиянинг Россия билан чегараси 1340 километрга тенг.
Собиқ Совет Иттифоқи Финляндияга Иккинчи Жаҳон уруши вақтида бостириб кирган. 5 ярим миллионлик аҳолига эга Скандинавия мамлакатида Хелсинкига уруш вақтида юз минглаб захира кучларини сафарбар қилиш имконини берадиган мажбурий ҳарбий хизмат бугунги кунда ҳам сақланиб қолган.
Мувозанатлашмаган муносабатлар
Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликка оид даъволарга қарамай, икки давлатнинг ўзаро муносабатларини тенг ҳуқуқли деб бўлмайди.
«Россия раҳбарлари икки давлат ўртасидаги мислсиз стратегик ҳамкорликни таъкидлашни хуш кўрадилар», деб ёзган эди март ойида Александра Прокопенко Карнеги жамғармасининг Россия ва Евроосиёга бағишланган Carnegie Politika блогида.
«Бироқ, аслида бу ҳамкорлик Москвани Пекинга тобора кўпроқ қарам қилиб қўймоқда».
«Хитой углеводород экспорти учун чегирмаларни таъминлаш ва унинг истеъмол бозорини эгаллаш орқали Россия устидан ўсиб бораётган геоиқтисодий таъсирини монетизация қилиш билан кифояланмоқда», деб ёзади Берлиндаги Россия Евроосиё Карнеги маркази директори Александр Габуев «The Economist» журналида.
«Аммо Хитой Путин режимини сақлаб қолишда ёрдам учун кўпроқ сиёсий содиқлик талаб қилиши вақт масаласидир».
Украинадаги йўқотишлар
Душанба куни Украина Россия босқини бошланганидан бери энг давомли ва шиддатли жанглар марказига айланган Бахмут шаҳри яқинидаги ҳудудларда ўз қўшинларининг илгарилаганини олқишлади.
«Қўшинларимизнинг Бахмут йўналишида олдинга силжиши Бахмутни мудофаа қилиш операциясидаги ҳужумнинг илк муваффақиятидир», деди Украинанинг қуруқликдаги кучлари қўмондони Александр Сирский.
Сирскийнинг ушбу баёнотидан аввал Россиянинг Бахмутга ҳужумига раҳбарлик қилаётган «Вагнер» ёлланма жангарилар гуруҳи етакчиси Россиянинг мунтазам армияси аскарлари шаҳар қанотларидан қочиб, унинг марказидаги қўшинларини ҳимоясиз қолдираётганини айтган эди.
5 май куни Евгений Пригожин Россия армиясини ўқ-дори ва шахсий таркиб билан етарлича таъминламаётганликда айблаб, ўзининг фронтдаги жангчиларини Бахмутдан олиб чиқиш билан таҳдид қилган эди.
Россия Хитойнинг қанжиғига айланиб бўлди.
Жавоб беришФикрлар 5
Катта еттиликнинг барча давлатлари АҚШнинг вассалими?
Жавоб беришФикрлар 5
Мана, Франция президентининг чуқур таҳлили ва тажрибасини тўлиқ акс эттирувчи интервью. Албатта, Россия Украинадаги урушда геосиёсий жиҳатдан буткул мағлуб бўлди ва Хитойга қарам давлатга айланди. Буларни Франция президентидан яхшироқ ким ҳам биларди, ахир у дунёни елкасида кўтариб турган бўлса. У барча оқибатларни бенуқсон башорат қила олса яхшику.
Жавоб беришФикрлар 5
Энди уруш ва тинчлик музокараларини тўғридан-тўғри Хитой билан олиб бориш керак. Россия билан гаплашиш энди маъносиз.
Жавоб беришФикрлар 5
Путин Россияни хитойлик хўжайинининг тагига жойлаштириш учун қўлидан келганини қилди.
Жавоб беришФикрлар 5