Карвонсарой

Тожикистонда 2017 йилда балоғатга етмаганлар билан боғлиқ 41 та никоҳ қайд қилинган

Каравансерай

ДУШАНБE -- Тожикистонда балоғат ёшига етмаган қизлар билан боғлиқ никоҳлар сони 2017 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3% га ўсган, бу тўғрисида Озод Европа/Озодлик радиоси тожик хизмати сешанба куни (31 октябрь) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг сўзларини келтирган ҳолда хабар қилди.

Ҳокимият органлари ноқонуний деб тан олинган 41 та шундай никоҳни қайд қилганлар. Буларнинг асосий қисми Сўғд ва Хатлон вилоятларида содир бўлган.

Балоғатга етмаган келинларнинг ота-оналари икки йил мажбурий меҳнат ёки олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин.

Тожикистон қонунларига кўра аёллар 18 ёшгача турмушга чиқа олмайдилар, бироқ етим қизлар 17 ёшда турмушга чиқишлари мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500