Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Сурия лагерларида зўравонлик кучаяр экан, Тожикистон фуқароларининг навбатдаги гуруҳи ватанига қайтарилди

Карвонсарой ва AFP

Тожикистонлик аёллар ва ёш болалар 21 май куни Суриядан Душанбега етиб келишди. [Негматулло Мирсаидов/Карвонсарой]

Тожикистонлик аёллар ва ёш болалар 21 май куни Суриядан Душанбега етиб келишди. [Негматулло Мирсаидов/Карвонсарой]

ДУШАНБЕ – Тожикистон юзлаб фуқаролар экстремистик гуруҳлар таъсирида қолаётган Суриядан яна 104 нафар аёл ва ёш болани ватанига қайтарди, деб хабар беради Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги якшанба (21 май) куни.

Гуруҳ таркибига 31 нафар аёл ва 73 нафар бола, шунингдек, қозоқ расмийларининг илтимосига биноан «Қозоғистоннинг беш фуқароси – бир аёл ва унинг тўрт фарзанди» киритилган, деди вазирлик вакили.

Сурия шимоли-шарқида курдлар бошқарувидаги лагерларда сақланаётган хорижлик фуқароларнинг аксарияти «Ислом давлати» (ИД) томонидан ёлланган жангариларнинг аёллари ва фарзандларидир.

Бу эркаклар гуруҳнинг ташвиқот чоралари орқали жалб қилинган бошқа минглаб хорижий жангарилар қатори ИД сафида жанг қилиш учун Сурия ва Ироққа боришган.

21 май куни Душанбега қайтган тожикистонликлар кейинчалик реабилитация марказларига жойлаштирилди. [Негматулло Мирсаидов/Карвонсарой]

21 май куни Душанбега қайтган тожикистонликлар кейинчалик реабилитация марказларига жойлаштирилди. [Негматулло Мирсаидов/Карвонсарой]

Кўпчилик ўша ерда ўлдирилган, уларнинг аёллари эса бевага айланиб, фарзандлари билан Сурияда қолиб кетган ва кўплаб муаммоларга тўқнаш келишган.

Ўтган йил июл ойида Сурия шимоли ва шарқидаги курдлар маъмурияти собиқ совет мамлакатига илк репатриация доирасида ИД жангариларига алоқадор 146 нафар аёл ва болани Тожикистонга ихтиёрига топширган эди.

Тожикистон ҳукуматига кўра, май ойи ҳолатига Ироқ ва Сурияда тахминан 600 нафар тожикистонлик аёл ва бола қолган.

Сурияда уларнинг аксарияти шимоли-шарқдаги ал-Хасака вилоятида жойлашган одамларга лиқ тўла ва бетартиб лагерларда – Ал-Ҳол ва Рожда сақланади.

Репатриация ҳаракати лагерларда давом этаётган зўравонликлар ва ИД бу лагерларда ёшларни ёллаётгани ҳақидаги хабарлар фонида юз бермоқда.

Ўтган йили Сурия демократик кучлари ва курд ички хавфсизлик кучлари (Асайиш) лагер ичида қотиллик ва ўғирлик ҳолатлари кўпайганидан сўнг ал-Ҳолни ИД ячейкаларидан тозалаш бўйича кенг кўламли кампания ўтказган эди.

Хавфсизлик кучларининг аниқлашича, ИД ячейкалари лагердаги чодирлардан фойдаланиб, болаларни қурол олиб юриш ва улардан фойдаланишга ҳамда радикал ғояларни ёйинлашга ўргатган.

Гуруҳга тегишли қўлбола портловчи қурилмалар, телефон ва ноутбуклар, шунингдек қийноқ воситалари топилган.

Айрим чодирлардан «шариат маҳкамалари» сифатида фойдаланилгани, уларда ИДга қарши бўлганлар ҳибсга олиниб, қийноққа солингани айтилади.

Репатриация чақириқлари

Human Rights Watch маълумотларига кўра, Сурия шимоли-шарқидаги лагерлар ва қамоқхоналарда ИДга алоқадорликда гумон қилинган (кўпчилиги 12 ёшгача бўлган) 41 мингдан ортиқ хориж фуқаролари сақланмоқда.

Курд ҳукумати мамлакатларни бир неча бор ўз фуқароларини ватанига олиб кетишга чақирган, бироқ хориж давлатлари ҳукуматлари хавфсизлик таҳдидлари ва ички сиёсий норозиликлардан қўрқиб, озчиликка ватанига қайтишга рухсат берган.

Қўшма Штатлар репатриацияни устувор вазифа қилиб қўйди.

23 март – Сурияда ИД мағлуб бўлганига тўрт йил тўлиши мумкин муносабати билан эълон қилинган баёнотда АҚШ Давлат департаменти Ал-Ҳол ва Рожда жон сақлаётган ўн минглаб маҳбуслар муаммосини ҳал қилиш йўлларини аниқлаш ва амалга оширишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) 18 март кунги баёнотида айтилишича, ал-Ҳолдаги болалар «ҳар куни зўравонликка мойиллик хавфи остида» қолмоқда ва ота-онаси хорижлик ўсмирлар «ватанига қайтиш истагини билдирган».

«Бу лагерлар нафақат инсон азоб-уқубатлари ўчоғи, балки хавфсизликка доимий таҳдид ҳамдир, чунки улардаги 30 мингдан ортиқ бола ИД ташвиқотига учраш хавфи остида», деди CENTCOM қўмондони генерал Майкл «Эрик» Курилла 6 апрел куни.

«Ушбу инқирознинг узоқ муддатли ягона ечими – Ал-Ҳол ва Рож лагерлари аҳолисини муваффақиятли реабилитация ва репатриация қилиш ва ўз мамлакатига қайтариш», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500