Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Тинчликпарварлик даъволарига қарамай, Эрон тажовузкорлик йўлида давом этмоқда

Карвонсарой

Март ойида Киевда Россия дронларининг ҳужумидан сўнг ёнғинни ўчираётган украиналик ўт ўчирувчилар. Ҳисоб-китобларга кўра, Эрон Украинага қарши ҳужумлар учун Россияга 400 дан ортиқ худкуш дронлар етказиб берган. [Сергей Шестак/AFP]

Март ойида Киевда Россия дронларининг ҳужумидан сўнг ёнғинни ўчираётган украиналик ўт ўчирувчилар. Ҳисоб-китобларга кўра, Эрон Украинага қарши ҳужумлар учун Россияга 400 дан ортиқ худкуш дронлар етказиб берган. [Сергей Шестак/AFP]

Март ойида Саудия Арабистони билан кутилмаган яқинлашуви ва дунёнинг қудратли давлатлари билан 2015 йилги ядровий келишувга қайтишга оид музокаралар олиб бориш мажбуриятини олганига қарамай, Эроннинг ҳаракатлари унинг сўзларига мос келмаяпти.

Тинчликка интилишини даъво қилаётган Эрон турли давлатлар ва воситачи кучларнинг Яман, Ироқ, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Судан ва охирги пайтларда Украинадаги ҳужумлари учун фойдаланилган дронларни етказиб бермоқда.

У Араб кўрфазидаги халқаро юк ташиш йўлларида бузғунчиликларни давом эттириб, минтақа бўйлаб денгиз орқали гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғларни олиб ўтган.

У шунингдек, уранни бойитиш ва ўз ядровий салоҳиятини кучайтириш ишларини давом эттирди.

6 январ куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари денгиз орқали Эрондан Яманга ўтаётган балиқчилик кемасидан 2116 дона АК-47 автоматини мусодара қилди. [АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари]

6 январ куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари денгиз орқали Эрондан Яманга ўтаётган балиқчилик кемасидан 2116 дона АК-47 автоматини мусодара қилди. [АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари]

16 ноябр куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг M/T Pacific Zircon кемаси бортида портловчи моддаларни зарарсизалантириш гуруҳи томонидан олинган суратларда бир кун аввалги дрон ҳужуми оқибатида кема бортига шикаст етган кўрсатилган. АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ўрганишлари натижасида Эроннинг ушбу дрон ҳужумига алоқадорлиги тасдиқланган. [АҚШ денгиз флотининг сурати]

16 ноябр куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг M/T Pacific Zircon кемаси бортида портловчи моддаларни зарарсизалантириш гуруҳи томонидан олинган суратларда бир кун аввалги дрон ҳужуми оқибатида кема бортига шикаст етган кўрсатилган. АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ўрганишлари натижасида Эроннинг ушбу дрон ҳужумига алоқадорлиги тасдиқланган. [АҚШ денгиз флотининг сурати]

Эрон Яқин Шарқда дронлар деб аталувчи учувчисиз учар қурилмаларнинг энг йирик заҳирасига эга бўлиб, бу борада асосий ишлаб чиқарувчи ва экспортчи (жумладан Ямандаги хусийлар ва сўнгги пайтларда кўпроқ Россияга) ҳисобланади.

8 май куни Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Россия Киев вилоятида учирган Эроннинг 35 та «Шаҳед» дронини уриб туширди, Украина ҳарбий-ҳаво кучларига кўра, учиб тушган қолдиқлар бир неча бинога зарар етказган, тинч аҳоли вакиллари жароҳатланган.

Эрон август ойидан бери Россияга асосан «Шаҳед» типидаги 400 дан ортиқ дронларни етказиб берди, деб айтган май ойи ўрталарида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби.

Эрон ўз навбатида Россиядан зарбдор вертолётлар, радарлар ва Як-130 жанговар ўқув самолётларини сотиб олмоқчи, деди у ва «Эрон жами миллиардлаб долларлик ҳарбий техника олиш ниятида эканини» таъкидлади.

«Ҳозирда Эрон ва Россия ўртасида замонавий қуроллар, айниқса, такомиллашган дронлар сотуви бўйича ўзаро муносабатлар давом этмоқда», деди у Россия янада мукаммалроқ жанговар дронларни олишга интилаётганини таъкидлаб.

«Ушбу кенг миқёсли мудофаа ҳамкорлиги Украинага, Яқин Шарқдаги минтақа ва халқаро ҳамжамиятга зиён келтиради», деди у яқин орада янги санкциялар жорий этилишини қўшимча қилиб.

Қуруқлик, ҳаво ва денгиздаги контрабанда

21 феврал куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тақдим этилган ҳисоботда экспертлар гуруҳи Эрон Бирлашган денгиз кучлари (CMF) кузатувидан қочиш учун янги ҳаво йўналиши орқали Ямандаги хуcийларга дронлар олиб ўтаётганини айтди.

Кўп миллатли денгиз коалицияси таркибидаги кучлар хусийлар учун мўлжалланган, таниқли контрабанда йўлларидан олиб ўтилаётган Эрон қуролларини мунтазам равишда мусодара қилади.

