Карвонсарой
Атроф-муҳит

Қирғизистонда йирик темир конининг Хитой назоратига топширилиши ҳақидаги гап-сўзлар аҳоли норозилигини келтириб чиқарди

Канат Алтинбаев

«Кўчмон-Nomad» нодавлат ташкилоти фаоли ва раҳбари Улан Усойун Жетим-Тоо манзараларининг суратларини эълон қилиб келади. У ўзи туғилган водийни, тоғларни ва хитойликлар темир қазиб олмоқчи бўлаётган ҳудудни кўрсатмоқда. [Facebook]

«Кўчмон-Nomad» нодавлат ташкилоти фаоли ва раҳбари Улан Усойун Жетим-Тоо манзараларининг суратларини эълон қилиб келади. У ўзи туғилган водийни, тоғларни ва хитойликлар темир қазиб олмоқчи бўлаётган ҳудудни кўрсатмоқда. [Facebook]

БИШКЕК – Қирғизистондаги энг йирик темир кони – Жетим-Товнинг қарзлар эвазига Хитой ихтиёрига топширилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ортидан аҳоли норозилиги кучаймоқда.

Бу кон Норин вилоятининг хушманзара ҳудудида жойлашган.

Расмийлар коннинг топширилиши ҳақида сўнгги бир неча ҳафта давомида айланиб юрган гап-cўзларни рад этишган.

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг матбуот котиби Дайирбек Ўрунбеков 11 май куни Фейсбукда сўнгги ҳафталар ичида мамлакатда тарқалган миш-мишларга раддия берган.

1956 йилда кашф қилинган Жетим-Тов ҳали ҳам ўзлаштирилмаган. Ерусти тадқиқотлари асосида тузилган турли прогнозларга кўра, конда 3 дан 10 миллиард тоннагача руда, жумладан, олтин рудаси қотишмалари мавжуд, аммо бу борада аниқ маълумотлар йўқ. [Facebook]

1956 йилда кашф қилинган Жетим-Тов ҳали ҳам ўзлаштирилмаган. Ерусти тадқиқотлари асосида тузилган турли прогнозларга кўра, конда 3 дан 10 миллиард тоннагача руда, жумладан, олтин рудаси қотишмалари мавжуд, аммо бу борада аниқ маълумотлар йўқ. [Facebook]

«Бир неча йил олдин қишлоғимдаги одамлар хитойликларни еримиздан қувиб чиқаришган ва биз уларнинг бу ерга қайтишига йўл қўймаймиз», дейди Усойун Карвонсарой билан суҳбатда. [Facebook]

«Бир неча йил олдин қишлоғимдаги одамлар хитойликларни еримиздан қувиб чиқаришган ва биз уларнинг бу ерга қайтишига йўл қўймаймиз», дейди Усойун Карвонсарой билан суҳбатда. [Facebook]

«Жетим-Товни 100% ўзимиз ишлатамиз. Бир фоизи ҳам бировга берилмайди», деб ёзди Орунбеков Facebook cаҳифасида.

Конни ўзлаштириш ишларини молиялаштириш масаласи аллақачон ҳал бўлган, давлат маҳаллий аҳолини иш билан таъминлайдиган металлургия заводини қуради, деди у.

«Конни ўзлаштиришда бирорта ҳам хорижий компания иштирок этмайди. Жетим-Тов кони Қумтор [олтин кони]дан ҳам кўпроқ даромад келтирадиган лойиҳа», деди у Марказий Осиёдаги энг йирик олтин конларидан бирини назарда тутиб.

Конда геологик разведка ишлари олиб борилмоқда ва улар якунлангач, қазиб олиш жараёни бошланади, деб қўшимча қилди у ўзлаштириш учун молиявий манбаларни очиқламай.

Шубҳалар сақланиб қолмоқда

Орунбековнинг ваъдалари Хитойнинг бу ресурсларни эгаллаб олиши эҳтимоли туфайли кенг тарқалган норозиликни тинчита олмаган.

Бироқ, интернетдаги норозиликлар тингани йўқ ва Хитойни Қирғизистон орқали Ўзбекистон билан боғловчи темирйўл қурилиши эвазига Жетим-Товни Пекин ихтиёрига топшириши мумкин бўлган Хитой ва Қирғизистон ўртасидаги эҳтимолий келишув эътибор марказидан ўрин олган.