23 феврал куни Британия жанговар кемаси Уммон қирғоқларида Эрондан яширинча қурол-яроғлар, жумладан танкларга қарши ракеталар олиб ўтаётган қайиқни қўлга олган.

Эрондан чиққан кичик кема тунда халқаро сувларда «катта тезликда» кетаётганида АҚШ ҳаво кузатувчилари томонидан аниқланган, деб хабар берган БААдаги Британия элчихонаси.

Унинг бортида Британия кучлари Эронда Деҳлавий номи билан танилган, россияликларнинг «9M133 Корнет» танкка қарши ракеталарининг эронча версияси ва ўрта масофага учувчи баллистик ракета компонентларини топишган.

15 январ куни Франция кучлари АҚШ армияси қўлловида одатда Эрондан Яманга қурол ташиш учун фойдаланиладиган йўналишда Уммон кўрфазидаги хусийлар учун мўлжалланган Эрон қуролларини қўлга олишган.

Кемадан 3 мингдан ортиқ қурол, 578 минг ўқ-дори, 23 та замонавий танкларга қарши ракеталар чиқариб олинган, деб хабар беради АҚШ Қуролли кучлари.

6 январ куни АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Эрондан Яманга олиб борадиган, денгиздаги машҳур контрабанда йўлагидан «ҳеч қайси давлатга тегишли бўлмаган кемадаги» олти яманликдан 2116 та AK-47 қуролларини мусодара қилган.

Шу ойда CMF таркибидаги АҚШ соҳилни қўриқлаш хизматининг тезкор катери Эроннинг Чабаҳор портидан жўнаб кетган иккита балиқчилик кемасини тўхтатиб, ҳалокатли ноқонуний гиёҳванд моддаларни мусодара қилди.

10 май куни қўлга олиш вақтида борт жамоаси 80 миллион АҚШ долларига тенг героин, 8 май куни эса 30 миллион АҚШ долларига тенг героин ва «кристал мет» номи билан танилган метамфитаминни мусоадара қилишган.

Форс кўрфазида кескинлик кучаймоқда

Саудия Арабистони билан март ойида имзоланган «тинчлик битими»дан кейин Эрон нефт танкерларини қўлга олишда давом этмоқда.

3 май куни Эрон бир ҳафтадан кам вақт мобайнида иккинчи нефт танкерини қўлга олган. Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) ҳарбий денгиз кучларининг юқори тезликдаги флоти БААда Дубайдан Фужайрага бўш қайтаётган Грециянинг Niovi танкерини қўлга олишган.

Ҳормуз бўғозида Панама байроғи остидаги кеманинг қўлга олинишидан олти кун аввал Форс кўрфазида худди шундай ҳодиса юз берган эди. Ўшанда эронлик ҳарбий денгиз кучлари аскарлари вертолётда учиб келиб, Маршалл оролларининг Advantage Sweet танкери палубасига тушган.

Associated Press томонидан ўрганилган сунъий йўлдош суратларида иккита нефт танкери Бандар Аббос яқинидаги қирғоқда эканлигини кўриш мумкин, деб хабар берган ОАВ 7 май куни.

«Эроннинг ҳаракатлари халқаро қонунларга зид ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка путур етказади», деб хабар берган Баҳрайн базасидаги АҚШ ҳарбий денгиз кучлариинг 5-флоти «Advantage Sweet» кемаси қўлга олинганидан кейин 27 апрел куни.

Февралда Либерия байроғи остидаги Campo Square кемаси Араб денгизида дрон ҳужумига учраган, бунда Эроннинг Шаҳид-136 дрони иштирок этган бўлиши мумкин.

Халқаро транспорт йўлларида кемаларга ҳужум қилишни кўпайтириши ортидан Эроннинг зарарли фаолияти ҳақида хавотирлар кучаяр экан, бу Қўшма Штатларни бир неча ой ичида юздан ортиқ масофадан бошқарилувчи қайиқларни шай ҳолатга келтиришга мажбур қилди.

Қўшма Штатлар «денгиздаги роботлар» номи билан аталадиган масофадан бошқарилувчи қайиқларни ёз охиригача ишга туширишни режаламоқда, деб айтган CMF қўмондони, вице адмирал Бред Купер 14 апрел куни.

Февралда бундай қайиқлардан 50 тасини етказиб беришга келишиб олинган.

Вашингтоннинг Яқин Шарққа содиқлиги ўзгармас бўлиб қолади, деб айтган Оқ Уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан 5 май куни.

Минтақа «умумий келажагимиз учун муҳим ва Америка ҳамда иттифоқдошларимиз, ҳамкорларимиз манфаатлари билан чамбарчас боғлиқ», деб айтган у Вашингтоннинг Эрон ёки унинг қўлловидаги қуролли кучларнинг ҳар қандай таҳдидларига қарши туришга эътибор қаратишини таъкидлаб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳаммаси тўғри!

Жавоб бериш

Америка дунёдаги энг йирик террорчи ва контрабандачи! Дунёнинг нариги чеккасидан туриб халқлар ўртасида уруш ва низолар қўзғамоқчи бўляпти! Айниқса, Яқин Шарқда. Марказий Осиё ва Украинада! Агар Америка аралашмаса, Эрон ва Саудия Арабистони икки қардош мусулмон мамлакат бўларди!

Жавоб бериш