«Бир неча йил аввал қишлоғимиздагилар хитойликларни еримиздан қувиб чиқаришган эди, энди уларнинг қайтиб келишига йўл қўймаймиз», деб айтган фаол ва «Кўчмон-Nomad» нодавлат ташкилоти раҳбари Улан Усойун Карвонсарой нашрига.

Жетим-Товда ресурсларнин қазиб олиш маҳаллий экотизимга улкан зарар етказади, деб айтган у.

«Жетим-Тов қирғизистонликлар учун табиий неъмат», деди Усойун. «Еримизнинг бир метрини ҳам бегонага қаздириб қўймаймиз.»

Ҳукуматнинг кон фақат Қирғизистон томонидан ўзлаштирилишига жамоатчиликни ишонтириш ҳаракатлари ортида Пекин турган бўлиши мумкин, дейди бишкеклик фаол Талант Жаанбаев.

«Агар ҳақиқатдан ҳам лицензия сотиб олган бўлса, Хитой қиммат ресурсларга бой Жетим-Товдек ўлжадан осонлик билан воз кечмайди», деб айтган Жаанбаев Карвонсарой нашрига.

«Катта эҳтимол билан, хитойликлар Қирғизистон ҳукумати билан келишиб олган, халқ қўзғалмаслиги учун шунчаки кўздан четга чиқишган, аммо улар конимизни олиш режаларидан воз кечмаган.»

Пекин Қирғизистонни Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари каби ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун ресурс манбаи сифатида кўради, шунинг учун Жетим-Тов Хитой учун стратегик аҳамиятга эга, деб айтган бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиева.

«Агар Хитой Жетим-Товга эгалик қилса, конимиз уларнинг ишлаб чиқариши учун хизмат қилади ва уларга катта фойда келтиради», деб айтган Суранчиева Карвонсаройга.

Бу масалада Қирғизистонда деярли танлов йўқ, чунки унинг Хитойдан катта қарзи бор, деб айтган у.

Март охирига келиб, Қирғизистоннинг ташқи қарзи 5,6 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган, унинг 40 фоизидан ортиғи Хитойнинг экспорт-импорт банкига тегишли.

«Улар ҳукуматимизга босим ўтказиши мумкин, агар аллақачон шундай қилишмаган бўлса», деб айтган Суранчиева.

Хитой аскарлари

Жетим-Тов 1956 йилда очилган бўлиб, ҳали ҳам ўзлаштирилмаган.

Конда 3-10 миллиард тонна руда, жумладан олтин рудаси қотишмаси бўлиши мумкин, аммо бу борада аниқ маълумотлар йўқ, дейилади тадқиқотларда.

Агар тахминлар тўғри чиқса, Жетим-Тов дунёдаги энг катта темир рудаси конларидан бири бўлади.

Қирғизистон ҳукуматининг 2020 йилги ҳисоб-китобларига кўра, коннинг шимолий қисмини ўзлаштириш йилига 200 миллион АҚШ долларидан кўпроқ даромад келтириб, миллий бюджетни қоплаш, ижтимоий дастурларни молиялаштириш ва ташқи қарзни қисман тўлашга ёрдам бериши мумкин.

Темир конининг Хитой ихтиёрига топширилиши ҳақидаги миш-мишлар анчадан бери мавжуд.

2020 йил декабр ойида Next TV телеканалига берган интервьюсида жамоат арбоби, собиқ депутат Ишенбай Кадирбеков Жетим-Тов конидаги хомашёнинг умумий қийматини 47 миллиард АҚШ долларига баҳолаган эди.

Жетим-Тов ўзлаштириладиган бўлса, Қирғизистон унинг эгаси сифатида жаҳон бозоридаги металл нархини мустақил белгилаши мумкин эди, деб айтган Кадирбеков.

Шу сабабли Пекин бир йилдан ошибдики, кон ҳуқуқларини қўлга киритишга ҳаракат қиляпти, деган эди у ўшанда.

«Хитойнинг ўз манфаатлари бор. Унга Қирғизистон мустақиллиги ёки бошқа нарсалар қизиқ эмас», деб айтган Кадирбеков. «Энг бой металл конига эга бўлиш учун у қўлидан келганини қилади.»

«Агар бу ҳудудда Хитой ҳукумати эгалик қиладиган компаниялар очилса, улардан қутула олмаймиз, керак бўлса, Хитой у ерда ўз аскарларини жойлаштиради», деб қўшимча қилган у.

Узоқ муддатли манфаатлар

Бундай миш-мишлар Хитойнинг кон устидан назоратни қўлга киритиш бўйича ўтмишдаги уринишлари билан тасдиқланган.

Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиоси қирғиз хизматининг 2020 йил декабрдаги хабарига кўра, 2005 йилдан кейин Хитойнинг Tenli компанияси Жетим-Тов конида геологик разведка ишларини олиб борган.

Кейинроқ, 2010 йилда Хитой фувароси Фу Пингга тегишли Mylin Resources компанияси коннинг 80 фоиз акциясини сотиб олган.

Ўшанда Mylin Resources Хитойда темир рудасини қайта ишлаш заводини қургани маълум бўлган эди.

2009 йилда Қирғизистоннинг собиқ президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев Жетим-Тов конида қазиш ишларини олиб бориш лицензиясини рамзий нархга харид қилиб, кейинчалик «уни Хитойга 20 миллион АҚШ доллари эвазига пуллаган», дейди Қирғизистоннинг Германиядаги элчиси ва «Ата Мекен» социалистик партияси етакчиси Омурбек Текебаев.

Пекиннинг режалари Қирғизистонда 2010 йилдаги норозиликлар туфайли барбод бўлган, ўшанда президент Бакиев ҳокимиятдан ағдарилган ва бошқарув муваққат ҳукумат қўлига ўтиб, Қирғизистон Хитойнинг Жетим-Товга олган лицензиясини бекор қилган.

Хитойликлар Қирғизистонда бу қарорга эътироз билдириб, судда ютиб чиқишган, аммо кейинги суд жараёнлари натижасида охир-оқибат уларнинг лицензияси олиб қўйилган ва 2016 йилда Қирғизистон ҳукуматига қайтариб берилган.

Ўша вақтда Саноат, энергетика ва ерости бойликлари бўйича давлат қўмитаси раиси Жиргалбек Сагинбаев журналистларга Жетим-Тов тўлиқ давлатга тегишли эканини айтган эди.

«Темир рудасини ўзимиз қазиб оламиз, тўғридан-тўғри сотиб фойда кўрамиз», деган эди Сагинбаев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия ва Ғарбнинг умумий, ёвуз ва шафқатсиз нарсалари кўп.

Жавоб бериш

Мана ахлоқий тенглик! Энди ботлар Россия билан Ғарбни бир хил деб кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Вазият устидан назоратни йўқотишмоқда шекилли, чунки Бучада оддий халқни қатл қилганларидан кейин Россия яхшироқ эканлигини даъво қилиб бўлмайди! Аммо сизларга янгилигим бор: Хитойнинг қули бўласизлар. Ҳатто БРИКСда етакчи эмассизлар, Хитой ўз манфаатлари йўлида сиздан фойдаланишига тайёр бўлинг.

Жавоб бериш

Хитойларга бериб қўя олмаймиз, улар йўлида ҳамма нарсани йўқ қиладиган чигирткалар.

Жавоб бериш

Жетим-Тоо конини (Қирғизистон) ўзлаштириш учун ўз «муқобил вариантларимизни» ишлаб чиқишимиз керак. Фақат Қирғизистон ўз кучи ва ресурсларидан фойдаланган ҳолда геологик разведка ва лойиҳалаштириш ишларини бошлашга «мажбур». Энг ёмон сценарийда фақат Россия инвестор бўлиши мумкин (чунки Россия Совет Иттифоқининг вориси; СССР Геология вазирлиги конни ўрганиш бўйича барча геологик маълумотларни олган - бу фактларга асосланган ҳолда Россия унинг илгари топилган конларига инвестиция қилиш ҳуқуқиқа эга). Хитойни яқинлаштирмаслик керак! Хитойга қарзни тўлашнинг бошқа усуллари ҳам бор! Хитойдан ким катта пул олган одам ўзи тўласин! Жетим-Тоо невараларимизнинг ризқи!

Жавоб бериш

Тожикистонга қаранг: хитойлар қарз эвазига Тоғли Бадахшонни аллақачон олиб қўйди

Жавоб бериш

Нима учун Хитой Бетпак-талаа орқали йўл қурди? Бу ҳали тадқиқ этилмаган ва жуда қурғоқчил ҳудуд, бу йўлнинг нариги боши Хитой томонидан Жетим тоо чегарасида жойлашган. Бу ерда қандайдир гап борлиги аниқ.

Жавоб бериш